| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      04.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      26.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      12.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      29.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.08.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Ўзбекистонда мусулмонни «хавф»га айлантираётган рақамли назорат

  • «Замонавий хизмат ва инвестиция» пардаси ортида: Вашингтон Марказий Осиёнинг ёнилғи томирлари ва транзит артерияларига қандай чангал солмоқда?

  • Марказий Осиёни мустамлакачи кучларнинг таъминот занжирига боғлаётган лойиҳа

  • Лондоннинг Тошкентдаги молиявий қармоғи

  • Роҳинжа мусулмонлари фожиаси — унутилганлар рўйхатида

  • 5+1 форматидаги яна бир саммит

  • Европанинг Россияга қарши кучайиб бораётган хавфсизлик сафарбарлиги ва урушкор риторикасининг яширин жиҳатларига бир назар

  • Америка ва Эрон уруши: зўравон куч ва энди шаклланаётган куч ўртасида

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›BRICS: АҚШ тартиботига муқобилликми ёки янги қутблашув?

BRICS: АҚШ тартиботига муқобилликми ёки янги қутблашув?

By htadmin
17.09.2026
0
Share:

BRICS: АҚШ тартиботига муқобилликми ёки янги қутблашув?

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Иккинчи жаҳон урушидан кейин шаклланган дунё тартиботига дарз кетгани энди ҳеч кимга сир бўлмай қолди. Илгари дунё давлатлари гўёки «ҳамжиҳатлик» ва «бирдамлик» билан АҚШ сунъий равишда яратган «терроризм»га, яъни Исломга қарши кураш деб ташқи душманга қарши курашиб келган бўлса, эндиликда бу ниқоб фош бўлиб, уларнинг бир-бирига бўлган қаршиликлари ҳам деярли ҳеч кимга яширин бўлмай қолди. Оламлар Роббиси айтади:

تَحْسَبُهُمْ جَمِيعًا وَقُلُوبُهُمْ شَتَّىٰ ۚ ذَٰلِكَ بِأَنَّهُمْ قَوْمٌ لَّا يَعْقِلُونَ

«Уларни жам деб ўйлайсиз, ҳолбуки, уларнинг қалблари турли-туман. Бу уларнинг ақл юритмайдиган қавм эканликларидандир».          (Ҳашр:14)

Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида сентябр ойининг 12-13 кунлари БРИКСнинг XVIII саммити бўлиб ўтди. Унинг ортида АҚШ бошчилигида шаклланган жаҳон тартиботи ва унинг сиёсий-иқтисодий қоидаларини қайта кўриб чиқишга интилиш борлигини яққол кўриш мумкин. Иккинчи жаҳон урушидан кейин шаклланган халқаро тизимда АҚШ иқтисодий, молиявий, технологик ва ҳарбий жиҳатдан улкан устунликка эга бўлди. Айниқса, СССР парчаланганидан кейин Вашингтоннинг таъсири янада кенгайди. Долларнинг халқаро молиядаги устунлиги, Ғарб молиявий институтлари, санкциялар, савдо механизмлари, сиёсий иттифоқлар ва ҳарбий салоҳият АҚШга жаҳон сиёсатининг муҳим қоидаларини белгилаш имконини берди. БРИКС эса айнан шу устунликка нисбатан шаклланган норозилик ва муқобилликнинг бир ифодасидир.

Миллий валюталарда ҳисоб-китобларни кенгайтириш, долларга боғлиқликни камайтириш, муқобил молиявий механизмларни ривожлантириш, Янги тараққиёт банки орқали молиялаштириш, халқаро институтларни ислоҳ қилиш ва дунёда «кўп қутблилик»ни кучайтириш ҳақидаги ташаббуслар бир савол атрофида бирлашмоқда: жаҳон тартиботининг қоидаларини ким белгилайди? Демак, масала фақат савдо ёки валютада эмас, балки жаҳондаги сиёсий ва иқтисодий ҳукмронликнинг кимнинг қўлида бўлишидадир.

Бироқ бу ерда муҳим фарқни кўриш лозим. АҚШ устунлигига қарши чиқишнинг ўзи БРИКСни адолатли муқобил тизимга айлантирмайди. Чунки БРИКС Америка моделига муқобил Исломий сиёсий ва иқтисодий тизимни таклиф қилаётгани йўқ. У ҳам миллий давлатлар, миллий манфаатлар ва мавжуд дунё иқтисодий муносабатлари доирасида ҳаракат қилмоқда. Шу сабабли «кўп қутбли дунё» билан «мустақил дунё» тушунчаларини аралаштирмаслик керак. Вашингтоннинг таъсири камайиб, унинг ўрнига Пекин, Москва ёки бошқа куч марказларининг таъсири кучайиши автоматик равишда халқларнинг озодлигини англатмайди. Бир ҳомийдан воз кечиб, бошқасига суяниш — мустақиллик эмас, балки қарамлик марказининг алмашишидир.

Бугун БРИКС АҚШ бошчилигидаги тартиботга жиддий муқобил куч марказини шакллантиришга уринаётгани кўриниб турибди. Аммо шуни унутмаслик лозимки, бу давлатларнинг барчаси мавжуд капиталистик иқтисодий низом асосида сиёсат олиб боришга маҳкум. Шунинг учун уларнинг қай бири ҳукмронлик қилмасин, халқларни капитализм зулми ва унинг ҳалокатли оқибатларидан халос эта олмайди! Инсоният капитализм зулмидан аллақачон чарчади ва дунё тартиботида ўзгариш ясаш вақти келди! Бу ўзгариш ҳаётнинг барча жабҳаларида ҳозирги мавжуд тузумлардан мутлақо бошқа бўлиб, инсон муаммоларини тўғри ва ҳар томонлама муолажа қиладиган тузумни тақозо этади. Чунки сўнгги асрда дунё ёлғон, бўҳтон ва зулмга кўмилиб кетди. Аллоҳ марҳамат қилади:

وَلَوْلَا دَفْعُ اللَّهِ النَّاسَ بَعْضَهُم بِبَعْضٍ لَّفَسَدَتِ الْأَرْضُ وَلَٰكِنَّ اللَّهَ ذُو فَضْلٍ عَلَى الْعَالَمِينَ

«Агар Аллоҳ одамларнинг баъзиларини баъзилари билан даф қилиб турмаганида эди, ер юзи бузилиб кетар эди. Лекин Аллоҳ оламларга фазлу марҳамат қилувчидир».                                           (Бақара:251)

Демак, инсониятга мавжуд зулм ва бузғунчиликни бир куч марказининг иккинчиси билан алмаштириш эмас, балки ҳаётнинг барча соҳаларида адолатни қарор топтирадиган янги низом керак. Бу низом қуйидаги асосларга қурилмоғи лозим:

Биринчидан, дунёқарашнинг асоси бўлган ақида масаласи ҳал қилиниши лозим. Ҳозиргидек «динни ҳаётдан ажратиш», деган ақида асосига эмас, балки инсон, ҳаёт ва коинотнинг Яратувчиси — Аллоҳ Роббул Оламийн борлигига бўлган эътиқодга асосланмоғи лозим.

Иккинчидан, бу тузум қонунлар ишлаб чиқаришда башарнинг хоҳишини асос қилиб эмас, балки бутун борлиқнинг Яратувчиси бўлган Аллоҳнинг инсоният ҳаётини тартибга солувчи ҳукмларини ўзининг асоси қилмоғи шарт. Шундагина давлат қонунлари асосида бериладиган ечимлар инсоннинг ақлини қаноатлантириб, қалбини таскин топтиради.

Учинчидан, Ижтимоий низом, бугунги кундагидек, оилаларни пароканда қилиб, «шахс эркинлиги» дея аталмиш заҳриқотил фикрни тарғиб қилмаслиги, балки инсон ҳаётини сакинатга тўлдириб, унинг руҳий ва ҳиссий барқарорлигини таъминлайдиган ечимларни бериши зарур.

Тўртинчидан, Ислом асосида бошқариладиган Иқтисодий низом инсонни эрталабдан кечга қадар фақат тирикчилик учун тер тўкишга асло мажбур қилмайди, балки унинг асосий эҳтиёжларини давлат кафолатлайдиган тизимни белгилайди. Давлат иқтисодни олтин ва кумуш низомига бириктириб, унинг тўғри татбиқ этилишини назорат қилади. Унда умумий мулк бўлмиш табиий бойликлар, жумладан, нефт, газ ва олтин Ислом асосида давлат фуқароларининг эҳтиёжларига адолат билан тақсимланади. Шу йўсинда давлат жамиятнинг иқтисодий барқарорлигини таъминлайди ва капитализмдаги инфляция балосидан бутунлай халос қилади.

Бешинчидан, ташқи сиёсат халқлар ва юртларни босиб олиш илинжида эмас, балки уларни зўравонликдан озод қилиш, инсонларни қулликдан халос этиб, Оламлар Роббисига ибодат қилишлари учун шароит яратиш асосига қурилади. Ислом рисолати Ер юзининг барча бурчагига қадар етказилади. Аллоҳ таоло айтади:

اللَّهُ وَلِيُّ الَّذِينَ آمَنُوا يُخْرِجُهُم مِّنَ الظُّلُمَاتِ إِلَى النُّورِ

«Аллоҳ иймон келтирганларнинг Валийсидир. Уларни зулматлардан нурга чиқаради»     (Бақара:257)

 

Ислом Абу Халил: Ҳизб ут-Таҳрир Марказий Матбуот бўлими радиоси учун – Ўзбекистон

17.09.2026й

TagsBRICSБРИКС
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Шом қўзғолони халқаро манфаатлар билан регионал кескинликлар ўртасида

  • МАҚОЛАЛАР

    Демократияни қабул қилиш, ҳаётга татбиқ этиш, унга даъват қилиш мусулмонларга қатъий ҳаромдир.

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    1445 ҳижрий йилги ҳажда вафот этганлар сонининг ортиши

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистонда мусулмонни «хавф»га айлантираётган рақамли назорат

    Ўзбекистонда мусулмонни «хавф»га айлантираётган рақамли назорат بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ўзбекистонда Ислом ва мусулмонларнинг диний ҳаёти устидан ўрнатилган сунъий назорат сифат жиҳатидан янги, янада машъум ва хатарли босқичга ўтмоқда. 2026 ...
  • МАҚОЛАЛАР

    «Замонавий хизмат ва инвестиция» пардаси ортида: Вашингтон Марказий Осиёнинг ёнилғи томирлари ва транзит артерияларига қандай ...

    «Замонавий хизмат ва инвестиция» пардаси ортида: Вашингтон Марказий Осиёнинг ёнилғи томирлари ва транзит артерияларига қандай чангал солмоқда? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратовнинг 9 ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Марказий Осиёни мустамлакачи кучларнинг таъминот занжирига боғлаётган лойиҳа

    Марказий Осиёни мустамлакачи кучларнинг таъминот занжирига боғлаётган лойиҳа بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ 2026 йилнинг 8 октябрида Туркманистондаги Аваза сайёҳлик зонасида Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон раҳбарларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди. ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Лондоннинг Тошкентдаги молиявий қармоғи

    Лондоннинг Тошкентдаги молиявий қармоғи  بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 9 октябр куни Ўзбекистон-Британия иқтисодий қўмитасининг иккинчи йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатга ташриф буюрган Британиянинг савдо бўйича давлат ...
  • МАҚОЛАЛАР

    ​Таълимдаги формализм ва инқироз: рақамлар, аҳвол ва ички зиддиятлар

    ​Таълимдаги формализм ва инқироз: рақамлар, аҳвол ва ички зиддиятлар ​بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ ​Бугунги кунда ёшларга таълим бериш тизими моҳиятан чуқур инқирозни — формаллашув ва мазмунсизлашув даврини бошидан кечирмоқда. Бугун ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: