ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
Бугунги дунё тартиботи мисли кўрилмаган геосиёсий эврилишлар гирдобида қолди. Халқаро ҳуқуқ ва қоидалар тизими емирилиб, «яланғоч куч» ҳукмронлигидаги манфаатлар тўқнашуви авж олаётган бир пайтда Ислом олами тақдирий паллада турибди. Уммат бугун икки йўлдан бирини танлаши шарт: ё жараёнлардан илгарилаб кетиб, ўз тақдирини ўз иродаси билан белгилайди ёки ўзгалар томонидан чизиб берилган сценарийларда иккинчи даражали ижрочи бўлиб, хорликка рози бўлади.
Пентагон тўққиз йилдирки, «Африка арслони» ҳарбий машғулотларини айнан Тунис тупроғида ўтказишга алоҳида зўр бермоқда. Бироқ бундай оёқ тираш аслида «ҳамкорлик» ниқоби остига яширинган стратегик қарамликдир. Америка армияси ва оғир техникасининг мамлакат ичкарисига қадар кириб бориши, Тунисни Вашингтоннинг геосиёсий ўйинлари гирдобига улоқтирмоқда. Бугунги манзара шуни кўрсатмоқдаки, Вашингтон билан тузилган иттифоқлар — ҳимоя қалъаси эмас, балки араб оламини ичидан емирувчи «заҳарли илдиз» бўлиб чиқди.
Хўш, бугун Умматнинг маънавий ва сиёсий арсеналида ўзини қарамлик ботқоғидан қутқара оладиган стратегик муқобил борми? Ёки лоқайд кутишнинг бадали келажакда ҳеч қандай пушаймонлик билан тўлдириб бўлмайдиган даражада улкан ва аянчли бўладими?
«Африка арслони» маневрлари... қарамлик сиёсий лойиҳага айланган пайтда
2015 йилда Божий Қоъид Сабсий Тунисни «НАТОдан ташқаридаги асосий иттифоқчи» деб эълон қилувчи битимни имзолади. Шундан бери «Африка арслони» машғулотларини ўтказиш Тунис ҳукуматлари учун машъум бир анъанага айланиб қолди. Бироқ «стратегик шериклик» ниқоби остидаги бу жараён аслида мамлакатни Американинг Африкадаги шахсий манфаатлари йўлида қуробон қилишдан бошқа нарса эмас.
Оқ уйнинг сиёсий луғатида «стратегик шерик» ибораси асло дўстлик ёки тенг ҳуқуқлиликни ифодаламайди. Бу шунчаки Америка гегемонлиги тегирмонига сув қуядиган навбатдаги кичик бир ижрочи демакдир. Форс кўрфазидаги аччиқ сабоқлар бунинг яққол исботи: у ердаги АҚШ базалари зарбаларга учраганда, мезбон давлатлар на ички ва на ташқи хавфсизлик кафолатини топдилар. Аксинча, Уммат бу базаларга ислом юртларига қаратилган тажовуз ўчоғи ва душманнинг истилочилик қалъаси сифатида нафрат билан қаради.
Тунис — Вашингтон учун Ўрта ер денгизининг юрагидаги стратегик плацдармдир. Аммо бу «иттифоқчилик»нинг бадали Тунис учун мислсиз ҳалокат бўлиши мумкин. Зеро, Шариатимиз кофир ва мушриклардан ҳарбий кўмак сўрашни қатъий ҳаром қилган. Набий ﷺ марҳамат қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини бегоналарнинг ифлос манфаатлари йўлида «тўп еми»га айлантириб қўяди. Бугун ўз манманлигининг қурбони бўлган, ички зиддиятлар ва сиёсий таназзул ботқоғига ботган Америкага ҳатто энг яқин малайлари ҳам ишонмай қолди. Вашингтон ўз тиғини очиқчасига Исломга қаратганини Ғазо, Ливан ва Эрон тупроғидаги қонли фожиалар инкор этиб бўлмас тарзда исботлаб турибди.
Тунис ва қутблашиш хавфи
Шимолий Атлантика альянсини ларзага солаётган геосиёсий бўронларда Тунис бевосита тўқнашувларнинг «олдинги чизиғи»га айланиб қолди. Ливиядаги таҳликали вазият ва Саҳел минтақасидаги беқарорлик Вашингтоннинг гегемонлик иштаҳасини янада қизитиб юборди. 2024–2026 йилларга оид таҳлиллар Тунис расмийларининг ўта маккор стратегик иккиюзламачилигини фош қилмоқда: улар зоҳиран «суверенитет» ва «хорижий базаларга йўқ» деган баландпарвоз шиорларни ниқоб қилишса-да, панада Америка билан ҳарбий-хавфсизлик жиҳатдан «киндик кесмоқдалар».
Тунис ҳукуматининг «иқтисодий нажот Европа, хавфсизлик кафили Америка ҳамда мувозанат ниқобидаги сиёсий риторика» деган салмоқсиз тенгламаси Атлантиканинг икки соҳили орасидаги илк жиддий тўқнашувдаёқ чил-чил бўлиши мумкин. Бундай очиқ низода Тунис икки томонлама исканжа орасида қолади: Европа иқтисодий санкциялар билан бўғса, Америка ўз манфаати йўлида уни минтақавий адоватлар оловига улоқтиради. Айниқса, ўз остонасида АҚШ ҳарбийларининг пайдо бўлишини «қизил чизиқ» деб билган Жазоирнинг кескин реакцияси Тунисни олов ичига ташлаши мумкин. Бугун «нон учун Европа, қурол учун Америка, қўшничилик учун Жазоир» деган занглаган формула энди иш бермайди. Агар Тунис бегоналар қўлидаги «гаровга олинган қўғирчоқ» бўлишни истамаса ўзлигига қайтиши шарт.
Қарамликдан цивилизациявий етакчилик сари
Бугун тарих чархпалаги беаёв айланаётган бир пайтда энг залворли савол кўндаланг бўлмоқда: Глобал ўзгаришлар уммонида Ислом Умматининг ўрни қаерда? Ахир биз куч-қудрат, иззат ва азизликнинг барча омилларига эга бўлган буюк бир Уммат эмасмизми?! Наҳотки, қарамлик кишанидан халос бўлиб, Оламлар Роббиси биз учун рози бўлган — дунёга етакчилик қилиш мавқеига қайтиш йўли шунчалар мураккаб бўлса?
Инкор этиб бўлмас ҳақиқат шундаки, бугунги йирик қудратлар ўртасидаги тўқнашув аллақачон ғоявий қадриятлардан маҳрум бўлган. Бу шунчаки «яланғоч куч», сиёсий иштаҳа ва ваҳшиёна гегемонлик жангидир. Бугун инсоният бошига тушган мислсиз муаммоларга кенг қамровли ва одилона ечим таклиф қила оладиган Ислом лойиҳасидан ўзга мукаммал муқобил қолмади. Уммат бугун нафақат ўзлигини асраши, балки Ҳақ таоло фарз қилган мафкуравий низомни ҳаётга қайтариши шарт:
﴿فَلَا وَرَبِّكَ لَا يُؤْمِنُونَ حَتَّى يُحَكِّمُوكَ فِيمَا شَجَرَ بَيْنَهُمْ﴾
«Йўқ, Роббингга қасамки, то ораларида чиққан келишмовчиликларда сени ҳакам қилмагунларича… асло мўмин бўла олмайдилар![2]».
Бизнинг вазифамиз — илоҳий адолатни бутун башариятга нур қилиб таратишдир:
﴿وَكَذَلِكَ جَعَلْنَاكُمْ أُمَّةً وَسَطاً لِتَكُونُوا شُهَدَاءَ عَلَى النَّاسِ﴾
«Шунингдек, бошқа инсонлар устидан Ҳақ билан ҳукм қилувчи гувоҳлар бўлишингиз учун, сизларни энг афзал етакчи бир Уммат қилдик![3]»
Умматнинг қўлидаги имкониятлар ҳақиқатдан ҳам беқиёс: улкан ер ости бойликлари, дунёнинг қон томири бўлган стратегик бўғозлар, дунёни ўн уч аср давомида адолат билан бошқарган ҳамда Европани жаҳолат зулматидан нурга олиб чиққан Халифаликнинг бой тарихий мероси ҳамда ғайрати жўшиб турган ёшлар. Бироқ бу бебаҳо бойликлар ягона сиёсий ирода ва илоҳий тузум остида бирлашмас экан, шунчаки «қоғоздаги сиёҳ» бўлиб қолаверади.
Хулоса ўрнида айтганда, тарих чархи мисли кўрилмаган тезликда айланаётган бугунги замонда, Ислом Умматининг ўзгалар рўйхатида навбат кутиши — ўзлигига хиёнатдир. Тунисдаги «Африка арслони» машғулотлари ва Америкага тиз чўкиш — келажак учун ҳалокатли эканидан далолат берувчи машъум бонгдир.
Сўнгги йиллардаги тўқнашувлар мусулмонларнинг ҳар қандай тажовузга қарши тура олиш қобилиятини яққол исботлади. Ироқдан Афғонистонгача, Эрондан Ливангача бўлган қаршилик ҳаракатлари шуни тасдиқлайдики — буюк ўзгаришлар фасли аллақачон эшик қоқмоқда! Бироқ бу зафарлар ўзаро низолашаётган манфаатдор кучлар орасидаги мувозанат ўйинлари ёки қуруқ пушаймонлик нутқлари билан эмас, балки амалий, қатъий қадамлар билан келади.
Бизга керак бўлган ягона нажот йўли — ўзликни англаш, илоҳий азизликка қайтиш ва Умматнинг тарқоқ кучларини ягона қудратли вужудга жамлашдир! Вақтинчалик изоляция ёки иқтисодий бойкотларнинг баҳоси қанча қиммат тушмасин, мустамлакачи измига бўйин эгишни буткул рад этиш шарт. Зеро, тарихдан олган аччиқ сабоғимиз шу: ким етакчиликнинг шарафли бадалини тўлашдан бош тортса, қарамликнинг хорликдаги товонини бир неча баробар қиммат тўлашга маҳкумдир!
Устоз Ёсин ибн Яҳё
Роя газетасининг 2026 йил 3 июн, чоршанба кунги 602-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ