Афғонистон ва Покистондаги ҳокимият ва нуфузга эга холис кишиларга мурожаат

Афғонистон ва Покистондаги ҳокимият ва нуфузга эга холис кишиларга мурожаат
Яқинда бўлиб ўтган «Катта йигирматалик» (G20) гуруҳи йиғилишида АҚШ Давлат котиби Рубио Америка Покистон ва Афғонистон ўртасидаги чегаравий ҳамда сиёсий келишмовчиликларда воситачилик қилишга тайёр эканини даъво қилди.
Шу муносабат билан, Ҳизб ут-Таҳрирнинг Афғонистон вилоятидаги матбуот бўлими ўз баёнотида мазкур билдиришлар Америка сиёсий алдовининг яна бир намунаси эканини, шунингдек, ўзининг мустамлакачилик мақсадларини дипломатия ва воситачилик ниқоби остида яширишга уринишини таъкидлади. Бу баёнотлар Американинг икки хил мезонга амал қилишини ҳам акс эттиради: у бир томондан, Покистон билан яқин ҳарбий ва хавфсизлик алоқаларини сақлаб келади ҳамда Афғонистонга нисбатан сиёсий ва хавфсизлик босимини ўтказишда муайян роль ўйнайди. Бошқа томондан эса, ўзини воситачи сифатида кўрсатади, айни пайтда ўз таъсирини мустаҳкамлаш ва манфаатларини кафолатлашга интилади.
Биз Покистоннинг Афғонистонга нисбатан қўллаётган босим, таҳдид ва чегара ортидан бомбардимон қилиш сиёсати соф Америка лойиҳаси эканини, уни Покистон армияси ва хоин ҳукмдорлари Вашингтон номидан амалга ошираётганини бир неча бор таъкидлаганмиз.
Баёнотда Афғонистон ва Покистондаги ҳокимият ҳамда нуфузга эга холис кишиларга мурожаат ҳам йўлланди: ушбу икки мусулмон мамлакат ўртасидаги низо мусулмонларнинг куч-қудрати ва салоҳиятини заифлаштиришдан ҳамда хорижий кучларнинг янада кўпроқ аралашуви учун йўл очишдан бошқа натижа бермайди.
Шунга кўра, Шариат ҳукмлари ва тўғри сиёсий қараш улардан бу вайронкор фитнага чек қўйишни, миллий манфаатларга асосланган сиёсат юритишдан воз кечишни талаб қилади. Улар бунинг ўрнига ўзларининг ҳақиқий Исломий рисолати сари йўналишлари лозим. Бу рисолат — пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи Рошид Халифаликни барпо этиш, Ислом Умматининг бирлигини рўёбга чиқариш, Аллоҳ таолонинг динини устувор қилиш ва уни бутун дунё бўйлаб намоён этишдир.
Роя газетасининг 2026 йил 18 ноябр чоршанба кунги 626-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ