Инсоният капитализм бахтиқаролигидан халос бўлиши учун пайғамбарлик минҳожи асосидаги Рошид Халифаликка нақадар муҳтож!

Инсоният капитализм бахтиқаролигидан халос бўлиши учун пайғамбарлик минҳожи асосидаги Рошид Халифаликка нақадар муҳтож!
Бутун инсоният камбағаллар ва заифлар учун ўрин бўлмаган капитализм оловида куйди. Аксинча, капитализм бойликни нотўғри тақсимлаш, бузуқ назариялари ва ҳукмдорларнинг фасоди туфайли айнан камбағаллар ҳамда заифларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлмоқда ва уларнинг сонини янада кўпайтирмоқда. Иқтисодий муаммо Ислом кўрсатганидек, ишлаб чиқаришда эмас, балки тақсимотдадир. Капитализм эса ишлаб чиқаришга эътибор қаратди ва бу соҳада катта ютуқларга эришди, тақсимотни эса фойдали деб ҳисоблаган, аслида бундай бўлмаган нарх механизми каби механизмлар ва назарияларга ташлаб қўйди.
Ғарб фахрланадиган капитализмнинг ўзи молиявий оламнинг йирик «акулалари» ва катта капитал эгалари қўлида миллиардлаб бойликлар тўпланишига сабаб бўлди. Бу эса қолган одамлар ва халқлар ҳисобига амалга ошди. Ислом эса бундан фарқли ўлароқ, ўз ҳукмлари орқали бойликнинг қуйи қисмларга тақсимланишига ва унинг фақат озчилик қўлида тўпланиб қолмаслигига алоҳида эътибор қаратди.
Аллоҳ таоло айтади:
﴿مَّا أَفَاءَ اللَّهُ عَلَىٰ رَسُولِهِ مِنْ أَهْلِ الْقُرَىٰ فَلِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ وَلِذِي الْقُرْبَىٰ وَالْيَتَامَىٰ وَالْمَسَاكِينِ وَابْنِ السَّبِيلِ كَيْ لَا يَكُونَ دُولَةً بَيْنَ الْأَغْنِيَاءِ مِنكُمْ﴾
«Аллоҳ ўз пайғамбарига қишлоқ-шаҳар аҳолисидан қайтарган нарсалар Аллоҳ, Пайғамбар, қариндошлар, етимлар, мискинлар ва мусофирлар учундир. Токи у сизларнинг орангиздаги бойлар ўртасидагина айланиб юрадиган нарса бўлиб қолмасин». (Ҳашр сураси, 7-оят).
Шунингдек, Ислом мол-дунёни жамлаб қўйишни ва уни бозор муомаласидан тўсиб, бой бўлмаганлар ҳамда бошқа кишилар ундан манфаат олиш имкониятидан маҳрум этилишини ҳаром қилди.
Аллоҳ таоло айтади:
﴿وَالَّذِينَ يَكْنِزُونَ الذَّهَبَ وَالْفِضَّةَ وَلَا يُنْفِقُونَهَا فِي سَبِيلِ اللَّهِ فَبَشِّرْهُمْ بِعَذَابٍ أَلِيمٍ﴾
«Олтин ва кумушни жамлаб, уларни Аллоҳ йўлида сарф қилмайдиган кимсаларга аламли азоб ҳақида хушхабар беринг!» (Тавба сураси, 34-оят).
Ислом давлат зиммасига камбағаллар ва заифларнинг эҳтиёжларини қондириш ҳамда уларга ғамхўрлик қилишни ҳам фарз қилди. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ ﷺ шундай дедилар:
«أَنَا أَوْلَى بِالْمُؤْمِنِينَ مِنْ أَنْفُسِهِمْ، فَمَنْ تُوُفِّيَ مِنَ الْمُؤْمِنِينَ فَتَرَكَ دَيْناً فَعَلَيَّ قَضَاؤُهُ، وَمَنْ تَرَكَ مَالاً فَلِوَرَثَتِهِ، وَمَنْ تَرَكَ كَلّاً فَإِلَيْنَا»
«Мен мўминларга ўзларидан ҳам ҳақлироқман. Бас, қайси бир мўмин вафот этса-ю, қарз қолдирса, уни тўлаш менинг зиммамдадир. Ким мол-дунё қолдирса, у меросхўрлариникидир. Ким ночор ҳолда қолса, унинг ғамхўрлиги бизнинг зиммамиздадир».
Бундан ташқари, Ислом иқтисодий тизимни барпо этиш ва одамларнинг ишларига ғамхўрлик қилишда юксак самара берган кўплаб бошқа ҳукмлар ва қонун-қоидалар ҳам мавжуд.
Шундай экан, инсоният капитализм бахтиқаролиги ва ҳукмрон тузумларнинг фасодидан халос бўлиб, буюк Исломнинг раҳмати ва эзгулигини яна қайта ҳис қилиши учун Рошид Халифалик давлатининг қайтишига нақадар муҳтож!
Аллоҳ таоло айтади:
﴿وَمَا أَرْسَلْنَاكَ إِلَّا رَحْمَةً لِّلْعَالَمِينَ﴾
«Биз сизни оламларга раҳмат қилиб юбордик». (Анбиё сураси, 107-оят)
Роя газетасининг 2026 йил 28 октябр чоршанба кунги 623-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ