Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾
“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”
Ўзбекистон ва Жанубий Корея ҳамкорлигидан қайси томон кўпроқ манфаатдор?
Хабар: 2026 йил 14 сентябрь куни Сеулда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Жанубий Корея Президенти Ли Чжэ Мён ўртасида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтди. (president.uz 14.09.2026й)
Изоҳ: Ўтказилган олий даражадаги музокаралар якунлари бўйича Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Корея Республикаси Президенти Ли Чжэ Мён ҳузурида икки томонлама ҳужжатларни алмашиш маросими бўлиб ўтди. Тўпламдан савдо-иқтисодий, инвестициявий, гуманитар ва бошқа соҳалардаги шерикликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қаратилган шартнома ва битимлар ўрин олди. Булар – транспорт, авиация, қишлоқ хўжалиги, туризм, сунъий интеллект, техник кўмак ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликка оид ҳужжатлардир. Уларнинг ичида критик минераллар бўйича ҳамкорликка алоҳида ўрин берилган. Зоҳиран “стратегик шериклик” ва “саноатлашиш” деб айтилаётган бу шартномаларнинг асл воқелигида глобал кучларнинг геосиёсий манфаатлари яширинган. Бугунги кунда АҚШ ва Хитой ўртасида яримўтказгичлар ва юқори технологиялар учун зарур бўлган критик минераллар устидан аёвсиз кураш кечмоқда. Жанубий Корея эса, табиики, АҚШ орбитасида ҳаракат қилувчи давлат сифатида Вашингтоннинг Хитойга муқобил таъминот занжирларини барпо этишда хизмат қилади. Сеул билан тузилаётган бу битимлар орқали Ўзбекистоннинг стратегик минерал ресурсларини Американинг саноат тизимига арзон хомашё сифатида боғлаш кўзда тутилмоқда. Демакки, бу икки давлат ҳамкорлиги Америка манфаатларига ҳам хизмат қилади. Ўзбек режимининг “инвестиция ва технология олиб кириш” борасидаги саъй-ҳаракатлари эса етарлича самара бермайди. Чунки, мустақил оғир саноат ва машинасозлик базасига эга бўлмаган, аксинча тайёр станок ва ускуналарни ташқаридан импорт қиладиган мамлакатда заводлар қуриш – мустақилликни эмас, балки қарам ва жуда чекланган саноатлашувни келтириб чиқаради. Демак, бу режим юртимизнинг бебаҳо бойликларини ташқи кучларнинг саноат қудратини озиқлантириш учун топшириб, мамлакатни мустамлакачиларнинг хомашё базасига айлантирмоқда. Ислом шариатига кўра, ерости бойликлари ва стратегик ресурслар бутун умматнинг ҳаққи бўлган оммавий мулкдир. Уларни ташқи мустамлакачи кучларнинг манфаати ёки уларнинг стратегик лойиҳаларига хизмат қилдириб қўйиш шаръан жоиз эмас. Ҳақиқий нажот ва мустақиллик – Исломнинг адолатли Иқтисодий низомига таяниб, Уммат бойликларини ўз мустақил оғир саноати ва сиёсий қудратини барпо этишга йўналтиришдадир.
Янги “Туркпол” ташкилоти нима?
Хабар: Қозоғистоннинг Остона шаҳрида ўтган Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) ички ишлар вазирларининг 3-йиғилишида Туркия Ички ишлар вазири Мустафо Чифтчи томонидан Интерпол ва Европолга ўхшаш «Туркпол» (Türkpol) ташкилотини тузиш таклиф этилди. (daryo.uz 12.09.2026й)
Изоҳ: Бу ташаббусни Қозоғистон, Озарбайжон, Қирғизистон ва Ўзбекистон тўлиқ қўллаб-қувватлади. Янги тузилма давлатлар ўртасида тезкор ахборот алмашиш, чегаралараро жиноятчилик, “экстремизм” ва “терроризм”га қарши биргаликда мувофиқлашган амалиётларни ўтказиш ва қидирувдаги шахсларни ушлаб топшириш имконини беради. Тегишли битим 2026 йилнинг октябр ойида Анқарада ўтадиган ТДТ саммитида расман имзоланиши кутилмоқда. “Туркий бирлик”, “жамоат хавфсизлиги” ва “ҳамкорлик” шиорлари билан безатилаётган ушбу тузилманинг асл воқелиги ва мафкуравий мақсади мусулмон туркий халқлар ва уларнинг эътиқодига мутлақо қаршидир. Аввало, ушбу “Туркпол” каби ташкилотлар Исломнинг эътиқодий ва шаръий тамойилларига зиддир. Исломда мусулмонларнинг бирлиги ва хавфсизлиги ягона Ислом ақидаси ҳамда шариат аҳкомлари асосида бўлиши шарт. “Туркпол” эса Исломий бирликни эмас, балки Исломда ман қилинган миллатчилик, секуляризм ва золим режимларнинг чегараларини ҳимоя қилишни мақсад қилган. Шунингдек, бу каби полициявий тузилмаларнинг асосий вазифаси ва сўнги нишони амалдаги секуляр режимларга қарши чиққан, Исломий ҳаётни тиклашга интилган холис мусулмонларни овлашдир. Бу тизим орқали бир давлатдаги репрессиядан қочиб, бошқа бир юртга паноҳ излаб борган мусулмонларни осонгина ушлаш, таъқиб қилиш ва золим режимлар қўлига топшириш механизми яратилмоқда. Бу – мусулмоннинг мусулмонга бўлган биродарлик ва паноҳ бериш бурчини йўққа чиқариб, зулмда ҳамкорлик қилишдан ўзга нарса эмас. Қолаверса, НАТО аъзоси бўлган Туркия ва минтақадаги секуляр режимларнинг бундай интеграцияси глобал мустамлакачи кучлар бўлмиш Америка ва Ғарб ўйлаб топган “терроризмга қарши кураш” ниқоби остида мусулмонларни доимий назоратда ушлаб туриш лойиҳасининг таркибий қисмидир. Шунингдек, “Туркпол” тузилмаси орқали минтақадаги хавфсизлик тизимидаги Россия таъсирини заифлаштириш мақсади ҳам бор. Аллоҳ таоло айтади:
وَتَعَاوَنُوا عَلَى الْبِرِّ وَالتَّقْوَىٰ ۖ وَلَا تَعَاوَنُوا عَلَى الْإِثْمِ وَالْعُدْوَانِ
– “Эзгулик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг, гуноҳ ва душманлик йўлида ҳамкорлик қилманг!” (Моида:2)
ЖСТ билан келишилган бож ставкалари амал қилиши ортидаги оқибатлар
Хабар: Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиш жараёни доирасида импорт божи ставкаларини белгилаш тартиби ўзгартирилмоқда. (uzdiplomat 10.09.2026й)
Изоҳ: Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиш жараёни доирасида импорт божи ставкаларини белгилаш тартиби ўзгартирилмоқда. Президентнинг 2026 йил 27 августдаги фармонига мувофиқ, эндиликда импорт божи ставкалари президент ҳужжатлари билан эмас, балки алоҳида қонун билан белгиланади.Ягона ҳужжатда товарларнинг ТИФ ТН кодлари, ЖСТ билан келишилган энг юқори бож ставкалари ва амалда қўлланадиган ставкалар кўрсатилади. ЖСТда bound rate – божнинг келишилган энг юқори чегараси бўлиб, амалдаги ставка ундан паст бўлиши мумкин, аммо юқори бўла олмайди. Яъни ушбу ўзгаришлар шуни англатадики, эндиликда президент ҳам, ҳукумат ҳам импорт божини ЖСТ билан келишилган ставкалардан оширолмайди. Мазкурставкалар эса, ташқи йирик компаниялар учун қулай шароит яратади. Бунинг натижасида, аввалдан таъкидлаб келаётганимиздек, маҳаллий тадбиркорлар йирик сармоя, бутун бошли маркетинг ва реклама қудратига эга корпорациялар билан нотенг рақобатга киришишларига тўғри келади. Биз яна бир бор шуни алоҳида таъкидлаймизки, ЖСТга аъзо бўлишнинг оқибатини билиш учун узоққа боришга ҳожат йўқ. Мана, ён қўшниларимиз Қирғизистон ва Тожикистон ҳам ЖСТ аъзолари ҳисобланади. Хўш, аъзолик уларга нима берди? Маҳаллий оғир саноат барпо қилиндими, халқ фаровонлиги таъминландими, янги иш ўринлари яратилдими? Йўқ, ҳеч қандай натижа бўлмади. Шунчаки ташқи йирик компаниялар учун бу икки давлат эшиклари очиб қўйилди холос. Ўзбекистон билан ҳам худди шундай бўлади. Чунки ЖСТнинг мавжуд бўлишини маъноси қашшоқ давлатларни оёққа тургизиб, ривожлантириш эмас, балки йирик трансмиллий компаниялар учун янгидан-янги истеъмол бозорлари очишдир. Оқибат шу бўладики, маҳаллий тадбиркорлар йирик ташқи сармоялар билан нотенг рақобатда енгилади ва хорижий компаниялар бозорларимизни эгаллаб олади. Ҳатто еяётган оддий нонимизда ҳам уларга қарам аҳволга келиб қоламиз. Бозоримиз эгалланганидан сўнг нархларни улар белгилайди ва қимматчилик янада кучаяди. Бошқа тарафдан эса, Ўзбекистоннинг экспорт салоҳияти жуда паст эканлиги сабабли бошқа давлатлар билан келишилган паст ставкалардан фойдаланиш имконияти жуда чекланганлигича қолаверади. Хуллас, ЖСТ аъзолиги юртимиз иқтисодига фойдадан кўра улкан зарар келтириши ойдек равшан бўлган ишдир.
Халқ бюджетни тўлдирмоқда, бойликларимиз эса талон-тарож қилинмоқда
Хабар: 2026 йил 15 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида Давлат бюджети ижроси тўғрисидаги ҳисобот эълон қилинди. (uza.uz 15.09.2026й)
Изоҳ: Ҳисоботга кўра, бюджет даромадлари 277 триллион сўмни ташкил этган бўлиб, ушбу тушумларнинг нақ 72 фоизи (149 триллион сўм) Солиқ қўмитаси, 20 фоизи (41 триллион сўм) эса Божхона қўмитаси томонидан шакллантирилган. Шунингдек, фойда солиғи тушумлари 2,3 баробарга ўсгани айтилиб, бу ҳолат олтин ва мис каби стратегик ресурсларнинг жаҳон бозоридаги нархи юқорилагани билан изоҳланди. Парламентда “барқарор ўсиш ва иқтисодий фаоллик” деб олқишланган ушбу рақамлар аслида режимнинг иқтисодий ожизлигини ва маҳаллий аҳолини тизимли равишда шилиш стратегиясини очиқ-ошкора фош этади. Бюджет даромадларининг 72 фоизи бевосита халқ елкасига тушаётгани соғлом иқтисод барпо қилинганини эмас, солиқ босими ва шилиш аппарати аёвсиз ишлаётганини англатади. Саноатлашиш, маҳаллий ишлаб чиқариш ёки юқори технологияли маҳсулотлар эвазига эмас, аҳолидан олинадиган ҚҚС (43,5 трлн сўм), даромад солиғи (18,5 % ўсиш) ва тадбиркорларга солинаётган оғир жарима–ю тўловлар ҳисобига бюджет тўлдирилмоқда. Режим ишлаб чиқаришни ривожлантириш ўрнига, аҳолининг кундалик истеъмоли ва меҳнатини солиққа тортиш орқали ўзининг бюрократик ва репрессив аппаратини молиялаштирмоқда. Шунингдек, фойда солиғининг 2,3 баробарга ўсгани олтин ва мис нархининг ошиши билан боғлангани режимнинг яна бир номақбул қадамини юзага чиқаради: Табиий ва бебаҳо бойликларимиз қаерга кетмоқда? Халққа тегишли бўлган стратегик ресурслар – олтин, мис, газ ва бошқа конлар хомашё сифатида сув текинга хорижга сотилмоқда, улардан тушаётган улкан даромадлар эса, халқ манфаати учун эмас, балки, катта эҳтимолга билан, коррупциялашган схемалар орқали талон-тарож қилинмоқда. Шунинг учун капиталистик иқтисод низомининг қисқача мазмуни қуйидагича: бойликлар бир сиқим сиёсий элита ва бойлар томонидан эгаллаб олинади, давлат бюджетини тўлдириш эса, оддий халқ бўйнига юкланади. Ваҳоланки, одамлардан ношаръий солиқ ва божлар ундириш асло жоиз эмас. Расулуллоҳ ﷺ айтганлар: “Ноҳақ солиқ (макс) олувчи жаннатга кирмайди”. (Абу Довуд ривояти).
Пенсия тизимини ислоҳ қилиш юки кимнинг бўйнига тушади?
Хабар: Пенсия ҳисобланадиган иш ҳақи даври узайтирилиши мумкин. (qalampir.uz 15.09.2026й)
Изоҳ: Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган Президент фармони лойиҳасига кўра, 2027 йилдан бошлаб пенсия ҳисобланадиган иш ҳақи даври амалдаги 5 йилдан босқичма-босқич 20 йилгача узайтирилади. Шунингдек, ёшга доир пенсия олиш учун зарур бўлган энг кам иш стажи 7 йилдан 15 йилга етказилиши, 2028 йилдан эса пенсия ёшини босқичма-босқич ошириш (эркаклар учун 63, аёллар учун 58 ёш) кўзда тутилмоқда. Аввало, пенсия ҳисоблаш даврининг 20 йилгача узайтирилиши ва иш стажи талабининг икки баравардан зиёдга оширилиши автоматик равишда фуқароларга тўланадиган пенсия миқдорининг қисқаришига ва минглаб инсонларнинг умуман пенсия олиш ҳуқуқидан маҳрум бўлишига олиб келади. Биринчи қарашда молиявий барқарорликни таъминлашдек туюлган ушбу қадам аслида режимнинг бюджет дефицитини ёпиш ва Пенсия жамғармасидаги камомадни одамларнинг ҳаққи ҳисобидан тўлдиришга қаратилган навбатдаги пухта ўйланган манёвридир. Йиллар давомида норасмий секторда ишлашга ва оғир меҳнат қилишга мажбур бўлган, меҳнат бозорида муносиб маошли иш топа олмаган миллионлаб фуқаролар эндиликда 15 йиллик расмий стаж талаби сабабли тизимдан сиқиб чиқарилади. Ҳукумат Халқаро Валюта Жамғармаси (ХВЖ) каби ташқи молиявий тузилмаларнинг номақбул тавсияларини сўзсиз бажариш натижасида, умрини ҳалол меҳнат билан ўтказган кексаларни оғир ижтимоий шароитда қолдирмоқда. Бироқ аслини олганганда, фуқароларни сунъий бюрократик тўсиқлар, стаж ва ёш чекловлари орқали моддий ёрдамсиз қолдириш шафқатсиз ва ноинсоф капиталистик тузум маҳсулидир. Исломда эса инсонларга нафақа ёки ёрдам бериш уларнинг йиққан стажи ёки ёшига эмас, балки айнан муҳтожлиги ва эҳтиёж даражасига боғлиқдир. Агар фуқаро ўз эҳтиёжларини қондиришга ва оиласини боқишга ожиз бўлса – у хоҳ 20 ёшда бўлсин, хоҳ 60 ёшда, стажи бўлсин ёки бўлмасин – давлат унга ёрдам бериши шартдир. Расулуллоҳ ﷺайтганлар: “Барчангиз раҳбарсиз ва ҳар бирингиз ўз қўл остидагилардан масъулдир. Имом (давлат раҳбари) раҳбардир ва у ўз фуқароларининг таъминоти ва аҳволидан масъулдир”.(Бухорий ва Муслим ривояти). Мусулмонларнинг ҳақиқий фаровонлиги ва ҳимояси ислоҳот номи остида пенсия ёши ва стажини ошириб, одамларни аранг кун кўришга маҳкум этишда эмас, балки инсоннинг яшаш ҳуқуқини тўлиқ кафолатлайдиган Исломнинг адолатли низомини жорий этишдадир.
Шахмат олимпиадаси – Ўзбекистон ҳукуматининг навбатдаги жимжимадор имиж тадбири
Хабар: Самарқанд шаҳрида Халқаро шахмат федерацияси (ФИДE)нинг 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси бошланди.(uza.uz 15.09.2026й)
Изоҳ: Ушбу улкан тадбирни ўтказиш учун 3 та йирик майдон, 40 дан ортиқ меҳмонхона, замонавий транспорт, хавфсизлик ва хизмат кўрсатиш тизимлари ишга солинган, жараёнга минглаб волонтёрлар, давлат ташкилотлари ва тадбиркорлар жалб этилган. Аммо ушбу ялтироқ пиар-кўргазма ва дабдабали харажатлар ортида оддий халқнинг аччиқ ва оғир реаллиги яширинган. Ташқи қарз йилдан-йилга геометрик прогрессияда ошиб бораётган бир шароитда, оддий аҳолининг иқтисодий аҳволи кундан-кунга ёмонлашмоқда. Истеъмол моллари ва коммунал хизматлар нархи мунтазам қимматлашмоқда, кўпчилик одамларнинг даромади эса энг зарур эҳтиёжларни қондиришга ҳам етмаяпти. Мамлакатда сифатли ва муносиб даромад келтирадиган иш ўринлари озлиги сабабли миллионлаб юртдошларимиз оиласини тебратиш учун бегона юртларда муҳожирлик, кучли камситиш ва оғир меҳнатга маҳкум бўлган. Халқ очлик ва қашшоқлик чегарасида кун кечираётган, эртанги кунига ишончини йўқотган бир пайтда, бюджетдан миллионлаб долларни вақтинчалик “шоу”лар ва “ташқи имижни яхшилаш” учун совуриш – халқ муаммосидан мутлақо узилиб қолишнинг аниқ белгисидир. Ҳеч шубҳа йўқки, тадбир баҳонасида бюджетдан миллионлаб доллар пуллар талон-тарож қилинади, тадбирнинг асосий меҳнат ва молиявий юки эса, унда “ўз хоҳиши” билан иштирок этаётган волонтёр ва тадбиркорлар бўйнига тушади. Чунки биз бундай ишларни аввал ҳам кўп гувоҳи бўлганмиз. Бундай аянчли аҳволнинг ҳақиқий сабаби – мусулмон халқимиз устида татбиқ қилинаётган капиталистик тузумдир. Айнан шу тузум татбиқи натижасида “сарой аҳли” дабдабабозлик билан банд, оддий халқ эса шунчаки яшаб қолиш учун ҳар куни курашишга мажбур бўлмоқда. Шунинг учун халқимиз ўзбек ҳукуматини бундай бемаъни ишларни йиғиштириб, эътиборини тоғдек уюлиб ётган ҳақиқий муаммоларга қаратишини қаттиқ талаб қилиши лозим. Энг муҳими, ҳозирги яроқсиз тузумни инкор этиб, одамларга холис ва ҳақиқий ғамхўрлик қиладиган, уларнинг муаммоларини тубдан ҳал этадиган ягона низом – Исломни ҳокимият тепасига олиб келиш учун ҳаракат қилмоғи вожибдир!
Ўзбек режимининг икки хил стандартли ташқи сиёсати
Хабар: 2026 йил 12 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Яқин Шарқдаги вазият, хусусан Саудия Арабистони ҳудудига уюштирилган ракета ва дрон ҳужумлари муносабати билан чуқур хавотир билдириб, расмий баёнот берди.(qalampir.uz 12.09.2026й)
Изоҳ: Баёнотда тинч аҳолига, фуқаролик ва энергетика инфратузилмасига қарши куч ишлатиш билан боғлиқ ҳар қандай ҳаракатлар кескин қораланиши ва халқаро ҳуқуқ нормаларига риоя этилиши шартлиги таъкидланди. Мусулмонлар ўртасида адоват ўтини ёқиб, уларнинг қони тўкилишига сабаб бўлаётган, геосиёсий манфаатлар йўлида инфратузилма ва тинч аҳолини нишонга олаётган ҳар қандай ҳужум ва фитналар, албатта, қораланишга лойиқдир. Аммо ўзбек режимининг ушбу баёноти ортидаги нохолисва танланма дипломатик позицияси кишида ҳайрат уйғотади.Саудияга қилинган ҳужумни “кескин қоралаш”га тили ва қалами дарҳол келишган ўзбек ҳукумати негадир Фаластин ва Ғазодаминглаб бегуноҳ мусулмонларни, гўдаклар ва аёлларни қириб ташлаётган лаънати яҳуд режимига қарата, аниқ унинг номини тилга олган ҳолда қоралаб қўйишга ҳам ярамади. Ёки Америка Эронга ҳужум қилиб, ҳатто мактаб болалари устига бомба ташлаганда ҳам бу режим етарлича норозилик кўрсатгани кузатилмади. Яҳудий вужуди мусулмонларга ҳужум қилганида шунчаки “вазминликка чақириш” ва “гуманитар хавотир” билан чекланган режим, нега Саудия масаласида бирдан “халқаро ҳуқуқ ва суверенитет” посбонига айланиб қолди? Бунинг сабаби, ўзбек режимининг “принцип”лари барқарор исломий мезонларига асосланмаган, балки ташқи хўжайинлар, хусусан, Америка манфаатларига қараб ўзгариб туради. Ўз кўзимиз билан кўриб турганимиздек, Вашингтон манфаатлари тақозо қиладиган ишларда ўзбек режими Америка ёки унинг Саудия каби малайлари тарафини эгаллайди. Аммо масала Уммат ҳимояси ва манфаатига келиб тақалганда, Ўзбекистон ҳукумати гўё кўр, кар ва соқовга айланиб олади. Бу – сохта суверенитет ва қарамликнинг яққол кўринишидир.Мусулмонлар тақдирини мустамлакачи кучларнинг геосиёсий ҳисоб-китобларига қўшиб сотадиган, яҳудий вужуди жиноятларига кўз юмиб, фақат буюрилган томонга қараб “қораловчи” режимлар мусулмонлар манфаатларини ҳимоя қилишга мутлақо қодир эмас. Шунинг учун ҳам Ислом Умматига ҳақиқий ғамхўр бошқарув бу – Халифаликдир. Росулуллоҳ ﷺ дедилар: “Имом (Халифа)қалқондир, унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади”.
Форуқ
20.09.2026й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ