Нега Ҳизб ут-Тaҳрир ҳар бир туҳмат ва раддияга жавоб бермайди?

Нега Ҳизб ут-Тaҳрир ҳар бир туҳмат ва раддияга жавоб бермайди?
بسم الله الرحمن الرحيم
Ижтимоий тармоқда биродаримиз қуйидаги саволни йўллади:
«Интернетда Ҳизб ҳақида бўлган туҳмат, раддияларга нима учун жавоб йўқ? Ҳозир кўп нарса интернетда бўлганлиги учун Ҳизб ҳақида қизиққан одам интернетдаги маълумотларни кўрса, ҳаммасида қораланган, адашганга чиқарилган. Фикр берилганда ҳам интернетдаги раддияларни айтишган ҳолатлар бўлган. Имкон қадар тушунтиришга ҳаракат қилинади, аммо Ҳизб шунча катта жамоа бўлиб, буларга жавоб бермаслигининг сабаби нима? Медиа қанотлари бор-ку».
Бу саволга Ҳизб ут-Таҳрирнинг ғояси, тариқати, табанний (қабул) қилган фикр ва аҳкомлари ҳамда даъватни олиб боришдаги вазифаларини очиб бериш орқали жавоб берамиз.
Ҳизб ут-Таҳрир — мабдаси Ислом, ғояси Исломий ҳаётни қайта бошлаш бўлган сиёсий ҳизбдир. Бу эса мусулмонларнинг ҳаётида Ислом аҳкомларини татбиқ қиладиган Халифалик давлатини қайта барпо этиш орқали, Умматни Ислом асосида уйғотиш ва Исломни ҳаётнинг барча соҳаларида амалий воқеликка айлантириш демакдир.
Ҳизб бу ғояга етиш учун ўз тариқати (йўли)ни Расулуллоҳ ﷺнинг Маккада даъватни олиб боришлари ва Мадинада Ислом давлатини барпо этишларидан истинбот қилган. Бу тариқат уч босқичдан иборат: сақофат бериш билан исломий шахсиятларни шакллантириш; Уммат билан тафоулга киришиб, фикрий ва сиёсий кураш олиб бориш ҳамда нусрат талаб қилиш орқали Халифаликни барпо этиш, Исломни татбиқ қилиш ва унинг даъватини оламга ёйиш.
Ҳизбнинг кундалик фаолияти ана шу ғоя ва тариқатга қатъий бўйсунган. Унинг вазифаси — Умматга соф Ислом фикрлари ва аҳкомларини етказиш, хато фикр ҳамда чалкаш тушунчаларни тўғрилаш, куфрнинг Уммат устида тузаётган режаларини фош қилиш, Ислом юртларидаги ҳукмдорларнинг Ислом аҳкомларига зид сиёсатларини муҳосаба қилиш ҳамда мусулмонларда Ислом асосидаги оммавий онг ва раъйи омни шакллантиришдир.
Ҳизб ут-Таҳрир 1953 йилда ташкил топганидан буён ўзининг шу сиёсий йўлидан келиб чиқиб фаолият юритмоқда. Шу давр мобайнида унинг фикрлари, ғояси, тариқати ва аъзолари турли танқид, айблов, тақиқ ва тазйиқларга дуч келди. Унга нисбатан баъзан ҳақиқатга зид маълумотлар тарқатилди, баъзан китобларидан олинган жумлалар асл маъносидан ажратиб талқин қилинди, баъзан эса унинг сиёсий фаолияти бошқа ташкилотларнинг ишлари билан аралаштирилди.
Ҳизб бундай ҳолатларда ўз фаолиятини тўхтатиб, ҳар бир айблов муаллифи ортидан юрмади. Чунки унинг асосий вазифаси ўзи ҳақида тарқатилган барча гапларга жавоб қайтариш эмас, балки Уммат олдига қўйган ғояси учун фаолият олиб боришдир! Ҳар бир янги айбловга жавоб беришни доимий ишга айлантириш Ҳизбнинг вақтини ва имкониятларини унинг асосий сиёсий вазифаларидан чалғитишига олиб боради.
Бу муносабатни Тунисдаги Ҳизб ут-Таҳрир Матбуот бўлими масъули нинг баёнотида ҳам кўрамиз мумкин. У жамоани доим ўзини мудофаа қилиш ва туҳматларга раддия бериш билан банд этишга уринишлар ҳақида сўз юритиб, Ҳизбнинг эътибори халқ ишларини бошқариш, Уммат манфаатлари ва Исломий давлатни барпо этиш масалаларида қолишини таъкидлаган.
Бироқ бу Ҳизб ут-Таҳрир танқидни қабул қилмайди ёки ўз фикрларини муҳокама қилишдан қочади, дегани эмас. Аксинча, Ҳизб ўз китобларидаги фикрлар, раъйлар ва шаръий аҳкомлар юзасидан далилли муҳокамага очиқ эканини билдирган.
Ҳизб амири Ато ибн Халил Абу Рушта 2013 йил 24 майда «Ҳизб ут-Таҳрир ва унинг амири танқид ҳамда тузатишларни қабул қилмаслиги ҳақида»ги саволга жавоб берди. Унда мақсадли муҳокама Ҳизбнинг ўз китобларидаги фикр ва аҳкомларга асосланиши кераклигини баён қилди. Яъни киши Ҳизб китобидаги муайян фикрни кўрсатиб, унга савол ёки эътироз билдириши мумкин. Жавобда китоблардаги фикрлар далиллар ва истинбот важҳлари ўрганилгандан кейин қабул қилингани, шунинг учун уларни муҳокама қилишга тайёрлик билдирилган.
Демак, Ҳизб ут-Таҳрирнинг китоблари, табанний қилган фикрлари ва аҳкомлари муҳокама учун ёпиқ эмас. Бироқ муҳокама бирор кишининг Ҳизб ҳақидаги тахминига эмас, Ҳизбнинг ҳақиқатан табанний қилган фикрига қаратилмоғи лозим. Бу ерда илмий раддия билан айблов ўртасидаги фарқни англаш зарур.
Масалан, бир киши «Ҳизбнинг фалон китобида фалон шаръий ҳукм табанний қилинган. Унга асос қилиб келтирилган далилнинг субути ёки далолатида мана бундай муаммо бор», деса, бу илмий муҳокамага асос бўлади. Энди масалада асл далил, унинг қандай тушунилгани, истинбот важҳи ва усули фиқҳ қоидалари кўриб чиқилади.
Аммо бирор киши Ҳизб китобида мавжуд бўлмаган фикрни унга нисбат берса ёки матннинг бир қисмини ажратиб олиб, ундан асл мазмунга зид хулоса чиқарса, бундай даъво аввал аниқлаштирилиши керак. Ҳизб ўзи айтмаган фикр учун жавобгар қилинмайди!
Ҳизб табанний қилган шаръий аҳкомлар ҳам шунчаки шахсий хоҳиш ёки сиёсий манфаат асосида қабул қилинмаган. Улар Қуръон, Суннат, саҳобалар Ижмоси ва шаръий Қиёсга таянган истинбот натижасидир. Шунинг учун муайян табанний қилинган ҳукмни шаръий жиҳатдан хато деб баҳолаш ҳам шариат далилларини, усули фиқҳни ва истинбот кайфиятини билишни талаб қилади.
Бу ўринда ижтиҳодга салоҳият масаласи пайдо бўлади. Мустақил равишда шаръий ҳукм истинбот қилиш ва унга муқобил ҳукмни далиллар асосида таржиҳ қилиш учун зарур илмий малакага эга бўлиш лозим. Бундай салоҳиятсиз киши бирор ҳукмни шунчаки ўзига ёқмагани ёки бошқа бир шахс уни хато дегани учун ботил деб ҳукм қилиши тўғри бўлмайди. Ундай кишига биз Аллоҳ қўрқишини эслатиб қоламиз.
Лекин бу ҳар бир мусулмон Ҳизбга савол беришидан аввал мужтаҳид бўлиши шарт, дегани эмас. Мусулмон киши ўзи тушунмаган фикрни сўраши, унинг далилини талаб қилиши, китобдаги иборани аниқлаштириши мумкин. Агар у бошқа бир мужтаҳиднинг далилли раъйини келтирса, ўша далил ҳам илмий муҳокама қилиниши мумкин. Асосий талаб — муҳокама шахсий айбловга эмас, шаръий далил ва унинг истинботига таянишидир.
Ҳизбнинг фикрларини ўрганиш ва савол йўллаш учун йўл ҳам мавжуд. Унинг китоблари ва нашралари расмий сайтларида эълон қилинган. Марказий матбуот бўлими, турли мамлакатлардаги матбуот идоралари ва расмий вакиллари фаолият юритади жумладан ўзбекчада ҳам. Ҳизб амирининг ақидавий, фикрий ва фиқҳий масалалардаги савол-жавоблари ва сиёсий таҳлиллари ҳам эълон қилиб борилади.
Бундай имконият мавжуд экан, Ҳизб ҳақида ҳукм чиқармоқчи бўлган киши аввало унинг асл китобларига мурожаат қилиши, қайси фикрни нотўғри деб ҳисоблаётганини аниқ кўрсатиши ва ўз эътирозини далил билан баён қилиши лозим. Ҳизбга нисбат берилган ҳар қандай гапни унинг ҳақиқий табаннийси деб қабул қилиш илмий текширув ҳисобланмайди.
Шу билан бирга, Ҳизб ут-Таҳрир айрим туҳматларга бевосита расмий раддиялар ҳам берган. Масалан, 2014 йилда Марказий матбуот бўлими «Ҳизб ут-Таҳрир фикрида зулмат, кишанлаш ва такфир» мазмунидаги мақолага расмий жавоб берган. 2016 йилда Ҳиндистон оммавий ахборот воситаларида тарқатилган айбловларга ҳам расмий муносабат билдирилган. Бошқа мамлакатларда ҳам шундай мисоллар мавжуд.
Бинобарин, жавоб бериш ёки бермаслик масаласи Ҳизбнинг танқиддан қочиши билан изоҳланмайди. У ҳар бир туҳмат муаллифи билан баҳслашишни ўз вазифасига айлантирмаган. Бироқ муайян ҳолатда нотўғри маълумотни тузатиш ва ўз фикрини очиб бериш зарур деб топилса, расмий муносабат билдирган.
Энди ижтимоий тармоқдаги саволга қайтадиган бўлсак, интернетда «Ҳизб ут-Таҳрир» ҳақида салбий маълумотлар борлиги унинг асл ғояси ва фикрлари ўрганилганини англатмайди. Интернетдаги раддияни кўрган мусулмон эса саволни аниқлаштириши керак: танқидчи Ҳизбнинг қайси китобидаги қайси фикрга эътироз билдирмоқда? У фикрни тўғри келтирганми? Қайси шаръий далилни келтирган? Ҳизб ўша далилни қандай тушунган? Чунки ҳар бир мўмин бирор хабарни эшитса, унга ишониш ёки эргашишдан аввал унинг саҳиҳлигини текшириши ва икки тарафнинг фикрига қулоқ солиши вожибдир.
Мисол учун, бирор диний идора вакили ёки бошқа бир шахснинг Ҳизбга нисбатан билдирган фикрлари ҳам шу мезон асосида кўриб чиқилиши мумкин. Биз учун асосий масала — танқидчининг исми эмас, балки у билдирган эътирознинг мазмунидир. Агар у муайян шаръий ҳукмга далилли эътироз билдирса, унинг илмий қиймати далил ва истидлол орқали аниқланади. Агар Ҳизбга аслида табанний қилмаган фикр нисбат берилган бўлса, аввало, шу нисбатнинг ўзи текширилади.
Ҳизб ут-Таҳрир ўзининг фикрий ва сиёсий фаолиятини шахслар ўртасидаги туганмас тортишувларга алмаштирмайди. Унинг ғояси, тариқати ва табанний қилган аҳкомлари ўз китобларида баён қилинган. Улар ҳақида мақсадли, далилга асосланган муҳокама қилиш йўли очиқ.
Шунинг учун Ҳизбдан талаб қилинадиган нарса ҳар бир интернет чиқишига алоҳида жавоб қайтариш эмас. Ҳизбнинг фикрларига эътироз билдирган кишидан ҳам талаб қилинадиган нарса шахсий айблов эмас, асл матн ва шаръий далилга таянган муҳокамадир. Ҳақиқат шахсларнинг обрўси, чиқишлар сони ёки интернетдаги шов-шув билан эмас, далилнинг қуввати билан аниқланади. Аллоҳ марҳамат қилади:
قُلْ هَـٰذِهِ سَبِيلِي أَدْعُو إِلَى اللَّهِ ۚ عَلَىٰ بَصِيرَةٍ أَنَا وَمَنِ اتَّبَعَنِي ۖ وَسُبْحَانَ اللَّهِ وَمَا أَنَا مِنَ الْمُشْرِكِينَ
Бу менинг йўлимдир. Мен Аллоҳга (динга) аниқ-равшан ҳужжат (басират) узра даъват қиламан — мен ҳам ва менга эргашганлар ҳам. Аллоҳ (барча нуқсонлардан) покдир ва мен мушриклардан эмасман, деб айт. (Юсуф сураси, 108-оят)
Мавзу юзасидан холис ва ишончли маълумот олишни истаган барча мўмин биродарларимизга фикрлар билан бевосита асл манба орқали танишишни тавсия этамиз:
🌐 Расмий веб-сайт: https://hizb-uzbekiston.info/
📱 Мобил қурилмалар учун энг хавфсиз манба: https://teranildiz.pages.dev/
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон Матбуот бўлими раиси Ислом Абу Халил
15.11.2026й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ