| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      01.11.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.10.2026
      0
    • Биродаримиз Салоҳиддинов Салим Муҳиддин ўғлининг вафоти муносабати билан таъзия

      21.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      19.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      04.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      26.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      12.09.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Европадаги намойишлар ва унинг иқтисодий заифлашув сабаблари

  • «Киберхавфсизлик» ниқоби остидаги рақамли инквизиция

  • «Ҳалол финтех» сароби ва мустамлакачилик молияси: IMAN можароси ортидаги ҳақиқатлар 

  • Давлат қурди, хавфни кўтарди — энди GTL нега хусусийлаштириляпти?

  • Туркий давлатлар ташкилоти буюк кучлар кураши ичида

  • Америкага қарамлик сиёсатини давом эттириш Сурияга фақат янада кўпроқ вайронагарчилик олиб келади

  • 55 та мусулмон мамлакат бир жойга йиғилиб, қуруқ шиорлардан бошқа нарсага эга эмасликларини намоён қилмоқда!

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

САВОЛ-ЖАВОБЛАРСИЁСИЙ
Home›САВОЛ-ЖАВОБЛАР›Европадаги намойишлар ва унинг иқтисодий заифлашув сабаблари

Европадаги намойишлар ва унинг иқтисодий заифлашув сабаблари

By htadmin
03.11.2026
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Саволга жавоб

Европадаги намойишлар ва унинг иқтисодий заифлашув сабаблари

Савол: Бир нечта Европа давлатлари шанба, 31 октябр куни янги намойишлар ва норозиликлар тўлқинига дуч келди… (Франция саҳнани эгаллади, Германия эса ўнлаб шаҳарларда минглаб ёшлар иштирокидаги намойишларга гувоҳ бўлди, минглаб португалияликлар Лиссабон кўчаларига ижара ва уй-жойга оид қонун лойиҳасига қарши норозилик билдириб чиқдилар… Ташкилотчилар яшаш харажатларининг ошиши, давлат хизматларининг ёмонлашуви ва таълим шароитларига оид шиорларни кўтардилар… Хавфсизлик кучлари кўздан ёш оқизувчи газ ва сув пуркагичлардан фойдаландилар, айрим ҳудудларда эса вайронгарчиликлар, мулкларни ёқиб юбориш ва дўконларни талон-торож қилиш ҳолатлари қайд этилди… Монте-Карло, 2026 йил 1 ноябр). Бу шовқинли норозиликлар кўплаб саволларни келтириб чиқарди; қандай қилиб бу давлатлар ўз мамлакатларида таълимга ҳомийлик қила олмайдилар? Европа иқтисодиёти қандай қилиб ички эҳтиёжларини молиялаштира олмаслик даражасида заифлашди? Ва Украина уруши ҳамда Трампнинг Эронга қарши уруши Европа иқтисодиётининг заифлашиши ва бунинг ортидаги норозиликларга алоқадорми? Аллоҳ сизни хайр ила сийласин.

Жавоб: Ушбу саволларга жавоб аниқ бўлиши учун қуйидагиларни кўриб чиқамиз:

Биринчидан: Норозиликлар дунёнинг кўплаб давлатларида содир бўлади, яъни бу бир томондан одамларнинг бирор нарсадан норозилигини ифода этадиган оддий ҳодиса бўлса, шу каби ҳолатлар Европа давлатларида ҳам содир бўлган, жумладан, 2005 йилда Франциядаги шаҳар атрофи норозиликларида юз берганидек, ундан кейин ҳам бошқа норозиликлар бўлиб ўтган, лекин улар бу сафаргидек зўравонлик ва талон-торожлик ҳаракатлари билан ажралиб турмаган эди, аксинча, 2026 йил сентябридан бери норозиликлар ҳатто ҳафта сайин такрорлана бошлади; улар 31.10.2026 шанба куни содир бўлди, ўтган шанба куни 24.10 да ва ундан олдинги шанба куни 17.10 да ҳам бўлган эди (ва норозиликлар Франция, Италия, Испания, Португалия, Греция ва Албания ўртасида тарқалган бўлиб, уларнинг келиб чиқиш сабаблари турлича бўлса-да, лекин улар ҳукумат сиёсатига нисбатан умидсизлик ва ишончнинг йўқолганлиги каби умумий туйғуда бирлашадилар. Скай Нюз Арабия, 26.10.2026). Бу норозиликлар Франция ичида кенгайиб, Бельгия ва Италияга ҳам тарқалди, сўнгра уларга Германия ҳам қўшилди… Улар зўравонлик, талон-тарож, полиция билан тўқнашувлар ва ҳибсга олишлар билан кечди, ҳатто шарқда мусулмон юрти бўлган Албанияга ва ғарбда Испания ҳамда Португалияга етиб боргунича тўлқинлар шаклида кенгайишда давом этди. Талабномалари турмуш қийинчиликларини ҳал қилиш, нархларнинг ошишини, ижара ҳақининг кўтарилишини ва бошқа иқтисодий ҳамда сиёсий талабларни тўхтатишга қаратилган мазкур норозиликларнинг маркази Франция эди… Трамп эса булар учун Исломни айблаб шундай деди: (Францияда содир бўлаётган воқеалар назоратдан чиққан оммавий миграциядан бошқа нарса эмас, гап мактаблар ҳақида эмас, балки бир вақтлар буюк бўлган мамлакатни Исломнинг эгаллаб олиш истаги ҳақида кетмоқда)! Франция президенти эса унга шундай жавоб қайтарди: (Биз муҳожирлар ва исломийлар тўдаларининг босқинига учрадик, деб даъво қиладиганлар чиқди, бу бутунлай нотўғри… CНН Арабия, 22.10.2026)

Иккинчидан: Ушбу норозиликлар ўтган йиллардаги бўлиб ўтган норозиликлар каби вақтинчаликми ёки Европа давлатлари дуч келаётган катта заифликни фош қиладими, шуни англаш учун Европа давлатларининг аҳволида эътибор қаратилиши лозим бўлган нарса – бу Украинадаги уруш, Трамп маъмуриятининг Европа билан сиёсати, Хитой билан рақобат ва миграция масалалари каби ушбу давлатларнинг бўйнига ўралиб қолган муаммолардир. Буларнинг барчаси умуман ушбу давлатларнинг аҳволига, хусусан улар ичидаги йирик давлатларининг аҳволига қандай таъсир қилади… Европанинг (йирик) давлатлари Иккинчи жаҳон уруши натижасида Буюк давлатлар тахтидан қулашига ва Америка ҳамда Совет Иттифоқи майдонга чиқишига қарамай, Европа давлатлари халқаро майдонда курашишни давом эттирдилар ва Совуқ уруш даврида ҳам уларнинг овози эшитилиб турди. Совет Иттифоқи қулагандан кейин ҳам улар шундайлигича қолди, Американинг яккаҳокимлигига тан бермади ва долларга рақобатчи бўлиши учун 1992 йилда «Маастрихт» шартномаси билан замин яратгандан сўнг, 1999 йилда ўзларининг ягона валютаси бўлган “Евро”ни чиқардилар… Тўғри, у доллар билан юзма-юз тура олмади, лекин ҳалигача доллардан кейинги иккинчи халқаро валюта бўлиб қолмоқда. Халқаро валюта жамғармасининг 2025 йилдаги маълумотларига кўра, доллар хорижий марказий банкларнинг қаттиқ валюта захираларининг 57% ни ташкил этса, евро 20% ни ташкил қилади. Шунга қарамай, Европа яхлит ҳолда Америка ва Хитой билан рақобатлашадиган улкан иқтисодий куч бўлиб қолди. Яъни, Европа жаҳон иқтисодиётининг учта буюк устунларидан бирини ташкил этишда давом этди. Бу ҳолат унга дунё бўйлаб ўз таъсирига молик сиёсий мавқега эга бўлишга ва баъзи халқаро ўринларда Америка билан рақобатлашишга имкон берди, гарчи у сиёсий жиҳатдан кичик рақобатчи бўлиб қолган бўлса ҳам. Ҳарбий жиҳатдан эса Европа Совуқ уруш давридагидек Америка соябони ва унинг ҳарбий ҳимояси остида қолди, бироқ Британия ва Франция ўртача ҳажмдаги ядровий кучлар сифатида ўз мавқеларини сақлаб қолдилар.

Учинчидан: Европа технология соҳасида Америка билан ҳам, Хитой билан ҳам рақобат қилишда муваффақиятсизликка учради. Бутун жаҳон иқтисодиёти карвонини бошқара бошлаган айни соҳаларда Европа давлатларининг ҳеч бирида Америка ва Хитойдаги каби оғир вазнли биронта ҳам технология компанияси юзага чиқмади. Европанинг барча давлатлари Америка ва Хитой рақобат қиладиган рақамли саноат бозорига айланди, бу эса Европа давлатларининг иқтисодий имкониятларини емира бошлади. Аммо ривожланган Европа иқтисодиётлари, хусусан Франция, Британия ва Германия автомобиль ҳамда самолётсозлик каби саноат иқтисодиётининг умуртқа поғонасини сақлаб қолди. Бу давлатларнинг иқтисодиёти саноат маҳсулотлари савдосига таяниб қолди, бироқ Украинадаги уруш ва у билан бирга келган халқаро ўзгаришлар Европада тарози палласини хавфли равишда ўзгартира бошлади, бу қуйидагича содир бўлди:

  • Россиянинг Украинага бостириб кириши: Россия 2022 йил 24 февралда бир нечта йўналишлардан Украинага бостириб кирди ва пойтахт Киевга яқинлашди. Шунда Европа рус “олабўжи”сини кўриб, титраб, ваҳимага тушди. Натижада Украинага ёрдам бериш ва рус босқинига қарши туриш учун ўзини Байден маъмурияти раҳбарлиги остига қўйди. Байден маъмурияти ваҳимага тушган ва ҳарбий заифлиги фош бўлган Европа давлатларига нисбатан кучли етакчиликни намойиш этди. Американинг Байден маъмурияти томонидан Европага етакчилик қилиши Европа ҳарбий заифлигининг кўринишларидан бири бўлди. Бу илгари бунчалик очиқ кўринмаган Европанинг нуқсони эди. Ҳисоботлар Европанинг ҳарбий заифлик нуқталарини хавфли тарзда қайд эта бошлади. Буюк Британия каби йирик давлатлар атиги бир неча юзта танккагина эга бўлиб, Украинани қўллаб-қувватлаш учун ҳарбий қисмларни ўз музейларидан олиб чиқа бошлади. Яъни, ҳарбий техникалар бўйича айрим Европа савдоси илгари Европа давлатларининг чуқур ҳарбий заифлигини яшириб келар эди. Европа давлатлари рус ҳарбий таҳдиди қаршисида туриб қолгач, Америка бундан фойдаланиб, уларни ўзининг ортидан эргаштирмоқчи бўлди ва улардан Хитойга қарши сиёсатда Америкага эргашишни сўради. Европа давлатлари эса Америка уларни рус таҳдиди қаршисида ёлғиз қолдириб қўймаслиги учун шундай қилдилар!
  • Европани рус энергия артерияларидан узиб қўйиш: Россияни Украинага бостириб киргани учун жазолаш талабларидан бири Европа унинг энергия артерияларидан узилиши эди. Германия канцлери Шольц иштирокида Оқ уйда ўтказилган матбуот анжуманида Байден, агар рус қўшинлари Украина билан чегара чизиғини кесиб ўтса, яъни Россиянинг Украинага бостириб киришидан сал олдин – 2022 йил 8 февралда Германияни рус газидан маҳрум қилишга ва «Шимолий оқим-2» қувурини тўхтатишга ваъда берди. Шундай ҳам бўлди, ҳатто Болтиқ денгизидаги «Шимолий оқим» газ қувурлари портлатиб юборилди. Европа давлатлари эса Американинг бу сиёсатига қарши чиқишга журъат эта олмадилар. Натижада бу давлатлар Американинг измида қолди ва халқаро вазнлари камайди. Ушбу сиёсат ортидан Европа давлатлари ўз саноатларини ушлаб турган арзон рус газидан маҳрум бўлдилар. Бу давлатларнинг ҳукуматлари Россия билан боғланиб, уни Украинадан қайтариш билан бошқа газ манбасини қидириш ўртасида сарсон бўлганидан сўнг, тўрт баробар қиммат нархда етказиб берилаётган Америка суюлтирилган газига таянишдан бошқа илож топа олмадилар! Франция президенти Макрон шундай деган эди: («Дўстлик руҳида америкалик дўстларимизга айтаманки, сизлар ажойибсизлар, бизни газ билан таъминлайсизлар, лекин сизга унинг нархини 4 баробар кўп тўлай олмаймиз», ва яна қўшимча қилиб деди: «Ўтинч билан айтаман, дўстлик хотири учун бундай қилманглар». «Ал-Ҳаёт» веб-сайти, Вашингтон, 7.10.2022). Шу тариқа Европа энергетикаси шокка дуч келди: (Газ нархи 2022 йилдан бери энг юқори даражага кўтарилиши ва захираларнинг камайиши билан бу инқирознинг таъсири бюджетлар ва иқтисодиётдан тортиб то кўчаларгача ёйилмоқда, натижада кўплаб Европа давлатларида яшаш шароити қимматлашганига қарши норозилик тўлқини кенгаймоқда. «Ал-Араби ал-Жадид», 17.10.2026).

Тўртинчидан: Шу тариқа бу инқироз Европа саноатининг умуртқа поғонасини чуқур яралади: (Германиянинг улкан энергия компанияси «Юнипер» (Uniper) кеча – жума куни Россия газ етказиб беришни қисқартирганидан бери кунига миллионлаб евро йўқотиб, қуриб бораётганини эълон қилди. «Ал-Жазира нет», 9.7.2022).. («Вулл Стрит Журнал» газетасида чоп этилган ҳисоботга кўра, Европа энергия инқирозидан кейинги йиллардаги ўзгаришлар ҳамда газ ва нефть нархларининг ошишидан сўнг, энергия ҳисоб-китоби Германия компаниялари дуч келаётган энг асосий муаммолардан бирига айланди, … ва бу босимлар компанияларнинг учдан бирини ўз инвестиция режаларини кечиктиришга мажбур қилди, бешдан бир қисми эса ишлаб чиқаришни қисқартиришни ёки ўз фаолиятларининг бир қисмини Германиядан ташқарига кўчиришни ўйламоқда, айрим компаниялар эса аллақачон бу қадамларни амалга оширишни бошладилар. «Ал-Арабия», 1.8.2026).. (Германиядаги мухолиф «Муқобил» партияси етакчиси Алис Вайдель Берлиндаги матбуот анжуманида «Class» ҳисоботига таяниб шундай деди: «Германия амалда банкрот бўлди. Германия банкрот, лекин улар бу ҳақда сизга айтмаяптилар». Россиянинг «Известия» газетаси, 7.9.2026).. (Францияда компанияларнинг банкрот бўлиш ҳолатлари 2025 йилда рекорд даражага етди. Франция Марказий банкининг маълумотларига кўра, декабр ойида тугалланган ўн икки ой давомида банкротликларнинг умумий сони 68 минг 564 тани ташкил этиб, 2024 йилга нисбатан 3.5% га ошди. «Ал-Араби ал-Жадид», 6.2.2026).. (Британия иқтисодиёти унинг барча ишлаб чиқариш ва истеъмол тармоқларини толиқтирган бир қатор тузилмавий ва тўпланиб қолган инқирозлардан азият чекмоқда, бу эса уни ўзининг энг ёмон инқирозлари қаршисида қолдирди. «Ал-Қоҳира ал-Ихбория», 19.10.2026).

Бешинчидан: Трамп маъмуриятининг божхона сиёсати: Америка президенти Дональд Трамп ўз президентлигининг иккинчи муддатини дунёнинг кўплаб давлатларига қарши катта божхона тўловлари билан бошланган аёвсиз кампания билан очди ва ўз мамлакатининг европалик иттифоқчиларини ҳам бу сиёсатдан мустасно қилмади, уларга ҳам катта божлар жорий қилди. Сўнгра ўз сиёсатининг натижалари билан мақтаниб шундай деди: (АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти жорий қилган божлар туфайли автомобиль ишлаб чиқарувчи компаниялар Германия ва Японияни ҳам ўз ичига олган бир қатор давлатлардан ишлаб чиқариш объектларини Қўшма Штатларга кўчираётганини эълон қилди. «Ал-Арабия», 14.10.2026).. Америка Европа саноатини ўзига жалб қилиш ва Европа ҳудудида ишлайдиган Америка компанияларининг, хусусан технология компанияларининг фойдасидан Европани маҳрум қилиш қонунларини қабул қилди. Европа компаниялари эса юқори энергия нархлари ва Трампнинг Америкага экспортига қўйган божларидан қочиб, Америкада ўзлари учун янги ишлаб чиқариш линияларини қура бошладилар: (АҚШ президенти Дональд Трамп шанба куни Германиянинг «Фольксваген» гуруҳи Жоржия штатида «Ауди» автомобиллари учун янги завод қуришга рози бўлганини, ушбу инвестициялар 4.2 миллиард долларни ташкил этишини эълон қилиб, божлар қўйишга асосланган сиёсатини ҳимоя қилди ҳамда бу саноат инвестицияларини Қўшма Штатларга жалб қилишга ҳисса қўшганини таъкидлади. «Шарқ лил-ахбар», 25.10.2026).. Бошқа томондан эса, Америка компаниялари Европада топган фойдаларини Америкага кўчириб ўтказиб, унинг ичида қайд эта бошладилар, бу эса Конгресс 2022 йилда қабул қилган Инфляцияни камайтириш тўғрисидаги қонун каби янги солиқ рағбатларидан фойдаланиш учун қилинди. Гўёки бу Америка компаниялари Европанинг бойликларини ейди-ю, лекин унинг даромадини камайтиради ва ўша компанияларнинг Европа ичидаги фаолиятларидан келадиган солиқ тушумлари шаклидаги даромадларни Европа ҳукуматларига қолдирмайди. Натижада Европа ерлари янада қуриб бораверади. Германиянинг «Дойче Велле» нашри 2025 йил 25 октябрда эълон қилган ҳисоботда қуйидагича баҳоланган эди: (Ушбу ўтказмалар натижасида Европадаги давлат бюджетлари камида 86.4 миллиард евро миқдоридаги солиқ даромадларидан маҳрум бўлди).

Олтинчидан: Трамп маъмуриятининг Европани ҳимоя қилишдан бош тортиши: Трамп маъмурияти келиши билан Америка президенти европалик иттифоқчиларидан воз кеча бошлади ва улардан кўпроқ ҳарбий харажатлар қилишни талаб қилди. Буларнинг барчаси остида Европа Украинадаги уруш туфайли Америка билан боғлиқ вазиятнинг қанчалик жиддийлигини англаб етди. Чунки Трамп маъмурияти Россия билан хушомадгўйлик қилиб, Европа давлатларини Украина майдонида ёлғиз қолдириш билан таҳдид қилишга ўтди, шунингдек, Европа давлатларидан Украинани қўллаб-қувватлаш харажатларини тўлашни қўпол равишда талаб қила бошлади. Европа ҳарбий саноати Украина фронти эҳтиёжларини қондира олмаётган бир пайтда, Украинанинг рус ҳужумлари қаршисида барқарор туришини таъминлаш учун Америка ҳарбий-саноат мажмуасига таянишдан бошқа илож қолмади. Президент Трамп ўз халқи ва Россия олдида ўз маъмурияти Украинага ҳарбий ёрдамларини тўхтатгани, аксинча, Европадагиларга қурол ва ўқ-дориларни сотаётгани ҳамда уларни Украинага етказиб беришни ўзларига қўйиб қўйгани билан мақтанди! Бу эса Европа давлатларининг инқирозларини янада кучайтирди… Улар гўёки америкалик иттифоқчиси Украинани ташлаб юбораётгани ва Европадан рус таҳдидига қарши ўз хавфсизлигини ўзи таъминлашни сўраётганини кўрдилар. Бундан олдин эса, Россия Украинага бостириб киргандан сўнг, Европа ўз фаровонлигидан юз миллиардлаб евроларни қирқиб ташлаб, уларни ўз армияларига, Америка қуролларини сотиб олишга ва ҳарбий-саноат инфратузилмасини ривожлантиришга ажратаётган эди. Трамп уларни ҳимоя қилишига шубҳа билдирганидан кейин эса Европа давлатлари Украинани қўллаб-қувватлаш борасида, ҳатто рус таҳдиди қаршисида ўз хавфсизлигини сақлаш борасида нима қилишни билмай қолдилар.

Еттинчидан: Американинг Эронга қарши уруши: 2026 йил бошида яҳудийлар давлати билан ҳамкорликда Эронга қарши уруш олиб борганидан ташқари, АҚШ президенти Трамп Европа давлатларидан ушбу урушда қатнашишни хорловчи оҳангда талаб қилди. Бу давлатлар эса улар билан маслаҳатлашилмаган урушда қатнашишдан бош тортдилар. АҚШ президенти Европа давлатларига таҳдидни кучайтириб, агар улар Америкага қўшилмасалар, яъни оғир кунда унга фойдаси тегмаса, Америка уларни қандай қилиб ҳимоя қила олиши мумкинлигини ва Америка нега бу фойдасиз давлатлар билан иттифоқ тузиши кераклигини айтди! Эрон Ҳўрмуз бўғозини ёпиб, кўрфаз нефти узиб қўйилганида эса, бу Трамп Хитойни урганидек Европани ҳам урадиган оғир болға бўлди. У Америка кўрфаз нефтини импорт қилмаслиги ва унинг узилишидан таъсирланмаслигини очиқ баён қилиб, мақтанаётган эди:

(АҚШ президенти Дональд Трамп Ҳўрмуз бўғози доимо очиқ туриши кераклигини айтиб, ўз нефтини шу орқали ўтказишга таянадиган давлатлар уни ҳимоя қилишда қатнашиш ва унинг хавфсизлигини таъминлаш учун курашишдан манфаатдор эканини таъкидлади, шунингдек, Шимолий Атлантика шартномаси ташкилоти (НАТО) ва Хитойни бўғозни қайта очиш ва ундаги кемалар қатновини хавфсиз қилиш ишларига ўз ҳиссасини қўшишга чақирди. Трамп Америка Ҳўрмуз бўғозидан ҳеч нарса олмаслигини қўшимча қилди. «Ал-Жазира нет», 19.3.2026). Франциянинг «Jacques Delors Institute» институти томонидан 2026 йил 28 апрелда қилинган дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, Ҳўрмуз бўғозининг ёпилиши туфайли нефть нархининг ошиши илк икки ойида Европа давлатлари иқтисодиётига 39.6 миллиард евро миқдорида катта зарар етказди: (Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен Ҳўрмуз бўғозидаги инқироз бошлангандан бери Европа Иттифоқи импорт қилиб келтирилаётган қазиб олинадиган ёқилғи учун қўшимча 90 миллиард евро тўлаганини айтди. «Араб 48», 16.9.2026). Бундан ташқари, Украина уруши натижасида рус дизель ёқилғиси узилиб қолганидан ҳамда Эронга қарши урушдан кейин араб давлатлари ва Ҳиндистондан келадиган ёқилғи тўхтаганидан сўнг Европа нефтни қайта ишлаш заводлари азоб чекаётган вайронкор инқирозларга дуч келди.

Саккизинчидан: Ушбу давом этаётган ва оғир зарбалар таъсири остида Франция ва у билан бирга Европа давлатлари дунёнинг айрим минтақаларида донор давлатлар қиёфасида кўринсалар-да, иқтисодий жиҳатдан чўкмоқдалар. Иқтисодиётининг чўкиши эса уларнинг халқаро мавқеини кундан-кунга емириб бормоқда. Энергетика нархлари тўфони, компаниялар банкротлиги ва ундан келиб чиқадиган ишсизлик тўфони ҳамда Америка мажбурлаётган ва агар кам қилсалар маломат қиладиган ҳарбий харажатларнинг катта тўфони қаршисида ўз мамлакатлари ичидаги фаровонликка сарфлаш учун уларда жуда оз ресурслар қолмоқда. Бундай шароит-шароитларда норозиликларнинг келиб чиқиши, ўнг тараф сари силжиши ва уларнинг зўравонлик ҳаракатларига айланиши вазиятни бошқариб турибди. Чунки бу ҳукуматлар ўнлаб йиллар давомида ўрганиб қолган халқ фаровонлиги учун катта маблағларни ажратишга ожизлик қилмоқдалар. Шу тариқа, иқтисодиётнинг бой берилиши ва ўнг миллатчи оқимларнинг юзага чиқиши, яъни жамиятдаги сиёсий кураш туфайли норозиликларни қўзғатиш, уни юзага келтириш ва ундан фойдаланиш – буларнинг барчаси норозиликларни бир томондан зўравонликка айлантирса, бошқа томондан эса уларнинг ўтган йиллардагидек вақтинчалик ҳодиса эмас, балки узлуксиз занжир эканини кўрсатмоқда. Франция ва бошқа Европа давлатларидаги ушбу норозиликлар Европадаги ҳақиқий заифликни фош қилмоқда. Бу заифликни тўхтатишга Европа ҳукуматларининг уринишлари муваффақиятли чиқмади, балки у мафкуравий ва сиёсий мағлубият ҳамда Хитой рақобатидан ташқари, Америка назорат қилиб турадиган узлуксиз иқтисодий зарбалар туфайли янада кучайиб бормоқда. Яъни, Европанинг ўнлаб йиллардан бери онгларда сақланиб қолган одатий ва таниш қиёфаси сўнгги бир неча йил ичида жадал равишда ўзгариб, ҳақиқий қарилик юзига яқинлашмоқда. Бу эса Европа кундан-кунга заифлашиб бораётганини ва яқин келажакда унинг инқирозлари янада кучайиши мумкинлигини билдиради.

Тўққизинчидан: Шундай қилиб, бугунги дунёни ўзларининг манфур манфаатларини ҳар қандай нарсадан устун қўювчи золим, фосиқ, кофир давлатлар бошқармоқда… Уларнинг қарашлари ҳатто ўз иттифоқчилари билан ҳам соат сайин бошқасига ўзгариб туради, бу бирор яхшиликни кўрганидан эмас, балки ёвузликни амалга ошириш учундир! Улар биринчи жоҳилиятни қайтармоқдалар, ҳатто ўша жоҳилиятдан ҳам ёмонроқ ҳолатга яқинроқдирлар! У пайтда Форс ва Рум четга суриб ташланиб, Ер юзи Ислом нури билан мунаввар бўлганидек, у яна Аллоҳнинг изни билан ўша ҳолга қайтажакдир… Имом Муслим ўз «Саҳиҳ»ида ривоят қилиб шундай деган: («Абу Рабиъ Аттакий ва Қутайба бин Саид иккаласи Ҳаммод бин Зайддан, лафз эса Қутайбаникидир, бизга Ҳаммод Аюбдан, у Абу Қилабадан, у Абу Асмодан, у эса Савбондан ривоят қилиб шундай деди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Албатта, Аллоҳ менга ерни йиғиб кўрсатди, мен унинг шарқу ғарбини кўрдим, менинг умматимнинг мулки менга ундан йиғиб кўрсатилган жойларгача етиб боради..»), ва Аллоҳ таолонинг изни ила биз яшаб турган мана бу золим ва зўравон подшоликдан сўнг Рошид Халифалик янгидан Куч ва Қудрат соҳиби Аллоҳнинг изни ила ҳамда даъватни содиқлик билан кўтариб чиқаётган «Ҳизб ут-Таҳрир» йигитларининг саъй-ҳаракатлари билан бутун дунёга яхшилик тарқатади.

Имом Аҳмад ўз «Муснад»ида келтириб шундай дейди… Ҳузайфа деди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «…Сўнгра золим ва зўровон подшолик бўлади, у Аллоҳ хоҳлаганча давом этади, сўнгра Аллоҳ уни кўтаришни хоҳлаганида кўтаради, сўнгра пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади», сўнгра соллаллоҳу алайҳи васаллам сукут қилдилар.

Қалблари ва ақллари касал кимсаларнинг: ﴾غَرَّ هَؤُلَاءِ دِينُهُمْ﴿ «Уларни (яъни, мусулмонларни) динлари мағрур қилиб юборди», деган сўзлари бу ҳақиқатларга ҳеч қандай зарар етказмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ислом салтанатининг Форс ва Рим юртларига қадар ёйилишидан башорат қилганларида ҳам улар бундай гапларни айтишган эди… Абул Ҳасан Нуриддин Ҳайсамийнинг (вафоти: ҳижрий 807 йил) «Мажмаъ уз-Завоид» китобида келишича: (…Сўнгра хандаққа қараб юрдилар, шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Юринглар, Салмоннинг олдига борамиз», дедилар. Қарасалар, унинг олдида у кўтаришга кучи етмайдиган бир тош ётибди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларига: «Қўйинглар, уни биринчи бўлиб мен ураман», дедилар ва: «Бисмиллаҳ», деб уни урдилар. Тошнинг учдан бир қисми синди, шунда у зот: «Аллоҳу акбар, Каъбанинг Роббисига қасамки, Рум қасрлари!», дедилар. Сўнгра бошқасини урдилар ва яна бир парчаси синди, шунда у зот: «Аллоҳу акбар, Каъбанинг Роббисига қасамки, Форс қасрлари!», дедилар). Шунда мунофиқлар дедилар: Биз хандақда ўз жонларимиз билан овора бўлсак-у, у эса бизга Форс ва Рум қасрларини ваъда қилмоқда. Буни Табароний ривоят қилган, унинг ровийлари – Абдуллоҳ бин Аҳмад бин Ҳанбал ва Нуайм Анбарийдан бошқаси – «Саҳиҳ»нинг ровийларидир, у иккаласи ҳам сиқа (ишончли) кишилардир. Бу – мунофиқларнинг сўзларига қарамай содир бўлган ва амалга ошган ҳақиқатдир. Зеро, Содиқ ва Масдуқ (Ўзи ростгўй, гаплари ҳақиқатлиги тасдиқланган зот)нинг сўзи ҳақиқатдир:

﴿وَمَا يَنْطِقُ عَنِ الْهَوَى * إِنْ هُوَ إِلَّا وَحْيٌ يُوحَى﴾

Ва у ўз ҳавойи-хоҳиши билан сўзламас. У (келтирган ҳар бир нарса) фақат ваҳий қилинаётган бир ваҳийдир. [Нажм: 3-4]

Шунинг учун ҳам Халифалик янгидан қайтиб, Аллоҳ таоло Ўз Расулига йиғиб кўрсатган жойларда Ислом тарқалади:

‎﴿ وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ. بِنَصْرِ اللَّهِ ۚ يَنصُرُ مَن يَشَاءُ ۖ وَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ ﴾‏

Ўша кунда мўминлар Аллоҳнинг нусрати-ғолиб қилгани сабабли шодланурлар. (Аллоҳ) Ўзи хохлаган кишини ғолиб қилур. Ва У Азиз ва Роҳиймдир.

 

22 Жумодул увло 1448ҳ

2 Ноябр 2026м

TagsЕвропадаги намойишлариқтисодий заифлашув сабаблари
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Барча мусулмонлар битта давлат бўлиб бирлашсалар, нима бўлади?

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Эрон Ҳизби Сурия аҳлига ўч олиш билан таҳдид қилганидек Ливан аҳлига ҳам таҳдид қилмоқда!!

  • МАҚОЛАЛАР

    Асосий фикрлар: Ислом мукаммал бино кабидир

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    «Киберхавфсизлик» ниқоби остидаги рақамли инквизиция

    «Киберхавфсизлик» ниқоби остидаги рақамли инквизиция: Телефонларга мажбуран тиқиштирилаётган «Қўриқчи» кимнинг манфаатига хизмат қилмоқда? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Сўнгги ҳафталарда республика бўйлаб кузатилаётган воқеалар ичида мусулмон халқининг шахсий дахлсизлиги, эътиқодий муҳити ...
  • МАҚОЛАЛАР

    «Ҳалол финтех» сароби ва мустамлакачилик молияси: IMAN можароси ортидаги ҳақиқатлар 

    «Ҳалол финтех» сароби ва мустамлакачилик молияси: IMAN можароси ортидаги ҳақиқатлар  بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Бир неча йил давомида минтақада исломий молия ва замонавий финтех саноатининг флагмани сифатида тақдим этиб келинган ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Давлат қурди, хавфни кўтарди — энди GTL нега хусусийлаштириляпти?

    Давлат қурди, хавфни кўтарди — энди GTL нега хусусийлаштириляпти? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Uzbekistan GTLнинг хусусийлаштирилиши Ўзбекистонда давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини қисқартириш сиёсати доирасида юз бераётган стратегик ўзгаришдир. Давлат 3,42 миллиард ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Туркий давлатлар ташкилоти буюк кучлар кураши ичида

    Туркий давлатлар ташкилоти буюк кучлар кураши ичида بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) ўз фаолиятини маданий ҳамкорликдан транспорт, саноат, инвестиция, стратегик минераллар ва ташқи сиёсий муносабатларгача кенгайтирмоқда. Бироқ ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбек халқининг Исломга муҳаббати, Қуръони Каримни тўғри тушуниш ва ҳаётга татбиқ этиш зарурати

    Ўзбек халқининг Исломга муҳаббати, Қуръони Каримни тўғри тушуниш ва ҳаётга татбиқ этиш зарурати بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ  Халқимизнинг асрлар оша ўз эътиқодига, динига ва муқаддас исломий қадриятларига бўлган садоқати таҳсинга ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: