Истанбулда мисли кўрилмаган дипломатик саммит

Истанбулда мисли кўрилмаган дипломатик саммит
«R4» ва «E3» гуруҳларига кирувчи давлатлар ташқи ишлар вазирлари 2026 йил 23 октябрь куни Истанбулда саммит ўтказиб, бир қатор минтақавий масалаларни, жумладан, Фаластин муаммоси, Ҳурмуз бўғозидаги вазият, Яман билан боғлиқ воқеалар ҳамда Россия–Украина урушига ечим топиш йўлларини муҳокама қилдилар.
«R4» гуруҳига Туркия, Миср, Покистон ва Саудия Арабистони киради. «E3» гуруҳи эса Британия, Германия ва Франциядан иборат бўлиб, унга Италия ҳам қўшилди.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль: «Истанбулдаги учрашувлар кутилганидан ҳам самаралироқ бўлди. Биз вазият мувофиқлаштириш, ҳамжиҳатлик ва ушбу саккиз давлатнинг ягона овозига эҳтиёж сезаётганини пайқадик. Чунки биз “Бас!” деганимизда, бу ерда ягона овоз билан гапирамиз», деди. У, шунингдек, «урушнинг озиқ-овқат хавфсизлигига таъсири шароитида Россия ва Украина ғалласи етказиб беришни қайта тиклаш»га чақирди ҳамда бу масалада Туркиянинг фаолиятига ишора қилди. У яна: «Эрон ва Америка ўртасидаги можарони ҳарбий йўл билан ҳал қилиб бўлмайди, томонлар музокаралар столига қайтиши керак», деди. Вазир саккизлик гуруҳининг навбатдаги учрашуви Германияда ўтказилишини ҳам маълум қилди.
Франция ташқи ишлар вазири Жан-Ноэль Барро: «Эрон ва Америка ўртасидаги кескинлик яна авж олса, бундан ҳамма ютқазади», деди. У «энергия нархларига жуда жиддий салбий таъсирлар» бўлишидан огоҳлантириб, шундай деди: «Шунинг учун саккизлик гуруҳи амалга оширадиган биринчи иш — икки томонни ҳам энг юқори даражада ўзини тийишга чақириш бўлади. Чунки биз минтақадаги янги кескинликка бардош бера олмаймиз». Италия ташқи ишлар вазири Антонио Таяни: «Мақсад — денгизда эркин ҳаракатланишни кафолатлаш учун кескинликни пасайтириш устида ишлаш», деди. Британия ташқи ишлар вазири Милибанд эса: «Ҳурмуз бўғози инқирозини дипломатик йўл билан ҳал этишга, денгиздаги тўлиқ ҳуқуқ ва эркинликларни тиклашга чақириқ қиламиз», деди.
Европаликларнинг бу баёнотларидан улар Эронга қарши уруш таъсирини ҳис қилаётгани ва бу урушнинг давом этишини истамаётгани кўриниб турибди. Чунки уруш уларга катта зарар етказмоқда. Шу боис улар уни тўхтатишни талаб қилмоқдалар. Улар босим ўтказиш ва урушга қарши жамоатчилик фикрини шакллантириш мақсадида шундай дипломатик уринишни амалга оширдилар. Бунинг учун минтақада таъсирга эга деб ҳисобланган давлатларни, яъни «R4» гуруҳини ўз ичига олган дипломатик иттифоқ туздилар. Бу гуруҳ эса уларнинг ташаббусига жавоб қайтарди. Ҳолбуки, у Америка манфаатлари йўлида ҳаракат қилади. Шунинг учун унинг Америкага қарши бирор иш қилиши мумкин, деб тасаввур ҳам қилиб бўлмайди. Аксинча, Америка европаликларнинг саъй-ҳаракатларини барбод қилиш ёки уларга таъсир ўтказиш учун ушбу гуруҳдан фойдаланади. Зеро, европаликлар тўлиқ даражада Америкага садоқатли давлатлардан ёрдам сўраб мурожаат қилдилар.
Туркия ташқи ишлар вазири Ҳақон Фидан: «Учрашувда Яқин Шарқ ва Европадаги ўзаро боғлиқ муаммолар ҳамда можаролар муҳокама қилинди. Йиғилганлар минтақавий эгалик тамойилига таянган ҳолда можароларни мулоқот ва дипломатия орқали ҳал этиш бўйича ҳамфикр бўлдилар», деди.
«R4» гуруҳи йиғилиб, қўшма баёнот эълон қилди. Унда: «(исроил) сиёсати жаҳон жамоатчилик фикрида чуқур адолатсизлик ҳиссини мустаҳкамламоқда», дейилди. Шунингдек, улар 1967 йилги чегаралар асосида Фаластин давлатини барпо этишга чақириқларини яна бир бор такрорладилар.
Бу гуруҳ ўз баёноти орқали яҳудий вужудининг қилмишлари олдида ожизлик ва хорликни намоён этди. Гўё улар Фаластин масаласига бегона кишилардек. Улар унинг олдида қўрқоқ бўлиб қолдилар, унга қарши чиқишга журъат эта олмаяптилар. Кўринишидан, Америка уларга норозилик баёнотларининг даражасини пасайтиришликни уқтирган. Натижада улар адолатсизлик ҳисси ва жамоатчилик фикрига оид бўш, заиф сўзларни айтиш билан чекландилар! Шунингдек, энди унинг ташаббускори бўлган Америка ҳам қизиқиш билдирмай қўйган Фаластин давлатини барпо этиш лойиҳасини тилларида чайнашда давом этдилар. Амалда эса бу лойиҳани рўёбга чиқариш имконияти узоқлашиб кетди. Чунки яҳудий вужуди Ғарбий Соҳилда ўз қилмишларини давом эттирмоқда, Америка эса бу ишларга зимдан розилик билдирмоқда. Зеро, у баъзан яҳудий вужуди амалга ошираётган ишларга қарши чиқишини англатадиган айрим баёнотлар бериб қўяди, холос.
Европаликлар билан биргаликда эълон қилинган қўшма баёнотда эса оҳанг анча юмшоқ бўлди. Унда улар «минтақавий можароларни мулоқот ва дипломатия орқали ҳал этиш ҳамда кескинликни пасайтириш зарурлиги»га чақирдилар.
Шуни таъкидлаш керакки, европаликлар яҳудий вужудига нисбатан жиддий муносабатда эмаслар. Аксинча, улар унинг сақланиб қолишига худди Америка каби манфаатдордирлар. Чунки уни барпо этишга биринчи бўлиб айнан улар киришган. Уни исломий юртлар юрагига санчилган ханжар, мусулмонларга қарши қўлланиладиган ифлос қурол ҳамда уларнинг Ғарб мустамлакачилиги кишанларидан озод бўлишига тўсқинлик қилувчи восита қилиб яратганлар. Буни Германия канцлери Мерц 2026 йил 8 июль куни айтган қуйидаги сўзлари билан ифодалаган эди: «(исроил) барчамиз учун ифлос ишни бажармоқда». Бироқ улар бу ҳудуддаги таъсирининг катта қисмини Америка фойдасига йўқотдилар. Америка эса ушбу ифлос қуролни ўз қўлида ушлаб туриб, минтақада уни мусулмонларга қарши ишга солмоқда.
Америка уларни четга суриб қўйгани сабабли европаликларнинг мавқеи пасайди. Энди уларнинг яҳудий вужудига ва Эрон масаласи каби Яқин Шарқ муаммоларига сезиларли таъсири қолмади. Америка улар билан маслаҳатлашмасдан ва олдиндан маълумот бермасдан, яҳудий вужуди билан биргаликда Эронга қарши тажовуз бошлади.
Ҳатто Америка уларни жаҳон миқёсидаги масалаларда, шунингдек, уларнинг бевосита манфаатларига дахлдор бўлган Украина масаласида ҳам четга сурди. Ахир бу можарода улар ҳам бир томон ҳисобланади. Шунга қарамай, Америка уни ҳал этиш йўлларини муҳокама қилиш учун қарама-қарши томон — Россия билан учрашмоқда ва уларни бу жараёнга жалб қилмасдан ёки маслаҳатлашмасдан ўз ечимларини уларга ўтказмоқда.
Америка уларнинг қадр-қимматини шунчалик туширдики, улар «R4» гуруҳи каби ўзига тобе минтақавий давлатлар даражасига тушиб қолдилар. Энди улар ўз мавқеларини мустаҳкамлаш ва талабларини қўллаб-қувватлаш учун ушбу гуруҳ билан келишишга уринмоқдалар. Улар Америкага рақиб бўладиган ёки ҳеч бўлмаганда у билан рақобатлаша оладиган ролни бажара олмайдилар. Америка аввал уларни Россиядан арзон нархларда олиб келинадиган энергия манбаларидан маҳрум қилди. Энди эса ўша ресурсларнинг ўзини уларга жуда қиммат нархларда сотиш учун ола бошлади. Шунингдек, Эронга нисбатан санкциялар жорий этиб, европаликларни ҳам ушбу санкцияларга қўшилишга мажбурлаш орқали ёки Эронга қарши тажовуз қилиб, натижада Ҳурмуз бўғози ёпилишига сабаб бўлиш орқали уларни Эроннинг арзон энергия манбаларидан ҳам маҳрум этган ҳам Америкадир.
Европаликларнинг Америкага тобе гуруҳ ёрдамида ўз мавқеларини мустаҳкамлашга уриниши уларга катта ёрдам бермайди. Агар улар Америкага қарши қатъий позиция эгаллаб, ҳатто унинг сиёсатига қарши чиқиш ва ундан мустақил ҳаракат қилиш даражасига борсалар, масалан, Эронга нисбатан санкцияларни бекор қилиб, у билан бевосита алоқа ўрнатсалар, шундагина бирор натижага эришишлари мумкин. Бошқа масалаларда ҳам шунга ўхшаш ёки бошқа чораларни кўришлари мумкин. Бироқ улар яҳудий вужудига нисбатан жиддий бирор ҳаракатни амалга оширишлари кутилмайди. Чунки бу вужуд уларнинг мустамлакачилик сиёсати ва ёвуз мақсадлари маҳсулидир. Шунинг учун у нима қилмасин, уни сақлаб қолишни истайдилар. Бу вужуднинг қилмишларига нисбатан билдирилаётган норозиликлар эса ички жамоатчилик фикридаги бу ёвуз вужуддан норози бўлган қатламни чалғитиш ва кўзини шамғалат қилиш учун холос.
Шу маънода, ушбу саккизлик саммитини мисли кўрилмаган саммит деб аташ мумкин. Чунки йирик Европа давлатлари халқаро майдонда ўз мавқеларини мустаҳкамлаш учун Америкага тобе бўлган кичик давлатларга мурожаат қилмоқдалар. Бироқ улар Америкага қарши чиқишга ва кичик давлатларни ўз томонларига оғдиришга журъат эта олмаяптилар.
«R4» давлатлари эса, минтақадаги бошқа давлатлар каби, иззат ва қадр-қимматдан маҳрумдирлар. Улар Америка учун Эронга элчи ва почтачи вазифасини бажармоқдалар. Шунинг учун улардан Америкага қарши туришини, Европанинг аралашувини рад этишини ва европаликларга ҳамда Америкага: «Бу бизнинг минтақамиз, бу ердан кетинглар! Сизларнинг бу ерда бўлишингизни ҳам, ишларимизга аралашишингизни ҳам истамаймиз!» деб айтишини кутиб бўлмайди. Шунингдек, улардан Фаластинни озод қилиш ва унинг аҳлига ёрдам бериш учун жиҳод эълон қилишини ҳам кутиб бўлмайди. Бундай ишни фақат Исломдан иззат топган, уни ўзига мафкура қилиб олган, уни ҳаётга татбиқ этишни бошлаган ва бутун оламга олиб чиққан кишиларгина амалга оширади. Бу эса Аллоҳ пайғамбарлик минҳожи асосидаги Рошид Халифалик давлатининг барпо бўлишига изн берганида, шубҳасиз, рўй беради. Аллоҳ Ўз динига нусрат берган кишиларга берган ваъдасини асло бузмайди.
Асъад Мансур
Роя газетасининг 2026 йил 4 ноябр чоршанба кунги 624-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ