Қустантиния фатҳи хотираси: рўёбга чиққан хушхабар ва келажакдаги хушхабарлар

Қустантиния фатҳи хотираси: рўёбга чиққан хушхабар ва келажакдаги хушхабарлар
Ҳижрий 857 йил 20 жумодул-аввал, милодий 1453 йил 29 май куни амалга оширилган Қустантиния фатҳи хотираси яна бир бор ёдимизга тушмоқда. Бу фатҳ Султон Мурод II ўғли Султон Муҳаммад Фотиҳ қўли билан амалга оширилди ва у Набий ﷺнинг хушхабарини рўёбга чиқарди.
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
بَيْنَمَا نَحْنُ حَوْلَ رَسُولِ اللَّهِ ﷺ نَكْتُبُ إِذْ سُئِلَ رَسُولُ اللَّهِ ﷺ: أَيُّ الْمَدِينَتَيْنِ تُفْتَحُ أَوَّلاً قُسْطَنْطِينِيَّةُ أَوْ رُومِيَّةُ؟ فَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ ﷺ: «مَدِينَةُ هِرَقْلَ تُفْتَحُ أَوَّلاً» يَعْنِي قُسْطَنْطِينِيَّةَ.
«Биз Расулуллоҳ ﷺ атрофларида ўтириб, ёзиб турганимизда, Расулуллоҳ ﷺдан: “Қайси икки шаҳар биринчи фатҳ этилади: Қустантиниями ёки Румиями?” деб сўралди. Шунда Расулуллоҳ ﷺ: “Ҳирақл шаҳри биринчи фатҳ этилади”, дедилар. Яъни, Қустантинияни назарда тутдилар».
Абдуллоҳ ибн Бишр ал-Хасъамий отасидан ривоят қилади. У киши Набий ﷺнинг шундай деганларини эшитган:
«لَتُفْتَحَنَّ الْقُسْطَنْطِينِيَّةُ فَلَنِعْمَ الْأَمِيرُ أَمِيرُهَا وَلَنِعْمَ الْجَيْشُ ذَلِكَ الْجَيْشُ»
«Албатта, Қустантиния фатҳ қилинади. Унинг амири қандай ҳам яхши амир, ўша лашкар қандай ҳам яхши лашкар!»
Ровий айтади: «Шунда Муслим ибн Абдулмалик мени чақириб, бу ҳақда сўради. Мен унга ҳадисни айтиб бердим. У эса Қустантинияга юриш қилди».
Мана шу хушхабар ёши ҳали йигирма бирга ҳам етмаган ёш Муҳаммад Фотиҳ қўлида рўёбга чиқди. Аммо у болалигиданоқ тўғри ва пухта тарбия асосида тайёрланган эди. Отаси Султон Мурод II унга алоҳида эътибор қаратиб, ўз даврининг энг сара устозлари қўлида таълим олишини таъминлади. Улар орасида Аҳмад ибн Исмоил ал-Куроний ҳам бор эди. Суютий уни Фотиҳнинг биринчи устози бўлганини зикр қилиб, у ҳақда шундай деган: «У олим ва фақиҳ бўлиб, замонасининг уламолари унинг устунлиги ва пухта билим эгаси эканини эътироф этганлар. Ҳатто уни “замонасининг Абу Ҳанифаси” деб атаганлар».
Шунингдек, шайх Оқ Шамсиддин Санжар ҳам унинг устозларидан эди. У Муҳаммад Фотиҳнинг онгига ёшлигиданоқ Расулуллоҳ ﷺнинг «Қустантиниянинг фатҳ қилиниши» ҳақидаги ҳадисларини сингдирган биринчи кишилардан бўлди. Боланинг қалби эса улғайган сари айнан шу фатҳни ўз қўли билан амалга ошириш умиди билан тўлиб борди.
Шайх Оқ Шамсиддин Муҳаммад Фотиҳга Қуръон, ҳадис, суннати набавийя ва фиқҳ каби асосий илмларни, шунингдек, араб, форс ва турк тилларини ўргатди. Бундан ташқари, математика, астрономия ва тарих каби ҳаётий илмлардан ҳам таълим берди. Буларга унинг чавандозлик ва жанг санъатларидаги жасоратини ҳам қўшиш лозим.
Аллоҳ Ўз марҳамати ва фазли билан уни муваффақиятга эриштирди. Шу боис у Расулуллоҳ ﷺнинг мақтовларига лойиқ бўлди. Дарҳақиқат, Фотиҳ қандай яхши саркарда бўлса, унинг лашкари ҳам шундай яхши лашкар эди. Уларнинг қалблари иймон билан тўлган, аъзолари эса тайёргарлик ва холис жиҳодга шайланган эди. Улар Аллоҳга ёрдам бердилар, Аллоҳ ҳам уларга ёрдам берди ва уларни бу буюк фатҳга муяссар қилди. Оламлар Робби Аллоҳга ҳамд бўлсин!
Фотиҳнинг назари ўткир, басирати ва кўзи теран эди. У ҳар сафар бирор бўшлиқни кўрса, Аллоҳнинг изни билан уни тегишли тарзда бартараф этарди. Қандайдир тўсиқ пайдо бўлса, Аллоҳнинг ёрдами билан уни олиб ташларди. У учта тўсиққа дуч келди ва уларни ўта зукколик ҳамда диққатга сазовор фаросат билан ҳал қилди:
- Лашкарлари шаҳар деворлари атрофида очиқ осмон остида турганларида совуқ ҳаводан шикоят қилдилар. Шунда Фотиҳ улар учун зарурат туғилганда бошпана бўладиган қалъа қурдирди. У қамал узоққа чўзилган тақдирда лашкарнинг қамални бекор қилиб қайтиб кетишини истамасди. Чунки Қустантинияга аввал юриш қилган мусулмон қўшинлари ҳам шундай йўл тутган эдилар. Фотиҳ эса Аллоҳнинг изни билан Қустантиния фатҳ этилмагунча қайтиш бўлмаслигини истарди.
- Қустантиниянинг мудофаа деворлари уч қаватдан иборат бўлиб, ҳар бир қават орасида бир неча метр масофа бор эди. Шу сабабли Фотиҳ бу масалада бош қотирарди. Чунки уларнинг даврида катта вайронкор кучга эга қуроллар мавжуд эмас эди. Қўлларидаги энг кучли қурол манжаниқ бўлиб, у анча катта тошларни отарди. Бироқ бу тошлар шунчалик мустаҳкам ва йирик деворда ёриқ очиш учун етарли эмасди.
Муҳаммад Фотиҳ дунёдаги ҳарбий имкониятларни кузатиб борарди. Шу боис у Урбан исмли венгр муҳандиси деворларни вайрон қилишга қодир бўлган алоҳида кучли тўплар ясаш ғоясини ишлаб чиққанини эшитди. Урбан аввал ўз хизматини Қустантиния императорига таклиф қилган, аммо у муҳандисга эътибор бермаган эди. Фотиҳ эса уни яхши кутиб олди, катта маблағлар ажратди ва ихтиросини якунлаши учун зарур бўлган барча имкониятларни яратиб берди.
Шундан сўнг Урбан усмоний муҳандислар ёрдамида тўплар ясашга киришди. Фотиҳнинг ўзи уларнинг ишини назорат қилиб турди. Уч ой ҳам ўтмай, Урбан учта йирик тўп ясашга муваффақ бўлди. Уларнинг ҳар бир ўқининг оғирлиги тахминан бир ярим тоннани ташкил этарди.
Фотиҳ тўпларнинг натижаси кутилганидек бўлмаслиги ва буни девор ортида турган румликлар кўриб қолиб, мусулмонларнинг руҳиятига таъсир қилиши мумкинлигидан хавотирланди. Шунинг учун у тўпларни деворлар олдида синаб кўришни истамади. Синовни Адирнада ўтказди. У муваффақиятли чиқди. Фотиҳ Аллоҳга ҳамд айтди ва учала тўпни Қустантиния деворлари яқинига кўчиртирди.
- Фотиҳни яна бир масала ўйлантирарди. У Қустантиния атрофидаги Халиж — Олтин шох қўлтиғи бўйидаги деворлар нисбатан заиф эканини биларди. Румликлар ҳам буни яхши англар эдилар. Бироқ мусулмон кемалари қўлтиққа киролмайди, деб хотиржам эдилар. Чунки қўлтиққа кириш жойи улкан металл занжир билан тўсиб қўйилган эди.
Аммо Фотиҳ қўлтиққа қарама-қарши томондаги тепалик юзасидан кемаларни судраб олиб ўтишга қарор қилди. У тепалик юзасига ёғочлар ўрнаттирди, уларнинг устига кўп миқдорда ёғ ва мой қуйдирди. Сўнг кемаларни шу ёғочлар устида сирғантириб пастга туширди. Натижада бир кечанинг ўзида 70 та кемани қўлтиққа туширишга муваффақ бўлди.
Бу ҳолат румликларни лол қолдирди. Эрталаб уйғонганларида қўлтиқ ичида мусулмон кемаларини кўриб, қалбларини қўрқув қамраб олди. Натижада ғалаба ва фатҳ насиб этди. Оламлар Робби Аллоҳга ҳамд бўлсин!
Қустантиния фатҳи хотирасини қуйидаги сабабларга кўра ёдга оламиз:
Биринчидан: Ислом татбиқ этилганида мусулмонлар қандай буюк қудратга эга бўлишини ҳар бир кўзи бор инсон кўриши учун. Ўшанда куфрнинг қаддини ростлашига имкон қолмайди, ҳақ эса азон садоси каби юксакларга кўтарилади. Дарҳақиқат, шундай бўлган: Форс ва Византия унинг қаршисида бош эгди. Иншааллоҳ, яқин орада уларга Византиянинг синглиси Рум ҳам қўшилади. Бу эса Расулуллоҳ ﷺнинг Рум фатҳ этилиши ҳақидаги хушхабарининг иккинчи қисми рўёбга чиқишидир.
Иккинчидан: Расулуллоҳ ﷺнинг қолган учта хушхабари ҳам аввалги хушхабар каби амалга ошишига қалбларингиз хотиржам бўлиши учун. Расулуллоҳ ﷺ бизга Қустантиниянинг фатҳ этилиши, Румнинг фатҳ этилиши, пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликнинг қайта барпо бўлиши ҳамда яҳудийларга қарши жанг қилиниб, уларнинг энг оғир мағлубиятга учраши ҳақида хушхабар берганлар.
Расулуллоҳ ﷺ ўз ҳавойи нафсидан гапирмайдилар. У фақат ваҳий қилинадиган ваҳийдир. У зотнинг қолган учта хушхабари ҳам Аллоҳнинг изни билан албатта рўёбга чиқади. Бироқ улар осмондан фаришталар тушиб, бу хушхабарларни бизга тайёр ҳолда келтириши билан амалга ошмайди. Балки Аллоҳнинг суннати шуни тақозо қиладики, биз Унга ёрдам берсак, У ҳам бизга ёрдам беради. Бунинг учун биз Унинг Шариатини барпо этишимиз, давлатининг қасрини юксалтиришимиз ва Унинг йўлида жиҳод қилишимиз лозим. Ана шунда ер юзи қолган учта хушхабар билан ёришади ва унда Рошид Халифалик яна қайтадан нур сочади.
Шундай экан, қолган учта хушхабарни рўёбга чиқариш йўлида жиддий ва астойдил ҳаракат қилайлик. Уларнинг бошида Рошид Халифаликни барпо этиш туради. Зеро, айнан у орқали қолган икки хушхабарга ҳам эришамиз: яҳудийларга қарши жанг қилиш ва уларнинг босиб олган вужудини йўқ қилиш, шунингдек, Рум ва салибчиларнинг барча шаҳарлари — Вашингтон, Лондон ва Парижни фатҳ этиш. Бунинг барчаси Аллоҳнинг изни билан амалга ошади.
Аллоҳ таоло айтади:
﴿إِذَا جَاءَ نَصْرُ اللَّهِ وَالْفَتْحُ * وَرَأَيْتَ النَّاسَ يَدْخُلُونَ فِي دِينِ اللَّهِ أَفْوَاجاً﴾
«Қачон Аллоҳнинг ёрдами ва фатҳ келса, одамларнинг тўп-тўп бўлиб Аллоҳнинг динига кираётганларини кўрсангиз…» (Наср сураси, 1–2-оятлар)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судан вилояти Марказий матбуот бўлими аъзоси
Устоз Абдуллоҳ Ҳусайн
Роя газетасининг 2026 йил 18 ноябр чоршанба кунги 626-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ