| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 2026 йил 1 майдан янгича тартиб халқни ўз тупроғида мардикор қилиш режасими?

  • Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Ўзбекистон куфр режалари учун майдонми?

Ўзбекистон куфр режалари учун майдонми?

By htadmin
22.06.2025
393
0
Share:

Ўзбекистон куфр режалари учун майдонми?

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Словакия Бош вазири Роберт Фицо 8 июнь куни Ўзбекистонга уч кунлик расмий ташриф билан келди. Душанба кунги асосий воқеа – унинг Президент Шавкат Мирзиёев билан “Кўксарой” қароргоҳида бўлиб ўтган тантанали расмий кутиб олиш маросими бўлди. Музокаралар давомида томонлар Ўзбекистон-Словакия кўп қиррали ҳамкорлигини янада ривожлантириш йўлларини батафсил муҳокама қилди. Бунда савдо, инвестициялар ва инновациялар, қишлоқ хўжалиги, саноат, энергетика, туризм ва миграция каби йўналишларга алоҳида эътибор қаратилди.

Ер кичик ва катта доирада, яъни ўз ўқи атрофида ва қуёш атрофида айлангани каби давлат сиёсати ҳам кичик ва катта майдон: маҳаллий ва халқаро майдонда олиб борилади. Ернинг бу икки айланиш доираси бир-бирига чамбарчас боғлиқ бўлгани каби сиёсатнинг икки майдони ҳам бир-бирига боғлиқ бўлгани учун маҳаллий сиёсат халқаро сиёсатга боғлансагина уни тўғри тушуниш мумкин бўлади. Шунга кўра, ўзбек ҳукумати халқаро майдондаги ҳолат беқарорлиги сабаб мувозанатли сиёсат олиб боришга интилаётган бир пайтда, бундан фойдаланиб империалистик кучлар ўз манфаатларини илгари суришга ҳаракат қилмоқда. Шунинг учун Европа Иттифоқи, шу қатори Англиянинг дипломатик фаоллиги кучайиши фонида Брюсселнинг умумий сиёсий йўналишига тўғаноқ бўлиб, АҚШ манфаатларига бурадиган Европанинг айрим америкапараст мамлакатлари ҳам Ўзбекистон билан фаол алоқаларни йўлга қўя бошлади. Улар орасида Венгрия, яқинда Президент Мирзиёев ташриф буюрган Словения ҳамда Тошкентга расмий ташриф билан келган Словакияни тилга олиш мумкин. Ушбу “тўғаноқ” давлатларнинг Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистон билан ҳамкорлиги “ЕИ – Марказий Осиё” формати доирасида эмаслигига Ўзбекистон ва Евроиттифоқ муносабатларини совитадиган дипломатик манипуляция орқали очиқ ишора қилинаётганини Роберт Фицонинг баёнотларидан кўриш мумкин. Фицо Ўзбекистон ташқи сиёсатини мустақил дея баҳолаб, ўзи ҳам Словакияда “Европа Иттифоқи доирасида бўлмаган” суверен ташқи сиёсат олиб боришга интилаётганини қайд этди. Шунингдек, у Европа Иттифоқини ҳаддан ташқари ўзига ишонишини танқид қилиб, Ўзбекистонда ўрганадиган жиҳатлар борлигини айтди: “Ўзбекистон эришган ютуқлар учун катта миннатдорлик ва чуқур ҳурмат билдираман. Эҳтимол, бошқа мамлакатларга, айниқса Европа Иттифоқи каби ўзига ошиқ бўлганларга бироз камтарроқ бўлишни маслаҳат берган бўлардим… Европа Иттифоқи ўзига жуда берилиб кетган: ўзини энг ақлли, энг чиройли, энг тўғри деб ҳисоблайди, атрофдагиларга ўргатишга тайёр. Теварак-атрофга кўпроқ қараш керак. Бу дунё хилма-хил ва кўплаб илҳомлантирувчи мисолларни тақдим этади. Мен Ўзбекистонда ўрганадиган нарсалар бор деб ўйлайман. Бунга ҳурмат ва қадр билан қараш керак”. Фицо Европа Иттифоқини сиёсий тизимни ислоҳ қилишга чақириб: “Европада сиёсий тизимни ислоҳ қилиш ҳақида, яъни эркин ва демократик сайловлар асосида шаклланган тизимни қайта кўриб чиқиш ҳақида суҳбат олиб бориш зарур бўлади… Мен сиёсий тизимни самарадорроқ қилиш учун уни ўзгартиришга чақиряпман”, – деди ва Ўзбекистон ҳақида: “бошқаруви ақлли, билимдон ва кучи етарли президентга асосланган сиёсий тизимга эга мамлакат”, – дея таъриф берди.

Роберт Фицо ва Мирзиёев музокаралар якунида Стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларацияни имзолади. Бу билан Мирзиёев яна бир америкапараст давлатга эшик очиб берди. Ўзбекистонни Россия ва Хитойнинг таъсир доирасида ушлаб турувчи омиллар бўйича ҳамкорлик муҳокама этилгани ҳам буни тасдиқлаб турибди.

1. Мудофаа. Роберт Фицо Ўзбекистон Словакия компаниялари учун, айниқса мудофаа саноати соҳасида катта қизиқиш уйғотаётганини айтди. Бу ҳақда у 9 июн куни Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон — Словакия бизнес форумидан сўнг журналистларга маълум қилди, дея хабар берди Gazeta мухбири. “Биз жаноб президент Шавкат Мирзиёев билан суҳбатимизнинг катта қисмини ҳарбий-саноат комплексига бағишладик. Агар мудофаа харажатлари ошадиган бўлса, бу бошқа секторлар ҳисобидан бўлмаслиги ва фақат АҚШ ёки (исроил)дан қурол сотиб олиш билан бўлмаслиги керак, деган фикрга иккимиз ҳам қўшиламиз. Бизнинг вазифамиз иложи борича ўз уйимизда ишлаб чиқаришдир”, – деди у. Маълумки, НАТО томонидан мудофаа харажатларини ошириш бўйича босим кучайиб бормоқда. Фицо сўзининг давомида: “Агар биз президент билан гаплашган ўқ-дориларни йиғиш линиялари ёки Т типидаги танклар ва пиёдалар жанговар машиналарини модернизация қилиш каби қўшма лойиҳаларни амалга оширишга муваффақ бўлганимизда, ҳажмлар янада ошган ва ўз ишлаб чиқаришимиз ва қўшма корхоналарга сармоя киритган бўлардик”, – деди. Бош вазир, шунингдек, Украина уруши фонида Россиянинг мудофаа соҳасидаги роли минтақада заифлашганига ишора қилди: “Ўзбекистонда ҳақиқатан ҳам катта армия бор, асосан, Россия ёки Совет Иттифоқи қуроллари билан таъминланганини ҳисобга олсак, Словакия компаниялари учун бу ерда имкониятлар жуда катта, ҳатто биз тасаввур қилганимиздан ҳам кўпроқ”. Словакияда ҳарбий саноат билан миллиардер Михал Стрнад бошчилигидаги Czechoslovak Group`га тегишли иккита компания шуғулланади.

2. Энергетика. Роберт Фицо Россиянинг “Росатом” компанияси билан музокаралар олиб бораётган Ўзбекистоннинг АЭС қуриш лойиҳасига қизиқиш билдириши Россия таъсирига муқобил ечим сифатида баҳоланиши мумкин. “Ўзбекистон ўз қарорларини, жумладан, ўзи фойдаланмоқчи бўлган технологияларни танлаш масалаларида ҳам эркин қарор қабул қила оладиган мамлакатдир. Катта эҳтимол билан бу – Ўзбекистонда қўлланадиган Россия технологияси бўлади. Лекин Словакияда бешта реакторимиз борлиги ва олтинчиси якунланиш босқичида экани ҳисобга олинса, мамлакатимиз ўз тажрибаси билан Ўзбекистон учун атом энергетикаси бўйича ҳамкорликда қимматли ҳамкор бўлиши мумкин”, – деди Фицо.

3. Транспор йўлаги ва геосиёсат. “Агар биз, словаклар, ақл билан иш тутсак, Ўзбекистон биз учун Афғонистон ва минтақанинг бошқа мамлакатларига кириш дарвозаси бўлиши мумкин”, – деди Фицо. Бу билан у Словакия “Термиз-Мазори Шариф-Кобул” йўналиши орқали Афғонистонга чиқиш ҳамда Европа ва Жанубий Осиёни боғловчи логистика йўлакларини барпо қилишида, шунингдек, минтақадаги таъсирини ошириш учун стратегик қадам қўйишида Ўзбекистон ҳал қилувчи роль ўйнашини билдирди. Америкапараст бош вазирнинг бу каби стратегик хоҳишлари ортида АҚШнинг геосиёсий мақсадлари турибди, десак хато бўлмайди.

4. Миграция. Сўнгги пайтда миграция ўзбек ҳукумати энг кўп тарсаки еяётган масалага айланди. Ваҳоланки, халқ ўзбек режими Ғарбнинг секуляр тузумини татбиқ қилиши оқибатида муҳожирлик аламларини чекмоқда. Лекин Мирзиёев бир қўлдан иккинчи қўлга ўтказиш орқали вазиятни енгиллатишга уриняпти. “Биз Ўзбекистоннинг таклифидан жуда ҳайратда қолдик: 40 миллионга яқин аҳолига эга мамлакат хорижда бандлик учун 200 минггача ишчи кучи билан таъминлашга тайёр”, – деди Роберт Фицо.

5. Инвестиция. Словакия Инвестициялар ва савдони ривожлантириш агентлиги (SARIO) бош директори Роберт Симончич делегация таркибида Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор 25 та компания борлигини таъкидлади. 2024 йил 24 сентябрда Нью-Йоркда имзоланган “Ўзбекистон–Словакия иқтисодий ҳамкорлик” тўғрисидаги битим расмий равишда 27 март 2025 йилда ратификация қилинган эди. Бу ўзаро савдо, инвестиция ва қўшма лойиҳаларни кучайтиришга йўналтирилган муҳим ҳужжат ҳисобланади. Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Шохрух Гулямов Словакия компанияларининг автомобилсозлик, металлургия, инфратузилма, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва энергетика каби соҳалардаги тажрибаси Ўзбекистон иқтисодиёти трансформациясини жадаллаштиришда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади. “Ушбу шериклик нафақат барқарор ўсишга ҳисса қўшади, балки инвестициялар ва икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун узоқ муддатли имкониятлар яратади. Иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш учун салоҳият жуда катта. Биз ҳамкорликни янада чуқур ривожлантиришимиз ва биргаликдаги ўсиш учун янги уфқларни очишимиз мумкин ва лозим ҳам”, – деди у.

Президент Мирзиёев Тошкентда АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Эрик Мейер, Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм, Халқаро тараққиёт молия корпорацияси вице-президенти Брез Бетани, шунингдек, “Boeing”, “FLS”, “Visa”, “NASDAQ”, “Air Products”, “Franklin Templeton”, “Morgan Stanley”, “Cоcа-Cola” ва бошқа кўплаб корпорациялар раҳбарлари билан ўтказган учрашув билан бир пайтга тўғри келган Словакия Бош вазири Роберт Фицонинг расмий ташрифидан хулоса шуки, Америка давлат ёки ташкилотлар ёрдамида Ўзбекистонга ва у орқали минтақага институционал таъсир ўтказиб, улкан бойликлар ва ноёб минерал ресурсларга эгалик қилиш ҳамда рақобатчи кучларни заифлаштиришга қаратилган сиёсатини илгари сурмоқда. Шу ўринда, Ўзбекистон ҳам кўпроқ Россия ва Хитой тадбирлари учун эмас, балки Ғарб тадбирлари учун майдонга айланиб бораётгани ҳамда Россия билан масофа сақлашга уринаётгани ўзбек ҳукуматини Ғарбга оғаётганидан дарак беради.

Мусулмонларнинг моли, жони арзон бўлган ва бойликлари очкўз мустамлакачи кофир давлатлар ўртасида талаш бўлаётган бугунги кунда Уммат тақдирини ҳал қилувчи масала – Рошид Халифалик давлатини тиклаш учун бор куч ва тезлик билан ҳаракат қилиш зарурлигидир. Шундай экан, Ўзбекистон бу ўринда империалистик кучлар тадбирлари учун эмас, балки Исломни ҳаётга қайтариш йўлидаги ҳаракатлар учун қизғин майдон бўлиши лозим ва у шунга муносибдир!

 

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон Матбуот бўлими аъзоси Иззатуллоҳ

22.06.2025й

0
0

Related posts:

No related posts.

TagsЎзбекистон куфр режалари учун майдонми?Ўзбекистон-Словакия
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизбий муваффақиятсизлик!

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Худкушлик мусулмонларнинг репрессия қилинишига баҳона бўлиб қолмоқда

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    «Наҳза» тўғони ва Миср билан Судан тил бириктируви

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 09.05.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 09.05.2026

    2026 йил 1 майдан янгича тартиб халқни ўз тупроғида мардикор қилиш режасими?

  • 06.05.2026

    Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • 06.05.2026

    Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • 05.05.2026

    Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/