55 та мусулмон мамлакат бир жойга йиғилиб, қуруқ шиорлардан бошқа нарсага эга эмасликларини намоён қилмоқда!

55 та мусулмон мамлакат бир жойга йиғилиб, қуруқ шиорлардан бошқа нарсага эга эмасликларини намоён қилмоқда!
17 октябрь, шанба куни Ироқ пойтахти Бағдодда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 52-сессияси ўз ишини бошлади. Унда аъзо ва кузатувчи давлатлардан 55 та мамлакат ҳамда 40 дан ортиқ ташкилот иштирок этди.
Шуни таъкидлаш жоизки, ушбу ташкилот 1969 йил 25 сентябрда Работ шаҳрида ташкил этилган. Бунга 1969 йил 21 августда Ақсо масжидида содир этилган ёнғиндан кейин Ислом мамлакатлари раҳбарлари ўртасида илк учрашув ўтказилиши сабаб бўлган. Биринчи учрашувдан олти ой ўтгач, 1970 йил март ойида Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида бўлиб ўтган Ташқи ишлар вазирларининг биринчи Ислом конференцияси ташкилотнинг Бош котибиятини тузиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу котибият аъзо давлатлар ўртасида алоқани таъминлаш ва ҳамкорликдаги фаолиятни мувофиқлаштириш учун ташкил этилди. Ўша вақтда Бош котиб тайинланиб, Жидда ташкилотнинг вақтинчалик қароргоҳи этиб белгиланди.
Ушбу учрашув якунида якуний баёнотда қайд этилган бир қатор қарорлар қабул қилинди. Уларнинг энг муҳимлари Фаластин ва Қуддус масаласига тааллуқли бўлиб, сессия кун тартибининг асосий ўрнини эгаллади. Ғазода ўт очишни тўхтатиш келишувини мустаҳкамлаш, ёрдамларни етказиш ва қайта тиклаш ишларини амалга ошириш, мажбурий кўчириш, манзилгоҳлар қуриш ва аннексияни рад этиш, Фаластин халқининг ҳуқуқларини ҳамда БМТнинг Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлиги — UNRWA фаолиятини қўллаб-қувватлаш таъкидланди.
Шунингдек, йиғилишларда Яман, Судан, Сурия ва Афғонистондаги вазият, иқтисодий ҳамкорлик, барқарор ривожланиш, терроризм ва экстремизмга қарши кураш масалалари муҳокама қилинди.
Ироқ ташқи ишлар вазири Фуад Ҳусайн мамлакатининг позицияларни бирлаштириш ва Ислом бирдамлигини мустаҳкамлашга интилишини таъкидлади. У Фаластин масаласи ҳамкорликдаги фаолиятнинг энг устувор йўналиши эканини қайд этди. Ҳусайн истилони тугатиш, манзилгоҳлар қурилиши, аннексия ва мажбурий кўчиришни тўхтатиш, Фаластин халқининг қонуний ҳуқуқларини сақлаш, гуманитар ёрдамнинг етиб боришини таъминлаш ҳамда тинч аҳолини ҳимоя қилишга чақирди.
Ироқ Бош вазири Али аз-Зайдий Ислом ҳамкорлик ташкилотининг мўътадиллик ва бағрикенгликни мустаҳкамлаш, тараққиёт ва барқарорликни кучайтиришдаги роли муҳимлигини таъкидлаб, минтақада тинчликка эришишга қаратилган саъй-ҳаракатларни жадаллаштиришга чақирди.
Бу ерда биз қуйидагиларни баён қилишимиз зарур:
Ушбу ташкилот ва Араб давлатлари лигаси каби бошқа ташкилотлар Исломий юртларнинг бўлинишини мустаҳкамлаш ва уларнинг ягона давлатда бирлашишига тўсқинлик қилиш учун ташкил этилган, холос. «Араб давлатлари» ёки «Исломий давлатлар» каби ибораларнинг мавжудлигининг ўзиёқ амалдаги ҳолатга бўйсунишни, яъни Сайкс–Пико келишуви белгилаб берган чегараларни ҳимоя қилишни тан олишдир.
Бундан ташқари, улар ўнлаб йиллар давомида ўнлаб конференциялар ўтказиб, юзлаб масалаларни муҳокама қилдилар, аммо мусулмон юртларидаги муаммоларнинг бирортасига ҳам ечим топа олмадилар. Айниқса, босиб олинган Фаластин масаласида бу яққол кўринади. Ҳар бир янги мусибат ёки қириб ташлашдан кейин улар йиғилиб, қоралаш ва кескин норозилик билдиришдан нарига ўтмайдилар. Ваҳоланки, уларнинг ихтиёрида улкан қўшинлар бор, душманлари эса, агар ниятлари холис бўлиб, жиҳод эълон қилсалар, уларнинг ҳатто битта қўшинига ҳам қаршилик кўрсатишга ожиздир.
Ғазо биздан узоқда эмас. У ҳануз қонга беланмоқда, яҳудийлар эса у ерда қотиллик ва вайронкорликни давом эттирмоқда. Бу конференцияда йиғилган давлатлар ҳукмдорлари эса шаҳидлар жасадлари устида рақс тушмоқдалар!
Бироқ ҳақиқатни айтиш керак: бу улуғ шараф ана шу ақлсиз ва тубан кимсаларга муносиб эмас. Бу шараф фақат Аллоҳ йўлида ўзини бағишлаган, холис мўминга насиб этади. Шунинг учун биз айтамиз: бу Уммат серҳосил Умматдир, унинг аввалги авлодидами ёки кейинги авлодидами яхшилик кўпроқ эканини ҳеч ким билмайди. Расулуллоҳ ﷺ айтганларидек:
«مَثَلُ أُمَّتِي مَثَلُ الْمَطَرِ؛ لَا يُدْرَى أَوَّلُهُ خَيْرٌ أَمْ آخِرُهُ»
«Менинг Умматим мисоли ёмғир мисолидир: унинг аввалгиси яхшироқми ёки кейингиси яхшироқми, билиб бўлмайди». Термизий ривояти
Бу ҳидоят Уммати бўлиб, инсониятни капитализм зулмидан қутқариш ва адолатни ёйишга қодир бўлган ягона Умматдир. Чунки у инсониятнинг Яратувчиси нозил қилган мабдаий лойиҳани кўтариб юради. Бу лойиҳа татбиқ этилган даврларда ҳеч ким мусулмонни таҳқирлашга журъат этмаган. Агар шундай ҳолат содир бўлса, мусулмонлар халифасининг жавоби қуруқ гаплар билан эмас, амалий ҳаракатлар билан бўлган.
Румлик бир кимса мусулмон аёлга тажовуз қилиб, уни Амурия бозорида судраб олиб кетганида, аёл «Вой, эй Муътасим!» деб фарёд чекди. Мўминлар амири Муътасим йиғилишлар ўтказиб, қоралаш ва норозилик баёнотлари билан чекланиб ўтирмади. Унинг фарёди бўшлиққа кетган садо эмас, балки Румнинг энг буюк шаҳарларидан бирининг деворларини вайрон қилган ҳайқириқ бўлди.
Мусулмонлар халифаси Абдулҳамид II ҳам шундай иш тутган эди. У бир француз муаллифи Пайғамбаримиз ﷺни ҳақорат қилувчи саҳна асарини намойиш этишни режалаштираётганини эшитди. Ўша пайтда Усмонийлар давлати заифлашган бўлса-да, Расулуллоҳ ﷺга бўлган рашки уни ҳаракатга ундади. У қўшинни шайлаш ва сафарбар қилишни буюрди, сарой аҳлига ҳарбий кийим кийишни амр этди, ўзи ҳам ҳарбий либос кийди ва Франция консулини зудлик билан чақиришни буюрди.
Консул халифанинг қатъий ниятини кўргач, ўз давлатига шошилинч мактуб юборди: «Усмонийлар давлати урушга киришишга тайёр. Саҳна асарининг намойишини тўхтатинглар!» Дарҳақиқат, асар намойиши бекор қилинди.
Мусулмонлар ягона давлат бўлиб, орқасида туриб жанг қилинадиган ва у билан ҳимояланиладиган Имом томонидан бошқарилган пайтдаги бу иззат қаерда-ю, тахминан олтмишта давлатга бўлиниб кетган, икки миллиард мусулмонни бошқараётган, Умматга хиёнат қилган ва фақат ёлғон ҳамда хорликни биладиган қўрқоқ ҳукмдорлар остидаги бугунги хорлик қаерда?!
Ҳидоят Уммати Аллоҳ зиммасига юклаган вазифани бажаришга муносибдир. У қатъий қарорга келиб, бу ҳукмдорларни уларнинг бузуқ тузумлари билан бирга ағдариши ва Аллоҳ таоло рози бўлган давлатни эълон қилиши керак. Умматга фақат хорлик ва таҳқир келтирган бу ташкилотлар ва бирлашмаларни йўқ қилиб, мусулмон юртларини ягона Имом бошқарадиган ягона давлатга айлантириш лозим. Ана шунда у Аллоҳ йўлида маломатчининг маломатидан қўрқмайдиган, ҳақиқий ва қатъий иззатни ифодаловчи амалий мактубларни йўллайди.
Устоз Аҳмад ат-Тоий — Ироқ вилояти
Роя газетасининг 2026 йил 28 октябр чоршанба кунги 623-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ