| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.11.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.11.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      01.11.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.10.2026
      0
    • Биродаримиз Салоҳиддинов Салим Муҳиддин ўғлининг вафоти муносабати билан таъзия

      21.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      19.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      04.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      26.09.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • 2026 йилги Бразилия сайловлари — Америка юзига тушган тарсаки

  • Барқарор турган жаҳон иқтисодиёти ёки тугаш арафасидаги бардошми? ХВЖнинг 2026 йил октябрь ойидаги ҳисоботи таҳлили

  • Судандаги ўлимнинг уч қаноти

  • АҚШдаги оралиқ сайловлар

  • Ҳизб ут-Таҳрир — Туркия вилояти: «Жамият унга ёрдам қўлини чўзишини кутмоқда» конференцияси

  • Америка, Хитой ва Россия: Шэньчжэнь учрашуви ортидаги стратегик кураш

  • Марокаш: Хиёнат ҳамда мустамлакачиларга малайлик ботқоғига тобора чуқурроқ ботиш

  • Афғонистон ва Покистондаги ҳокимият ва нуфузга эга холис кишиларга мурожаат

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›2026 йилги Бразилия сайловлари — Америка юзига тушган тарсаки

2026 йилги Бразилия сайловлари — Америка юзига тушган тарсаки

By htadmin
19.11.2026
0
Share:

2026 йилги Бразилия сайловлари — Америка юзига тушган тарсаки

2026 йил 25 октябрь куни Бразилияда президентлик сайловининг иккинчи босқичи бўлиб ўтди. Ушбу сайловлар президент Луланинг ғалабаси ва унинг тўртинчи президентлик муддати янгиланиши билан якунланди. Бу муддат учинчи муддатининг узвий давоми бўлиб, биринчи ва иккинчи муддатларидан алоҳида ҳисобланади. Сўлчи етакчи Лула иккинчи босқичда ўзининг ўнг қанотдаги ашаддий рақиби — ҳозирда аввалги сайлов натижаларини ўзгартириш мақсадида давлат тўнтаришига уринишни режалаштиришда айбланиб ҳибсда сақланаётган собиқ президент Болсонаронинг ўғли Флавиони мағлуб этди. Аввалги сайловларда ҳам Лула Болсонаронинг ўзини мағлуб этган эди.

Бу сайловлар умуман Лотин Америкаси қитъасида, хусусан, Бразилияда кескин вазият ҳукм сураётган бир шароитда ўтди. Лотин Америкаси қитъасида Трампга хайрихоҳ бўлган ўта ўнг қанот кучларининг таъсири кучайди. Шунингдек, Америка қитъасидаги 19 давлатдан иборат «Америка қитъалари қалқони» иттифоқи тузилди. Унинг эълон қилинган мақсади уюшган жиноий гуруҳлар, гиёҳванд моддалар савдоси ва контрабандаси ҳамда ноқонуний миграцияга қарши курашишдан иборат. Бироқ унинг ҳақиқий мақсади — Американинг Ғарбий яримшардаги ҳукмронлигини тасдиқлаш ва мустаҳкамлаш, шунингдек, Хитойнинг савдо соҳасидаги таъсирига чек қўйишдир.

Худди шу жараёнда Венесуэла масаласи ҳам ҳал этилди. Бу масала йигирма йилдан ортиқ вақт давомида Американи безовта қилиб келган эди. Мадурога яқин раҳбарлик доиралари ва ҳарбийлар сафида амалга оширилган таъсир ўтказиш натижасида Америка Каракас пойтахтида ҳарбий операция ўтказиш ва Мадурони ҳибсга олиш имконига эга бўлди! Шу тариқа Венесуэла нефтини ҳам тайёр ҳолда қўлга киритди!

Бразилияда эса Трамп Америкада ҳокимиятга қайтгач, Бразилиянинг «чуқур давлати» ва унинг асосий таянчларидан бири бўлган ҳарбий муассаса Трамп таъсирига қарши туришга қарор қилди. Улар бунга Трамп ва унинг тарафдорлари 2022 йилги сайловларда давлат тўнтаришига уриниш режасини қўллаб-қувватлашдан бош тортганлари учун улардан ўч олишидан қўрққанлари сабаб бўлди.

Бундан ташқари, Американинг камёб минералларга бўлган иштиёқи ҳам бор эди. Бу минераллар захираси бўйича Бразилия Хитойдан кейин дунёда иккинчи ўринда туради, унинг улуши қарийб 23 фоизни ташкил этади. Америка босим сиёсатини кучайтиргани ва юмшоқ дипломатик уринишларни амалга оширганига қарамай, Бразилияни ўзига бўйсундиришга муваффақ бўлмади.

Шундан сўнг Америка президентлик сайловларида ўта ўнг қанот кучлари ва уларнинг вакили Флавиони қўллаб-қувватлашда давом этди. Бунинг учун технология компанияларини унинг хизматига сафарбар қилди ва Лула ҳамда Бразилия суд тизимига ҳужум қилиш учун ўз тарғиботчиларини молиялаштирди. Ўта ўнг қанот кучлари кўчаларда тарафдорларини сафарбар этишда евангелист черковларга таянди. Бу черковлар сионизм тарафдори бўлган сиёсий манзарани эътиқодий жиҳатдан ҳаётий ва тақдирий боғлиқлик сифатида кўрсатишга ҳаракат қилди. Уларнинг сафарбарлик ишлари Америка тарафдорлари тўпланадиган ана шу маконларда жамланди. «Тўфон ал-Ақсо» операциясидан кейин эса бу чақириқ янада қатъийлашиб, адоват билан тўлди. Албатта, буларнинг барчаси диндан манфаатпараст сиёсий мақсадларда фойдаланиш ва кўр-кўрона нафрат руҳидаги нутқни тарқатиш доирасига киради.

Бу тарафдорларда эътиборни тортадиган энг ажабланарли жиҳатлардан бири шуки, улар кимнингдир жинояти фош бўлиб, унинг қилмиши устидан парда кўтарилган сари ўша жиноятчини янада ваҳшийларча ҳимоя қила бошлайдилар. Бу эса уларнинг фитрати нақадар тубанлашгани, ахлоқи нақадар бузилгани ва ақллари йўқолганидан далолат беради. Мана шундай минтақавий ва ички шароитда Бразилияда сайловолди кампаниялари бошланди. Бироқ ҳарбий муассаса ва «чуқур давлат»нинг қарори аниқ эди. Бу қарор президент Луланинг 2026 йил 22 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг йиллик йиғилиши очилишида сўзлаган нутқида яққол намоён бўлди. Унинг нутқи Монро доктринасини рад этиш ва Американинг мамлакатдаги таъсирига барҳам бериш ҳақидаги расмий баёнот бўлди. Шунингдек, бу нутқ Америка тарафдорларининг ҳокимиятда бўлишига йўл қўймайдиган суверенитет лойиҳаси томон ҳаракат қилинаётганининг белгиси эди.

Мамлакатда сайловлар беш тоифа ва лавозим бўйича ўтказилди: давлат президенти, штатлар губернаторлари, Сенат аъзоларининг учдан бир қисми, Федерал депутатлар палатаси ва штатлар депутатлар палаталари. Сайловнинг биринчи босқичи 2026 йил 4 октябрда бошланди. Натижалар ўта ўнг қанот кучларининг кўчалардаги таъсири нақадар катта эканини кўрсатди. Улар президентликдан ташқари қолган тўрт тоифада Лула президентига тобе сўл кучлар тўплаган овозлардан қарийб икки баравар кўп овоз олдилар! Бироқ ажабланарли зиддият шунда эдики, президентликка номзодлар ўртасида Лула ва Флавио орасидаги фарқ жуда кичик бўлди: Флавио фойдасига атиги 2 фоизлик устунлик қайд этилди. Ҳолбуки, ўнг қанот кўчаларидаги сўлларга нисбатан нафратнинг асосий нишони айнан президент Луланинг ўзи эди!

Шундай экан, қандай қилиб штатлар, Сенат ва депутатлар палаталарида Лула тарафдорлари номзодлари икки баравар фарқ билан мағлуб бўлиб, президентлик сайловида эса Луланинг ўзи Флавио билан деярли тенг овоз тўплаши мумкин?! Аммо бундан ҳам ажабланарлиси шу бўлдики, ўта ўнг қанот кучлари ўзларининг бутун нодонлиги ва соддалиги билан биринчи босқич сайлов натижаларини қабул қилдилар, ҳатто ғалаба байрамларини ҳам бошлаб юбордилар. Биринчи босқичдан олдин сўл кучлар ўнг қанотнинг диний нутқдан сиёсий мақсадларда фойдаланиш омилига эътибор қаратди. Шу сабабли улар евангелистларнинг Бразилия рамзи бўлган муқаддас католик черковини рад этиши масаласини кўтардилар. Бироқ католикларни бундай қўзғатиш амалда бир неча кун ёки ҳафта ичида кўчаларда тўрт йилдан ортиқ вақт давомида шаклланган евангелистларнинг эътиқодий сафарбарлигини ўзгартириши мумкин эмас эди.

Шунга қарамай, бу омил давлат университетлари талабалари қатламидаги ҳаракатлар билан бирга кўчалардаги фаолликни жонлантиришга ёрдам берди. Бу жараён ижтимоий тармоқлардаги марказлашган ва уюшган фаоллик билан бир вақтда кечди.

Иккинчи босқич кампанияси давомида сўл кучлар кўчалардаги оммавий йиғилишлар ва ижтимоий тармоқлардаги фаоллик орқали катта шиддатга эришган бўлсалар-да, буларнинг барчаси сионистик черковлар орқали тарқатилган нафрат нутқи шакллантирган улкан оммавий тафовутни бартараф этиш ва сайловдаги нисбатни амалда ўзгартириш учун етарли бўлмас эди.

Бироқ бу сафарбарлик, бир томондан, сайлов қутилари орқали Америкага қарши турган ҳарбий муассаса қарорини демократик тус билан безаш учун зарур эди. Бу эса Американи ва унинг тарафдорларини янада кўпроқ ғазаблантириб, мағлубият ҳиссини кучайтириши керак эди. Бошқа томондан, бундай сафарбарлик Лула президентлик муддатининг янгиланишидан кейин амалга ошириладиган ва мамлакат ичидаги Америка таъсирига қарши қаратилган сиёсатларни қўллаб-қувватлаш учун ҳам зарур эди. Зеро, бундай сиёсатларни амалга ошириш барча майдонларда уларни қўллаб-қувватлайдиган халқ оммасининг кучли сафарбарлигини талаб қилади.

Монро доктринасини рад этиш ва Америкага қарамликни тугатиш ҳақидаги гаплар фақат суверенитетга эга тузилма томонидан ёки тўлиқ суверенитетга эга тузилмага таянган ҳолда айтилгандагина маънога эга бўлади. Қарамликни рад этиш ва суверенитет лойиҳаси томон ҳаракат қилиш ҳақидаги нутқдан келиб чиқадиган айрим талаблар бор. Кўринишидан, Бразилия давлати уларни қабул қилган ва амалга оширишга киришади. Улар қуйидагилар:

Биринчидан: евангелист черковлар хавфини ёритиш, уларнинг коррупция ишлари ва ташқи сиёсат билан алоқаларига оид ҳужжатларни очиш ҳамда уларни жиноий жавобгарликка тортиш.

Иккинчидан: ўта ўнг қанотнинг юқори лавозимлардаги, айниқса, муҳим раҳбарлик мансабларини эгаллаган шахслари ва йирик тадбиркорларига оид коррупция ишларини очиш.

Учинчидан: Американинг Бразилиядан таъсирини чиқариб ташлаш фақат Бразилиянинг географик чегаралари билан чекланмайди, балки Лотин Америкаси қитъасидаги минтақавий доирада қўшни давлатларга ҳам ёйилади. Парагвайдаги «О-Айно» банки билан боғлиқ жанжалли ишларни фош этишда Бразилиянинг ҳам қўли бўлиши эҳтимолдан холи эмас.

Тўртинчидан: хорижий, айниқса, Америка технология компанияларининг фаолиятини чеклаш ва уларга жарима солиш, шунингдек, ишлаб чиқариш ва саноатлаштириш ҳаракатини жонлантириш орқали маҳаллий ва минтақавий муқобилларни яратишни бошлаш.

Бешинчидан: Америка таъсири ва қарамлигидан узоқ бўлган бозорлар ҳамда иқтисодий шерикларни излаш.

Хулоса қилиб айтганда, Америка ўзининг аҳмоқона сиёсати билан Бразилияда ўзига энг катта душманни яратгандек кўринади. Трампнинг ҳокимиятга қайтишига йўл қўйганидан кейин Бразилия ҳарбий муассасаси раҳбариятига берилган «мукофот» уларнинг 2022 йилги сайловларда Монро доктринасига мувофиқ расмий маъмуриятга қарамликни сақлашга содиқ қолганига қарамай, улардан қасос олиш билан таҳдид қилиш бўлди! Шу тариқа Америка ўзининг очкўзлиги ва аҳмоқлиги билан армия раҳбариятини Лула паноҳида жойлашишга ундамоқда ҳамда уларни унга қарамликдан чиқишга мажбур қилмоқда.

Устоз Ёсир Абу Халил — Бразилия

Роя газетасининг 2026 йил 18 ноябр чоршанба кунги 626-сонидан

TagsБразилияпрезидентликсайловлар
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Мусулмон юртларидаги режимлар «қонли чегаралар»ни чизишда иштирок этмоқда!

  • МАҚОЛАЛАР

    Сиёсат кимнинг иши?

  • ЯНГИЛИКЛАР

    Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлимининг Фейсбукдаги янги саҳифаси очилиши эълони

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Америка, Хитой ва Россия: Шэньчжэнь учрашуви ортидаги стратегик кураш

    Америка, Хитой ва Россия: Шэньчжэнь учрашуви ортидаги стратегик кураш Америка Хитой билан рақобатни тўхтатаётгани йўқ. Аксинча, Вашингтон Пекиннинг кучайишини ўз назоратида ушлаб туриш учун ҳарбий босим, иқтисодий чекловлар ва дипломатик ...
  • МАҚОЛАЛАР

    «Тараққиёт» ниқоби остидаги қарамлик: БМТнинг Марказий Осиёдаги ҳазорий тузоғи

    «Тараққиёт» ниқоби остидаги қарамлик: БМТнинг Марказий Осиёдаги ҳазорий тузоғи  بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Халқаро саҳнада капиталистик тузум ўзининг фикрий ва сиёсий муфлислиги туфайли чуқур емирилиш босқичини бошдан кечирмоқда. Бир томондан, ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Мустамлакачилик занжиридаги пенсия жамғармалари ва инсон тақдирини гаровга қўйган тизимлар

    Мустамлакачилик занжиридаги пенсия жамғармалари ва инсон тақдирини гаровга қўйган тизимлар بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ 2027 йил бошидан Ғарб мустамлакачилиги томонидан ўрнатилган иқтисодий зулмларнинг яна бир тўлқинига гувоҳ бўламиз. Яъни Иқтисодиёт ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Экспортга чиқарилаётган тақдирлар: Масъулиятсиз сиёсат ва капиталистик қулчилик бозори

    Экспортга чиқарилаётган тақдирлар: Масъулиятсиз сиёсат ва капиталистик қулчилик бозори  بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Исломда давлат ва ҳокимият тушунчаси инсонларга ғамхўрлик билан раҳбарлик қилиш, уларнинг ички ва ташқи ишларини тўғри ва ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Таълим тизими ҳарбийлаштирилган назоратдан қутуладими ёки эскича босимлар давом этадими?

    Таълим тизими ҳарбийлаштирилган назоратдан қутуладими ёки эскича босимлар давом этадими?  ​​بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ Мамлакатимизнинг таълим соҳасида кутилмаган, аммо жиддий ўзгариш юз берди. Навоий, Сурхондарё, Самарқанд ва Сирдарё каби мураккаб ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: