| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Оилавий ажримлар – маънавий инқирозми ёки мафкуравий босим натижаси?

  • ХВЖнинг “иқтисодий қизиб кетиш” уйдирмаси

  • Ўзбекистон таълим тизимидаги муаммоларга исломий ечим

  • Марказий Осиё режимлари сунъий чегараларни мустаҳкамлаш орқали кимга хизмат қилмоқда?

  • Тошкент форумидаги ваъдалар ва уларнинг ортидаги таҳдидлар

  • Токи биз тўғри йўлдаги Одил Халифалигимизни барпо этмас эканмиз, юртимиз топталишда, қонларимиз беҳуда тўкилишда давом этаверади

  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР ЧОРЛОВИ…

  • ЭРДЎҒОН ОҒЗИДАН ОТИЛАЁТГАН РАКЕТАЛАР

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Трамп Марказий Осиё учун янги “минтақавий масъул” тайинлади

Трамп Марказий Осиё учун янги “минтақавий масъул” тайинлади

By htadmin
31.10.2025
0
Share:

Трамп Марказий Осиё учун янги “минтақавий масъул” тайинлади

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Паул Капур 2025 йил 22 октябрда Давлат котиби Марко Рубионинг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси сифатида қасамёд қилди. У АҚШ Денгиз кучлари малака ошириш мактабида Миллий хавфсизлик масалалари бўйича Департаментининг профессори бўлган. Илгари Капур АҚШ Давлат департаментининг сиёсатни режалаштириш бўлимида ишлаган. У “Трек 1.5” дастури доирасидаги ҳар йиллик АҚШ–Ҳиндистон стратегик мулоқотига, шунингдек, Мудофаа вазирлигининг Америка–Ҳиндистон тадбирларига раҳбарлик қилиб келади. Капур қуйидаги китобларнинг муаллифи:

– Жиҳод – буюк стратегия сифатида: исломий жангарилик, миллий хавфсизлик ва Покистон давлати;

– Хавфли тўхтатиб туриш: ядро қуролининг тарқалиши ва Жанубий Осиёдаги можаро;

Маълумки, АҚШнинг “Катта Марказий Осиё” (Greater Central Asia) стратегияси сўнгги йилларда қайта фаоллаштирилаётганини кўрсатувчи кўплаб дипломатик ва институционал аломатлар мавжуд. Бу стратегиянинг асосий мақсади — Марказий Осиёни геосиёсий жиҳатдан Россия ва Хитой таъсир доирасидан чиқариб, уни АҚШнинг кенг қамровли Евроосиё сиёсатига интеграция қилишдир. Шунингдек, у минтақани Жанубий Осиё ва Жанубий Кавказ орқали Ғарб тизими билан боғлаб, Америка таъсирининг стратегик чегарасини кенгайтиришни кўзлайди. Бу жараёнда Вашингтон икки асосий геосиёсий устун — Ҳиндистон ва Озарбайжонни мос равишда Хитой ва Россияга қарши “таянч нуқта” сифатида шакллантираётгани аниқ кўзга ташланмоқда.

Ҳиндистон АҚШ учун Хитойга қарши сиёсий, ҳарбий ва иқтисодий муқобил марказ сифатида хизмат қилади. Вашингтоннинг Ҳиндистон билан ҳамкорлиги нафақат QUAD – “Тўртлик давлатлар гуруҳи”, яъни Австралия, Ҳиндистон, АҚШ ва Япония ўртасидаги Ҳинд-Тинч океани минтақасидаги хавфсизлик муаммолари бўйича стратегик мулоқот тизими орқали, балки Марказий Осиё билан транспорт ва савдо йўлакларини барпо қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш орқали ҳам мустаҳкамланмоқда. Масалан, Термиз–Мозори Шариф–Ҳайдаробод йўналиши ёки “Ҳиндистон – Марказий Осиё коридори” ғояси Марказий Осиёни Жанубий Осиё иқтисодиётига боғлаш орқали Хитойнинг “Бир камар – бир йўл” ташаббусига муқобил тизим яратишни кўзлайди. Шу билан АҚШ минтақани Хитойнинг иқтисодий таъсиридан узиб, Ҳиндистон орқали ўзининг геоиқтисодий майдонига йўналтиришга интилмоқда.

Озарбайжон эса, Россияга қарши энергетик ва транзит платформа сифатида ишлаяпти. Боку–Тбилиси–Жайҳун нефт қувури ва Жанубий газ йўлаги каби лойиҳалар АҚШ ва Европага Россиядан мустақил равишда энергия таъминотини кафолатлайди. 2025 йил май ойида АҚШ Энергетика департаменти ва Боку ҳукумати ўртасида имзоланган янги “Energy Partnership Framework” доирасида Вашингтон Озарбайжонни Европа учун стратегик энергия узатувчиси сифатида белгилади. Бунинг натижасида Озарбайжон нафақат энергия узатувчи мамлакат, балки Кавказ орқали Марказий Осиёни Ғарб билан боғловчи геостратегик узел сифатида ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда. Вашингтон бу орқали нафақат Россиянинг транзит устунлигини чекламоқчи, балки унинг сиёсий таъсирини Кавказ ва Марказий Осиёда қисқартиришни ҳам мақсад қилган.

Шу тариқа, Марказий Осиё — Ҳиндистон ва Озарбайжон ўртасидаги геосиёсий кўприк вазифасини бажарадиган минтақавий ҳалқага айланмоқда. АҚШ Марказий Осиёни икки мақсад билан қайта форматламоқда: биринчиси, уни Россия ва Хитойнинг сиёсий, ҳарбий ва иқтисодий таъсиридан ажратиш; иккинчиси, Америка етакчилигидаги “анти-рақиблар блоки”га мувофиқлаштириш.

Шунингдек, Америка хавфсизлик сиёсатининг марказида Исломий омилга устувор аҳамият беради. Вашингтон нуқтаи назаридан, минтақадаги барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш диний эркинликларни “хавфсизлик фильтри” орқали назорат қилиш билан чамбарчас боғлиқ. Бу эса, аслида Исломий сиёсий уйғонишни бўғиш, диний жараёнларни секуляр чегаралар ичида ушлаб туриш ва Исломий ҳаракатларни потенциал хавф сифатида кўришга қаратилган комплекс ёндашувни ўз ичига олади.

Америка 2020 йилда яҳудий вужуди ва бир қатор араб давлатлари ўртасида имзоланган “Иброҳим келишуви” ғоясини Кавказ ва Марказий Осиё сари кенгайтирмоқчи. Бу жараёнда Озарбайжон икки жиҳатдан муҳим рол ўйнайди: биринчидан, у Туркия орқали НАТО тизими билан боғланган, иккинчидан эса (исроил) билан стратегик ҳарбий ва разведка ҳамкорлигини кучайтирган давлат сифатида намоён бўлади. АҚШнинг манфаати шундаки, Озарбайжон нафақат Кавказдаги Россия таъсирини чеклайди, балки Марказий Осиё мамлакатларини яҳудий вужуди билан мулоқот платформасига тортиши мумкин бўлган “транзит давлат” вазифасини бажаради.

Вашингтоннинг узоқ муддатли нияти Озарбайжон орқали минтақадаги мусулмон мамлакатларини “Иброҳим келишуви” моделига яқинлаштириш, яъни уларни (исроил) билан “ҳамкорлик” орқали АҚШнинг хавфсизлик концепциясига интеграция қилишдир. Бу эса, сиёсий Исломнинг мустақил геосиёсий куч сифатида шаклланишига барҳам бериш стратегияси билан чамбарчас боғлиқ.

Шу билан бирга, Ҳиндистон ҳукумати узоқ йиллардан бери “терроризмга қарши кураш”ни Кашмир мусулмонлари ва исломий ҳаракатларга қарши сиёсий восита сифатида қўллаб келади. АҚШ бу тажрибани юқори баҳолайди ва уни Марказий Осиё ҳамда Кавказга нисбатан ҳам татбиқ этишга интилади. Шу тариқа, Ҳиндистон ва Озарбайжон Ислом омилига қарши курашиш ва Вашингтоннинг хавфсизлик концепциясига мувофиқ “идорали барқарорлик”ни сақлаб туриш воситаларига айланмоқда.

“Идорали барқарорлик” назарияси шуки, масалан, “жиҳод” ғоясига “идорали таҳдид” сифатида қаралади, яъни уни тўлиқ йўқотиб бўлмайди, аммо назорат қилиш, йўналтириш ва зарур пайтда “мувозанат қуроли” сифатида ишлатиш мумкин, деб баҳоланади. Бу назария АҚШнинг Ироқ ва Суриядаги амалиётларида яққол кўзга ташланади, яъни Вашингтон “жиҳодчи” гуруҳларни бутунлай йўқотишдан кўра, уларни назорат қилиш ва фойдаланиш стратегиясини ишга солмоқда.

“Катта Марказий Осиё” стратегиясининг қайта шаклланиш жараёнида АҚШ ташқи сиёсатининг йўналишини ифода этувчи муҳим омил сифатида Паул Капурнинг Марко Рубиога ёрдамчи этиб тайинланиши стратегик мувофиқлик касб этади. Чунки Марко Рубио Россия ва Хитойга нисбатан ўзининг қатъий ва рақобатчи позицияси билан танилган бўлса, Паул Капур фақат дипломат эмас, балки Америка академик доираларида Ислом, терроризм ва миллий хавфсизлик масалалари бўйича тан олинган эксперт сифатида танилган шахсдир. Унинг “Жиҳод — буюк стратегия сифатида” номли асари АҚШ миллий хавфсизлик тизимида исломий ҳаракатларнинг геосиёсий ўрнини таҳлил қилувчи концептуал манба ҳисобланади. Шунинг учун, Капурнинг тайинланиши айнан Вашингтоннинг Марказий Осиёдаги сиёсий Исломга қарши кураш ва геосиёсий рақобатни бирлаштирган янги ёндашувини англатади. Унинг фаолиятидан кутилаётган асосий вазифа — Марказий Осиёда Исломнинг сиёсий вужуд сифатида шаклланишига йўл қўймаслик, шу билан бирга, АҚШнинг минтақадаги стратегик устунлари бўлган Ҳиндистон ва Озарбайжон билан ҳамоҳанг ҳолда мустаҳкамлашдир.

Капурнинг тайинланиши шу нуқтаи назардан “Катта Марказий Осиё” стратегиясининг идеологик ва амaлий бирлашув нуқтаси сифатида қаралиши мумкин. Унинг таъкидлашича, жиҳод давлатлар томонидан стратегик мақсадларга йўналтирилиши мумкин бўлган ҳаракатдир.

Унинг фикрича, мусулмон мамлакатларидаги “жиҳодий руҳ” — агар давлат ёки ташқи кучлар томонидан идора қилинмаса, у назоратсиз хавфга айланади. Купер илмий фаолиятидаги мана шу асосий ғоя Вашингтоннинг бугунги минтақавий сиёсатининг ифодаси бўлиши мумкин. Демак, Капурнинг келиши билан АҚШ нафақат геосиёсий рақобатда Россия ва Хитойга қарши янги фронтларни мустаҳкамлаяпти, балки Ислом омилининг геосиёсий куч сифатида шаклланишини ҳам “модерация қилиш”, яъни бошқарилувчи хавф даражасига туширишни мақсад қилмоқда.

Шу жиҳатдан, АҚШнинг Марказий Осиёдаги фаолияти — икки рақибга қарши икки устунга таянган ҳолда минтақани янги геосиёсий блокка йўналтириш жараёнидир. Бу жараёнда Паул Капурнинг шахсияти ва қарашлари стратегиянинг фақат рақобат кураши эмас, балки минтақани Исломий сиёсий уйғонишдан йироқ, секуляр йўналишда ушлаб туришдек мафкуравий йўналишини ҳам белгилаб бермоқда.

Америка Ташқи Сиёсат Кенгаши (AFPC) ва Марказий Осиё-Кавказ Институти(CACI) томонидан тақдим этилган ҳисоботда: “Ушбу стратегия Катта Марказий Осиё ресурсларига очиқ киришни таъминлайди, шу билан бирга, АҚШ сармоялари ва технологик тараққиёти учун тобора муҳим аҳамият касб этаётган уран, ноёб тупроқ металлари ва литий каби энг муҳим ресурсларга кириш учун катта имкониятларни тақдим этади. Шунингдек, минтақа кўплаб ядровий давлатлар манфаатлари кесишган нуқтада жойлашган ҳамда АҚШ ва Хитой ўртасидаги рақобатда марказий рол ўйнайди”, – дейилади. Ҳисоботда яна, разведка маълумотлари алмашинуви ва терроризмга қарши курашда ҳамкорликка қаратилган минтақавий хавфсизлик тузилмасини яратишга алоҳида урғу берилади.

Демак, Паул Капурнинг Давлат котиби ўринбосари сифатида тайинланиши Вашингтоннинг Исломга қарши мафкуравий сиёсатидаги навбатдаги қадамдир, яъни Исломий сиёсий фикрнинг қайта уйғонишидан каттиқ хавотирга тушаётгани натижасидир.

Бу фақат бир шахснинг лавозимга келиши эмас, балки АҚШнинг мусулмон минтақаларида Исломни ҳаётдан, сиёсатдан четлатиш ва Умматнинг сиёсий уйғонишини бўғиш режасидир. Чунки Ғарб давлатлари, хусусан, АҚШ “терроризмга қарши кураш”, “хавфсизлик”, “демократик барқарорлик” каби шиорлар орқали мусулмон юртларидаги ҳукмрон фикрларни ўз фойдасига йўналтиришга, пайғамбарлик минҳожига асосланган исломий ҳаётни қайта тиклаш ҳаракатларини тўхтатишга уринади. Шунинг учун, бу каби дипломатик тайинловлар ортида Исломни фақат ибодат ва ахлоққа чеклаш, уни сиёсий бошқарув тизими сифатида йўққа чиқариш ғояси ётади. Бу эса Аллоҳнинг ҳукмларига қарши очиқ мафкуравий курашдир.

Паул Капурнинг стратегик фаолияти айнан шу “ҳукм қилиш ҳаққи”ни мусулмон жамиятларига бермай, уни Ғарбнинг секуляр қонунлари ва либерал қийматларига бўйсундиришни мақсад қилади. Американинг бу сиёсатига қарши кураш ва унинг режаларини бутунлай барбод қилиш Исломни ҳаётга қайтариш билан бўлади. Бу эса, фақатгина Рошид Халифалик давлатини тиклаш орқали амалга ошади.

Иззатуллоҳ

01.11.2025й

TagsМарко Рубиоминтақавий масъул
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир-Бангладеш вилояти АҚШнинг Қуддусни яҳудийлар давлати пойтахти, дея қилган эълонига қарши юриш ўтказди

  • МАҚОЛАЛАР

    Тақлидий иймондан ақлий иймонга: Мусулмоннинг уйғониш йўли ва унинг аҳамияти

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Америка аввал ҳам ирқчи эди, ҳозир ҳам Халифалик бундан қандай фойдаланади?

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    АЛ-ВАЪЙ

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/