Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти: Муҳаммад Носир Шувайхага ёрдам бериш мақсадида Тунисдаги Ҳарбий суд олдида норозилик тадбири ўтказилди!

Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти: Муҳаммад Носир Шувайхага ёрдам бериш мақсадида Тунисдаги Ҳарбий суд олдида норозилик тадбири ўтказилди!
Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти 2026 йил 27 октябрь, сешанба куни Тунис пойтахтидаги Боб Саъдун ҳарбий суди олдида Ҳизб ут-Таҳрирнинг Тунис вилоятидаги матбуот бўлими аъзоси устоз Муҳаммад Носир Шувайхага ёрдам бериш мақсадида норозилик тадбири ташкил қилди. Бу тадбир тахминан бир ярим йил аввал ҳарбий суд томонидан унга нисбатан қўзғатилган жиноий ишга эътироз билдириш учун ўтказилди. Ушбу иш сабабли устоз ўша вақтдан бери қамоқда сақланмоқда. Бунга унинг «Ат-Таҳрир» газетаси учун ёзган мақоласи сабаб бўлган эди. Унда устоз исломий юртлардаги қарор қабул қилувчилар ва армияларни Америка билан биргаликда Тунисда Шимолий Африка ҳамда Ўрта ер денгизи соҳилидаги мамлакатлар иштирокида мунтазам ўтказиладиган ҳарбий машқларда қатнашишдан огоҳлантирган эди. Чунки Америка мусулмонларга, хусусан, Ғазодаги аҳлимизга нисбатан душманлигини очиқ-ойдин эълон қилган.
Суд жараёни давом этаётган вақтда суд биноси олдида Зайтуна аҳлидан иборат катта оломон тўпланди. Устоз Муҳаммадни ҳимоя қилиб, бир гуруҳ адвокатлар тахминан икки соат давомида судда нутқ сўзлади. Улар суд мажлисидан чиққач, устознинг ёзган мақоласи унинг суд олдида ҳозир бўлишини асло тақозо этмаслигини, аксинча, у ўз умматининг қони ва ор-номусини ҳимоя қилганини таъкидладилар. Шунингдек, уни ўз динига ғайратли инсон деб таърифлаб: «Қандай қилиб уни жиноятчиларга бериладиган энг оғир жазолар билан жазолаш мумкин?!» — дея савол қўйдилар. Улар бу баёнот сиёсий мазмунда бўлганини, унга судларда эмас, балки сиёсий йўл билан жавоб қайтарилиши лозимлигини билдирдилар. Устоз Шувайхага қаратилган бу нишонли таъқиб, аслида, Ҳизб ут-Таҳрирга қарши қаратилган таъқибдир.
Ҳукм эртаси куни чиқарилди. Унда устоз икки йил муддатга озодликдан маҳрум қилиниб, молиявий жарима тўлашга ҳукм этилди. Бу эса ҳақиқатни очиқ айтган инсонга нисбатан очиқдан-очиқ тажовуз ва улкан зулмдир. Айниқса, сиёсий табақанинг барча йўналишлари сукут сақлаган бир замонда у юртнинг шаъни ва тарихини, унинг Фаластин масаласи, Қуддуси Шариф, муқаддас замини ва пок аҳлини ҳимоя қилиш борасидаги ёрқин ўтмишини ҳимоя қилиш учун ҳақиқатни дадил айтган эди.
Роя газетасининг 2026 йил 4 ноябр чоршанба кунги 624-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ