Халилда содир бўлаётган воқеалар — янги хавф-хатар қўнғироғи!

Халилда содир бўлаётган воқеалар — янги хавф-хатар қўнғироғи!
Яҳудий вужудининг бир нечта аскари Халил шаҳри кириш йўлларидан бирида ўлдирилиб, яраланган ҳужумдан бир ҳафтадан ортиқ вақт ўтганига қарамай, ушбу ҳарбий тўсиққа ҳужум қилган шаҳидлар яшаган маҳаллада тинтувлар ўтказилиб, вайронгарчиликлар содир этилгани ва аҳоли мажбуран кўчирилганига қарамай, ҳужумни амалга оширганларнинг уйлари портловчи моддалар ёрдамида бузиб ташланганига қарамай, шаҳарда ҳануз давом этаётган ҳарбий амалиёт бу ишнинг дастлабки дақиқалариданоқ аён бўлган бир ҳақиқатни очиб берди. Яъни бу амалиёт жамоавий жазолаш сиёсати доирасидан анча четга чиқади ва Фаластин аҳли босқинчи жиноятчи вужуддан кўриб келган қасоскорлик реакциясидан ҳам ошиб тушади!
Халил вилояти аҳоли сони жиҳатидан Ғарбий Соҳилдаги энг йирик демографик марказ ҳисобланади. У Ғарбий Соҳил ҳудудининг бешдан бир қисмини ташкил этади ва унинг иқтисодий ҳаётида муҳим ўрин тутади. Шу боис у Ғарбий Соҳилнинг юраги ва рамзи ҳисобланади. Вилоят маркази бўлган Халил шаҳри яҳудий вужуди учун ҳамиша стратегик аҳамиятга эга бўлиб келган. Ҳатто унга алоҳида Осло келишуви ажратилган ва бу «Халил келишуви» деб аталган. Ушбу келишувга мувофиқ, шаҳар «H1» ва «H2» деб аталган ҳудудларга бўлинган. Бу эса вужуднинг келажакдаги режалари ва шаҳарнинг қоқ марказидаги — Иброҳимий масжиди жойлашган Эски шаҳардаги — мустамлакачилик манзилгоҳларини кенгайтириш ниятларига мос келар эди. 1994 йилда ўнлаб намозхонлар қатлиом қилинганидан кейин Иброҳимий масжиди ҳам ҳудудий жиҳатдан бўлиб ташланди. Ушбу вилоят ва унинг шаҳри ҳам ўнлаб йиллар давомида Ғарбий Соҳилнинг бошқа шаҳарлари бошига тушган азоб-уқубатларни бошдан кечирди. Натижада у манзилгоҳлар, назорат-ўтказиш постлари ва тўсиқлар билан ўраб ташланди.
Босқинчи вужуд ўзининг бу шаҳарга нисбатан яҳудийлаштиришга қаратилган қарашларини энг кўзга кўринган раҳбарлари тилидан яширмаган. Довид Бен-Гурион 1970 йилда: «Халил Қуддуснинг синглиси бўлишга муносиб», деган эди. Бош раввин Шломо Горен эса 1994 йилда: «Халил Қуддусдан кейинги энг муқаддас шаҳардир», деган. Шу йилнинг ўзида ўша пайтда «Ликуд» партиясидан Кнессет аъзоси бўлган Ариэль Шарон ҳам бу фикрни тасдиқлаб, «Жерузалем пост» газетасига берган интервьюсида: «Халил — Қуддусдир, Ямит эмас», деган эди. Ямит — Кэмп-Дэвид келишувидан кейин бўшатилган Шимолий Синайдаги манзилгоҳ эди.
Яҳудий вужудининг ҳозирги бош вазири Нетаньяху эса 1997 йилда бош вазир сифатида Кнессетда расмий нутқ сўзлаганида, «Халил келишуви»га муносабат билдириб, Халил ҳақида янада очиқроқ гапирган эди: «Биз Халилни тарк этмаймиз ва ундан чекинмаймиз. У миллий онгимизнинг ҳамда яҳудийлар мавжудлигининг асосига дахл қилади», деган эди. У 2019 йилда ҳам: «Биз Халилда бегона эмасмиз ва у ерда абадий қоламиз», деб бу фикрни яна бир бор тасдиқлади.
Мана шу ҳақиқатлар ва 2023 йил 7 октябрдан кейин муборак заминда юз бераётган манзара — Фаластин аҳлига нисбатан жиноий ва қонхўрликка асосланган зўравонлик, уларни қийнаш, ўлдириш, асир олиш, уйларни бузиш ва вайрон қилиш, 1948 йилдаги «Иргун» ва «Ҳагана» каби қуролли кўчманчилар гуруҳларига ерларни эгаллаш, чорва молларини ўғирлаш ва дарахтларни кесиш учун эркинлик берилиши — олдида Халилда содир бўлаётган воқеаларнинг асл моҳияти ойдинлашади. Аҳоли сони, географик жойлашуви ва иқтисодий аҳамияти жиҳатидан алоҳида ўринга эга бўлган Халилдаги воқеалар Ғарбий Соҳилнинг бошқа шаҳарларида содир бўлган ва ҳозир ҳам давом этаётган ишлар мантиқий давомидир. Бу яҳудий вужуди орзу қилаётган ва бир кун келиб Иордан дарёсининг бутун Ғарбий Соҳилида амалга оширишга умид қилаётган улкан мажбурий кўчириш лойиҳасининг яна бир янги, кичик намунасидир. Бу янги кичик намунадан аввал Тулкарм ва Жанин қочқинлар лагерларида, Иордан водийсида ҳамда Ятто чўл ҳудудидаги Мусафир Ятто минтақасида ҳам бир неча шундай ҳолатлар кузатилган эди.
Халилда содир бўлаётган воқеаларни одамлардан қасос олишга қаратилган ҳаракат ва жамоавий жазолаш сиёсати деб таърифлаш тўлиқ бўлмаган баҳодир. Қасос олиш жиҳатидан бу таъриф тўғри бўлса-да, воқеалардан кўриниб турибдики, гап бундан ҳам кенгроқ — одамлар ва уларнинг бу заминдаги мавжудлигини нишонга олган режалар ҳамда хавфли лойиҳалар ҳақида бормоқда. Бу лойиҳаларни ҳозир амалга ошириш ҳақида қарор қабул қилинганми ёки содир бўлаётган ишлар уларга замин ҳозирлаш, яъни хавфсизлик шароитларини яратишнинг бир қисми ҳисобланадими — бунинг аҳамияти йўқ. Уларнинг қачон амалга оширилиши, давом этаётган амалиётнинг тафсилотлари ва босқичлари қандай бўлишидан қатъи назар, мақсад шу.
Муборак заминда содир бўлаётган ишлар Фаластин аҳлини яҳудийлаштириш ва ўз юртларидан мажбуран кўчиришга қаратилган жиноий сиёсатдир. Бироқ бу сиёсатнинг номи гоҳида Қуддус, гоҳида Жанин ва Тулкарм, бошқа пайтда Халил ёки Қалқилия бўлади ва шу тариқа давом этади. Фаластин аҳли учун хавф кун сайин ортиб бормоқда. Уларнинг оғир турмуш шароитига қарамай сабот билан туриши ва ўз юртларини ихтиёрий равишда тарк этмаслиги энди уларни шаҳар ва қишлоқлари ичида ҳарбий куч билан мажбуран кўчиришга қарши етарли бўлмай қолди. Зеро, ички мажбурий кўчириш ташқи кўчиришни орзу қилаётган яҳудий вужуди учун муваффақиятли намунага айланди. Аслида, ҳокимиятнинг хиёнати ва ён беришлари туфайли муборак заминнинг кичик бир қисмини ташкил этадиган Ғарбий Соҳил бугун манзилгоҳлар, кўчманчилар, тўсиқлар ва назорат-ўтказиш постлари сабабли ўзининг энг йирик вилоятларидан бирининг ҳудудидан ҳам торроқ аҳволга келиб қолди. Иқтисодиёти эса қашшоқлик ва таназзул юки остида қолди. Бошқа соҳалари ҳам коррупцияга ботган ҳокимият уларни харобага айлантирганидан кейин кулга айланиш арафасида турибди!
Юқорида айтилганлардан Ғарбий Соҳилда содир бўлаётган воқеалар ниҳоятда хавфли экани, бу ердаги вазият Ғазода содир бўлган воқеалардан кам хавфли эмаслиги маълум бўлади. Бир неча йил олдин одамлар телевизор орқали 1948 йилги фожиали кўчиш ва қочқинликни тарихда қолган, ўтиб кетган воқеа сифатида саҳналаштирилган лавҳаларда кўрар эдилар. Энди эса 2026 йилда ўша манзаралар жонли эфирда, кўз ўнгимизда содир бўлаётган ҳақиқий воқеликка айланди. Ўша пайтда Фаластинни яҳудийларга олтин лаганда тақдим этиб, бу манзарага рози бўлган мусулмон юртларининг ҳукмрон режимлари бугун унинг олдини олиш учун ҳаракат қилмайдилар. Ҳатто бу уларнинг тор сиёсий манфаатларига зид келган тақдирда ҳам. Ғазо секторида ўн минглаб одамни ўлдирган вужуд эса Ғарбий Соҳилда ҳам худди шу қотилликларни такрорлашдан тийилмайди!
Буларнинг барчаси олдида Фаластин аҳли учун Аллоҳ таолодан кейинги ягона умид — Ислом Умматининг онгли равишда ҳаракатга келиши. Бу ҳаракат хоин ҳукмдорларни ағдариб, ҳарбий қарорни уларнинг бўйсуниши, таслимкорлиги ва мағлубиятга асосланган келишувларидан халос этиши, барча ҳарбий имкониятларни сафарбар қилиши, умумий сафарбарлик эълон қилиб, бу сохта вужудни йўқ қилиш ва муборак заминни унинг озори ҳамда ёвузлигидан халос этиш учун ҳаракатга киришиши керак. Шу тариқа у Масжидул Ақсога қувончни қайтаради, Яҳудий аскарлари булғаган Халилдаги Иброҳимий масжидининг Салоҳиддин минбарини яна поклайди ва фурсат қўлдан кетмасидан олдин Халил аҳлини, балки бутун Фаластин аҳлини унинг адовати, макри ва ўлим машинасидан қутқаради!
Доктор Мўмин Абдуллоҳ
Роя газетасининг 2026 йил 4 ноябр чоршанба кунги 624-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ