| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.11.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.11.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      01.11.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.10.2026
      0
    • Биродаримиз Салоҳиддинов Салим Муҳиддин ўғлининг вафоти муносабати билан таъзия

      21.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      19.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      04.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      26.09.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Нега Ҳизб ут-Тaҳрир ҳар бир туҳмат ва раддияга жавоб бермайди?

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • ЭКСТРЕМИЗМГА ҚАРШИ КУРАШ ЁКИ ДИНИЙ ВА СИЁСИЙ ФАОЛИЯТ УСТИДАН НАЗОРАТНИ КУЧАЙТИРИШ?

  • Судан ва Эфиопия билан бўлган зиддиятлар

  • «Оқсоқ ўрдак» ва оралиқ сайловларда Республикачилар партиясининг мағлубияти

  • Судан фунтининг долларга боғланиши нарх-наво қимматлашувининг сабабларидан биридир

  • Покистон армиясидаги холис офицерлар!

  • Зайдийнинг Сурияга ташрифи ва минтақавий кучлар мувозанатининг қайта шакллантирилиши

ЯНГИЛИКЛАР
Home›ЯНГИЛИКЛАР›Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

By htadmin
16.11.2026
0
Share:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾

“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”

Хитой таксилари ортидаги иқтисодий қарамлик

Хабар: Ўзбекистон такси бозорига Хитой компанияси беш мингта ўз автомобили ва мобил иловаси билан кириб келишни режалаштирмоқда. (kun.uz 09.11.2026й)

Изоҳ: Бу ҳақда Транспорт вазирининг биринчи ўринбосари Маманбой Омаров маълум қилди. Вазирлик ахборот хизмати раҳбари Наврўз Ашурматов эса компания ўз машиналари билан кириб келишини тасдиқлар экан, қонунчиликка кўра фақат Ўзбекистон фуқаролари ҳайдовчи бўлиб ишлашини таъкидлади. Аслида эса, ўз автопарки ва рақамли платформаси билан кириб келаётган хорижий гигантнинг мақсади маҳаллий аҳолига қулайлик яратиш эмас, балки бозорни эгаллашдир. Дастлаб сунъий арзон нархлар (демпинг) орқали шахсий машинасида тирикчилик қилаётган маҳаллий ҳайдовчилар бозордан сиқиб чиқарилади. Рақобатчилар сингач, хорижий компания монопол мавқега эга бўлиб, нархларни ўз билганича белгилайди. Вазирлик айтаётган «ҳайдовчилар ўзимизники бўлади» деган гап эса, амалда ўзбекистонлик ҳайдовчиларнинг мустақил даромад манбаидан айрилиб, Хитой корпорациясининг машиналарини ижарага олувчи арзон ишчи кучига айланишини англатади. Қолаверса, бу йўл орқали Хитой ўзининг ортиқча автомобилларини сотиш, божхона имтиёзлари орқали мўмай фойдани четга олиб чиқиш ва миллионлаб фуқароларнинг ҳаракатланиш маълумотларини ўз серверларида тўплаш имконига эга бўлади. Бу ерда табиий савол туғилади: нега Ўзбекистон ҳукуматининг ўзи бундай замонавий такси тизимини мустақил ташкил қилмайди? Агар давлат ички имкониятларни ишга солиб, ортиқча солиқ ва бюрократик тўсиқларсиз маҳаллий дастурчилар ва ҳайдовчиларни қўллаб-қувватлаганида, бундан ҳайдовчи ҳам, йўловчи ҳам бирдек манфаатдор бўларди ва бойлик юрт ичида қоларди. Ўзбекистонда эса йиллар давомида такси соҳасини мустақил ва адолатли ташкил этиш ўрнига, аввал бутун бозор Яндекс каби хорижий агрегаторлар қўлига топширилди. Маҳаллий ҳайдовчилар эса турли лицензиялар, қатъий талаблар ва юқори комиссия фоизлари остида қолдирилди. Энди эса муаммони ички имкониятлар, маҳаллий IT-мутахассислар ва ўз автопаркларимизни ривожлантириш орқали ҳал қилиш ўрнига, бозорга яна бир хорижий монополист — беш мингта машинаси билан Хитой корпорацияси олиб кирилмоқда. Натижада, Ўзбекистондаги йўловчи ташиш тизими тўлиқ хорижий платформалар назорати остига ўтиб, маҳаллий ҳайдовчилар ва дастурчилар ўз юртида чет эл компанияларига хизмат қилувчи иккинчи даражали қатламга айланмоқда, миллионлаб долларлик тушум эса мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш ўрнига ташқарига оқиб чиқиб кетмоқда.

Қурилишдаги «эскроу» тизими: халқни ҳимоя қилишми ёки уй-жой масъулиятини банкларга юклашми?

Хабар: Энди Ўзбекистонда уй олмоқчи бўлганлар пулларини тўғридан тўғри қурувчига тўламайди. (qalampir.uz 10.11.2026й.)

Изоҳ: 2026 йил 10 ноябр куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан учинчи ўқишда қабул қилиниб, Сенатга юборилган қонун лойиҳасига кўра, энди уй олмоқчи бўлган фуқаролар пулларини тўғридан-тўғри қурувчига бермайди, балки маблағ банклардаги махсус эскроу ҳисобварақларида сақланади. Президентнинг ПФ-11-сонли фармони билан 2026 йил 1 январдан мажбурий жорий этилган ушбу тизим расман фуқаролар маблағини фирибгар қурувчилардан ҳимоя қилиш билан изоҳланмоқда. Бироқ бу тартиб ортидаги молиявий механизмлар қурилиш соҳасини банклар назоратига топширмоқда. Қонун лойиҳасига мувофиқ, қурувчи лойиҳа қийматининг кўпи билан 30 фоизини ўз маблағидан, камида 70 фоизини эса банк кредити ҳисобидан молиялаштиради. Натижада банк бир вақтнинг ўзида икки томонлама фойда кўради: харидорнинг пулини бепул сақлайди ва қурувчига фоизли кредит ажратади. Уй битказилгач, эскроу ҳисобварағида йиғилган маблағлар биринчи навбатда банк кредитини сўндиришга йўналтирилади. Кредит фоизлари эса хонадон нархига қўшилиб, оғирлиги яна харидор зиммасига тушади, кичик қурувчилар сиқиб чиқарилиб, бозор йирик монополиялар қўлида тўпланади. Аслида эса муаммо фақат уйни қайси усулда сотишда эмас. Уй-жой — инсоннинг озиқ-овқат ва кийим каби энг асосий ҳаётий эҳтиёжидир. Капиталистик тузум уй-жойни фақат бозорда фойда келтирувчи товар сифатида кўради ва уни инсоннинг тўлов қобилиятига боғлаб қўяди. Давлат эскроу, ипотека ёки субсидия каби молиявий инструментларни жорий этса-да, кундалик рўзғорини зўрға тебратаётган кам даромадли оилалар барибир бошпанага эга бўла олмайди. Ҳукумат эса ҳар бир фуқарони уй-жой билан таъминлаш масъулиятини ўз зиммасидан соқит қилиб, уни қурувчилар ва банклар ўртасидаги тижорий муносабатларга ташлаб қўймоқда. Исломда эса уй-жой инсоннинг қондирилиши шарт бўлган асосий эҳтиёжлари қаторига киритилган. Исломга кўра, давлат ҳар бир фуқаронинг уй-жой, бошпана билан таъминлашни кафолатлаши шарт. Ушбу илоҳий масъулиятни фақат Исломнинг иқтисодий ва бошқарув низомини яхлит татбиқ этадиган Халифалик давлатигина тўлиқ адо этади ва бошпана муаммосини банклар ёки бозор ўйинларига боғламасдан, адолатли ҳал қилади. Расулуллоҳ ﷺ: «Имом раҳбардир ва у ўз раъияти учун масъулдир», деб марҳамат қилганлар (Бухорий ва Муслим).

Кредит рекламасидаги огоҳлантириш халқни қарз ботқоғидан қутқарадими?

Хабар: Ўзбекистонда кредит ва микроқарз рекламаларида қарз мажбуриятларини бажармаслик оқибатлари ва молиявий хатарлар ҳақида огоҳлантириш бериш талаби қонун билан белгиланди. (daryo.uz 10.11.2026й.)

Изоҳ: Адлия вазирлиги хабарига кўра, 2026 йил 10 ноябрдаги ЎРҚ–1187-сонли қонун билан «Реклама тўғрисида»ги қонунга тегишли қўшимчалар киритилди. Унга мувофиқ, эндиликда кредит ва микроқарз рекламаларидаги огоҳлантириш матни реклама майдони ва вақтининг камида 10 фоизини ташкил этиши шарт. Расмий идоралар ушбу чорани фуқароларни ортиқча молиявий қийинчиликлардан ҳимоя қилиш истаги билан изоҳламоқда. Аммо воқеликка чуқурроқ назар ташланса, ҳукумат бу чорани оддий аҳолининг дардини ўйлаб ёки уни қарз ботқоғидан қутқариш учун жорий этаётгани йўқ. Аксинча, бу ерда гап муаммони бартараф қилиш ҳақида эмас, балки жамиятни ич-ичидан емираётган судхўрлик тизимини сақлаб қолиш ҳақида бормоқда. Ҳукумат одамларнинг бошига ёғилаётган фоизли кредитлар оқибатини бартараф этиш ниқоби остида аслида банклар ва молиявий монополияларнинг манфаатларини ҳимоя қилмоқда. Агар давлат чиндан ҳам халқни ўйлаганида, мусулмонларни хонавайрон қилаётган рибо эшикларини очиб қўймас ва юз минглаб оилаларни қарз ботқоғига ботираётган судхўрлик механизмини тамоман бекор қилган бўларди. Аммо бунинг ўрнига, кредит бериш тизимининг ўзига тегмасдан, фақат рекламанинг бурчагига огоҳлантириш ёзувини қўйиб қўйиш — бу тизимнинг қонуний фаолият юритишини таъминлаш, банкларнинг халқ ҳисобидан мўмай даромад кўришига шароит яратиб беришдан бошқа нарса эмас. Чунки асл муаммо рекламанинг қандай берилишида эмас, балки рибога асосланган кредит механизми ва шу иллатни вужудга келтириб, мусулмонларга зўрлаб тиқиштирилаётган капиталистик тузумнинг ўзидадир. Одамларнинг маоши тирикчиликка етмай, фоизли қарз қуллигига тушиб қолаётган бир пайтда, реклама бурчагига огоҳлантириш ёзиб қўйиш — банклар ва молиявий корчалонларнинг талончилигини қонуний парда билан безашдан бошқа нарса эмас. Бу усул орқали ҳукумат ўз зиммасидаги масъулиятдан қочиб, эртага мол-мулки мусодара қилинган фуқарога барча айбни юклаш учун қулай ҳуқуқий баҳона тайёрламоқда. Ҳаётимиздан Аллоҳ ҳаром қилган риболи кредит тизимини таг-томири билан суғуриб ташлаш шарт. Бунинг ягона ечими эса — инсонларни қарз қуллигига маҳкум этаётган капиталистик тузумнинг ўрнига Исломни тузум сифатида татбиқ этувчи Рошид Халифалик давлатини қайта барпо этишдир.

British council ниқоби остидаги мафкуравий истило

Хабар: Британия Кенгаши (British Council) Ўзбекистондаги фаолиятининг 30 йиллигини нишонламоқда. (gazeta.uz 12.11.2026й.)

Изоҳ: Расмий маълумотларга кўра, 1996 йилда ўша вақтдаги шаҳзода Чарльз (ҳозирги қирол Карл III) томонидан очилган ушбу ташкилот дастурларида ўтган давр мобайнида 1,7 миллион киши қатнашган, унинг кампаниялари эса 42 миллиондан ортиқ аҳолини қамраб олган. Бугунги кунда мамлакатда ўндан ортиқ Британия университетлари фаолият юритмоқда, мактаб ўқитувчилари учун ўқув дастурлари Британия экспертлари томонидан ишлаб чиқилмоқда, ўзбекистонлик аёллар учун эса махсус стипендия дастурлари ажратилмоқда. Ташкилот раҳбарлари бу фаолиятни «одамларни бирлаштириш ва ўзаро ишонч ўрнатиш» деб таърифламоқда. Аммо тарих ва сиёсий воқеликка чуқурроқ назар билан қараган ҳар бир инсон учун Британиянинг «беғараз таълим ва маданият тарқатиши» ортида нима ётгани сир эмас. Асрлар давомида дунёнинг ярмини қон ва қилич билан мустамлака қилган Британия империяси бугун ҳам ўзининг эски мустамлакачилик амбицияларидан воз кечгани йўқ — у фақат услуб ва воситаларни ўзгартирди, холос. Бугунги «юмшоқ куч» (soft power) сиёсатининг асосий қуроли бўлган British Council каби ташкилотлар орқали Ғарб давлатлари мусулмон ўлкаларининг келажаги бўлмиш ёш авлоднинг онги ва дунёқарашини забт этишга интилмоқда. Инглиз тилини ўқитиш, мактаб дастурларини қайта ёзиш ва ўқитувчиларни қайта тайёрлаш баҳонасида аслида Ўзбекистон таълим тизимига Британиянинг бузуқ либерал қадриятлари сингдирилмоқда. Айниқса, «Биз киммиз?» каби кўргазмалар ёрдамида халқимизнинг тарихий хотирасини бузиш орқали қайта шакллантиришга уриниш ёки муслима аёлларни оиласи ва исломий қадриятларидан узиб, Ғарб андозасидаги «гендер ва карьера» пойгасига тортиш учун ажратилаётган 40 минг фунтлик стипендиялар бежиз эмас. Мустамлакачи давлат ҳеч қачон ўзига рақобатчи ёки мустақил куч тайёрламайди, аксинча, у маҳаллий элита ва зиёлилар қатламини ўз тили, маданияти ва фикрлаш тарзига мафтун қилиб, келажакда ўз сиёсий ва иқтисодий манфаатларига хизмат қиладиган содиқ кадрларни етиштиради. Мусулмон юрти бўлган Ўзбекистонда фарзандларимиз тарбияси ва таълим тизимининг келажаги эски мустамлакачи давлатлар қўлига топшириб қўйилиши ўта хатарлидир. Ҳар бир халқнинг ўзлиги, эътиқоди ва мустақиллиги унинг таълими ва мафкурасидан бошланади. Модомики, мусулмонлар ўз юртларида Ғарбнинг маданий-мафкуравий таъсирига чек қўйиб, таълим ва бошқарувни яна ўз асл илдизлари — Ислом ақидаси ва низоми асосида қурмас эканлар, бундай «маданий ҳамкорликлар» остидаги маънавий қарамлик давом этаверади.

Божхонадаги ўзбошимчалик ва халқни сарсон қилиш: бир «узр» билан ҳамма нарса ёпиладими?

Хабар: Ўзбекистон Божхона қўмитаси Тошкент халқаро аэропортида хориждан олиб кирилаётган мобил қурилмаларнинг божхона расмийлаштирувини уч кун давомида тўхтатиб қўйди ва фуқароларнинг телефонларини экспертиза важи билан йиғиб олди. (kun.uz 11.11.2026й.)

Изоҳ: Қўмита вакиллари бу ҳолатни IMEI кодлари сохталаштирилаётгани ҳамда божхона ходимларида уларнинг ҳақиқийлигини аниқлаш учун «махсус билим ва ихтисослик етишмаслиги» билан изоҳлади. 11 ноябр куни ўтказилган матбуот анжуманида эса жараён қайта тиклангани маълум қилиниб, қўмита вакили юзага келган ноқулайликлар учун йўловчилардан шунчаки узр сўраш билан кифояланди. Аслида эса, бу ерда гап шунчаки «техник узилиш» ёки «билмаслик» ҳақида эмас, балки давлат идораларининг халққа нисбатан беписандлик билан муносабатда бўлиши ҳақида бормоқда. Маълумки, UzIMEI тизими бошиданоқ оддий фуқароларнинг чўнтагидан пул ундириш учун ўйлаб топилган сунъий тўсиқ ва қўшимча ўлпондан бошқа нарса эмасди. Энди эса ўзлари ўйлаб топган мана шу чалкаш тизимни эплай олмай, «билимимиз етмаяпти» деган кулгили баҳона билан бутун бошли аэропортда расмийлаштирувни тўхтатиб қўйишди. Оқибатда минглаб одамлар чегарада соатлаб сарсон бўлди, шахсий мулки бўлган телефонлари ноқонуний равишда олиб қўйилди ва ички бозорда телефон нархлари бир неча юз долларгача сакраб кетди. Энг ачинарлиси, шунча одамга етказилган моддий зарар, асаб ва вақт йўқотилиши учун бирорта мансабдор жавобгарликка тортилгани йўқ — шунчаки матбуот анжуманига чиқиб, «узр сўраймиз» деб қўйиш билан ҳамма иш ёпилди. Наҳотки халқнинг ҳуқуқи, мулки ва қадр-қиммати шунчалик арзон бўлса?Ахир, ҳукумат бундай ҳолатларда одамлардан шунчаки қуруқ узр сўраб қутулиш ўрнига, ўз масъулиятини олдиндан ҳис қилиши керак эмасми-ди?! Шу сабабли, оддий халқ учун ортиқча даҳмаза ва қўшимча солиқ юкига айланган UzIMEI каби сунъий тўсиқлар бутунлай олиб ташланиши, идоралар ўртасидаги тушунмовчиликлар эса фуқароларнинг зарарига эмас, балки уларнинг манфаатига ҳал этилиши керак. Энг муҳими, давлат бир гуруҳ маҳаллий мансабдорлар ёки хорижий очкўз капиталистлар манфаати учун ишлашни бас қилиб, ўз фуқаролари манфаатини кўзлаган ҳолда сиёсат юргизиши зарур.

Табиий фитратга қарши қонунлар меваси — ўқувчи-қизлар орасидаги ҳомиладорлик нега муаммога айланмоқда?

Хабар: Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 13 ноябрдаги қарорида пойтахтда 15–16 ёшдаги 7 нафар мактаб ўқувчи-қизлари орасида ҳомиладорлик ҳолати аниқлангани очиқланди. (qalampir.uz 14.11.2026й)

Изоҳ: Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, мамлакат бўйлаб 15-17 ёшли қизлар ўртасидаги туғуруқ кўрсаткичи сўнгги йилларда барқарор юқори бўлиб қолмоқда: 2020 йилда ҳар 100 минг туғуруққа 114 та ҳолат тўғри келган бўлса, 2021 йилда 165 та, 2022 йилда 168 та, 2023 йилда 169 та, 2024 йилда 186 та ва 2025 йилда 168 тани ташкил этган. Аслида эса, бу рақамлар ортидаги фожиа қизларнинг жисмоний жиҳатдан она бўлишга тайёр эканида эмас, балки инсон томонидан ишлаб чиқилган ясама қонунларнинг нақадар яроқсиз ва ҳақиқатга зид эканлигидадир. Ғарб стандартларидан кўр-кўрона кўчириб олинган дунёвий қонунчилик инсоннинг балоғатга етишини «18 ёш» деган қатъий рақам билан чегаралаб қўйди. Бироқ Яратувчи томонидан инсон табиатига жойланган физиологик ва биологик жараёнлар парламент қарорлари ёки кодекс моддаларига бўйсунмайди. 15-17 ёшдаги ўсмир қизларнинг жисмонан балоғатга етиши ва уларда оила қуриш ҳамда оналик туйғуларининг уйғониши — бу мутлақо табиий фитратдир. Инсон томонидан ўйлаб топилган қонунлар эса, мана шу табиий эҳтиёжни ҳалол йўл — ўз вақтидаги никоҳ орқали қондиришни жиноят деб эълон қилди ва қонун билан тақиқлаб қўйди. Бир томондан ёшларга ҳалол оила қуриш эшиклари ёпилди, иккинчи томондан эса, жамиятда ахлоқсизлик, интернет ва оммавий маданият орқали фаҳш тарғиботига кенг йўл очиб берилди. Натижада, табиий фитрати ва қонуний тақиқ орасида қолган ёшлар ҳалол никоҳ ўрнига зино ва яширин муносабатларга қўл урмоқда. Ҳукумат ва ҳуқуқ-тартибот органлари бу рақамларни яширишга қанчалик уринмасин, бу — айнан инсон қонун чиқаришга ожиз эканининг яққол исботидир. Инсонни яратган ва унинг табиатини энг яхши билувчи Аллоҳ таоло нозил қилган Ислом шариатида эса, балоғатга етиш сунъий рақамлар билан эмас, балки инсоннинг реал жисмоний ва ақлий етуклиги билан белгиланади ва ҳалол никоҳ эшиклари доимо очиқ қўйилади. Модомики, жамият ҳаёти инсон табиатига зид бўлган дунёвий қонунлар билан бошқарилар экан, бундай бузилишлар ва никоҳсиз ҳомиладорлик статистикаси йилдан-йилга ошиб бораверади.

Форуқ

15.11.2026й

TagsҲафталик муҳим воқеалар таҳлили
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Жазоирда миллий диалог ечимми ёки кўзбўямачилик?!

  • МАҚОЛАЛАР

    Дунё карвонидан ортда қолган халқ

  • МАҚОЛАЛАР

    Халифалик давлатида хизматлар ва инфратузилмалар

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    «Тараққиёт» ниқоби остидаги қарамлик: БМТнинг Марказий Осиёдаги ҳазорий тузоғи

    «Тараққиёт» ниқоби остидаги қарамлик: БМТнинг Марказий Осиёдаги ҳазорий тузоғи  بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Халқаро саҳнада капиталистик тузум ўзининг фикрий ва сиёсий муфлислиги туфайли чуқур емирилиш босқичини бошдан кечирмоқда. Бир томондан, ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Мустамлакачилик занжиридаги пенсия жамғармалари ва инсон тақдирини гаровга қўйган тизимлар

    Мустамлакачилик занжиридаги пенсия жамғармалари ва инсон тақдирини гаровга қўйган тизимлар بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ 2027 йил бошидан Ғарб мустамлакачилиги томонидан ўрнатилган иқтисодий зулмларнинг яна бир тўлқинига гувоҳ бўламиз. Яъни Иқтисодиёт ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Экспортга чиқарилаётган тақдирлар: Масъулиятсиз сиёсат ва капиталистик қулчилик бозори

    Экспортга чиқарилаётган тақдирлар: Масъулиятсиз сиёсат ва капиталистик қулчилик бозори  بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Исломда давлат ва ҳокимият тушунчаси инсонларга ғамхўрлик билан раҳбарлик қилиш, уларнинг ички ва ташқи ишларини тўғри ва ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Таълим тизими ҳарбийлаштирилган назоратдан қутуладими ёки эскича босимлар давом этадими?

    Таълим тизими ҳарбийлаштирилган назоратдан қутуладими ёки эскича босимлар давом этадими?  ​​بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ Мамлакатимизнинг таълим соҳасида кутилмаган, аммо жиддий ўзгариш юз берди. Навоий, Сурхондарё, Самарқанд ва Сирдарё каби мураккаб ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ақаба жараёни: «хавфсизликни таъминлаш» шиори ортидаги мақсадлар

    Ақаба жараёни: «хавфсизликни таъминлаш» шиори ортидаги мақсадлар بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ва Иордания қироли Абдулла II таклифига биноан 5–6 ноябрь кунлари Остонада ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: