Судандаги ўлимнинг уч қаноти

Судандаги ўлимнинг уч қаноти
Бугун Судандаги вазиятни кузатаётган киши шуни кўрадики, бу ерда инсон фақат милициялар қуролидан ҳалок бўлмаяпти, балки ҳар куни ўлимнинг уч қаноти туфайли ҳам ҳаётдан кўз юммоқда. Бу қанотларни мажбурловчи капиталистик тузум вужудга келтирган. Улар қуйидагилар: барбод бўлган таълим, йўқ даражадаги соғлиқни сақлаш ва бой берилган хавфсизлик. Буларнинг барчаси Халифалик йўқлигининг муқаррар натижасидир.
Биринчи қанот: таълим — ақлларнинг ўлими
Бугун Судандаги таълим қандай аҳволда? У мустамлакачилик даврида инглиз мустамлакачиси жаноб Гриффитс томонидан йўлга қўйилган дунёвий-маърифий таълим бўлиб, у ёд оладиган, аммо фикрламайдиган ходимларни тайёрлашга мўлжалланган.
Таълимнинг ҳалокатга юз тутганини кўрсатувчи белгилар:
– Ғарбни улуғлайдиган, Исломни эса камситадиган ўқув дастурлари ўқувчида ўз тарихидан уялиш ҳиссини пайдо қилади.
– Бойлар учун хусусий мактаблар, камбағаллар учун эса лойдан қурилган мактаблар — бу таълим соҳасида капитализмнинг тўлиқ намоён бўлишидир.
– Давлат таълимни Умматнинг саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги эҳтиёжлари билан боғламагани сабабли университетлар минглаб ишсизларни тайёрлаб чиқармоқда.
Ҳизб ут-Таҳрир Халифалик давлати конституцияси лойиҳасининг 172-моддасида баён этган Халифалик нуқтаи назари:
Халифаликда таълим Ислом ақидаси асосида бўлади. Унинг мақсади Исломий шахсиятни — исломий ақлия ва исломий нафсияни шакллантиришдир. Давлатнинг барча фуқаролари учун таълим бепул бўлади, бошланғич босқичда эса мажбурий ҳисобланади. Ўқув дастурлари Халқаро валюта жамғармасининг эҳтиёжларига эмас, балки давлатнинг олимлар, мужтаҳидлар, муҳандислар ва ихтирочиларга бўлган эҳтиёжларига мувофиқ тузилади. Давлат таълимни тўлиқ ўз зиммасига олади ва уни хусусий мактаб савдогарлари ихтиёрига ташлаб қўймайди.
Иккинчи қанот: соғлиқни сақлаш — жисмларнинг ўлими
Баҳрий, Фошир ёки Маданий шаҳридаги шифохоналардан бирига боринг — ўлимни ўз кўзингиз билан кўрасиз. Текширувдан ўтишга пули етмайдиган бемор, кўчада туғаётган аёл, зарур зардоб йўқлиги сабабли безгакдан вафот этаётган бола… Нега бундай?
Чунки бугунги капиталистик давлат «Соғлиқни сақлаш — товар!» деган тамойилни қўлламоқда. Шу тариқа давлат шифохоналарини тижорат муассасаларига айлантирди, одамларни ҳисоб-китоб қоғозлари билан қийнайдиган хусусий шифохоналарга йўл очди ва аҳолига тиббий ғамхўрлик кўрсатиш вазифасидан чекинди.
Судан дори-дармон, сув ва Нил дарёсига эга мамлакат. Аммо бизда дори ишлаб чиқарадиган заводлар бўлмагани, бу эса мустамлакачи давлатларнинг кўрсатмалари билан юз бераётгани сабабли, дориларимиз долларга сотиб олиб импорт қилинади.
Халифалик нуқтаи назари — Конституция лойиҳасининг 157-моддаси:
Исломда соғлиқни сақлаш давлат зиммасидаги мажбурий ғамхўрлик вазифаларидан биридир. Расулуллоҳ ﷺ айтдилар:
«الإِمَامُ رَاعٍ وَهُوَ مَسْؤُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ»
«Имом раҳбардир ва у ўз раияти учун масъулдир».
Шунинг учун тиббий хизмат ва даволаниш раиятнинг барча аъзоларига — бойига ҳам, камбағалига ҳам, мусулмонига ҳам, ғайримусулмонига ҳам бепул бўлади. Давлат шифохоналар ва йирик фармацевтика заводларини барпо этади ҳамда дори-дармон монополиясига йўл қўймайди.
Усмонийлар Халифалиги даврида шифохоналар — бемористонлар беморларни даволар, улар тўйгунларича овқатлантирар эди.
Учинчи қанот: хавфсизлик — жонларнинг ўлими
Бу эса энг хавфли ҳолатдир. Бугун Суданда хавфсизлик йўқ. Хартумда очиқчасига, кундуз куни ўғрилик қилинмоқда; Дарфурда қабилавий асосда одамлар ўлдирилмоқда; мамлакат шарқи эътибордан четда қолмоқда; қурол эса қўлига тушган ҳар кимнинг қўлида.
Нега хавфсизликни йўқотдик?
- Чунки давлатнинг ўзи милицияларга айланиб қолди: армия, Тезкор ҳаракатланиш кучлари ва қуролли ҳаракатлар мавжуд. Натижада давлат қурол устидан ягона назоратни йўқотди.
- Чунки давлат тийиб турувчи таъсирга эга бўлмаган вазъий қонунлар билан бошқармоқда. Ўғрининг қўли кесилмайди, қотилдан қасос олинмайди.
- Чунки давлат хавфсизлик муаммосини Шариат асосида эмас, қабилавий ва жамоавий келишувлар орқали ҳал қилишга уринди.
Халифалик нуқтаи назари:
Халифаликда хавфсизликни таъминлаш давлат зиммасидаги фарз ва унинг энг муҳим вазифаларидан биридир. Давлат қуйидагиларни амалга оширади:
– Жиноятчини тийиб турувчи Исломий жазо тизимини — қасос, ҳадлар ва таъзир жазоларини қўллайди. Бу тизим жиноятчини жиноят содир этишдан олдин минг марта ўйлашга мажбур қилади.
– Қабилавийликни бекор қилади ва ягона алоқа Ислом ақидасига асосланган алоқа бўлишини таъминлайди.
– Фақат битта армия — Халифалик армияси бўлади, иккита армия эмас. Қурол ҳам фақат давлат қўлида бўлади.
Эй Судан аҳли!
Ўлимнинг бу уч қаноти — таълим, соғлиқни сақлаш ва хавфсизликни юзаки чоралар билан, ташкилотлар ташаббуслари билан, мутахассислар ҳукумати ёки демократик сайловлар орқали даволаб бўлмайди. Бунинг учун капиталистик тузумни илдизи билан қўпориб ташлаш ва Аллоҳ субҳанаҳу нозил қилган Ислом низомини пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи Рошид Халифалик соясида барпо этиш зарур. Зеро, фақат шу тузумгина таълимни ибодатга, соғлиқни сақлашни ғамхўрликка, хавфсизликни эса ҳақиқий воқеликка айлантиради. Чунки у Аллоҳ азза ва жалла нозил қилган ҳукмлар билан бошқаради.
Аллоҳ таоло айтади:
﴿وَأَنَّ هَذَا صِرَاطِي مُسْتَقِيماً فَاتَّبِعُوهُ وَلَا تَتَّبِعُوا السُّبُلَ فَتَفَرَّقَ بِكُمْ عَن سَبِيلِهِ﴾
«Албатта, мана шу Менинг тўғри йўлимдир. Бас, унга эргашинглар! Бошқа йўлларга эргашманглар, акс ҳолда улар сизларни Унинг йўлидан айириб юборади» (Анъом сураси, 153-оят).
Устоз Мунзир Абдуррауф (Абу Ғуфрон) — Судан вилояти
Роя газетасининг 2026 йил 18 ноябр чоршанба кунги 626-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ