بسم الله الرحمن الرحيم
Ҳизб ут-Таҳрир Аллоҳ Таолонинг ушбу сўзларига жавобан вужудга келди:
وَلْتَكُن مِّنكُمْ أُمَّةٌ يَدْعُونَ إِلَى الْخَيْرِ وَيَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَيَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنكَرِ ۚ وَأُولَـٰئِكَ هُمُ الْمُفْلِحُونَ
«Ораларингиздан яхшиликка (Исломга) даъват қиладиган, маъруф ишларга буюриб, мункар ишлардан қайтарадиган бир жамоат бўлсин. Ана ўшалар нажот топгувчилардир» [Оли Имрон-104]
Ҳизб Ислом Уммати етиб борган аянчли қулашдан уни уйғотиш ва куфр фикрлари, қонун ва ҳукмларидан, кофир давлатлар ҳукмронлиги ва нуфузидан уни озод қилиш максадида вужудга келди. Шунипгдек, Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм юритиш қайта жорий бўлиши учун исломий халифалик давлатини қайта тиклаш учун фаолият олиб боради.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг ғояси
Ҳизб ут-Таҳрирнинг ғояси исломий ҳаётни қайтадан бошлаш ва исломий даъватни бутун оламга ёйишдир. Бу ғоя мусулмонларни Ислом диёрида ва исломий жамиятда исломий ҳаётга қайтаришни англатади, яъни ҳаётдаги барча ишлар шаръий аҳкомларга биноан юргизилсин ва ҳаёт ҳақидаги нуқтаи назар Ислом давлати соясида ҳалол ва ҳаромдан иборат бўлсин. Ислом давлати – мусулмонлар халифани тиклаб Аллоҳнинг Китоби ва Расулининг Суннатига биноан ва Исломни бутун оламга рисолат сифатида даъват ва жиҳод орқали ёйишни шарт қилиб, қулоқ солиш ва итоат қилишга байъат киладиган Халифалик давлатидир.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг мақсади
Ҳизб Умматни ёрқин фикр ёрдамида тўғри уйғотишни ўз олдига мақсад қилиб белгилади ва уни аввалги иззат-шарафига қайтаришга ҳаракат қилади. Бошқа давлатлар, Уммат ва халқлардан етакчилик тизгинини тортиб олиб, ўтмишда бўлганидек Ислом аҳкомларига мувофиқ иш юритадиган оламда энг биринчи давлатни Умматга қайтариб беради. Шунингдек, Ҳизб башариятни ҳидоят сари етаклашни ва Ислом ер юзига батамом ёйилгунча куфрга, унинг қонун ва фикрларига қарши курашиш сари Умматни етаклашни ўз олдига мақсад қилиб белгилади.
«تَكُونُ النُّبُوَّةُ فِيكُمْ مَا شَاءَ اللهُ أَنْ تَكُونَ، ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا. ثُمَّ تَكُونُ خِلاَفَةٌ عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ فَتَكُونُ مَا شَاءَ اللهُ أَنْ تَكُونَ، ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ اللهُ أَنْ يَرْفَعَهَا. ثُمَّ تَكُونُ مُلْكًا عَاضًّا، فَيَكُونُ مَا شَاءَ اللهُ أَنْ يَكُونَ، ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا. ثُمَّ تَكُونُ مُلْكًا جَبْرِيَّةً، فَتَكُونُ مَا شَاءَ اللهُ أَنْ تَكُونَ، ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا. ثُمَّ تَكُونُ خِلاَفَةً عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ. ثُمَّ سَكَتَ»
«Сизларнинг орангизда Аллоҳ хоҳлаганича пайғамбарлик давом этади. Сўнг Аллоҳ хоҳлаган пайтда уни кўтаради. Сўнг пайғамбарлик минҳожи асосида Халифалик бўлади ва у Аллоҳ хоҳлаганча давом этади. Сўнг Аллоҳ Ўзи хоҳлаганда уни кўтаради. Сўнг раийятига зулм ва адолатсизликлар етадиган подшоҳлик бўлади ва у Аллоҳ хоҳлаганча давом этади. Сўнг Аллоҳ Ўзи хоҳлаганда уни кўтаради. Сўнг золим ва зўравон подшоҳлик бўлади ва у Аллоҳ хоҳлаганча давом этади. Сўнг Аллоҳ Ўзи хоҳлаганда уни кўтаради. Сўнг пайғамбарлик минҳожи асосида Халифалик бўлади. Кейин Пайғамбар с.а.с. сукутга чўмдилар». (Аҳмад ривояти).
«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг пайғамбари сизларни абадий ҳаёт берадиган нарсага (яъни, динга) даъват қилар экан, уни қабул қилинглар» [Анфол-24]