Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾
“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”
Ҳали қиш келмасидан фожеали ўлимлар бошланди
Хабар: 25 октябрь куни Фарғона туманининг Чимён қишлоғида бир оиланинг 7 аъзоси, 1 ноябрь куни эса Қўқон шаҳрининг Чархий мавзесида бир оиланинг 5 аъзоси (улардан 3 нафари 1, 3 ва 7 ёшли вояга етмаган қизчалар) ис газидан заҳарланиб вафот этди. (kun.uz 03.11.2026й)
Изоҳ: Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг хабарига кўра, Қўқондаги хонадонга Германиянинг “Vaillant” русумли икки контурли иситиш қозони ўрнатилган ва унинг дудбурони жойидан чиқиб кетган. Бошқарма ушбу қозонлар Германияда ишлатиб бўлиниб, утилизацияга топширилган яроқсиз мосламалар эканини, аммо айрим уддабурон тадбиркорлар томонидан Ўзбекистонга эҳтиёт қисм сифатида ноқонуний олиб кирилиб, қўлбола усулда қайта жиҳозланганини ҳамда полиэтилен қувурли дудбуронлар билан сотилганини маълум қилиб, аҳолини ушбу ускуналардан ҳозироқ воз кечишга чақирди. Аммо бу мудҳиш фожиани шунчаки “уддабурон тадбиркорлар”нинг алдови ва “эҳтиётсиз харидорлар”нинг хатосига тўнкаб қўйиш – масаланинг моҳиятидан кўз юмишдир. Сўзсиз, яроқсиз техника ва қўлбола дудбурон бевосита сабабчи, бироқ бундай ускуналарнинг аҳоли хонадонларигача етиб бориши ва одамларнинг улардан фойдаланишга мажбур бўлиши ортида давлатнинг масъулиятсизлиги ётади. Масаланинг энг оғриқли жиҳати шундаки, аҳоли ўз хоҳиши билан хавфли қозонларни ўрнатаётгани йўқ. Босимсиз ва узилишлар билан келувчи табиий газ ҳамда тез-тез ўчадиган электр энергияси шароитида одамлар қишда совуқда қолмаслик учун ҳар қандай иситиш воситасини ўрнатишга мажбур бўлмоқда. Давлат томонидан сифатли ва хавфсиз марказлаштирилган иситиш тизими ёки узлуксиз газ-электр таъминоти кафолатланмагани ва иқтисодий қийинчиликлар сабабли аҳоли ўз жонини хавфга қўйиб, арзон ва қўлбола усулларни излашга мажбур бўлмоқда. Бундан ташқари, газ ва иситиш жиҳозларини ўрнатиш, уларнинг дудбуронлари созлигини текшириш ва мавсумга тайёрлаш давлат хизматлари томонидан профилактик тарзда бепул ва қатъий назорат қилиниши керак эди. Халқни ўз ҳолига ташлаб қўйиб, кейин муаммо содир бўлгач масъулиятдан қочиш – давлатнинг асосий вазифаси бўлмиш аҳолини энергия манбалари билан таъминлаш ва хавфсизлигини асраш мажбуриятига тамоман зиддир.
Ўзбек режими ахборот майдонини тадқиқ қилишдан нимани кўзламоқда?
Хабар: Ўзбекистонда илк бор медиаистеъмол тадқиқ қилинди. (gazeta.uz 03.11.2026й)
Изоҳ: “Ижтимоий фикр” маркази томонидан ўтказилган сўровнома 14 та ҳудуддаги 1411 нафар фуқаро ўртасида олиб борилди. Тадқиқот хулосаларига кўра, янгиликларни олишда Telegram (51,6%) ва ижтимоий тармоқлар етакчилик қилаётган бўлса, аҳолининг энг кўп қисми (44,3%) ҳануз анъанавий телевидениега ишонади. Шу билан бирга, респондентларнинг 75,9 фоизи ахборот ишончлилигини давлат назорат қилиши керак деб ҳисоблайди, 77,4 фоизи эса ёлғон ахборот учун жавобгарликни кучайтиришни ёқлаган. Бу ҳисобот шунчаки статистика эмас, балки ҳукуматнинг ахборот майдонини қайта тартиблаш, рақамли назоратни қонунийлаштириш ва давлат пропагандасини янги даврга мослаштиришга қаратилган стратегик қадамидир. Биринчидан, тадқиқотнинг энг эътиборли жиҳати — аҳолининг мутлақ кўпчилиги ахборотни давлат назорат қилишини ва жазоларни кучайтиришни “сўрагани” ҳақидаги хулосадир. Бундай йўналтирувчи рақамлар ҳукумат учун келгусида ижтимоий тармоқлар, Telegram-каналлар, блогерлар ва мустақил нашрлар устидан маъмурий ҳамда қонуний назоратни кучайтириш, чекловлар ва жарималар жорий этиш учун “жамоатчилик розилиги” сифатида хизмат қилади. Мустақил фикр ва танқидни жиловлаш “халқнинг ўзи шуни талаб қилмоқда” деган баҳона билан олиб борилади. Иккинчидан, тадқиқот ёшлар (18-24 ёш) ва кекса авлод ўртасидаги кескин ахборот бўлинишини кўрсатди. Катта ёшдагилар асосан ТВ ва кирилл алифбосига таянган ҳолда давлат назорати таъсирида қолмоқда. Аҳолининг катта қисмини ташкил этиши мумкин бўлган ёшлар эса давлат назоратидаги ТВдан чиқиб кетиб, Telegram, Instagram ва хорижий манбаларга (лотин ва инглиз тилларида) ўтган. Ёшлар аудиториясини бой бераётганини англаган ҳукумат ушбу тадқиқот орқали ёшлар платформаларига қайси тил, шакл ва воситалар орқали таъсир ўтказиш лозимлигини аниқлаб олмоқда. Учинчидан, ушбу тадқиқотнинг энг фундаментал йўналишларидан бири – диний ахборот майдонини назорат остига олишдир. Ёшларнинг 51,6 фоизи ахборотни Telegram ва ижтимоий тармоқлардан олаётгани расмий диний идоралар монополиясидан ташқаридаги мустақил ва холис исломий контентнинг тарқалишига шароит яратмоқда. Давлат бу сўровнома орқали назоратсиз диний манбаларнинг аудиториясини хариталайди ҳамда “ёлғон ахборот ва радикализмнинг олдини олиш” ниқоби остида мустақил исломий каналларни блоклаш ва цензура қилишни қонунийлаштиришга замин ҳозирлайди. Тўртинчидан, бу сўровнома жамиятдаги ижтимоий норозилик кайфиятини ва одамларнинг “оғриқли нуқталарини” ўлчаш учун керак. Аҳолининг 41 фоизидан ортиғи нарх-наво, бандлик ва ижтимоий ёрдам ҳақида холис ахборот етишмаётганини айтган. Бу ахборот сиёсати масъулларга жамиятдаги энг нозик муаммоларни олдиндан билиш ва аҳоли эътиборини чалғитишга имкон бериши мумкин.
Экстремизмми ёки юртимизда Исломнинг кенг ёйилишидан қўрқувми?
Хабар: Ўзбекистонда экстремизмга қарши курашиш соҳасидаги қонунчиликка янги ўзгартиришлар киритилиб, экстремистик, сепаратистик ёки ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган материалларда иштирок этганлик учун 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланди. (daryo.uz 03.11.2026й)
Изоҳ: Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга мувофиқ, бундай материалларни тайёрлаш, сақлаш ёки тарқатиш, шунингдек, тақиқланган ташкилотларнинг атрибутларини намойиш этиш учун йирик миқдордаги жарималар ва 15 суткагача маъмурий қамоқ жорий этилди. 2026 йил 2 ноябрдаги ЎРҚ-1185-сон қонунга кўра, бир йил давомида икки ва ундан ортиқ марта экстремистик деб топилган материалларни тарқатган электрон манбалар Адлия вазирлигининг махсус реестрига киритилиши белгиланди. Давлатнинг янги қонунлар ва электрон реестрлар орқали босимни кучайтиришидан асосий мақсад – Исломни ҳаётнинг барча соҳаларида татбиқ этишга, яъни давлат ва жамиятни Ислом асосида бошқаришга қаратилган фикрий даъватнинг халқ орасида кенг жамоатчилик фикрига айланишига тўсқинлик қилишдир. Ҳизб ут-Таҳрир исломий сиёсий партиясининг бош ғояси – исломий ҳаётни қайта бошлаш ва Ислом даъватини оламга ёйиш экани, бунинг учун эса Халифаликни тиклаб, Ислом ҳукмларини тўлиқ жорий этиш лозимлиги очиқ баён қилинган. Ўзбекистондаги мавжуд бошқарув тузуми эса Исломга эмас, балки инсонлар ўйлаб топган куфр ва капиталистик қонунларга асосланган. Шунинг учун режим ва исломий даъват ўртасидаги зиддият айрим майда қоидабузарликлар ёки ҳуқуқбузарликлар устида эмас, балки бевосита бошқарув асоси ва сиёсий тузум устида кечмоқда. Ҳукуматнинг 1990 йилларнинг охиридан бери давом этиб келаётган қатағонлари, сиёсий суд жараёнлари ва бугунги кунда интернет ҳамда мустақил каналларга қарши жорий этилаётган электрон реестрлар айнан шу қўрқув маҳсулидир. Чунки исломий бошқарув ғояси ва шариат аҳкомлари халқ орасида оммалашиб, кенг жамоатчилик фикрига айланса, одамлар мавжуд тузумнинг коррупцияга ботган, халқни қашшоқлаштираётган капиталистик асосларини очиқ кўра бошлайдилар. Бу эса амалдаги тузум ва унинг манфаатларига жиддий таҳдид туғдиради. Мана шундай муқобил фикрлар ва сиёсий онгнинг ўсишини тўхтатиш учун ҳар қандай ахборот ва фикрий фаолият қаттиқ цензура ва жиноий жазо остига олинмоқда. Бироқ бу режим ва у хизмат қилаётган Вашингтон, Москвадаги хўжайинлари билиб қўйсинларки, Аллоҳнинг сўзини Ер юзида олий бўлишига ҳеч қандай куч тўсқинлик қила олмайди!
وَاللَّهُ غَالِبٌ عَلَىٰ أَمْرِهِ وَلَٰكِنَّ أَكْثَرَ النَّاسِ لَا يَعْلَمُونَ
– “Аллоҳ Ўз ишида Ғолибдир. Лекин кўп одамлар буни билмаслар” (Юсуф:21)
Дунёвий тузумнинг иккиюзламачи башараси яна очилди
Хабар: Актриса ва блогер Нилуфар Ҳамидова 7 сутка маъмурий қамоқ жазосига ҳукм қилинди. (daryo.uz 05.11.2026й)
Изоҳ: Тошкент шаҳар судлари матбуот хизмати хабарига кўра, 5 ноябр куни жиноят ишлари бўйича Юнусобод тумани судида 1978 йилда туғилган Н.Ҳ.га нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилган ва у Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) бўйича айбдор деб топилган. Аввалроқ унинг кўча ва бекат атрофида тасвирга олган видеоси ижтимоий тармоқларда эътирозларга сабаб бўлгани, ИИБ ходимлари билан суҳбатда Ҳамидова жамоатчиликдан узр сўрагани билдирилган. Бир қарашда, ИИБ ва суд органи жамоатчилик эътирозларига “жавоб бергандек” ёки беҳаё контентга қарши курашаётгандек кўринади. Аммо бу жазонинг енгиллиги, жараённинг оҳанги ва мамлакатдаги умумий ҳуқуқий-сиёсий манзарага назар ташланса, мавжуд тузумнинг иккиёқлама стандартлари ва жамиятни Ғарбнинг бузуқ қарашлари билан заҳарлаш сиёсати яққол намоён бўлади. Агар жамиятдаги ахлоқий меъёрларни бузиш, беҳаёликни тарғиб қилиш ва оммавий маданиятнинг энг тубан намуналарини ёйиш ҳолатлари кўриб чиқилса, давлат унга бор-йўғи “майда безорилик” сифатида қараб, бир неча суткалик маъмурий қамоқ ёки рамзий жарималар қўллаш билан чекланяпти. Бу каби чиқишлар ёшлар ахлоқини издан чиқариши, эътиқодий қадриятларни оёқости қилишига қарамай, суд ва хавфсизлик органлари томонидан жўн бир ҳуқуқбузарлик деб баҳоланади. Аммо танганинг иккинчи томонига қараганимизда, тамоман бошқа манзарани кўрамиз: жамиятни исломий қадриятлар, шаръий ахлоқ ва сиёсий-эътиқодий уйғонишга чақирувчи, зулм, бузуқликка қарши чиқувчи диний контент ва фикрларга нисбатан ҳукумат муросасиз ва шафқатсиз позицияни эгаллайди. Бундай иккиёқлама стандартлар тасодифий эмас. Бу жамиятни Ғарб дунёқараши билан заҳарлаш сиёсатининг бевосита натижасидир. Ғарбдан кириб келаётган либерал ғоялар жамиятни бузуқликни ёювчи ва бемаъни контентларга ўргатиш орқали халқни, айниқса ёшларни сиёсий ва эътиқодий жиҳатдан бефарқ, лоқайд фуқароларга айлантиришни мақсад қилади. Дунёвий тузум ахлоқсизликни жиловлашдан ожиздир, чунки унинг пойдевори Ислом ва унинг қадриятларига қарши қурилган. Беҳаёлик ва оммавий маданият агрессиясига қарши ҳақиқий муҳофаза – бу давлат ва жамият даражасида Ислом низомини татбиқ қилишдир.
Ўзбек режимининг шаръий никоҳга қарши навбатдаги шафқатсиз қонуни
Хабар: Ўзбекистонда «ЗАГС» гувоҳномасисиз шаръий никоҳ ўқитган шахслар (имом ёки бошқа диний маросимни амалга оширган кишилар) учун 22 миллион сўмгача (БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача) маъмурий жарима тўлаш тартиби белгиланди. (qalampir.uz 06.11.2026й)
Изоҳ: Бундан ташқари, никоҳ ёшига етмаган шахс билан шаръий оила қурганлик ёки вояга етмаган фарзандни турмушга берганлик учун 4,4 миллион сўмдан 11 миллион сўмгача жарималар назарда тутилган. Расмий доиралар ва маҳаллий ахборот воситалари ушбу жарималарнинг кескин оширилишини “аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, оилавий зўравонликка чек қўйиш ҳамда эрта турмушнинг олдини олиш” деб хаспўшлашга уринмоқда. Аммо давлатнинг никоҳ масаласига бу қадар жиддий эътибор қаратиши ва жарималарни мисли кўрилмаган даражада кўтариб юбориши ортида чуқурроқ сиёсий ва мафкуравий сабаблар ётади. Гап шунчаки аёллар ёки болалар манфаатида эмас, балки ўзбек режимининг оила институти ва исломий қадриятлар устидан тўлиқ назорат ўрнатишга интилаётганидадир. Мавжуд режим учун шаръий никоҳ – бу дунёвий давлат концепцияси ва маъмурий назоратидан ташқарида қолаётган исломий аҳкомлардан бири бўлиб, у бу ҳолатни ўз сиёсий гегемониясига таҳдид деб билмоқда. Ҳолбуки, шаръий никоҳ бир-бирига номаҳрам бўлган эркак ва аёлни бир-бирига ҳалол қилади. Шу билан унинг вазифаси тугайди ва эр-хотин бўлиб яшаш, уларнинг ўртасидаги муносабатлар, ҳуқуқ ва бурчлари бошқа шаръий аҳкомлар билан тартибга солинади. Аммо ўзбек ҳукуматининг пропаганда машинаси оилавий муаммолар ва жиноятларни айнан шаръий никоҳга боғлашга уринмоқда ва бу билан шаръий никоҳни ёмонотлиқ қилиб, одамларни фуқаролик никоҳини (ФҲДЁ) устун қўйишларига кўниктиришга ҳаракат қилмоқда. Аслида, оилавий муаммолар, зўравонликлар ва мудшиҳ жиноятларнинг асосий сабаби шаръий никоҳда эмас, балки жамиятга тиқиштирилаётган ғарбча ахлоқсизлик, маънавий тубанлик, демократик эркинликлар, шунингдек, иқтисодий танглик оқибатидир. Шунинг учун ҳам капиталистик тузум Ислом берадиган ҳақиқий оилавий хотиржамликни бекор қилиб, унинг ўрнига оилавий парокандаликни бермоқда. Давлатнинг ушбу шаръий аҳкомни жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик даражасига тушириб, имом ва уламоларни 22 миллион сўмлик жарима билан қўрқитиши – исломий аҳкомларни жамият ҳаётидан сиқиб чиқаришга қаратилган навбатдаги очиқ ҳужумидир. Агар ҳукумат оилаларни ҳақиқатда мустаҳкамлаш ниятида бўлганда эди, йирик жарималар солиш ва таҳдид қилиш ўрнига, жамиятдаги ахлоқсизликни тўхтатиш учун Ислом аҳкомларига йўл бериб, унинг оила ва ахлоқ мезонларини қарор топтирган бўларди.
Капиталистик бозор иқтисодиётига ўтиш – нархларни осмонга кўтарилишини англатади
Хабар: Ўзбекистонда 2026 йил 15 ноябрдан эътиборан аҳоли учун суюлтирилган газ (пропан)нинг чакана нархи 1 килограмми учун 2 000 сўмдан кескин равишда 5 000 сўмга (2,5 бараварга) оширилиши кутилмоқда. (ozodlikkanali 06.11.2026й)
Изоҳ: Вазирлар Маҳкамасининг 31 октябрдаги қарорига кўра, янги нарх ҚҚСни ўз ичига олади ҳамда етказиб бериш хизматининг энг юқори миқдори килограммига 1 300 сўм этиб белгиланган. Кам таъминланган оилаларга ойига кўпи билан 20 кг газ учун 3 000 сўмдан компенсация ваъда қилинмоқда. Ҳукумат томонидан “бозор механизмларига ўтиш” деб хаспўшланаётган “ислоҳотлар” аслида капиталистик тузумнинг иқтисодий инструментларидан биридир. Капиталистик мантиққа кўра, аҳолининг ҳаётий эҳтиёжларини (газ, электр, сув каби) таъминлаш давлатнинг бурчи эмас, балки хусусий корпорациялар ва монополистлар учун максимал фойда олиш воситасидир. “Нархларни эркинлаштириш” ва “бозор иқтисодиёти” ниқоби остида давлат ўз фуқароларини эркин бозор талон-торожига ҳамда ажнабий ва маҳаллий монополистлар “марҳамати”га ташлаб қўймоқда. Тинмай эълон қилинаётган “ислоҳотлар” аслида аҳолининг чўнтагига қўл солиш, сунъий дефицит ва биржа ўйинлари орқали халқни қашшоқлаштириш бўлиб қолмоқда. 2026 йил сентябрида пропаннинг биржа нархи бор-йўғи икки кун ичида 65 фоизга кўтарилиб, тоннасига 12,2 миллион сўмга чиққани ва ёқилғи импортидаги коррупцион тил бириктиришлар давлат тузумининг ўз фуқаролари манфаатлари ҳақида қайғурмаслигини янада яққол кўрсатди. Режим муаммоларни тубдан ҳал этиш ўрнига, барча молиявий оғирликни оддий халқ бўйнига юкламоқда. Энергетикадаги сунъий муаммолар ва қашшоқликни капиталистик бозор иқтисодиёти ёки вақтинчалик компенсациялар билан ҳал қилиб бўлмайди. Бу тузум ва унинг иқтисодий инструментлари аҳолига фаровонлик бера олмайди. Исломга кўра, энергетика ресурслари, жумладан, табиий ва суюлтирилган газ инсонларга Аллоҳ таоло томонидан берилган умумий мулк ҳисобланади. Исломда давлатнинг вазифаси энергетика ресурсларини бозор механизмларига топшириб, аҳолига тижоратчи сингари газ сотиш эмас, балки ушбу умумий мулкни қазиб олиш ва аҳолига таннархида ёки бепул етказиб беришни таъминлашдир. Расулуллоҳ ﷺ айтганлар: «Мусулмонлар уч нарсада шерикдирлар: сув, ўт-ўлан ва оловда (энергия манбалари)». (Абу Довуд ва Ибн Можа ривояти).
Марказий Осиё учун парда ортидаги кураш очиқланди
Хабар: Ғарб Марказий Осиёдан ҳарбий базаларни жойлаштиришни сўраяпти – КХШТ бош котиби Таалатбек Масадиков. (qalampir.uz 06.11.2026й)
Изоҳ: Хабарга кўра, Ғарб буни минтақа мамлакатларининг Афғонистонга географик жиҳатдан яқинлиги билан боғламоқда. Бош котибнинг таъкидлашича, минтақа давлатлари етакчилари бундай илтимосларга қатъий рад жавобини бермоқда, чунки минтақа ичидаги чегара ва геосиёсий масалаларни қўшнилар мустақил равишда, Ғарбнинг арлашувисиз ҳал этишга муваффақ бўлмоқда. Зоҳиран қараганда, АҚШ ва Ғарб коалициясининг Марказий Осиёда ҳарбий базалар сўраши “хавфсизлик ва барқарорликка кўмаклашиш”дек кўринади. Аммо Ғарб ҳеч қачон бирор ҳудудга инсон ҳуқуқлари ёки хавфсизлик учун кириб келмайди – у фақат ўз гегемониясини ўрнатиш, стратегик ресурсларни назорат қилиш ва минтақани геосиёсий зиддиятлар полигонига айлантириш учун ҳаракат қилади. Ғарб пропагандаси Афғонистон ва у ердаги мусулмонларни доимий равишда “хавфсизликка таҳдид ва экстремизм ўчоғи” сифатида кўрсатишга уринади. Ваҳоланки, Афғонистон халқи бизнинг биродарларимиздир. Минтақамиз асл душманлари ва беқарорлик уруғини сочувчилар эса айнан Ғарб мустамлакачилари ва уларнинг минтақадаги гумашталаридир. Ғарб Афғонистон омилидан фойдаланиб, минтақа мусулмонларини бир-бирига қарши қўйишга ва ўз ҳарбий-иқтисодий гегемониясини ўрнатишга ҳаракат қилмоқда. Аммо хавф фақат Ғарб томонидан келаётгани йўқ. Минтақада ўнлаб йиллардан бери ўрнашиб олган Россия ҳарбий базалари ҳам Марказий Осиёнинг мусулмон халқлари хавфсизлигига тўғридан-тўғри соя солувчи, империал ва мустамлакачилик қуролларидир. Россия ушбу базалари орқали Марказий Осиёни ўз таъсир доирасида тутиб туришга ва мусулмон юртларининг мустақил сиёсат юритишига тўсқинлик қилишга интилади. Ғарб базаларини рад этиш билан бир қаторда, Россиянинг ушбу ҳарбий объектларини ҳам минтақадан бутунлай чиқариб ташлаш ва мустамлакачилик асоратларидан халос бўлиш – суверенитет ва хавфсизликнинг энг асосий шартидир. ШХТ котибининг сўзлари эса, Россия ва Ғарб ўртасидаги айнан мана шу нуфуз талашиш ва рақобатнинг нақадар кучли эканлигига бир мисол бўлади. Марказий Осиё давлатлари ва бутун Умматнинг чинакам хавфсизлиги Ғарб ёки Россиянинг сохта табассумлари, хорижий ҳарбий блоклар ва уларнинг базаларига суяниш билан эмас, балки уларнинг ҳарбий ва иқтисодий босқинига чек қўядиган, барча хорижий ҳарбий базаларни юртимиздан чиқариб ташлайдиган ва мусулмон юртларнинг хавфсизлиги ва ресурсларини муҳофаза қиладиган ягона тузум – пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликкина таъминлайди.
Форуқ
09.11.2026й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ