Ҳизб ут-Таҳрир — Туркия вилояти: «Жамият унга ёрдам қўлини чўзишини кутмоқда» конференцияси

Ҳизб ут-Таҳрир — Туркия вилояти: «Жамият унга ёрдам қўлини чўзишини кутмоқда» конференцияси
Ҳизб ут-Таҳрир — Туркия вилояти 1448 ҳижрий йил 20 жумодал-увло, милодий 2026 йил 31 октябрь, шанба куни Ван шаҳрида «Жамият унга ёрдам қўлини чўзишини кутмоқда» мавзусида конференция ўтказди. Бу тадбир Ҳизб ут-Таҳрир — Туркия вилояти томонидан «Ижтимоий зилзилалар ва вайроналар остида қолиб кетган жамият» сарлавҳаси остида бошланган кампания доирасида ташкил этилди.
Конференцияни Ҳамза Қилич олиб борди. Унда кўп сонли одамлар иштирок этди ва Ван шаҳри аҳолиси томонидан катта қизиқиш ҳамда фаол муносабат кузатилди. Тадбир Қуръони Карим оятларидан тиловат билан бошланди. Тиловатни Саид Тинк ўқиди.
Биринчи маъруза Вандаги «Туб ўзгариш» медиа муассасаси вакили Ўкан Ўзтуркжига берилди. У кириш ва қутлов нутқини сўзлаб, жамиятнинг емирилиши аломатларига эътибор қаратди ҳамда кўтарган масалаларини тушунтириш учун бугунги воқеликдан мисоллар келтирди. Унинг нутқидан сўнг имом ва воиз Исо Кескин «Аллоҳнинг ҳукмларидан юз ўгириш» мавзусида маъруза қилди.
Кейин имом ва воиз Умар Челик «Ижтимоий зилзилалардан қутулиш йўли — Ислом ва унинг ҳукмларига маҳкам ёпишишдир» мавзусида нутқ сўзлади. У Ислом жамият дуч келаётган инқирозлардан қутулишнинг ягона ечими эканини таъкидлади.
Якуний нутқни Абдуллоҳ Имомўғли «Жамиятни ларзага солаётган зилзилалар: вайроналар остида қолган жамият воқелиги ва уни қутқариш йўли» мавзусида сўзлади. У сақофий, ижтимоий ва иқтисодий ўзгаришлар ҳамда беқарорликларнинг туб сабабларини, шунингдек, Ҳизб ут-Таҳрир — Туркия вилояти кампанияси ушбу муаммоларни ҳал этиш доирасида таклиф қилаётган асосий ечимларни баён қилди.
У жамиятга мажбуран сингдирилган Ғарб сақофати ва тузумлари жамиятни емирувчи энг муҳим омиллардан эканини таъкидлади. Шунингдек, қутулиш йўли ҳаётнинг барча соҳаларини қамраб олувчи мукаммал низом сифатида Исломни татбиқ этишда эканини уқтирди.
Роя газетасининг 2026 йил 18 ноябр чоршанба кунги 626-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ