| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Ислом умматининг бирлашиши шариат татбиқи натижасидир!

Ислом умматининг бирлашиши шариат татбиқи натижасидир!

By htadmin
12.05.2024
712
0
Share:

Ислом умматининг бирлашиши шариат татбиқи натижасидир!

بسم الله الرحمن الرحيم

Исломнинг шундай хусусияти борки, агар у ҳаётда тузум сифатида татбиқ этиладиган бўлса, уни қабул қилган ҳалқларни бир давлатда бирлаштиради. Шунинг учун номигагина бирлашишга эмас, балки чин маънодаги бирлашишни вужудга келтирадиган Ислом тузумини ҳаётга қайтаришга ҳаракат қилишимиз зарур. Шу ўринда, Исломсиз бирлашса бўлмайдими, деган савол туғилиши мумкин? Жавоб шуки, ҳа, бўлади. Мисол учун, Европа Иттифоқига ўхшаш, АҚШ сингари алоҳида штатлар бирлигига ўхшаш… Аммо унутмаслик лозимки, буларни бирлаштириб турган мафкураси бор, гарчи у ботил бўлса ҳам. Охирги пайтларда МО (Марказий Осиё) минтақаси давлатлари раҳбарлари ҳам бирлашиш ҳақида бош қотиришаётгани кўзга ташланмоқда. Ҳозирча бу бирлашиш расман воқеда амалга ошмаган бўлса-да, бироқ шуни айта оламизки, бу жараён бундан кейин ҳам ҳақиқий маънода ҳеч қачон содир бўлмайди. Чунки бу давлатларда мафкуравий бўшлиқ ҳукмрон. Бундан ташқари, албатта, бу иш халқаро майдондаги кучли давлатлар аралашуви ва рухсатисиз амалга ошмайди. Мабодо қандайдир маънодаги бирлашиш юз берган тақдирда ҳам, бу – биз мусулмонлардан шаръан талаб қилинган бирлашиш ҳисобланмайди ва табиийки, бирлашишдан кўзланган мақсадлар рўёбга чиқмайди. Чунки МО тарихдан Ислом диёрининг ажралмас бир бўлаги ҳисоблангани ва унда асосан Ислом умматининг бир қисми бўлган мусулмонлар истиқомат қилишини эътиборга оладиган бўлсак, бу минтақа Дорул Исломга айлантирилиши ва аҳолиси Ислом мабдаси асосида бирлашишлари шарт.

Энди МО ва умуман дунёдаги Ислом юртлари ва мусулмонлар воқелиги ҳақида бироз фикр юритиб кўрсак. 1924 йил 3 март куни кофир мустамлакачи Англия ва унинг малайи бўлмиш лаънати Мустафо Камол томонидан Ислом давлати – Усмоний Халифалик қулатилганидан кейин Ислом умматининг бирлиги парчаланди. Бир давлат, бир байроқ, бир уммат бўлиб яшаган халқлар миллий давлатларга бўлиб ташланди. Ислом уммати деган бир бутун тушунчанинг ўрнига, ўзбекистонлик мусулмонлар, қирғизистонлик мусулмонлар, тожикистонлик мусулмонлар, қозоғистонлик мусулмонлар ва ҳоказо деган тушунчалар пайдо бўлди. Аввалда уларни Россия Совет Иттифоқи таркибида бирлаштирди. Совет давлати пачалангандан сўнг, ҳар бир миллат алоҳида ўзининг давлатига, ўзининг байроғига эга бўлди ва кофир Ғарбнинг демократик тузумига асосланган конституциясини ишлаб чиқди. Шу билан инсоният, жумладан, МО мусулмонлари ҳам яна бошқа бир номдаги жоҳилиятга қайтди. Чунки аввалгиси социализм деб номланган бўлса, кейингиси капитализм бўлди. Масалан, пайғамбарлик давридан олдинги пайтларда, Маккада 360 га яқин турли хил бутлар ўрнатилганди. Ўша даврда минтақанинг асосий аҳолиси ҳисобланмиш араблар уруғ-уруғларга бўлинган бўлиб, ҳар бир уруғ учун ўзининг бут-санами, яъни “олиҳалари” бор эди. У, аниқроқ қилиб айтганда, ширкка ботган жоҳилият даври эди. Улар ҳам Аллоҳ дейишарди, бироқ Аллоҳга ана шу бут-санамларини шерик қилишарди. Ҳаётларидаги қонунларни ҳам ана шу бутпарастликдан олишарди. Пайғамбаримиз ﷺ уларни ягона Аллоҳга ибодат қилишга, яъни  ибодатда  ҳам, ҳаётларидаги қонунларда ҳам якка Аллоҳга сиғинишга даъват қилдилар ва Ислом мабдаси асосида бир уммат қилиб бирлаштирдилар. Уларнинг 360 хил бут-санамлари парчаланиб, ҳаётларидан улоқтирилди ва Макка ширкдан тозаланди. Кейинчалик Ислом мабдаси дунёга ёйилиб урф-одатлари, тиллари, ранглари, миллатлари ҳар хил бўлган халқларни бир бутун уммат қилиб бирлаштирди. Ислом мабдасининг муваффақиятларидан бири ҳам аслида шу эди. Бошқа бирор бир тузум бундай муваффақиятга эришмаган ва ҳозирги кунгача эришганига ҳеч ким гувох бўлмади, бўлмайди ҳам. Энди фикрлаб кўринг, бугунги кунимиз ҳам ана шу жоҳилият даврига ўхшамаяптими?  Миллий давлатчаларга бўлинганимиз, уларнинг уруғ-уруғ бўлиб бўлинганига ўхшамаяптими? Чунки миллатчилик уруғчиликнинг кенгроқ шаклидир. Ҳар миллатнинг шариатга мутлоқ зид бўлган конституцияси бўлиши ана ўша даврдаги ҳар бир уруғнинг бут-санамига ўхшамаяптими? Аллоҳ таоло ва Росули ﷺ бизни мана шундай айри-айри давлатчаларга бўлиниб, куфр тузумини татбиқ қилишимизга буюрганмиди?! Аллоҳ таоло айтади:

فَلَا وَرَبِّكَ لَا يُؤْمِنُونَ حتَّى يُحَكِّمُوكَ فِيمَا شَجَرَ بَيْنَهُمْ ثُمَّ لَا يَجِدُوا فِى أَنفُسِهِمْ حَرَجاً مِمَّا قَضَيْتَ وَيُسَلِّمٌوا تَسْلِيماً

– “Йўқ, Парвардигорингизга қасамки, то улар ўз ўрталарида чиққан келишмовчиликларда сизни ҳакам қилмагунларича ва кейин сиз чиқарган ҳукмдан дилларида ҳеч қандай танглик топмай, тўла таслим бўлмагунларича-бўйсунмагунларича зинҳор мўмин бўла олмайдилар”.  (Нисо:65)

Бу муборак оятдан маълум бўляптики, биз мусулмонлар ҳар қандай муаммоларимиз ечимини Исломдан олишимиз ва ана шу ечимга қалбан ҳам, амалда ҳам тўлиқ таслим бўлишимиз шарт. Шундай экан, бирлашишда, шунчаки бирлашиш эмас, балки бу жараён ҳам шариат асосида бўлиши шарт эканлиги аниқ. Аслида, бу нарса, юқорида айтганимиздек, Ислом тузум сифатида татбиқ этиладиган бўлса, ўз-ўзидан рўёбга чиқадиган ишдир. Биз МО мусулмонларини нореал бирлашиш ҳақидаги қуруқ гап-сўзлар билан алдаб, чалғитиб қўймаслиги лозим. Биз бор эътиборимизни Пайғамбаримиз ﷺ ва у зотнинг саҳобалари қилганидек, бугунги бутлар бўлмиш инсонлар ўйлаб топган конституцияларни йўқ қилишимиз, миллийлик деган бўлинишларга барҳам беришимиз ва Ислом мабдасини татбиқ қилувчи Исломий давлатни тиклаш учун ҳаракат қилишимиз шарт. Чунки мусулмонлар Ислом мабдаси асосида ва битта давлатда, яъни Дорул Исломда ҳаёт кечиришлари фарз. Росулуллоҳ ﷺнинг “Агар икки халифага байъат берилса, уларнинг иккинчисини ўлдиринглар” деган ҳадисларидан ҳам мусулмонларнинг давлати бир бўлишини тушунса бўлади. Бу ҳадиснинг яна бир аҳамиятли жиҳати шуки, бу ерда икки халифа ҳақида айтиляпти, яъни шариатни татбиқ қилувчи раҳбарлар ҳақида гап кетяпти. Гарчи иккови ҳам шариатни татбиқ қилувчи бўлса ҳам, Росулуллоҳ ﷺ мусулмонлар устида икки раҳбарликка рози бўлмадилар. Шундай экан, бугунги майда, миллийликка асосланган давлатчаларга бўлиниб кетганимизга ва шариатга мутлоқ зид тузум билан яшаётганимизга қандоқ рози бўлсинлар. Бундан ташқари, Америка сингари мустамлакачилар лойиҳаси бўлмиш Туркий давлатлар ташкилоти бўладими ёки бошқача шиорлар билан бўладими – Исломни бир четга суриб, буларни ўзимиз учун бирлашиш йўли қилиб олишимизга қандай рози бўлсинлар?!

Хулоса қилиб айтганда, биз мусулмонлар бу дунё ҳаётидаги асосий ғоямиз – Аллоҳнинг розилигига эришиш эканини унутмаслигимиз лозим. Бунинг учун эса биз ҳаётимизнинг ҳар бир соҳасида У зотнинг кўрсатмаларига бир қарич ҳам оғишмай амал қилмоғимиз шарт. Зеро, Аллоҳ таолонинг: 

وَمَا خَلَقْتُ الْجِنَّ وَالْإِنسَ إِلَّا لِيَعْبُدُونِ

– “Жин ва инсонни фақат Менга ибодат қилиш учунгина яратдим”, (Зарият 56)

деган ояти сўзларимизнининг очиқ тасдиғидир.

 

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Салоҳиддин

12.05.2024й

Tags#Халифаликни_барпо қилингларИслом умматининг бирлашишиХалифалик
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Аҳмад Шаранинг Москва сафарига бир назар

  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси хукуматга қўшилиб мусулмонларни интернетдан қайтармоқда

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ямандаги халқаро кураш янги босқичга кирдими?!

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/