Беш ёшли гўдакни зўрланиши: Ҳодисага сиёсий назар

Беш ёшли гўдакни зўрланиши: Ҳодисага сиёсий назар
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ота-она тонгда фарзандини боғчага олиб боради. Боласининг қўлини тарбиячига тутқазар экан, уни хавфсиз ва омонат жойда қолдираётганига ишонади. Наманганда беш ёшли маъсума қизчага нисбатан содир этилган жирканч жинсий зўравонлик ҳақидаги хабар ана шу ишончни, аҳолининг сабрини яна бир бор ларзага солди. Расмий манбаларнинг маълум қилишича, гумонланувчи қамоққа олинган ва тергов кетаётгани айтилмоқда. Бу ҳодиса ҳатто энг юқори доираларнинг муносабат билдиришига сабаб бўлди. Хусусан, ПА раҳбари Саида Мирзиёева ҳам айбдорга энг максимал жазо берилишини талаб қилди. Айтиш мумкинки, бутун Ўзбекистон бу каби жирканч жиноятга энг қаттиқ жазо беришни талаб қилмоқда.
Агар жунбушга келаётган ҳис-туйғуларни бир чеккага суриб, бу ҳодисага сиёсий жиҳатдан қаралганда, нега у бунчалик кенг муҳокамаларга, одамларнинг кескин норозилигига сабаб бўлмоқда, деган саволни ўртага ташлайди. Чунки бундай жиноятлар вақти-вақти билан юз бериб турибди. Расмий маълумотларга кўра, Ўзбекистонда 4 йилда 14 ёшга тўлмаган болаларнинг номусига тегиш бўйича 445 та иш қўзғатилгани айтилади. Аммо айнан мана шу ҳодиса бутун жамиятни силкитиб юборди.
Албатта, юқоридаги маълумотлар фақат расман жиноят иши қўзғатилган ҳолатлар холос. Аслида, бундай жирканчликлар кўлами қанчалик даражада экани ёлғиз Аллоҳга аён. Энди нега айнан шу ҳодиса бу қадар кенг муҳокамага сабаб бўлмоқда, деган саволга қайтсак, буни бир нечта сабаблари бўлиши мумкин.
Биринчидан, зўрланган қизчанинг атиги 5 ёшда бўлгани. Бу расман тасдиқланган энг кичик ёшдаги гўдакни зўрлаш ҳолати бўлиши мумкин. Тўғри, жиноятнинг жирканчлиги ёш билан ўлчанмайди, бироқ бу қадар кичик ёшдаги қизчани зўрлаш ҳолати жиноятга максимал даражада ваҳшийлик ва даҳшатли тус беради. Жиноятнинг бу қадар “ёшариб” кетгани одамларга қаттиқ таъсир қилди. Ўзи шундай ҳам бундай бузуқликлардан сабр косаси тўлган халқ учун бу охирги томчи бўлган кўринади. Бунинг устига, бу жуда нозик масала, яъни номус масаласи ҳамдир. Ҳеч кимга сир эмас, бизнинг мусулмон халқимиз номус масаласида ҳар доим жуда таъсирчан бўлганлар. Балки мана шунинг учун бу ҳодиса жамиятда қаттиқ силкиниш пайдо қилди ва ҳозиргача муҳокамалар марказида турибди.
Иккинчидан, ҳукумат ва юқори доираларнинг бу ҳодисага муносабати. Аввало, Ўзбекистонда йирик сиёсий фигурага айланаётган, аёллар ва болаларнинг “ишончли ҳимоячиси” образини яратаётган Саида Мирзиёеванинг халқ нафрати ва қаттиқ жазо талабига қўшилиб баёнот бергани эътиборлидир. Умуман олганда ҳам, ҳукумат даражасида мазкур жиноятга қаттиқ нафрат ўлароқ қаралаётгани ва зудлик билан қонун лойиҳаси тайёр қилиб қўйилгани эътиборни тортади. Яъни ҳукуматдагилар халқ нафрати ва қаттиқ жазо талабига қўшилиш орқали сохта обрў қозониш билан бирга, Ғарбдан кўчириб олинган қонунни қабул қилишни тезлаштириб юборди. Ушбу қонун лойиҳасининг Ғарб андозаси асосида тузилгани шундоқ билиниб турибди. Масалан, қонунда “боланинг жинсий эркинлигига қарши…” каби жумлалар келади. Бу шуни англатадики, ўзбек режими зинони умуман жиноят деб ҳисобламайди. Барча иллат мана шундан келиб чиқмоқда. Зинога нисбатан Аллоҳ қатъиян ҳаром қилган, жамиятни бузуқлик ва фаҳшга ботирадиган оғир жиноят ва жирканч амал сифатида қарамаслик – мана шу энг ёмон иллатдир! Ҳолбуки, мусулмон халқимиз зинога Ислом буюрганидек қарайди ва ундан ҳазар қилади, аммо ўзини дунёвий давлат деб жар солаётган ўзбек режимининг қараши умуман тескари, яъни зино инсоннинг шахс эркинлиги сифатидаги шахсий танлови, дея талқин қилади. Шундай қилиб, ўзбек ҳукумати мазкур ҳодисадан сохта обрў олиш ва Ғарбдан кўчирилган шубҳали қонунларини қабул қилишда фойдаланмоқда.
Учинчидан, зўрлаш, зино қилиш, фаҳшга ботиш каби жамиятни ахлоқий таназзулга олиб борадиган капиталистик тузум устимизда татбиқ бўларкан, бу тузумдан ҳам, уни татбиқ қилаётган режимдан ҳам тўғри ечим чиқмайди. Шунингдек, сиёсий элитанинг 5 ёшли мурғак гўдак борасида қаҳру ғазаб қилишлари, энг оғир жазо берилиши кераклиги ҳақидаги баёнотлари халқимизни чалғитмаслиги керак. Чунки бир тарафдан шахсларнинг ўзаро розилик доирасида жинсий алоқа қилишини шахс эркинлиги деб, бошқа тарафдан эса, худди шу зинони қилганга энг оғир жазо сўраш абсурд ва иккиюзламачилик эмасми?! Агар улар ўз сўзларида ростгўй бўлганларида, жамиятимизни бузуқлик ва фаҳшдан ҳақиқатдан тозалашни хоҳлаганларида, Ислом ва унинг пок тузумига қайрилмасмидилар? Бироқ аксига олиб, жамиятимизни покловчи Ислом ва унинг ҳаётбаҳш аҳкомларини жамиятдан қувиб чиқаришда ўзлари бош бўлишяпти, ҳатто одамларни қасддан бузиш учун ҳар турли бузуқ фестивалу концертлар уюштиришмоқда, фаҳшга ботган тунги клублар, массаж салонлари-ю сауналар очилишига рухсат беришмоқда. Шундай экан, мусулмонлар қандай қилиб бу тузум ва бошқарувга ишонишлари мумкин?!
Агар жамиятда Аллоҳнинг буйруқ ва қайтарувлари олий мезон сифатида қабул қилинмаса, шахсий эркинлик ва нафсоний хоҳишлар ҳалол-ҳаромдан устун қўйилса, шариат белгилаган жазо чоралари татбиқ этилмаса, у ерда тақво, ҳаё ва ахлоқ ўлади. Шунинг учун халқимиз бу каби жирканч жиноятларга фақат якка бир шахснинг қилмиши сифатида эмас, балки бузуқ капиталистик тузум ва яроқсиз бошқарув оқибати сифатида қарамоғи зарур. Ва жамиятимизни бундай иллатлардан тозалаш, юксак ахлоқий қийматларни сақлаб қолишнинг ягона йўли – Исломни ҳаёт ва бошқарувга қайтариш эканлигини англамоғи лозим.
Форуқ
03.10.2026й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ