| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.11.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      01.11.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.10.2026
      0
    • Биродаримиз Салоҳиддинов Салим Муҳиддин ўғлининг вафоти муносабати билан таъзия

      21.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      19.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      04.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      26.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.09.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Таълим тизими ҳарбийлаштирилган назоратдан қутуладими ёки эскича босимлар давом этадими?

  • Халилда содир бўлаётган воқеалар — янги хавф-хатар қўнғироғи!

  • Жазоир яҳудий вужудининг фитналаридан холи юртми?

  • Истанбулда мисли кўрилмаган дипломатик саммит

  • Халифалик Барак ва унга ўхшаган мустамлакачиларнинг илдизига болта уради

  • Ақаба жараёни: «хавфсизликни таъминлаш» шиори ортидаги мақсадлар

  •  Олий суд «ҚОРА РЎЙХАТИ» — бу жамиятдаги «радикаллик» даражаси эмас, балки ўзбек режимининг фикр майдонида мағлуб бўлганининг рақамли кўрсаткичидир

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Таълим тизими ҳарбийлаштирилган назоратдан қутуладими ёки эскича босимлар давом этадими?

Таълим тизими ҳарбийлаштирилган назоратдан қутуладими ёки эскича босимлар давом этадими?

By htadmin
09.11.2026
0
Share:

Таълим тизими ҳарбийлаштирилган назоратдан қутуладими ёки эскича босимлар давом этадими?

 ​​بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ

Мамлакатимизнинг таълим соҳасида кутилмаган, аммо жиддий ўзгариш юз берди. Навоий, Сурхондарё, Самарқанд ва Сирдарё каби мураккаб ҳудудлардаги раҳбарлик фаолияти билан жамиятда ўзига хос «темир интизом» мактабини яратган Эркинжон Турдимов янгитдан ташкил этилган Таълим ва илм-фан вазирлигига раҳбар этиб тайинланди. Президент томонидан «энг ишончли кадр» сифатида эътироф этилган бундай шахснинг уммат ва миллат келажагини белгиловчи энг оғриқли соҳага қўйилиши жамиятда бир вақтнинг ўзида ҳам катта умид, ҳам жиддий хавотирларни уйғотди.

​Бир томондан, ўн йиллар давомида бир-биридан узилиб қолган бўғинлар — боғчадан то олий таълим ва илмий даражагача бўлган босқичларнинг ягона вертикал занжирга бирлаштирилиши тизимли тартибсизликка чек қўйиши кутилмоқда. Коррупция, маҳаллийчилик, қоғозбозлик ва сифатсиз таълим дастурлари каби тизимни емирувчи иллатларга қарши муросасиз кураш бошланишига умид қилмоқдалар, ота-оналар ва зиёлилар бу ўзгаришлардан жиддий амалий натижалар кутмоқда.

​Бироқ бошқа томондан, жамиятда ҳақли бир савол турибди: хўжалик, қурилиш, асфальт ётқизиш ёки маҳаллий иқтисодий ҳисоботларни тартибга солишда қўл келган қаттиққўллик ва «маъмурий буйруқбозлик» услуби бевосита инсон тафаккури, маънавият ва илм-фан соҳасида ҳам ишлайдими?

​Маъмурий буйруқбозлик ва асл мазмун қарама-қаршилиги​

Турдимовнинг услуби тезкор натижа, қатъий ҳисобот ва буйруққа асосланади. Агар таълимда ҳам эскича «рақамлар кетидан қувиш» ва «кўзбўямачилик» давом этса, бу формализмни янада чуқурлаштиради. Ўқитувчиларни ҳаддан ташқари ҳисоботлар, тақиқлар ва сунъий қўрқув муҳити билан сиқувга олиш таълимнинг асл мазмунини йўқотади. Чунки доимий равишда ҳисобот тайёрлаш, фақат қуруқ ёдлатиш ва юқоридан келадиган таълимга алоқасиз кўрсатмаларни бажариш билан овора бўлган ўқитувчи ўқувчиларга ҳақиқий билим бера олмайди. Бундай шароитда у илҳомлантирувчи устоз эмас, балки шунчаки қоғозбоз, кўзбўямачи ижрочига айланиб қолади. Натижада эса ўқишни биладиган, лекин ўқиганининг моҳиятини англамайдиган, мустақил фикрлай олмайдиган юзакилик жараёни чуқурлашиб бораверади.

​Бундан ташқари, шароитлар ўртасидаги адолатсизлик ҳам катта тўсиқдир. Канализацияси йўқ, кутубхонаси ва ошхонаси ҳаминқадар, синфларида қирқтадан ўқувчи ўтирган оддий мактаблар билан замонавий шароитдаги Президент ёки хусусий мактаблар ўртасида ер билан осмонча фарқ бор. Моддий шароит яратмай туриб, оддий мактаб ўқитувчисидан юқори натижа талаб қилиш ёки ота-оналарга оғир юк юклаш асл мохиятни англамасликдир. 

​Ҳарбийлаштирилган назорат ва мафкуравий босимлар​

Бугунги кунда таълим даргоҳларида ҳукм сураётган муҳит фақатгина маъмурий ҳисоботлар билан чекланмаяпти. Мактаблар чинакам илм ва маърифат маскани бўлиш ўрнига, Миллий гвардия рейдлари, доимий кундалик назоратлар ва қаттиқ мафкуравий чекловлар майдонига айланиб бораётгани ота-оналарни қаттиқ ташвишга солмоқда. Диний қадриятлар «ёт ғоя» сифатида талқин қилиниб, уларга қарши курашиш ниқоби остидаги сунъий босимлар ёшлар билан мактаб ўртасидаги ишончни емириб, аксинча, яширин норозилик кайфиятини уйғотмоқда.

​Хулоса ўрнида: Ҳал қилувчи синов ва оғриқли воқелик​

Эркинжон Турдимовнинг вазирлик лавозимига тайинланиши — бу тизимдаги бор оғриқларни сеҳрли таёқча билан бир зумда ҳал қилиб юборадиган “мўъжиза” эмас. Агар янги раҳбар фақат буйруқбозлик, ҳисоботбозлик ва маъмурий тазйиқ усулларига таянса, таълим тизими янада чуқурроқ инқирозга юз тутади. Аммо у ҳақиқий мутахассисларга қулоқ тутса, инфратузилмадаги тенгсизликни юмшатса, таълим дастурларини соғломлаштирса ҳамда ўқитувчини қоғоз қули эмас, чинакам жамият эъзозлайдиган устоз мақомига қайтарсагина, қандайдир ўзгаришни умид қилиш мумкин.​

Бироқ бу умидлар оқланиши керак бўлган айни бир пайтда, воқелик бошқача манзарани кўрсатмоқда. Янги раҳбар келганидан бери таълим тизимида эътиқодга оид босимлар ва тазйиқлар нафақат тўхтатилгани йўқ, аксинча, давом этмоқда ва кескинлашмоқда. Ҳамон мактабларда рўмол ва жума намозига қаршилик кучаймоқда. Ўқувчиларнинг телефонларини қаттиқ назорат қилиш энди янада чуқурлашиб, рўмол ўраган қизлар, исломий кўринишдаги саломлашиш эмодзиларини ишлатганлар, ҳатто ёзишмалардаги араб ҳарфларини телефондан тўлиқ ўчириб ташлашни талаб қилиш даражасига етди. Бундан ташқари, ўқувчилар ва ота-оналарга нисбатан «АПК Қўриқчи» каби мажбурий иловаларни ўрнатиш талаб қилиниши таълимдаги босим ҳамон юмшамаганини кўрсатмоқда.

​Таълимни шунчаки назорат майдонига эмас, чинакам шахс ва комил инсон тарбиялайдиган муқаддас масканга айлантириш керак бўлган бир пайтда, биргина вазирнинг алмашиши катта ўзгаришлар бўлишини англатмайди, албатта. Бу ўринда энг асосий масала ўзбек режимининг таълим соҳасига қандай ёндашаётганидир. Бундай ёндашув эса, халқимиз манфаатига асло хизмат қилмайди. Шунинг учун юртимиз мусулмонлари биргина вазирнинг алмашишидан умидвор бўлмай, балки бузуқ капиталистик тузумни бутунлай рад этиб, унинг ўрнига Ислом низомини татбиқ қиладиган Давлатни тиклашга бор диққат-эътиборини қаратишлари зарур.

Муҳиддин

09.11.2026й

TagsЭркинжон Турдимов
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Эй Шом аҳли Ғарбга боғланган етакчилар ортидан юришдан эҳтиёт бўлинг

  • МАҚОЛАЛАР

    АҚШ геноцидни ва том маънодаги террорни молиялаштирмоқчи

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Мунзир Махус тинчлик сўзлашувлари халқаро манфаатларга гаров эканини тан олди

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Таълим тизими ҳарбийлаштирилган назоратдан қутуладими ёки эскича босимлар давом этадими?

    Таълим тизими ҳарбийлаштирилган назоратдан қутуладими ёки эскича босимлар давом этадими?  ​​بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ Мамлакатимизнинг таълим соҳасида кутилмаган, аммо жиддий ўзгариш юз берди. Навоий, Сурхондарё, Самарқанд ва Сирдарё каби мураккаб ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ақаба жараёни: «хавфсизликни таъминлаш» шиори ортидаги мақсадлар

    Ақаба жараёни: «хавфсизликни таъминлаш» шиори ортидаги мақсадлар بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ва Иордания қироли Абдулла II таклифига биноан 5–6 ноябрь кунлари Остонада ...
  • МАҚОЛАЛАР

     Олий суд «ҚОРА РЎЙХАТИ» — бу жамиятдаги «радикаллик» даражаси эмас, балки ўзбек режимининг фикр майдонида ...

     Олий суд «ҚОРА РЎЙХАТИ» — бу жамиятдаги «радикаллик» даражаси эмас, балки ўзбек режимининг фикр майдонида мағлуб бўлганининг рақамли кўрсаткичидир بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Фикрни маъмурий буйруқ билан жиловлашга уриниш — ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Қора денгизда кечаётган уруш ортида қандай сиёсий ҳисоб бор?

    Қора денгизда кечаётган уруш ортида қандай сиёсий ҳисоб бор? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Қора денгизда Россиянинг Украина савдо йўлларига зарбалари кучаймоқда. Америка бошчилигидаги НАТО эса Румыния ва Болгария соҳилларида ҳарбий ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Талаба алмашинувидан мустамлакачилик кодексигача ўтиш орқали Ғарб Ўзбекистон таълимининг бошқарув жиловини қўлга олмоқда

    Талаба алмашинувидан мустамлакачилик кодексигача ўтиш орқали Ғарб Ўзбекистон таълимининг бошқарув жиловини қўлга олмоқда بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ўзбекистонда Британия ва Европа Иттифоқининг таълим орқали олиб бораётган таъсир сиёсати янги ва ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: