Тунис режими мамлакатдаги Америка ҳарбий мавжудлигига қарши намойишни куч билан тақиқлади

Тунис режими мамлакатдаги Америка ҳарбий мавжудлигига қарши намойишни куч билан тақиқлади
Американинг Тунисдаги ҳарбий мавжудлигини кенгайтиришга қаратилган қадамлари, жумладан, Габес вилоятидаги Бен-Ғилуф ҳарбий ўқув марказини модернизация қилиш ва Бизертада Денгиз кучлари соҳасидаги такомиллаштириш марказини ташкил этиш лойиҳаси, Тунисда яхлит Америка ҳарбий инфратузилмасини барпо этишга интилишни англатади. Ана шу қадамларга қарши Ҳизб ут-Таҳрир — Тунис вилояти 2026 йил 20 ноябрь, жума куни Тунис аҳолисини «Тунисдаги Америка ҳарбий мавжудлиги — улкан жиноят» шиори остида намойишга чиқишга чақирди. Бу чақириқ хавфли оғишни рад этиш ва Тунисни Американинг Африка ҳамда Ўрта ер денгизидаги ҳарбий ҳаракатлари учун илғор таянч базасига айлантиришга қарши туриш мақсадида қилинди.
Бироқ Тунис ҳокимияти Америка ҳарбий мавжудлигини тугатиш, 2015 йилдаги «имтиёзли иттифоқчи» тўғрисидаги келишувлар ва 2020 йилги ҳарбий йўл харитасини бекор қилиш, шунингдек, Американинг Тунисга сингиб киришига имкон берган келишув ва чора-тадбирларни бартараф этиш ўрнига, намойишни куч билан тўхтатиш учун ўз хавфсизлик идораларини ишга солди. Бу позиция ҳокимиятнинг Америка таъсирини ҳимоя қилиш ва унга қарши чиқувчиларни таъқиб қилиш тарафида эканини кўрсатади ҳамда суверенитет ва мустақил қарор қабул қилиш ҳақидаги шиорларнинг сохталигини фош этади.
Аммо намойиш тақиқланганига қарамай, Америка ва унинг малайларига мурожаат аниқ етиб борди: Тунис исталганча фойдаланиш мумкин бўлган ер эмас, унинг армияси мустамлакачи давлатларнинг лойиҳаларини амалга ошириш қуроли ҳам эмас! Ота-боболаримиз Франция мустамлакачилигини тугатиш учун ўзларининг пок қонларини тўккан Тунисда фарзандлар Америка ҳарбий мавжудлигининг кенгайишига, бу йўлда қанча қурбонлик талаб қилинмасин, йўл қўймайдилар.
Огоҳ бўлинг! Бугунги бурч хорижий ҳарбий ҳукмронликни рад этиш, кофир мустамлакачининг таъсиридан халос бўлиш ва Ислом давлатини — пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи Рошид Халифаликни барпо этиш йўлида ҳаракат қилишни тақозо этади. Зеро, бу давлат Умматнинг султонлигини сақлайди, мусулмонлар диёрларини ҳукмронлик ва мустамлакачиликдан ҳимоя қилади.
Роя газетасининг 2026 йил 25 ноябр чоршанба кунги 627-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ