Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾
“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”
Мусаевнинг яна раҳбар лавозимига тайинланиши ўзбек режимининг ҳақиқий башарасини фош қилди
Хабар: Катта шов-шувлар билан Миграция агентлиги директори лавозимидан истеъфога чиқарилган Беҳзод Мусаев “Ватандошлар” жамоат фонди раислигига тайинлангани расман тасдиқланди. (qalampir.uz 09.10.2026й)
Изоҳ: Хабарга кўра, фонднинг олдинги раиси Одилжон Саттаров Беҳзод Мусаевга ўринбосар бўлган. Сентябр ойи бошида у Миграция агентлиги директори лавозимидан озод этилган эди. Бу воқеалар Миграция агентлиги ва хусусий бандлик агентликларининг мансабдор шахслари 600 дан ортиқ одамдан 90 миллион доллар олгани фош қилингани ва Кореяга ишга юборишдаги EPS–Topik имтиҳонларидаги коррупцион схемалар аниқлангани ортидан юз берди. Интерпол орқали қидирувга берилган собиқ ходим Азизбек Тоштемиров ушбу коррупция бошида бевосита Беҳзод Мусаев турганини очиқ айтган эди. Ушбу 90 миллион долларлик коррупция иши юзасидан суд жараёнлари бошланган ва майда ходимлар айбланаётган бир пайтда, раҳбар Мусаев ҳеч нарса бўлмагандай, терговга ҳам тортилмай, енгилгина яна раҳбарлик лавозимига ўтказиб қўйилди. Режимнинг шубҳа-гумонларга ўралиб қолган бир мулозимни бу қадар очиқча ҳимоя қилаётгани одамни энсасини қотиради ва ўз-ўзидан саволлар туғилади. Хўш, нега Мусаев бу қадар ўта йирик коррупцион ишда ҳатто гард ҳам юқтирмай сувдан қуруқ чиқди ва бунинг устига яна раҳбарлик лавозимига ўтирди? Жавоб аниқ, бу каби йирик тизимли коррупция ҳеч қачон биргина агентлик раҳбарининг хоҳиши билан амалга ошмайди. Унга бундай ваколатни энг юқоридаги сиёсий элита берганлигига ҳеч шубҳа йўқ. Мана шу биргина жиноят иши ҳам Ўзбекистонда коррупциянинг нақадар чуқур илдиз отганини яна бир карра исботлади. Капиталистик тузум тирик экан, коррупция ҳам яшашда давом этаверади ва уни тирик ушлаб турувчи режим ҳам топилаверади. Шунинг учун фақат капиталистик тузумни таг-томири билан кесиб ташлаш орқалигина буларнинг барчасига чек қўйиш мумкин. Мазкур бузуқ тузум ўрнига Исломнинг коррупция, таниш-билишчилик, жиноятчини ҳимоя қилишдан холи бўлган ва бу иллатларга умуман йўл бермайдиган адолатли тузумини олиб келиш билангина жамиятни поклашимиз мумкин холос.
Ўзбек ҳукумати одамлар солиқларни ўз хоҳиши билан тўлаяпти, дея чўпчак айтяпти
Хабар: 2026 йил январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонда аҳоли ва корхоналарнинг ўртача 89 фоизи солиқларни ихтиёрий тўлади. (daryo.uz 11.10.2026й)
Изоҳ: Солиқ қўмитаси маълумотига кўра, тўлов интизоми бўйича Тошкент шаҳри (94%), Қорақалпоғистон ва Тошкент вилояти (91%) ҳамда Самарқанд (90%) энг юқори кўрсаткичларни қайд этган. Солиқлар кесимида ер қаъридан фойдаланиш 100%, даромад солиғи 97%, фойда 96%, акциз 95%, ҚҚС 92%, айланма солиғи 91%, мол-мулк 88% ва ер солиғи 86% ҳолатда “ихтиёрий” тўланган. Шунингдек, 14,7 миллион иқтисодий фаол аҳолининг 48 фоизи норасмий ишлаётгани, уларни легаллаштириш бюджетга 3 триллион сўм қўшиб, 100 та мактаб қуриш имконини бериши таъкидланган. Ушбу баёнотдаги энг кулгили жиҳат – “ихтиёрий тўланди” иборасининг қайта-қайта таъкидланишидир. Аслида, солиқ – жарима солиш, ҳисобрақамларни музлатиш, мол-мулкни хатлаш ва суд таҳдиди остида ундириладиган мажбурий тўловдир. Суд ва мусодара таҳдиди турган жойда ҳеч қачон “ихтиёрийлик” бўлмайди! Хўш, унда режимнинг шунчаки “тўланди” дейиш ўрнига, айнан “ихтиёрий” деб бонг уришидан мақсади нима? Бу жамоатчилик фикрини манипуляция қилиш ва сиёсий мақсадлардаги тарғиботнинг классик усулидир. Пул-кредит ва солиқ босими остида эзилаётган аҳоли ва тадбиркорларни режим гўёки “давлатга ишониб, ўз хоҳиши билан рози бўлиб пул бераётган бахтли жамият” қилиб кўрсатишга уринмоқда. Аммо давлат одамлар ва тадбиркорларни солиқ тўламаслигига жим қараб турарканми?! Ахир, режим солиқдан қочган ҳар бир одамга жиноятчидек қарайди-ку! У мазкур статистика орқали ХВЖ, ЖБ ва ташқи инвесторларга “халқ ислоҳотлардан рози ва бизни қўллаб-қувватламоқда” деган сохта ҳисобот топширмоқда. Бундан ташқари, хабар сўнгида 48 фоиз аҳолининг норасмий ишлаётгани ва “улар солиқ тўласа, 100 та мактаб қуриш мумкинлиги” ҳақидаги сўзлар – режимнинг ўз айбини халқ бўйнига ағдаришдаги навбатдаги тактикасидир. Ваҳоланки, Ислом шариатида ман этилган ва аҳолидан ношаръий ундириладиган адолатсиз солиқлар – одамлар уни қўрқувданми ёки тушунмасликданми, ҳатто ихтиёрий тўлаган тақдирда ҳам – давлат учун ҳалол бўлиб қолмайди! Аксинча, фақат Ислом тузуми татбиқ қилинсагина мусулмонлар закот, ушр каби шариат буюрган тўловларни, Аллоҳнинг буйруғи ва ибодат деган эътиборда хурсандчилик ва розилик билан Байтулмолга топширадилар. Зеро, мусулмонни моли фақат у рози бўлиб берсагина ҳалолдир!
Ўзбек режимига ҳатто одамларнинг қурбон бўлиши ҳам таъсир қилмайди
Хабар: 2026 йил 10 октябрь куни Андижон вилояти Булоқбоши туманида мудҳиш ва даҳшатли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. (qalampir.uz 11.10.2026й)
Изоҳ: Булоқбоши тумани “Нефтчилар” МФЙ, Кончилар кўчасида тупроқ ортилган HOWO русумли оғир юк автомобили тормоз тизимидаги носозлик сабабли бошқарувни йўқотган. Содир бўлган даҳшатли ЙТҲ оқибатида 3 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган, HOWO ҳайдовчиси ва яна 3 киши оғир жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Маҳаллий аҳолининг айтишича, уларнинг кўчасида бундай йўл ҳодисалари биринчи марта бўлаётгани йўқ ва бундан аввал ҳам қурбонлар бўлган. Яна айтишларича, йўл оғир юк транспортлари учун жуда хавфли бўлиб, довондан катта тезлик билан тушаётганда тормози ишламай қолиши ҳеч гап эмас. Мазкур муаммо расмий идораларга қанча мурожаат қилинмасин, бир неча йиллардан бери ўз ечимини топмай келаётгани ҳам бот-бот таъкидланди. Одатда, давлат одамлар ҳаракатланиши учун хавфли бўлган жойлар, жумладан, йўлларни ҳали қурбонлар бўлмай туриб зудлик билан тўғрилаб қўйиши энг биринчи вазифасидир. Аммо мазкур ҳолатда бир неча одамлар ўлгани ва маҳаллий аҳоли доимий равишда ўз хавфсизлигидан хавотир остида яшаётгани, бунинг устига, мана бу охирги юз берган фожиага олиб келганига ҳам қарамай, расмийлардан биронтаси чиқиб, муносабат билдирмади, айбини бўйнига олмади. Мана шу энг ёмон иллатдир – давлат ўзини айбдор ҳис қилмаяптими, демак, у бундан кейин ҳам бу каби муаммоларга лоқайдлик ва масъулиятсизлик билан қарашда давом этаверади. Чунки одамларнинг қурбон бўлаётгани ҳам бу расмийларга таъсир қилмай қўйган экан, улардан яна нима кутиш мумкин?! Бироқ гап бу ерда фақат айрим амалдору ҳокимлар ҳақида кетмаяпти. Масала – ана шундай тепса тебранмайдиган, ўз халқи учун чин дилдан хизмат қилмайдиган, фақат ўзи ва яқинларининг тор манфаатлари ҳақида ўйлайдиган яроқсиз кадрларни етиштираётган бузуқ капиталистик тузумдадир. Бу ўринда иккинчи рошид Халифа Умар р.а.нинг ушбу сўзларини эслаш кифоя қилса керак: Агар Фурот бўйида бир улоқчанинг оёғи тойилиб йиқилиб кетса ҳам, Аллоҳ мендан: “Эй, Умар, нега йўлни текислаб қўймадинг”, – деб сўрашидан қўрқаман. Хўш, ўзбек режими ҳам мана шундай фикрлайдими, ўз ҳокимиятини масъулият ва омонат деб биладими?!
Мобил алоқа операторларига ҳукуматдан навбатдаги “совға”
Хабар: Ўзбекистондаги мобил алоқа операторлари навбатдаги марта хизматлар нархини оширишни бошлади. (the_bakiroo 12.10.2026й)
Изоҳ: Мазкур ҳолат юзасидан Рақобат қўмитаси мобил алоқа операторлари томонидан тарифларнинг оширилиши асослилигини ва истеъмолчилар ҳуқуқлари камситилганини ўрганишни бошлаганини, агар қоидабузарликлар аниқланса, қонунчиликка мувофиқ чоралар кўрилишини ваъда қилди. Бироқ бундай баёнотлар ва “ўрганишлар” биринчи марта бўлаётгани йўқ ҳамда уларнинг бирортаси аҳолини сунъий шилишни тўхтата олгани йўқ. Таниқли иқтисодчи Отабек Бакиров ушбу вазиятга муносабат билдирар экан, мобил алоқа компанияларининг олдинма-кетин тарифларни ошириши сўнгги 3 йилда анъанага айланиб бўлганини, бу очиқ-ошкора тилбириктириш бўлишига қарамай, “аждарҳолар” бир марта бўлсин жазоланмагани ёки ҳаракатлари тўхтатилмаганини алоҳида таъкидлади. Бакировнинг қайд этишича, истеъмолчиларни оқибатсиз талашни жазолаш ўрнига, аксинча, режим уларни рағбатлантириб келмоқда: уларга аввал акциз солиғи 20 фоиздан 15 ва 10 фоизга туширилиб, ўтган йили буткул бекор қилинган. Ташқи қарз эвазига дефицити ёпилаётган бюджет бу имтиёз сабабли камида 1,2 триллион сўм йўқотган. Бунинг эвазига эса алоқа сифати оширилмаган, чекка ҳудуд ва довонларда ҳали ҳам алоқа йўқ. Бу ҳам камдек, эндиликда 2027 йилдан фойда солиғини нақ 5 фоиз бандга – 20 фоиздан 15 фоизга пасайтириб бериш режалари илгари сурилмоқда. Таъкидлаш лозим, Бакиров масаланинг молиявий-иқтисодий томонини очиб бермоқда холос. Бироқ даставвал бунинг ортида турган асл сиёсий манзарага назар ташлаш зарур. Рақобат қўмитасини фалаж қилиб қўйган, бюджетнинг триллионлаб сўмлик даромадидан воз кечиб, монополист “аждарҳолар”га солиқ имтиёзлари бераётган куч – бу маҳаллий амалдорлар эмас, балки бевосита олий ҳокимият эшелонидир! Мамлакатдаги оғир ва фойдали активлар, жумладан, телекоммуникация ва мобил алоқа соҳаси режим тепасидаги кланлар ва уларнинг чет элдаги офшор ҳамкорлари назоратига ўтиб бўлган. Айнан давлат раҳбари ва унинг атрофидагиларнинг шахсий манфаатлари ва розилиги бўлмаганда, ҳеч бир вазирлик ёки қўмита бундай йирик солиқ имтиёзларини очиқдан-очиқ жорий эта олмас эди. Бу – соф капиталистик ва олигархик режимнинг асл башараси бўлиб, унда фақат оддий халқ жарима ва ношаръий солиқлар билан соғиладиган манба, режим тепасидаги мобил ва энергетик монополистлар эса, бюджет ҳисобидан бойитиладиган “эркатойлар”дир.
Янги Тошкент лойиҳаси ва унинг ортидаги сиёсий мақсадлар
Хабар: Бош вазирга қолган вазирликлар ва давлат ташкилотларини ҳам Янги Тошкентга кўчириш жараёнини бошлаш бўйича топшириқ берилди. (uza.uz 12.10.2026й)
Изоҳ: Президент Мирзиёев Янги Тошкент ҳудудига ташриф буюриб, йирик лойиҳаларни амалга ошираётган инвесторлар ва тадбиркорлар билан учрашув ўтказди. Йил охиригача Янги Тошкентда 20 минг хонадонни фойдаланишга топшириш, FIFA талабларига жавоб берадиган 55 минг ўринли стадион қуриш ҳамда шаҳарнинг ишбилармонлик муҳитини шакллантириш режалаштирилгани маълум қилинди. Шунингдек, Бош вазирга барча вазирликлар ва давлат ташкилотларини Янги Тошкентга кўчиришни бошлаш топширилди. Рақамлар ва муҳташам қурилишлар акс этган ушбу ҳашамдор ҳисоботлар ортида аҳолини чуқур ўйга соладиган ўткир ва оғриқли савол туғилади: миллионлаб юртдошларимиз хорижда мардикорлик қилиб, ўз оиласини боқиш учун сарсон-саргардон бўлиб юрган, мамлакат ичида эса ишсизлик, инфляция ва қашшоқлик ҳукм сураётган бир пайтда, миллиардлаб долларлик маблағларни “Янги Тошкент” каби дабдабали лойиҳаларга сарфлаш қанчалик мақсадга мувофиқ келади? Вазирликлар учун янги ҳашаматли бинолар, 55 минг кишилик стадионлар ва элитар турар-жойлар қуриш ўрнига, бу улкан маблағларни оғир саноат, фабрикалар ва ишлаб чиқариш корхоналарига йўналтирилганда эди, юз минглаб мусулмонлар ўз юртида муносиб иш ўрни ва даромад манбаига эга бўлган бўлар эди. Аммо режим учун халқнинг қорни ва иш билан таъминланиши эмас, ташқи кучлар ва инвесторлар олдида “замонавий ва бой фасад” кўрсатиш, оилавий ва олигархик кланларнинг қурилиш бизнесини миллиардлаб долларлик давлат буюртмалари билан бойитиш муҳимроқдир. Демак, “Янги Тошкент” лойиҳаси алоҳида ҳудуд сифатида режим учун ташқи инвесторларни жалб қилиш масаласида муҳим аҳамият касб этади. Шунинг учун ҳам бу ташкилотларнинг аҳолига узоқ ва нисбатан ноқулай бўлган ҳудудга кўчирилиши режимни асло ташвишга солмайди. Шунга кўра, мусулмон халқимиз режимнинг бундай дабдабага асосланган маблағ сарфлаш сиёсатига, халқ манфаатларини кейинги ўринга қўяётганига кўз юммаслиги, мамлакат ресурсларини ҳашамдор қурилишлар учун эмас, балки Умматнинг саноат, мудофаа ва ҳақиқий фаровонлиги йўлида сарфланишини талаб қилиши зарур!
Текинга киноми ёки мусулмон ёшлар онгига таъсир қилиш воситасими?
Хабар: XI Европа кинофестивали 23-25 октябрь кунлари Тошкентда, 27 октябрь куни эса илк бор Урганчда бўлиб ўтади. (gazeta.uz 12.10.2026й)
Изоҳ: Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси томонидан Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги кўмагида ташкил этилаётган ушбу тадбир дастуридан Кипр, Франция, Германия, Греция, Италия, Латвия, Литва, Люксембург, Руминия ва Словения каби мамлакатлар тақдим этган 11 та фильм ўрин олган. Бундан ташқари, Британия кенгаши ва Тошкент Француз альянси каби Ғарб ташкилотлари томонидан талабалар учун очиқ намойишлар ҳамда турли маданий тадбирлар режалаштирилган. Фестивал ташкилотчилари “кириш бепул” эканини алоҳида урғулаб, кино асарлари ўзбек ва рус тилларидаги субтитрлар билан намойиш этилишини ҳамда бу “маданий алмашинув” эканини тарғиб қилмоқда. Аммо “маданият”, “санъат” ва “бепул кўнгилочар тадбир” ниқоби остида тақдим этилаётган бу каби фестиваллар аслида Ғарбнинг мусулмон жамиятларига қарши олиб бораётган тизимли ва хавфли фикрий ҳужумининг бир қисмидир. Ғарб дипломатик миссиялари ва уларнинг “юмшоқ куч” воситалари бежизга минглаб доллар маблағ сарфлаб, киноларни бепул намойиш этмайди. Мақсад – айнан кино воситасида Ғарбнинг бузуқ ҳаёт тарзини, либерал қадриятларини ва шариатга зид ахлоқсиз қарашларини мусулмонлар, хусусан, ёшлар ва талабаларнинг ақли ва шуурига сездирмасдан сингдиришдир. Дастурдаги “оилавий муносабатлар”, “ўрта ёш инқирози” ва “ўсмирлар эркинлиги” ҳақидаги фильмлар аслида исломий оила ва ахлоқ тизимини емирувчи, инсонни ўз нафси ва эҳтиросларига қул бўлишга ундайдиган либерал фикрларни “замонавийлик” ниқоби остида қабул қилдириш учун хизмат қилади. Мусулмонларнинг иймон ва ахлоқини асраш ўрнига, мустамлакачи Ғарб давлатларининг заҳарли сақофатига кенг эшик очиб бериш, давлат кинотеатрларини уларга текин тақдим этиш ва буни “маданиятлараро мулоқот” деб оқлаш – ўзбек режимининг асл мафкуравий юзини очиб беради. Мусулмон халқ қадриятларини назарга илмай, Ғарбнинг бузуқ тарғиботига шароит яратиб бераётган бу режимнинг ўз халқи, унинг эътиқоди ва ахлоқига қанчалик бегона эканини яна бир бор исботламоқда! Мусулмонлар Ғарбнинг бу каби тузоқлари, “бепул кино” ниқоби остида тиқиштираётган заҳарли сақофатига алданмасликлари ва бу борада ҳукуматни ҳисобга тортишлари шарт!
Мусобақада биринчи ўрин, амалда эса техник-технологик қарамлик
Хабар: Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида дунёнинг 200 га яқин давлати вакиллари иштирокида бўлиб ўтган нуфузли халқаро робототехника мусобақасида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси тенгсиз натижа қайд этиб, жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. (daryo.uz 13.10.2026й)
Изоҳ: Иқтидорли ёшларимиз 16 та ўйинда 16 та мутлақ ғалаба қозониб, 637 очко тўплаган ҳолда мусобақа рекордини янгилади ва FIRST Global Grand Challenge Award (Бош соврин) ҳамда олтин медалларни қўлга киритиб, жаҳон чемпионига айланди. Замонавий дунёда робототехника, сунъий интеллект ва автоматлаштирилган тизимлар шунчаки мусобақа ёки кўргазмали лойиҳа эмас, балки келажакдаги ҳарбий, саноат ва иқтисодий мустақилликнинг асосий пойдеворидир. Ёшларимизнинг 190 дан ортиқ давлат ичида 1-ўринни эгаллаши – халқимизнинг ақлий ва муҳандислик салоҳияти нақадар юқори эканини исботлади. Аммо бу муваффақият ортидан жуда жиддий сиёсий савол туғилади: амалдаги режим бундай бебаҳо ёшлар ва уларнинг салоҳиятидан мамлакат ичида ҳақиқий оғир саноат, мудофаа ва технологик мустамлакачиликдан қутқарадиган марказларни барпо этишда фойдаланадими? Ёки уларнинг бу ғалабасидан ҳам навбатдаги популистик тарғибот воситаси сифатида фойдаланиб, кейин эътиборсиз қолдирадими? Бугун мусулмон юртлари Ғарб ва Шарқ капиталистларининг тайёр технологиялари, техникаси ва дастурий таъминотига тўлиқ қарам бўлиб қолган. Агар давлат робототехника ва оғир саноатни шунчаки расмий ҳисоботлар учун эмас, балки мустақил саноат ва мудофаа пойдеворига айлантирмаса, бундай иқтидорли ёшлар мамлакатда ўз ўрнини топа олмай, хорижий кучлар ва чет эл компанияларининг манфаати учун чиқиб кетаверади. Ҳақиқий суверенитетга эришмоқчи бўлган давлат ўз ёшлари яратган ихтиролар ва инновацияларни маҳаллий саноат ва ҳарбий-техникавий соҳага тўлиқ татбиқ этиши шарт. Исломда технологик куч-қудратга эга бўлиш Умматнинг шаъни ва суверенитетини ҳимоя қилишдаги энг муҳим бурчлардан бири ҳисобланади. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда:
وَأَعِدُّوا لَهُم مَّا اسْتَطَعْتُم مِّن قُوَّةٍ وَمِن رِّبَاطِ الْخَيْلِ
– “Улар учун кучингиз етганича куч-қувват ва эгарланган отларни тайёрланг…”, (Анфол:60) деб марҳамат қилганидек, бугунги куннинг “куч-қуввати” ва стратегик “от-уловлари” айнан муҳандислик, қуролсозлик, робототехника ва юқори технологияларда ўз аксини топмоқда.
Форуқ
18.10.2026й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ