| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      29.08.2026
      0
    • Давлатдан олинган ер ва мерос ҳақидаги саволга жавоб

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.08.2026
      0
    • Россияда ҳалок бўлган мусулмон юртдошларимизнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия

      11.08.2026
      0
    • Қарзга савдо қилиш ва молиялаштириш ҳақидаги саволга жавоб

      09.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      08.08.2026
      0
    • Мактаб ва боғчаларни таъмирлаш учун аҳолидан пул йиғиш шаръан жоизми?

      04.08.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Озарбайжон ва Ўзбекистон мустамлакачи кофирларга хизмат қилишда чегара билмаяпти!

  • Америка ва парвозларни тақиқлаш орқали Дарфурни ажратиб олиш сари ташланган навбатдаги қадам!

  • Суриядаги янги ҳукмдорларнинг яҳудий раҳбарлари билан учрашувлари — улкан жиноятдир!

  • Дунё фақат ўз қарорига эга бўлган ва ўз манфаатларини қандай ҳимоя қилишни билганларнигина ҳурмат қилади

  • Уммат армияларидаги холислар учун Ҳизб ут-Таҳрирга нусрат бериш фурсати

  • Яҳудийларнинг кибр-ҳавоси тобора ортиб бораётган бир пайтда, қачонгача халқаро низомга шикоят қилиш билан кифояланамиз?!

  • Ҳарбий иттифоқлар — Ғарб найранглари ва манфаатларидир

ЯНГИЛИКЛАР
Home›ЯНГИЛИКЛАР›Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

By htadmin
05.09.2026
0
Share:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾

“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”

Модининг хайрсиз ташрифи ва ўзбек режимининг дўстлик изҳори

Хабар: 2026 йил 30 август куни Кўксарой қароргоҳида Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модига Ўзбекистон Республикасининг «Олий даражали дўстлик» ордени топширилди. (gazeta.uz 30.08.2026й)

Изоҳ: Президент матбуот хизматининг хабар беришича, мукофот Модига икки халқ ўртасидаги дўстлик ришталарини мустаҳкамлаш ва ҳамкорликни кенг қамровли стратегик шериклик даражасига кўтаришдаги хизматлари учун топширилган. Музокараларда сиёсий, иқтисодий ва транспорт соҳаларидаги алоқаларни янги босқичга олиб чиқиш келишиб олинди ва Модининг фаолиятига юксак эҳтиром билдирилди. Бу расмий илиқлик ортида аччиқ ва оғриқли бир ҳақиқат яширинган. Нарендра Моди бошчилигидаги ҳинд режими ўзининг Ислом ва мусулмонларга нисбатан бўлган чуқур нафрат ва адовати билан бутун дунёга танилган, ҳатто буни яшириб ҳам ўтирмайди. Моди ҳокимиятга келганидан бери Ҳиндистондаги миллионлаб мусулмонларга нисбатан очиқчасига зулм ва тазйиқлар давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Кашмирнинг мухторият мақоми бекор қилиниб, минтақа очиқ осмон остидаги қамоқхонага айлантирилди, минглаб бегуноҳ мусулмонлар қийноққа солинди ва ўлдирилди. Ҳинду миллатчилари томонидан мусулмонларнинг уйлари ва масжидлари бузиб ташланиши, маҳаллий мушрик тўдаларнинг мусулмонларни калтаклаб ўлдириши ва бу жиноятларга давлат полициясининг томошабин бўлиб туришдан иборат эканлиги – Моди бошлиқ ҳинд режимининг асл қиёфасидир. Ҳатто фуқаролик тўғрисидаги дискриминацион қонунлар орқали мусулмонларни ўз юртида бегона қилишга уринишлар бўлмоқда. Мирзиёев эса Кашмирдаги қонли воқеаларни, масжидларнинг вайрон этилишини ва мусулмонларнинг очиқдан-очиқ оёқости қилишини била туриб, Ислом ва мусулмонларнинг ашаддий душманларидан бири бўлган бу кимсага “Олий даражали дўстлик” орденини тақмоқда. Мусулмонларнинг қонини тўкаётган, уларнинг муқаддасотларини топтаётган золим режим раҳбарини эъзозлаш ва у билан дўстлик алоқаларини ўрнатиш – Ислом ва мусулмонларга очиқдан-очиқ хиёнат эмасми?! Исломий биродарлик мажбурияти улоқтириб ташланиб, диндошларимизга зулм қилаётган қўлларни сохта манфаатлар учун ўпилмоқда. Бугунги Ислом юртларидаги раҳбарлар, гарчи ўзларини мусулмон санасалар-да, бу каби қилмишлари билан умматга мутлақо бегона ва ундан узилган эканликларини исботламоқдалар. Улар учун мусулмонларнинг қони ва ор-номуси эмас, балки дунёвий манфаатлар устундир. Мусулмон умматининг ҳақиқий ҳимоячиси ва қалқони эса, мана шундай золимлар билан дўстлашадиган ҳукмдорлар эмас, балки Ислом низомини тўлиқ татбиқ қилувчи, умматнинг шаъни ва қонини ҳимоя қилувчи одил Халифадир. Пайғамбаримиз ﷺ марҳамат қилганларидек: “Имом (Халифа) қалқондир, унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади”. (Имом Муслим ривояти).

Ўзбек режимининг UzIMEI орқали халқдан пул ундиришдан воз кечиш нияти йўқ

Хабар: Ўзбекистонда етти йил ичида UzIMEI орқали 5 трлн сўмдан ортиқ божхона тўловлари ундирилди. (daryo.uz 30.08.2026й)

Изоҳ: Телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази вакилларининг таъкидлашича, келажакда ушбу тўловни бекор қилиш кўзда тутилмаган. Расмийлар томонидан бу тўлов солиқ эмас, балки тизимни ушлаб туриш, серверларни янгилаш ва алоқа сифатини яхшилаш учун ундирилаётган “хизмат ҳақи” сифатида тавсифланмоқда. Шу билан бирга, тўловсиз тизимга ўтиш бюджет тушумларига зарар етказиши ва ҳозирда тўловларнинг 95 фоизи импортёрлар зиммасига тушаётгани важи келтирилган. Марказ матбуот хизмати бошлиғи Аҳмаджон Орифжоновнинг таъкидлашича, тўловсиз тизимга ўтиш охир-оқибат давлат бюджетини емиради. Мантиқни қаранг-а: демак, давлат бюджети “емирилмаслиги” ва амалдорлар тизими яшнаши учун оддий халқни тўхтовсиз тунаш, унинг чўнтагини шилиш керак экан-да! Аслида “хизмат ҳақи” ва “импортёрлар тўламоқда” деган ниқоб ортида охир-оқибат оддий халқнинг чўнтаги ётибди. Импортчи ёки тадбиркор ўзи тўлаган ҳар бир сўмни маҳсулот таннархига қўшишга мажбур бўлади. Натижада, коммунал тўловлар, озиқ-овқат нархлари, инфляция ва юқори божхона тўловлари остида қийналаётган оддий аҳоли мобил алоқа воситасини сотиб олишда ҳам адолатсиз сунъий қимматлашувга дуч келмоқда. Фуқаро ўз меҳнати билан топган пулига сотиб олган шахсий мулкидан фойдаланиши учун давлат томонидан белгиланган монопол тизимга қайта ва қайта тўлов қилишга мажбурланмоқда. Агар тўлов қилинмаса, қурилма блокланади ва ишлашдан тўхтайди. Масаланинг энг оғриқли ва шубҳали томони шундаки, йилига тўпланадиган юзлаб миллиард сўмлик ушбу улкан маблағлар тўғридан-тўғри давлат бюджетига тушмайди. Чунки расмийлар буни давлат бюджетига эмас, алоҳида марказга келиб тушувчи “хизмат ҳақи” деб атамоқда. Буни эса ўзбек режими очиқчасига қароқчилик қилмоқда, десак ҳеч муболаға бўлмайди. Агар режим яхшиликни истаганда эди, фуқароларнинг ўз мулкидан фойдаланишига турли сунъий тўсиқлар ва мажбурий тўловлар қўйиб, халқ елкасига адолатсиз молиявий юкни юкламаган бўларди. Исломга кўра, ҳар бир шахснинг мулки дахлсиздир. Инсон ўз пулига сотиб олган шахсий буюмидан фойдаланиши учун ундан қайтадан тўлов ундириш – бировнинг молини ноҳақ йўл билан ейишдир. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда буюради:

وَلا تَأكُلوا أَموالَكُم بَينَكُم بِالباطِلِ

– “Бир-бирингизнинг молларингизни ботил йўл билан емангиз”. (Бақара:188)

Рус ҳарбий учоқлари ўрнини Хитой қирувчилари эгаллади, аммо карамлик сиёсати ўзгармади

Хабар: Мустақилликнинг 35 йиллик байрам тантаналарида Ўзбекистон Ҳарбий-ҳаво кучлари ўз ҳаво сарҳадларини ҳимоя қилиш учун Хитойда ишлаб чиқарилган J-10CE кўп мақсадли қирувчи самолётларини танлаганини намойиш этди. (daryo.uz 30.08.2026й)

Изоҳ: Совет давридан қолган ва вақт ўтиши билан маънан эскирган МиГ-29 ҳамда сақловга олинган Су-27 самолётлари ўрнини эгаллайдиган ушбу янги ҳарбий техника мамлакатнинг мудофаа салоҳиятини ошириш йўлидаги муҳим қадам сифатида кўрилмоқда. Бироқ ҳарбий салоҳиятни кучайтириш қанчалик зарур бўлмасин, бу қурол-яроғларни тўлиқ четдан сотиб олиш мамлакатни техник, логистик ва стратегик жиҳатдан етказиб берувчи давлатга қарам қилиб қўяди. Замонавий капиталистик ва гегемон давлатлар ҳарбий экспортни шунчаки тижорат эмас, балки янгича мустамлакачилик ва геосиёсий таъсир ўтказиш воситаси сифатида ишлатадилар. Мураккаб қирувчи самолётларни сотиб олиш фақатгина уларни харид қилиш билан тугамайди, балки уларнинг эҳтиёт қисмлари, дастурий таъминоти, ракета ва ўқ-дори тизимлари, доимий техник хизмат кўрсатишлар тўлиқ Пекинга боғлиқ бўлиб қолишини англатади. Халқаро сиёсатда бирор можаро ёки кескинлик юзага келган тақдирда, қурол етказиб берувчи давлат эҳтиёт қисмлар юборишни тўхтатиш ёки дастурий блокировка орқали бутун бошли ҳарбий авиацияни бир лаҳзада жангга яроқсиз темир-терсакка айлантириб қўйиш имкониятига эга бўлади. Бу эса ташқи кўринишда қуролланишдек туюлгани билан, аслида мамлакатнинг мустақил ташқи ва ҳарбий сиёсатини геосиёсий гигантлар иродасига гаровга қўйишдир. Ушбу ҳарбий битимда Пекиннинг узоқни кўзлаган геосиёсий ва геостратегик мақсадлари ётибди. Хитой ушбу савдо орқали Марказий Осиё минтақасида ҳарбий ва хавфсизлик соҳасида ўз улушига эга бўлишни ҳамда Тошкентни ўзига янада жипсроқ боғлашни кўзламоқда. Пекин учун J-10CE экспорт бозорини кенгайтириш – бу “Бир макон, бир йўл” глобал лойиҳасининг ҳарбий-сиёсий давоми бўлиб, ўзбек осмони устидан билвосита назорат ўрнатиш ва минтақа давлатлари хавфсизлик сиёсатини Хитой манфаатларига мослаштириш учун пухта ўйланган стратегик юришдир. Шахсий муҳандислик мактабига, ўз дрон ва мудофаа технологияларига, дастурий ва техник базага эга бўлмаган давлат ҳар қанча замонавий хорижий қуролни сотиб олмасин, бегона кучларнинг геосиёсий манфаатларидан тўлиқ озод бўла олмайди. Ҳақиқий ҳарбий мустақилликка фақат ўз оғир саноати, мутахассислари ва ҳарбий технологияларига таянилгандагина эришиш мумкин.

ШҲТнинг Бишкек саммити бўлиб ўтди

Хабар: Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши ҳамда “ШҲТ плюс” форматидаги учрашувда иштирок этиш учун Бишкек шаҳрига келди. (president.uz 31.08.2026й)

Изоҳ: Ташкилотга аъзо ва кузатувчи 20га яқин давлат раҳбарлари, жумладан, Россия, Хитой, Ҳиндистон, Эрон, Покистон, шунингдек, Марказий Осиё республикалари раҳбарлари иштирок этган ушбу тадбир “ШҲТнинг 25 йиллиги: барқарор тинчлик, тараққиёт ва фаровонлик сари биргаликда” шиори остида ўтказилди. Музокараларда асосий эътибор минтақавий хавфсизлик, транспорт-логистика йўлакларини ривожлантириш, энергетика ҳамкорлиги ва “Бишкек Декларацияси”ни қабул қилишга қаратилди. ШҲТ аслида Ғарб гегемониясига қарши муқобил қудрат қутбини шакллантириш, Шарқий ва Марказий Осиёда асосан Хитойнинг иқтисодий таъсирини мустаҳкамлаш учун тузилган блокдир. Ташкилотдаги мустамлакачи кучлар Марказий Осиё давлатларини ушбу блок таркибига жалб қилиш орқали уларнинг мустақил ташқи сиёсий-иқтисодий қарорларига чеклов қўяди ҳамда минтақани ўз стратегик ва иқтисодий ресурслари манбаига айлантиради. Бу ташкилот тинчлик кафолати эмас, балки йирик кучларнинг минтақани бўлиб олиши ва назорат қилиши учун қулай платформадир. ШҲТ низомида белгилаб қўйилган “экстремизм ва терроризмга қарши кураш” концепцияси эса, аслида Исломнинг асл аҳкомларига амал қилишни, мусулмонларнинг ўз мустақиллиги ва шаънини ҳимоя қилиш йўлидаги интилишларини бостириш учун ўйлаб топилган ниқобдир. Марказий Осиёдаги ўзбек, тожик ва қирғиз режимлари ушбу тадбир олдидан ўз мусулмон халқи устида ҳатто энг оддий Исломий шакллар – ҳижоб ва ниқоб, соқолга қарши рейдларни ўтказиб, Хитой ва Россияни рози қилиш учун елиб-югурганликлари кузатилди. Ислом юртлари раҳбарлари мусулмонлар қони ва номусини топтаётган ушбу кучлар билан бир стол атрофида ўтириб “тинчлик ва хавфсизлик”ни муҳокама қилиш ва улар билан ҳарбий-сиёсий иттифоқ тузиш – Ислом Умматига нисбатан очиқдан-очиқ хиёнат эканлигини билмайдиларми?! Чунки Исломга кўра, мусулмонларнинг хавфсизлиги ва шаънини ҳимоя қилишни Ислом ва мусулмонларга душманлик қилаётган кучлар ва ташкилотлар билан эмас, балки Ислом низомини тўлиқ татбиқ қилувчи, мусулмонларни ҳар томонлама ҳимоя қилувчи ва уларни ягона Уммат сифатида бирлаштирувчи Халифалик тузуми орқали амалга ошириш шарт.

БҲМ яна оширилди

Хабар: 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) 440 минг сўмга кўтарилди. (the_bakiroo 31.08.2026й)

Изоҳ: Ўзбекистонда давлат хизматлари, божлар, солиқлар, жарималар, UzIMEI каби мажбурий йиғимлар, ОТМ контрактлари ва ҳатто боғча тўловлари БҲМга боғлаб қўйилгани сабабли, ушбу манёвр автоматик равишда миллионлаб одамлар чўнтагига навбатдаги оғир молиявий зарба берди. Хусусан, иқтисодчи блогер Отабек Бакиров БҲМнинг навбатдаги ошишига эътибор қаратиб, учта нуқтани кўрсатиб ўтган. Биринчидан, Статистика агентлигининг одатда инфляция ҳисоблашда қатор давлат хизматлари қимматлашганини умуман ҳисобга олмаслиги. Иккинчидан, бундай ошди-ошдилар, энг аввало, олигарх ва монопол хизматлар бенефициарлари манфаатлари учун қилиниши ва БҲМни оширмаслик бўйича ҳеч қандай қонуний чекловларнинг йўқлиги. Учинчидан, БҲМ ҳар доим инфляциядан юқори суратда оширилиши, аммо минимал истеъмол харажатлари ва энг кам иш ҳақи миқдорлари эса, инфляциядан паст суратда оширилишидир. Булардан кўриниб турибдики, ўзбек режими ўз халқига нисбатан бирни бериб, ўнни суғуриб олиш сиёсатини юргизяпти. Ҳар қандай ҳолатда ҳам ютқазадиган халқ бўляпти, маҳаллий ва хорижий хизмат кўрсатиш ширкатлари бойигандан бойияпти. Ваҳоланки, президент Мирзиёев ҳар бир чиқишида “Янги Ўзбекистонда инсон қадри ҳамма нарсадан устун”, “давлат халққа хизмат қилиши керак”, “биз ижтимоий давлат қуряпмиз” каби баландпарвоз, жозибадор шиорларни тинмай такрорлайди. Аммо биргина БҲМнинг оширилиши ҳам оддий одамларни янада чуқурроқ қашшоқлик ботқоғига ботирмоқда. Бундан ташқари, режимнинг БҲМни тўхтовсиз ошириши ортида чуқур молиявий таназзул ётибди. Охирги йилларда кескин ортиб бораётган ташқи қарзларни узиш ва бюджет дефицитини ёпиш учун ўзбек режими соғлом иқтисод барпо этиш ва оғир саноатни йўлга қўйиш ўрнига, энг осон ва шафқатсиз йўлни – аҳолини жарима ва божлар орқали тунашни танлади. Ҳокимиятни сақлаб туриш учун хизмат қилаётган улкан давлат аппарати ва кучишлатар органларнинг ойлик маошлари ҳамда имтиёзларини молиялаштиришда БҲМ каби кўрсаткичларни доимий ошириш амалиёти ётибди. Таъкидлаш лозимки, бундай қабиҳ сиёсатга чек қўйишнинг ягона йўли – одамларни эзаётган капиталистик тузумдан воз кечиб, Ислом низомини ҳокимият тепасига олиб келишдир!

Трампнинг махсус вакили “ошга тушган пашша” бўлдими?

Хабар: 31 август куни Бишкек шаҳрига ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Горни қабул қилди. (qalampir.uz 31.08.2026й)

Изоҳ: Учрашувда АҚШ томони Мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан табрик ва Дональд Трампнинг саломини етказди. Музокараларда стратегик шерикликни мустаҳкамлаш, энергетика, муҳим минераллар, рақамли технологиялар ва сунъий интеллект каби устувор йўналишларда қўшма лойиҳаларни илгари суриш ҳамда “С5+1” формати доирасидаги бўлажак тадбирларга тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама қилинди.  Масаланинг энг эътиборли томони – бу учрашув Бишкекда Россия ва Хитой Ғарбга муқобил куч марказини намойиш этишга ва “Шанхай руҳи”ни тарғиб қилишга уринаётган бир пайтда, АҚШ вакилининг айнан шу ерга келиб, минтақа раҳбарлари билан олий даражадаги музокаралар ўтказиши тасодиф эмас. Бу Вашингтоннинг Россия ва Хитойнинг Марказий Осиёда мутлақ хўжайинлик қилишига йўл қўймаслик, Пекин ва Москва манфаатларига бевосита уларнинг даврасида салмоқли “геосиёсий вето” қўйиш ва ўз мавқеини намойиш қилиш аломатидир. Биринчидан, АҚШ учун Марказий Осиё минтақаси Россия ва Хитой ўртасида жойлашган ўта муҳим стратегик плацдармдир. Вашингтон “С5+1” формати ва сармоявий лойиҳалар орқали минтақада Пекин ва Москванинг таъсирини камайтиришни, Марказий Осиё давлатларини ушбу гигантлардан узоқлаштиришни мақсад қилган. Иккинчидан, муҳокама қилинган энергетика ва муҳим минераллар мавзуси АҚШнинг ресурс манбаларига бўлган очкўзлигини кўрсатади. Замонавий юқори технологиялар ва сунъий интеллект мусобақасида Америкага Марказий Осиёнинг бой хомашё ресурслари зарур. Улар арзон ресурс, хомашё ва ўз маҳсулотлари учун янги бозорларни қўлга киритиш эвазига “стратегик шериклик” тузоғини қўяди. Амалда, ўзбек режими Шарқий ва Ғарбий империалистлар ўртасида манёвр қилиб, ўзининг сиёсий умрини узайтиришга ва ўз халқининг ресурсларини кимошди савдосига қўйишга уринмоқда. Мусулмон уммати ва минтақа халқларига бир мустамлакачи қўйнидан чиқиб бошқасини пинжига кириш ёки уларнинг ўртасида сохта мувозанат излаш ҳеч қачон нажот келтирмайди. Марказий Осиё давлатлари Ғарб ва Шарқнинг геосиёсий ўйинларида пиёда аскар бўлишдан тўхтаб, ўз ресурслари ва иродасини Исломий асосда бирлаштиришлари ва ташқи кучлар таъсиридан мутлақ озод бўлишлари лозим.

Автобусларда йўлкира тўлаш тартиби қатъийлаштирилди

Хабар: 1 сентябрдан эътиборан Ўзбекистонда брутто-шартнома асосида ишлайдиган шаҳар автобусларида йўлкира тўлаш тартиби қатъийлаштирилди. (uzdiplomat 01.09.2026й)

Изоҳ: Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 3 июндаги 276-сон қарорига мувофиқ, эндиликда йўловчи автобусга чиқиши биланоқ тўловни транспорт ёки банк карталари, шунингдек, NFC ва QR технологиялари орқали амалга ошириши ёки имтиёзли ҳаракатланиш ҳуқуқини валидатордан ўтказиши шарт. Автобус ичида бироз юриб, кейинроқ тўлаш қоидабузарлик ҳисобланади. Агар назорат вақтида тўлов чиқишдаёқ тасдиқланмагани аниқланса, йўловчи “ҳозир тўламоқчи эдим” дейишидан қатъий назар, чиптасиз деб топилади ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 144-моддасига асосан 0,1 БҲМ (44 минг сўм) миқдорида жаримага тортилади. Бу ерда асосий мақсад – аҳолини тўлиқ ва мажбурий равишда банк тизимига боғлаб қўйишдир. Нақд пул муомаласини жамоат транспортидан мутлақ сиқиб чиқариш орқали режим ҳар бир фуқарони банк карталарини очишга, молиявий операторлар ва тижорат банкларига қарам бўлишга мажбур қилмоқда. Натижада, миллионлаб йўловчиларнинг ҳар кунлик микро-транзакцияларидан фоиз ва комиссия йиғадиган, аҳолининг нақд пулларини банкларда ушлаб турадиган рақамли молиявий монополия юзага келмоқда. Фуқарога танлов ҳуқуқи берилмайди: у ё банк тизимини боқувчисига айланиши ёки жамоат транспортидан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум бўлиши керак. Бу эса тижорат банклари ва тўлов тизимларининг даромадларини кафолатлашга хизмат қилади. Иккинчидан, бу тизим аҳолини сунъий равишда жарималар тузоғига тушириш орқали бюджет ва турли ички жамғармаларни тўлдиришнинг репрессив механизмидир. Зеро, техник носозликлар, валидаторларнинг ишламай қолиши ёки соатлаб тиғизликда қолиш муаммосини ҳал этмаган режим бор масъулият ва айбни оддий фуқарога юкламоқда. Йўловчини ўзини оқлаш ва ҳолатни тушунтириш ҳуқуқидан маҳрум қилинмоқда. Моддий имконияти паст бўлган аҳоли қатлами, талабалар ва пенсионерлар ҳар қадамда “потенциал ҳуқуқбузар”га айлантирилиб, БҲМ ортиши билан кўпайиб бораётган жарималар остида эзилмоқда. Бугунги кунда ҳаётимизга татбиқ қилинаётган капиталистик демократия тузумининг асл моҳияти мана шу – нима қилиб бўлса ҳам одамларни бор-будини шилиб олиш. Исломда эса инсонларга енгиллик қилиш давлатнинг асосий вазифасидир. Пайғамбаримиз ﷺ шундай марҳамат қилдилар: “Енгиллаштиринглар, қийинлаштирманглар”. (Имом Бухорий ривояти).

 Форуқ

05.09.2026й

TagsҲафталик муҳим воқеалар таҳлили
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Холислик мўминни жаннатга етаклайди

  • МАҚОЛАЛАР

    Замонамиз қаҳрамонлари

  • МАҚОЛАЛАР

    Исломий юртларнинг бойликлари ва иқтисодий потенциаллари

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    ЎЗБЕКИСТОНДА БОЗОРЛАР НЕГА ЁППАСИГА ЁНЯПТИ?

    ЎЗБЕКИСТОНДА БОЗОРЛАР НЕГА ЁППАСИГА ЁНЯПТИ? Ёҳуд, ёнғинлар, рақамлаштириш, хусусийлаштириш ва хорижий капитал ортида қандай жараён кетмоқда? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ 2026 йил Ўзбекистон халқ бозорлари учун оддий йил бўлмади. Январь-август ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Тошкент олимпиадасидаги сионистик фитна ва жамиятнинг асл қиёфаси

    Тошкент олимпиадасидаги сионистик фитна ва жамиятнинг асл қиёфаси ​​بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ ​Жорий йилнинг 9-16 август кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган 38-Халқаро информатика олимпиадаси (IOI 2026) доирасида кутилмаган ҳолат юз берди. ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистон аскари намоз ўқиса, автомати отмай қўядими?

    Ўзбекистон аскари намоз ўқиса, автомати отмай қўядими? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ўзбекистонда ҳарбий хизмат қилаётган мусулмон аскарни намоз ўқиши мумкинми? Ҳарбий интизом қаерда тугайди ва Аллоҳнинг амри қаердан бошланади? Бу ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Уйғониш нима ва инсон қандай уйғонади?

    МАҚОЛАНИ ТИНГЛАШ Уйғониш нима ва инсон қандай уйғонади? 1.0x 0:00 / 0:00 Уйғониш нима ва инсон қандай уйғонади? 1-қисм بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Инсон уйқуда эканини қандай билади? Уйқудаги киши ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ҳамён билан ўлчанаётган қадр: жамиятни эгаллаб олган капиталистик ўлчовни қандай синдирамиз?

    МАҚОЛАНИ ТИНГЛАШ Ҳамён билан ўлчанаётган қадр: жамиятни эгаллаб олган капиталистик ўлчовни қандай синдирамиз? 1.0x 0:00 / 0:00 Ҳамён билан ўлчанаётган қадр: жамиятни эгаллаб олган капиталистик ўлчовни қандай синдирамиз? بِسْمِ اللهِ ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: