| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      12.09.2026
      0
    • Закотни пул ўрнига товар шаклида берса бўладими?

      06.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      29.08.2026
      0
    • Давлатдан олинган ер ва мерос ҳақидаги саволга жавоб

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.08.2026
      0
    • Россияда ҳалок бўлган мусулмон юртдошларимизнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия

      11.08.2026
      0
    • Қарзга савдо қилиш ва молиялаштириш ҳақидаги саволга жавоб

      09.08.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Суюлтирилган газ таъминоти бўйича янги ҳийлакор сиёсат

  • Газга бой Ўзбекистоннинг Россия газига қарамлиги кучаймоқда

  • Покистоннинг ҳақиқий муаммоси — мустамлакачиларнинг унга кучли чангал солганидир

  • Эй Ислом ёшлари ва мусулмон қўшинлари! Уйғонинг ва биз билан бирга Рошид Халифаликни барпо этинг!

  • Келгуси баҳор — Рошид Халифалик баҳоридир!

  • Фаластин сайловлари — чанқоқ одам сув деб ўйлайдиган саробдир! 

  • Миср–Хитой ҳамкорлиги Америка нуфузининг раҳм-шафқати остида

  • Корея–Марказий Осиё саммити: критик минераллар ортида қандай сиёсий кураш кетмоқда?

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Газга бой Ўзбекистоннинг Россия газига қарамлиги кучаймоқда

Газга бой Ўзбекистоннинг Россия газига қарамлиги кучаймоқда

By htadmin
16.09.2026
0
Share:

Газга бой Ўзбекистоннинг Россия газига қарамлиги кучаймоқда

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

«Газпром» раҳбари Алексей Миллер 2026 йил бошидан Россиянинг Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистонга газ етказиб бериш ҳажми қарийб 70 фоизга ошганини маълум қилди. Бу рақам уч давлатга берилган газнинг умумий ўсишини ифодалайди, Ўзбекистоннинг алоҳида улуши очиқланмади. Бироқ бошқа маълумотлар жараённинг асосий йўналиши Ўзбекистонда эканини кўрсатади. Расмий маълумотларга кўра, Россия 2025 йилда Ўзбекистонга 6,48 миллиард м³ газ етказди. Халқаро энергетика агентлиги эса 2026 йилда бу ҳажм 10 миллиард м³дан ошишини айтмоқда.

Газ захираларига эга ва яқин вақтгача газ экспорт қилган Ўзбекистон қандай қилиб Россия газининг йирик харидорига айланди? Буни фақат аҳоли сонининг ўсиши, совуқ қиш ёки газ истеъмолининг кўпайиши билан тушунтириш воқеанинг сиёсий томонини яшириб қўяди. Масалани англаш учун Ўзбекистонда газ қазиб чиқариш қандай пасайганини, газ соҳасида кимлар ўрнашганини, Россиянинг Европа бозоридан сиқиб чиқарилгандан кейин қандай йўналиш танлаганини ва Марказий Осиё қувурлари қай мақсадга мослаштирилаётганини таҳлил қилиб чиқиш лозим.

Ўзбекистонда табиий газ ишлаб чиқариш 2018 йилдаги 61,6 миллиард м³дан 2024 йилда 41,5 миллиард м³га тушди. 2026 йилнинг биринчи ярмида эса 18,3 миллиард м³ газ қазиб чиқарилди — бу бир йил аввалги кўрсаткичдан 16,4 фоиз кам. Шу даврда газ импорти қиймати 971,7 миллион долларга етди (The Times of Central Asia, 8 сентябр 2026 йил).

Демак, импортнинг ўсиши газга бўлган эҳтиёжнинг бирданига пайдо бўлганидан эмас. Мамлакатнинг ички қазиб чиқариш қуввати йиллар давомида пасайди. Эски конлар ва ускуналар янгиланмади, янги захираларни мустақил ўзлаштириш учун зарур саноат ва технология барпо этилмади. Электр энергияси ишлаб чиқаришнинг катта қисми газга боғлиқ бўлиб қолди. Натижада ишлаб чиқаришдаги ҳар бир пасайиш хонадонлар, электр станциялари ва саноат ўртасида газ танқислигини кучайтирди.

Газ саноатининг катта қисми хорижий ширкатлар, аниқроғи Россия газ компониялари билан тузилган узоқ муддатли битимларга боғланган. Масалан, Қандим–Ҳаузак–Шоди лойиҳасида Россиянинг «Лукойл» компанияси 90 фоиз, «Ўзбекнефтгаз» эса 10 фоиз улушга эга. Маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битим 2004 йилда имзоланган ва 2046 йилгача амал қилади. Лойиҳа таркибида йилига 8 миллиард м³ газни қайта ишлайдиган мажмуа мавжуд («Лукойл», Қандим–Ҳаузак–Шоди лойиҳаси).

Ушбу ҳолат Ўзбекистонда газ йўқлигини эмас, уни қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва тасарруф этишнинг муҳим қисмлари хорижий капитал, технология ва ширкатларга боғланганини кўрсатади. Мамлакат ерости бойлигига эга, аммо ўша бойликни мустақил равишда қазиб чиқарадиган техника ва технологиялар – тўлиқ саноат занжирига эга эмас. Шунинг учун газ конлари мавжуд бўлса-да, аҳолининг эҳтиёжи импорт гази билан қопланмоқда.

Россия эса бу заифликдан ўзининг узоқ муддатли геосиёсий мақсадлари йўлида фойдаланмоқда. Марказий Осиё ҳам Иттифоқ даврида марказга боғланган ягона энергетика, транспорт ва саноат тизимининг бир қисми эди. Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин давлат чегаралари пайдо бўлди, аммо қувурлар, бозорлар, ишлаб чиқариш алоқалари ва техник тизимларнинг асосий йўналиши ўзгармасдан қолди. Россия ана шу алоқалар орқали минтақани ўз стратегик таъсир доирасида ушлаб туриш сиёсатини давом эттирди.

2022 йил ноябрида Путин Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида «уч томонлама газ иттифоқи» тузишни таклиф қилди. Ўзбекистон энергетика вазири бу таклифга муносабат билдириб, газ эвазига сиёсий шартларни қабул қилмаслигини, ҳамкорлик фақат тижорий шартнома асосида бўлишини айтди.

Бироқ сиёсий таъсир битимнинг номида эмас, унинг натижасида вужудга келадиган эҳтиёж ва инфратузилмада намоён бўлади. 2023 йил июнида «Газпром» билан икки йиллик шартнома тузилди. Унга кўра, Россия Ўзбекистонга йилига 2,8 миллиард м³, яъни кунига 9 миллион м³ газ етказа бошлади. Россия гази 2023 йил 7 октябрда Қозоғистон орқали Ўзбекистонга кириб келди.

Бунинг учун Совет даврида Марказий Осиё газини шимолга — Россияга ташиш мақсадида қурилган «Марказий Осиё–Марказ» қувурининг бир қисми тескари йўналишда ишлай бошлади. Энди газ Россиядан Қозоғистон орқали жанубга – Ўзбекистонга оқмоқда. Шундай қилиб, илгари минтақа газини Россияга олиб чиққан қувур Россия газини минтақага киритадиган воситага айлантирилди.

Дастлабки 2,8 миллиард м³ ҳажм танқисликни вақтинча қоплайдиган чора сифатида кўрилди. Аммо орадан кўп ўтмасдан бу йўналишни катта ҳажмдаги доимий таъминотга мослаштириш бошланди. Ўзбекистон 2024-2030 йилларда газ ташиш тизимини модернизация қилишга қарийб 500 миллион доллар сарфлаб, Россиядан газ қабул қилиш қувватини кунига 32 миллион м³гача оширишни режалаштирди. Бу йиллик ҳисобда қарийб 11,7 миллиард м³ деганидир.

Шундан кейин Россия газининг ҳажми 2024 йилда 5,64 миллиард м³га, 2025 йилда эса 6,48 миллиард м³га етди. 2026 йилда 10 миллиард м³дан ортиши кутилаётгани Ўзбекистон газ тизими энди вақтинчалик харидга эмас, йилдан-йилга ўсиб борадиган Россия таъминотига боғланиб қолаётганини кўрсатади.

Россия учун бу жараён алоҳида аҳамиятга эга. Украина уруши ортидан Европа Россия газидан воз кеча бошлади. «Газпром»нинг Европа бозори қисқарди, компаниянинг газ қазиб чиқариши ва даромадлари пасайди. Хитойга катта ҳажмда газ етказиш режалари эса қувур, нарх ва музокара муаммоларига дуч келди. Шу сабабли «Газпром» газни етказиш харажати нисбатан паст бўлган Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон каби собиқ совет республикаларига юзланди.

Шундай қилиб, бир томондан Ўзбекистоннинг ички газ ишлаб чиқариши пасайиб, қишки танқислик кучайди. Иккинчи томондан эса Россия Европа бозоридан айрилган гази учун яқин ва ўсиб бораётган бозор излади. Россия Ўзбекистоннинг танқислигини ўз газига бозор очиш ва минтақадаги таъсирини мустаҳкамлаш учун ишлатишга ўтди.

Ўзбекистон қишки энергия мувозанатини Россия газига мослаган сари Москва таъминот ҳажми, нархи, муддати ва давомийлигига таъсир кўрсатиш имконига эга бўлади. Газ етказиб беришдаги ҳар қандай ўзгариш электр энергияси, иситиш ва саноат ишлаб чиқаришига бевосита таъсир қилади. Шу тариқа тижорий шартнома иқтисодий эҳтиёжни, иқтисодий эҳтиёж эса сиёсий таъсир воситасини вужудга келтиради.

Бу ерда яна бир савол туғилади: газ захиралари бўйича дунёда етакчи ўринлардан бирида турадиган Туркманистон ён қўшни бўлса, нега Ўзбекистон ошиб бораётган эҳтиёжини асосан Россия гази билан қопламоқда?

Ўзбекистон Туркманистондан ҳам газ олади. 2023 йилда йилига 2 миллиард м³гача газ харид қилиш тўғрисида битим тузилди. 2024 йил декабрида икки давлат етказиб бериш ҳажмини кўпайтиришга келишди, аммо янги ҳажм ва шартлар ошкор қилинмади. (Gazeta.uz, 6 декабрь 2024 йил).

Бироқ Туркманистон газининг асосий қисми аллақачон Хитой бозорига йўналтирилган. Туркманистон ҳар йили Хитойга қарийб 30 миллиард м³ газ экспорт қилади. 2026 йил апрелида Хитойнинг CNPC компанияси Галқиниш конининг тўртинчи босқичини қуриш бўйича битим тузди. Бу босқич йилига яна 10 миллиард м³ газни қайта ишлашга мўлжалланган. (Reuters, 16 апрел 2026 йил).

Туркманистондан Хитойга борувчи учта қувур ҳам Ўзбекистон ҳудудидан ўтади. Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги 2023 йил августда ушбу қувурлар фақат Туркманистон ва Хитой иштирокида қурилганини, уларга бошқа газ манбаларини қўшиш режаси мавжуд эмаслигини таъкидлади. Ашхобод Россиянинг «газ иттифоқи»ни Хитой йўналишига боғлашга қаратилган ҳаракатларидан жиддий ташвиш билдирди.

Россия «Марказий Осиё–Марказ» қувурининг оқимини шимолдан жанубга буриб, уни ўз газини Ўзбекистонга етказишга мослаштирди; Қозоғистон орқали транзитни ва Ўзбекистонда Россия газини қабул қилиш қувватларини кенгайтирди. Натижада Туркман гази оққан анъанавий қувур йўлининг бир қисми Россия таъминоти билан банд қилинди, Ўзбекистоннинг ошиб бораётган импорт эҳтиёжи эса Россия газига мосланган инфратузилма ичига жойлаштирилди.

Шу тариқа Туркманистондан келадиган газ ҳозирча чекланган қўшимча манба бўлиб қолмоқда, Россия гази эса қишки энергия мувозанатининг асосий ташқи таянчига айланмоқда. Туркманистоннинг асосий газ оқими Хитойга, Ўзбекистоннинг кенгайтирилаётган импорт инфратузилмаси эса Россияга боғланди. Натижада минтақанинг газга бой икки давлати бири Хитой бозорига, иккинчиси эса Россия таъминотига қарам бўлиб қолмоқда.

Демак, бу жараён оддий олди-сотди муносабати эмас. У босқичма-босқич шакллантирилаётган энергетик қарамликдир: аввал ички ишлаб чиқариш пасаяди; кейин танқислик юзага келади; танқислик фавқулодда импорт билан қопланади; сўнг қувурлар тескари йўналишга ўтказилади; қабул қилиш қуввати кенгайтирилади; импорт ҳажми йилдан-йилга оширилади; ниҳоят мамлакатнинг қишки энергия мувозанати ташқи етказиб берувчига мослашади.

Россия Ўзбекистон газ қувурларининг расмий эгаси бўлиши шарт эмас. Ўзбекистоннинг газга бўлган ҳаётий эҳтиёжи Россия таъминотисиз қопланмайдиган даражага етса, таъминотнинг ўзи таъсир воситасига айланади. Чунки газ оддий товар эмас, у хонадонларни, мактаб, касалхона каби ҳаётий зарурий масканларни иситади, электр станцияларини ишлатади ва саноатни ҳаракатга келтиради. Демак, уни етказиб берувчи давлат мамлакатнинг ҳаётий тармоқларига таъсир ўтказиш имконига эга бўлади.

Замонавий мустамлакачилик ҳар доим ерни бевосита ишғол қилиш билан амалга ошмайди. У муҳим тармоқларни хорижий сармоя, технология, компания, қувур, бозор ва ресурс етказиб берувчига боғлаш орқали ҳам амалга ошади. Давлат байроғи ва расмий чегараси сақланиб қолади, аммо унинг ҳаётий қарорлари ташқи кучлар шакллантирган эҳтиёж ва имкониятлар доирасида қабул қилинади.

Шунинг учун Ўзбекистонни импортёрга айлантирган нарса газнинг йўқлиги эмас, мавжуд газ конлари устидан мустақил сиёсатнинг йўқлигидир. Газ бойлиги Умматнинг эҳтиёжини таъминлайдиган ҳаётий бойлик сифатида эмас, экспорт шартномалари, маҳсулот тақсимоти битимлари, хорижий сармоя ва ширкатлар фойдаси асосида бошқарилди. Россия эса ана шу сиёсий ва иқтисодий заифликни ўзининг узоқ муддатли таъсир воситасига айлантирмоқда.

Исломий ечим Россия газини Туркманистон газига алмаштириш, импортни «эркинлаштириш» ёки газ соҳасига яна бир хорижий ширкатни киритишдан иборат эмас. Булар газ етказиб берувчини ўзгартиради, аммо қарамликни пайдо қилаётган тузумни ўзгартирмайди. Бу ечим Ислом тузумини тўлиқ татбиқ этадиган Халифалик давлати доирасида амалга ошади.

Исломда улкан захирага эга газ конлари давлатнинг ҳам, хусусий ширкатларнинг ҳам мулки эмас, балки Умматнинг оммавий мулкидир. Расулуллоҳ ﷺ: «Мусулмонлар уч нарсада: сувда, яйловда ва ўтда шерикдирлар», дедилар.

Газ битмас-туганмас маъдан ва ёқилғи бўлгани учун оммавий мулк ҳукмини олади. Шунинг учун уни маҳаллий ёки хорижий ширкатга мулк қилиб бериш, конни унга узоқ муддатли имтиёз ёки маҳсулот улуши сифатида топшириш асло жоиз эмас.

Халифалик давлати газнинг эгасига айланмайди. У Умматнинг вакили сифатида газни қазиб чиқариш, қайта ишлаш, ташиш ва тақсимлаш ишларини бошқаради. Давлат зарур мутахассислар, ишчилар ёки техника эгаларини белгиланган ҳақ эвазига ёллаши мумкин. Аммо уларга коннинг ўзи, газнинг бир қисми ёки уни тасарруф қилиш ҳуқуқи берилмайди. Қазиб чиқарилган газ ва ундан тушган даромад оммавий мулк бўлиб қолади ҳамда унинг ҳисоби Байтулмолда юритилади.

Шунда газ сиёсати «қишни ўтказиш учун қайси ташқи давлатдан газ оламиз?» деган саволга қурилмайди. Давлат газ конлари, қувурлар, компрессор станциялари, қайта ишлаш корхоналари ва электр ишлаб чиқариш тизимини ягона режа асосида бошқаради. Аввало раъият ва мамлакатнинг ҳаётий эҳтиёжи таъминланади. Қолган газ ва ундан тушадиган даромад Уммат манфаатига мувофиқ тасарруф қилинади.

Исломий ечим Ўзбекистон ва Туркманистон газини мустамлакачилар чизган миллий чегаралар билан бир-биридан узиб қўймайди. Мусулмон юртлари ягона Халифалик давлатида бирлашганда Туркманистоннинг гази, Ўзбекистоннинг қувурлари ва бошқа ўлкаларнинг саноат имкониятлари бир давлатнинг умумий қувватига айланади. Уммат ўзининг бир қисмидаги газни иккинчи қисмига Россия, Хитой ёки бошқа ташқи давлатнинг сиёсий иродасига муҳтож бўлмасдан етказади. Мусулмон юртларини ягона давлатда бирлаштириш ишчи кучлари, хомашё ва энергия манбаларини ягона саноат сиёсатига жамлаш имконини беради.

Салоҳиддин

16.09.2026й

TagsгазРоссия газига қарамлик
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Демократия кўзбоғловчи…ми?

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Иордания режими Қуддусга ёрдам бермагани етмагандек, ёрдам бериш учун бўлаётган даъватга тўсқинлик қилмоқда

  • МАҚОЛАЛАР

    Аҳолини иш билан таъминлашдан кўзланган мақсад

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Суюлтирилган газ таъминоти бўйича янги ҳийлакор сиёсат

    Суюлтирилган газ таъминоти бўйича янги ҳийлакор сиёсат بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ 7 сентябрда Шавкат Мирзиёевга аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлаш тизимини ислоҳ қилиш таклифлари тақдим этилди. Расмий маълумотга кўра, мамлакатда ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Газга бой Ўзбекистоннинг Россия газига қарамлиги кучаймоқда

    Газга бой Ўзбекистоннинг Россия газига қарамлиги кучаймоқда بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ «Газпром» раҳбари Алексей Миллер 2026 йил бошидан Россиянинг Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистонга газ етказиб бериш ҳажми қарийб 70 фоизга ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Корея–Марказий Осиё саммити: критик минераллар ортида қандай сиёсий кураш кетмоқда?

    Корея–Марказий Осиё саммити: критик минераллар ортида қандай сиёсий кураш кетмоқда? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ 2026 йил 16 сентябрда Сеулда Жанубий Корея ва Марказий Осиёнинг беш давлати раҳбарлари иштирокида биринчи Корея–Марказий ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Тошкент халқаро молия маркази: инвестиция оқими ортида қандай сиёсат бор?

    Тошкент халқаро молия маркази: инвестиция оқими ортида қандай сиёсат бор? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ 2026 йил 10 сентябрда Саида Мирзиёева Тошкент халқаро молия маркази раиси этиб тайинланди. Марказ раҳбарлигининг президент ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Сербия билан стратегик шериклик: йўллар қаерга олиб боради?

    Сербия билан стратегик шериклик: йўллар қаерга олиб боради? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ ХАБАР: 2026 йил 7-8 сентябрь кунлари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Сербияга илк расмий ташрифини амалга оширди. Ташриф якунида ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: