«Тараққиёт» ниқоби остидаги қарамлик: БМТнинг Марказий Осиёдаги ҳазорий тузоғи

«Тараққиёт» ниқоби остидаги қарамлик: БМТнинг Марказий Осиёдаги ҳазорий тузоғи
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Халқаро саҳнада капиталистик тузум ўзининг фикрий ва сиёсий муфлислиги туфайли чуқур емирилиш босқичини бошдан кечирмоқда. Бир томондан, Ғазо ва Шом заминида халқаро қонунлар, «инсонпарварлик» ниқоблари парчаланиб, БМТ бошчилигидаги институтларнинг асл мустамлакачилик башараси фош бўлди. Иккинчи томондан эса, айни шу БМТ ва унинг 25 та тармоқ агентлиги Ўзбекистон каби мусулмон ўлкаларида «барқарор ривожланиш», «инсон капитали» ва «ислоҳотлар» шиори остида ғарбпараст мафкуравий андозаларни сингдиришда давом этмоқда.
2026 йил 6 ноябр куни news.un.org эълон қилган БМТнинг Ўзбекистондаги Доимий координатори Сабина Махлнинг интервьюси бу борадаги стратегик ниятларни яна бир бор кўрсатиб берди. Ташқи томондан инсонпарварлик ва ижтимоий қўллаб-қувватловдек кўринган бу фаолиятлар замирида мусулмон юртларининг фикрий, сиёсий ва қонунчилик мустақиллигини бутунлай Ғарб тизимига бўйсундириш мақсади ётибди.
«Одамларга сармоя» — ёш авлод онгини бегоналаштириш воситаси
Сабина Махл Ўзбекистон аҳолисининг 60 фоизи 30 ёшгача бўлган 24 миллион йигит-қизлардан иборат эканини алоҳида таъкидлаб, БМТнинг асосий устувор йўналиши «одамларга инвестиция қилиш» эканини қайд этади.
Мусулмон юртида аҳолининг ёш бўлиши — Ислом Умматининг қайта уйғониши, куч-қудрати ва ўзлигини англаши учун улкан захирадир.
Мустамлакачи Ғарб мафкураси эса бу салоҳиятдан жуда яхши хабардор ва айни пайтда ундан жиддий хавотирда. БМТ дастурлари орқали ёшларни «қарор қабул қилишга жалб этиш», таълимга «замонавий методикалар» ва либерал қарашларни киритиш — бу ёш авлодни ўз исломий ақидаси ва тарихий масъулиятидан узиб ташлашга, уларни глобал капиталистик бозор учун итоаткор «ишчи кучи»га айлантиришга қаратилган фикрий ҳужумдир.
Гендер сиёсати ва перинатал марказлар: Оила пойдеворини емириш
Интервьюда мақтаб кўрсатилган йўналишлардан бири — аёллар ҳуқуқлари, «гендер тенглиги» ва 231 та перинатал марказда тиббиёт ходимларини ўқитиш масаласидир.
ЮНИСЕФ, ЮНФПА ва «БМТ-аёллар» тузилмалари орқали олиб кирилаётган гендер дастурлари мусулмон оиласининг табиий таянчини емиришга, эр ва хотинни бир-бирига қарши курашувчи «иқтисодий рақиб» сифатида шакллантиришга йўналтирилган. Ғарб жамиятларини оилавий инқироз, туғилишнинг кескин камайиши ва ахлоқий таназзулга гирифтор қилган концепциялар бугун «аёллар имкониятларини кенгайтириш» номи остида қонунчиликка сингдирилмоқда. Тиббий муассасалар ва перинатал тармоқлар устидан халқаро ташкилотларнинг тўлиқ назорат ўрнатиши эса мамлакатнинг демографик сиёсати ва аҳоли саломатлигини бегона кучлар кўрсатмасига қарам қилиб қўяди.
Рақамли назорат ва қонунчиликка тўғридан-тўғри дахл қилиш
БМТ координатори ўз сўзида янги қонунларни қабул қилишда, меҳнат муносабатлари ва ижтимоий суғуртани қайта қуришда БМТ агентликлари бош-қош бўлаётганини очиқ тан олди.
Маҳаллий ҳокимиятларга «техник кўмак» ва «грантлар» бериш эвазига давлат сиёсати халқаро конвенциялар ва Ғарб меъёрларига мослаштирилмоқда. Сув муаммоси, Орол фожиаси ёки сунъий интеллект технологиялари баҳонасида ўтказилаётган халқаро ташаббуслар минтақанинг стратегик ресурслари устидан халқаро институтлар назоратини кучайтириш воситаси бўлиб хизмат қилмоқда. Иқтисодий заифлик ва сиёсий қарамлик сақланиб қолар экан, расмий ҳисоботлардаги «қашшоқлик даражаси пасайгани» ҳақидаги рақамлар жамиятнинг асл муаммоларини ҳал қилмайди, балки мустамлакачи моделни янада чуқурроқ илдиз оттиради.
Бугун бутун дунё капиталистик тузум туғдирган сиёсий ва ахлоқий инқирозлар исканжасида турибди. Бир аср давомида халқларни эксплуатация қилган, урушлар ва адолатсизлик оловини ёққан муассасалар бугун ўзларини «нажоткор» қилиб кўрсатишга уринмоқда. Ҳолбуки, БМТ остонасига бош уриш ёки унинг 2030 йилгача мўлжалланган кўрсатмаларига кўр-кўрона эргашиш мусулмон ўлкаларини ҳеч қачон ҳақиқий тараққиёт ва фаровонликка олиб чиқмайди.
Бугунги давр — муваққат ва сунъий тузумларнинг емирилиши ҳамда ҳақиқий ҳазорий муқобил шаклланиши ўртасидаги даврдир. Бу муқобил — инсонни инсонга қул қилишдан озод этувчи, ўз ресурсларини ўз халқи манфаатига сарфлайдиган ва адолатни қарор топтирувчи Ислом низомидир.
Уммат ўз тақдирини капиталистик институтлар ва уларнинг жойлардаги вакилларига топшириб қўймаслиги, балки ўз ақидасига таянган ҳолда сиёсий, иқтисодий ва бошқа барча соҳаларда исломий юксак турмуш тарзини қайта тиклаши кечиктириб бўлмас ҳаётий заруратдир. Зеро, оғир ҳазорий инқироздан чиқиш йўли Ғарбнинг яроқсиз тузумларини ямашда эмас, балки Ислом асосидаги юксалишдадир.
Иззатуллоҳ
10.11.2026й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ