| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.11.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.11.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      01.11.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.10.2026
      0
    • Биродаримиз Салоҳиддинов Салим Муҳиддин ўғлининг вафоти муносабати билан таъзия

      21.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      19.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      04.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      26.09.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • 2026 йилги Бразилия сайловлари — Америка юзига тушган тарсаки

  • Барқарор турган жаҳон иқтисодиёти ёки тугаш арафасидаги бардошми? ХВЖнинг 2026 йил октябрь ойидаги ҳисоботи таҳлили

  • Судандаги ўлимнинг уч қаноти

  • АҚШдаги оралиқ сайловлар

  • Ҳизб ут-Таҳрир — Туркия вилояти: «Жамият унга ёрдам қўлини чўзишини кутмоқда» конференцияси

  • Америка, Хитой ва Россия: Шэньчжэнь учрашуви ортидаги стратегик кураш

  • Марокаш: Хиёнат ҳамда мустамлакачиларга малайлик ботқоғига тобора чуқурроқ ботиш

  • Афғонистон ва Покистондаги ҳокимият ва нуфузга эга холис кишиларга мурожаат

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›АҚШдаги оралиқ сайловлар

АҚШдаги оралиқ сайловлар

By htadmin
19.11.2026
0
Share:

АҚШдаги оралиқ сайловлар

Одатда АҚШдаги оралиқ сайловлар ҳар тўрт йилда бир марта, ноябрь ойининг биринчи душанбасидан кейинги сешанба куни, АҚШ президентининг тўрт йиллик ваколат муддати ўртасида ўтказилади. Бу сайловлар 435 нафардан иборат Вакиллар палатасининг (Конгресснинг қуйи палатаси) барча аъзоларини қамраб олади, чунки конгрессменларнинг ваколат муддати икки йилни ташкил этади. Шунингдек, 100 нафар сенатордан иборат Сенат аъзоларининг тахминан учдан бир қисми — 33–35 нафари ҳам сайланади, зеро сенаторларнинг ваколат муддати олти йилдир. Бундан ташқари, 50 та штат губернаторидан 34–39 нафари сайланади. Шу билан бирга, штатлар миқёсидаги қонун чиқарувчи органларга ва маҳаллий даражада — муниципалитетларга ҳам сайловлар ўтказилади. Бундай сайловларнинг сўнггиси 2026 йил 3 ноябрь, сешанба куни бўлиб ўтди.

Одатда оралиқ сайловларда ҳукмрон партия Вакиллар палатаси ва Сенатдаги кўпчилик ўринларини бой беради. Ҳатто бу натижа Америка сиёсатининг умумий қоидаси ва ўзгармас қонунияти ҳисобланади. Фуқаролар уруши тугаганидан бери 40 марта ўтказилган оралиқ сайловларнинг 37 тасида президент партияси мағлуб бўлган. Бу мағлубиятнинг бир қанча сабаблари бор. Уларнинг энг асосийси — президент партиясининг ҳокимиятдаги дастлабки икки йил давомида юзага келган иқтисодий ёки сиёсий инқирозлар учун сайловчилар томонидан жазоланишидир.

Бу ҳафта бўлиб ўтган оралиқ сайловлар ҳам умумий қоидадан четга чиқмади. Демократик партия Вакиллар палатаси, Сенат ва штат губернаторлари сайловларида кўпчилик ўринларни қўлга киритди. Энг муҳим ютуқлардан бири Канзас штатида қайд этилди: Демократик партия Сенатдаги ўринни қўлга киритди. Бу ўринни 1932 йилдан бери бирор бир демократ номзод қўлга кирита олмаган эди.

Республикачилар партиясининг энг муҳим таянчларидан бири, бой ва ҳудуди ҳамда аҳолиси жиҳатидан йирик штатлардан ҳисобланган Техасда эса республикачилар штат губернаторлиги лавозимини ҳам, Сенатдаги ўринни ҳам бой берди. Республикачиларнинг мағлубиятини ифодаловчи энг таъсирли иборалардан бири Техасдан сайланган икки сенатордан бири Тед Круз томонидан айтилди:

«Техас кўк рангга айланди» деган иборани айтиш қийин. Аммо бугун, ҳеч бўлмаганда, Техас кўк рангга айланди.

Маълумки, кўк ранг Демократик партияни, қизил ранг эса Республикачилар партиясини ифодалайди. Тед Круз афсус билан штат миқёсидаги сайлов орқали лавозимни эгаллаб турган ягона республикачининг ўзи бўлиб қолганини ҳам таъкидлади.

Бироқ бу йилги сайловлар аввалги оралиқ сайловлардан фарқли ўлароқ, мамлакат ичида ҳам, халқаро миқёсда ҳам катта шов-шувга сабаб бўлди. Кўпчилик АҚШнинг ички ва ташқи сиёсатида ўзгаришлар юз беришидан умид қилмоқда. Ҳатто, бу сайловлардан кейин мамлакат ичида ҳам, ташқарисида ҳам оддий одамлар орасида, шунингдек, бутун дунё сиёсатчилари ўртасида умумий қувонч намоён бўлмоқда, десак муболаға бўлмайди. Бу қувонч Трампга ва Американинг зулм, зўравонлик, урушлар ҳамда одамларнинг эҳтиёжларидан фойдаланишга асосланган ташқи сиёсатига нисбатан нафрат ифодасидир.

Шу ўринда бир савол туғилади: Демократик партиянинг кўпчилик ўринларни қўлга киритиши билан боғлиқ сайлов натижалари Трампнинг қолган икки йиллик ваколат муддати давомида унинг йўлига тўсиқлар қўядими?

Бу саволга жавоб бериш учун Трампнинг Хитой, Европа ва исломий юртларга нисбатан ташқи сиёсатини, шунингдек, ички сиёсатини кўриб чиқамиз.

Трампнинг ташқи сиёсатига келсак, унда бирор ўзгариш бўлиши кутилмаяпти. Демократик партия ҳам бу сиёсатни ўзгартиришни талаб қилиши эҳтимолдан йироқ. Эҳтимол, фақат айрим усуллар ўзгариши мумкин. Чунки Американинг ташқи сиёсати унинг ўз манфаатлари ва йирик корпорациялар манфаатларига асосланади.

Американинг Хитойга нисбатан сиёсати ўзгармайди, зеро бу сиёсат бир лаҳзада пайдо бўлган эмас ва уни Америка сиёсий доираларининг барча асосий кучлари қўллаб-қувватлайди.

Европага нисбатан сиёсат ҳам икки партия ўртасида умумий келишувга асосланган. Демократ бўлган Байден маъмурияти Европани Украина урушига тортиб киритди. Трамп ҳокимиятга келганидан кейин ҳам бу урушни тўхтатмади. Ҳолбуки, у сайловолди кампанияси давомида Путин билан муносабатларини кўз-кўз қилиб, урушни бир кун ичида тўхтата олишини даъво қилган эди.

Исломий юртларга нисбатан сиёсатда ҳам икки партия ўртасида умумий келишув мавжуд. Икки партия бир-биридан фақат иборалар ва сўзлардагина фарқ қилади, холос. Ғазодаги вазият икки маъмурият даврида ҳам ўзгармади: қириб ташлаш давом этмоқда, очликка маҳкум қилиш ва қамал ҳамон сақланиб қолмоқда. Ироқда ҳам Америка маъмуриятлари алмашганига қарамай, вазият ўзгармади. Қолган исломий юртларда ҳам аҳвол худди шундай.

Эрон билан кечаётган урушга келсак, Америка Ҳурмуз бўғозида юз бераётган воқеалардан Европага иқтисодий босим ўтказиш учун фойдаланди. Энергия тақчиллиги ва нархларнинг кўтарилиши натижасида ишлаб чиқариш харажатлари ҳам ошмоқда, бу эса кўплаб компанияларнинг банкрот бўлишига олиб келмоқда.

Демократлар Америка манфаатларини кафолатлайдиган келишувга эришиш учун Трампга Эрон билан битим тузиш босимини ўтказишлари мумкин. Бунинг мақсади Эрон билан урушга киришмасликдир. Чунки айнан шу уруш Демократик партиянинг муваффақият қозонишига сабаб бўлган масалалардан бири эди. Уруш нархларнинг ҳаддан ташқари кескин кўтарилишига олиб келди. Шунингдек, Америка халқи хориждаги урушларга киришишга қарши, чунки бундай урушлар унинг фарзандлари орасида қурбонлар берилишига сабаб бўлади.

Ички сиёсатга келсак, айнан шу соҳада айрим тўсиқлар ва фарқлар юзага келади. Ҳар бир партия ҳукумат лавозимларига — судьялар ва элчилар каби мансабларга — ўз аъзолари ёки тарафдорларини тайинлашга, ўзи истамаган кишиларни эса давлат идораларидан четлатишга интилади.

Шунингдек, мамлакат ичида энергия нархларини пасайтириш, Трамп дунё мамлакатларига нисбатан жорий этган ва Америкадаги нархларга салбий таъсир кўрсатган божхона тарифлари урушини тўхтатиш учун босим кучаяди.

Олиб борилаётган миграция сиёсатига нисбатан ҳам айрим тўсиқлар пайдо бўлади, чунки аҳоли бу сиёсатдан норози. Демократлар яна ўзларининг ғайритабиий жинсий муносабатлар ва бир жинсли муносабатларни қўллаб-қувватлашга қаратилган кун тартибини илгари суришга уринадилар.

Америкадаги мусулмонларга келсак, бу соҳада ҳам катта ўзгариш бўлмайди. Фақат усуллар ўзгаради, иборалар юмшатилади. Мусулмонларни ўз бағрига олиш ва уларга айрим лавозимларни бериш орқали уларни Америка қадриятларига сингдиришга уриниш давом этади. Яқинда сенаторликка сайланган Абдурраҳмон Саййид билан боғлиқ ҳолат ҳам шунга мисол бўлади.

Ниҳоят, Америка президенти вето ҳуқуқига эга эканини ҳам унутмаслик керак. У сайлов натижалари эълон қилинганидан кейин бу ҳуқуқ билан таҳдид қилди ва президентлик идорасидаги янги қалпоғига ҳам «Вето» деган ёзувни жойлаштирди. Президент Конгрессга мурожаат қилмасдан туриб, ижро ҳокимиятига оид фармон ва қарорларни ҳам чиқариши мумкин.

Устоз Муҳаммад Иброҳим — Америка

Роя газетасининг 2026 йил 18 ноябр чоршанба кунги 626-сонидан

TagsАҚШдаги оралиқ сайловлар
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Скандинавия: Муборак Ақсо масжиди учун намойиш

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти муборак Шом қўзғолонининг 12 йиллигига бағишланган тадбирлар ўтказди

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти «Фронтларни очиш сайловларни барбод қилади», номли намойиш ўтказди

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Америка, Хитой ва Россия: Шэньчжэнь учрашуви ортидаги стратегик кураш

    Америка, Хитой ва Россия: Шэньчжэнь учрашуви ортидаги стратегик кураш Америка Хитой билан рақобатни тўхтатаётгани йўқ. Аксинча, Вашингтон Пекиннинг кучайишини ўз назоратида ушлаб туриш учун ҳарбий босим, иқтисодий чекловлар ва дипломатик ...
  • МАҚОЛАЛАР

    «Тараққиёт» ниқоби остидаги қарамлик: БМТнинг Марказий Осиёдаги ҳазорий тузоғи

    «Тараққиёт» ниқоби остидаги қарамлик: БМТнинг Марказий Осиёдаги ҳазорий тузоғи  بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Халқаро саҳнада капиталистик тузум ўзининг фикрий ва сиёсий муфлислиги туфайли чуқур емирилиш босқичини бошдан кечирмоқда. Бир томондан, ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Мустамлакачилик занжиридаги пенсия жамғармалари ва инсон тақдирини гаровга қўйган тизимлар

    Мустамлакачилик занжиридаги пенсия жамғармалари ва инсон тақдирини гаровга қўйган тизимлар بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ 2027 йил бошидан Ғарб мустамлакачилиги томонидан ўрнатилган иқтисодий зулмларнинг яна бир тўлқинига гувоҳ бўламиз. Яъни Иқтисодиёт ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Экспортга чиқарилаётган тақдирлар: Масъулиятсиз сиёсат ва капиталистик қулчилик бозори

    Экспортга чиқарилаётган тақдирлар: Масъулиятсиз сиёсат ва капиталистик қулчилик бозори  بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Исломда давлат ва ҳокимият тушунчаси инсонларга ғамхўрлик билан раҳбарлик қилиш, уларнинг ички ва ташқи ишларини тўғри ва ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Таълим тизими ҳарбийлаштирилган назоратдан қутуладими ёки эскича босимлар давом этадими?

    Таълим тизими ҳарбийлаштирилган назоратдан қутуладими ёки эскича босимлар давом этадими?  ​​بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ Мамлакатимизнинг таълим соҳасида кутилмаган, аммо жиддий ўзгариш юз берди. Навоий, Сурхондарё, Самарқанд ва Сирдарё каби мураккаб ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: