Марокаш: Хиёнат ҳамда мустамлакачиларга малайлик ботқоғига тобора чуқурроқ ботиш

Марокаш: Хиёнат ҳамда мустамлакачиларга малайлик ботқоғига тобора чуқурроқ ботиш
Яҳудий вужудининг «Мудофаа вазирлиги» бош директори, захирадаги генерал-майор Амир Бараам жорий йилнинг 9 ноябрь, душанба куни Марокаш пойтахти Работ шаҳрига расмий ташриф буюрди. У Марокаш расмийлари билан ҳарбий салоҳиятни ривожлантириш, ҳарбий техника ва мудофаа технологияларини харид қилиш, мудофаа саноати, киберхавфсизлик ва ҳарбий тайёргарлик соҳаларидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, икки томон ўртасидаги ҳарбий шерикликни кенгайтириш йўлларини муҳокама қилди.
Марокаш вазири Абдуллатиф Лудий яҳудийлар делегациясини қабул қилди. Икки томон расмийлари ҳарбий техника ва технологияларни харид қилиш ҳамда мудофаа саноати соҳаларидаги икки томонлама шерикликда эришилган тараққиётни олқишлади.
Ар-Роя: Бараамнинг айтишича, яҳудий вужуди делегацияси ташрифи давомида Работда «(исроил) мудофаа атташелиги»нинг доимий қароргоҳини очади. Унга полковник Шарон Итаҳ раҳбарлик қилади ва у яҳудий вужудининг Марокашдаги биринчи доимий мудофаа атташеси бўлади. Бараам «икки томон ўртасидаги муносабатлар мустаҳкамлиги, ўзаро ишонч ва ҳурмат, яҳудий мероси ҳамда икки халқ ўртасидаги тарихий алоқалар»ни таъкидлади.
Марокаш энди яҳудий вужуди билан шубҳали муносабатларидаги хиёнатини ошкора ва кундуз куни ҳам намоён этишдан заррача уялмаяпти. Ҳолбуки, унинг қироли Қуддус қўмитасининг раиси ҳисобланади. У Қуддусни топшириш эмас, балки уни озод қилиш йўлида ҳаракат қилиши керак эди. Бундан ташқари, Марокаш оммавий ахборот воситаларида у «Амирул мўминийн» — мўминлар амири, деб таърифланади! У ўзини уларнинг амири деб даъво қилаётган бир пайтда, Фаластин, Ливан ва Сурияда мўминларни қириб ташлашда давом этаётган яҳудий вужуди билан ҳарбий ва хавфсизлик соҳаларида ҳамкорлик қилаётган бўлса, қандай қилиб унга бу улуғ ном берилиши мумкин?!
Марокашнинг барча исломий юртларга, жумладан, Марокашнинг ўзига ҳам очиқдан-очиқ душманлик қилаётган яҳудий вужуди билан шармандали ҳарбий иттифоққа киришини қандай оқлаш мумкин? Айниқса, айнан ҳозирги пайтда?!
Дунёнинг аксарият минтақаларида халқлар жиноятчи вужуднинг мусулмон юртларида содир этаётган даҳшатли жиноятларини қоралаётган бир вақтда, биз Марокашнинг малай ва хоин ҳукмдорлари у билан энг юқори даражада ҳарбий ва хавфсизлик соҳаларида ҳамкорлик қилаётганини кўрмоқдамиз. Бу қирол ва унинг атрофидаги амалдорлар инсонийликнинг барча қоидаларига, қолаверса, шаръий ҳукмларга зид бўлган бу жирканч хатти-ҳаракатларини ўзларига қандай оқлай оладилар?!
Аслида, бу шармандали ҳатти-ҳаракатга биз хиёнат ва мустамлакачиларга малайлик ботқоғига янада чуқурроқ ботишдан бошқа ҳеч қандай изоҳ топа олмаймиз.
Роя газетасининг 2026 йил 18 ноябр чоршанба кунги 626-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ