Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

بسم الله الرحمن الرحيم
Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!
2005 йил 13-май. Андижон шаҳри, Бобур майдони. Шу санада жиноятчи Каримов бошчилигидаги ёвуз кучлар, ўз ҳақ-ҳуқуқларини талаб қилиб намойишга чиққан минглаган бегуноҳ уммат вакилларини оммавий қатл этди. Бу қатлиом нафақат Ўзбекистон тарихида, балки дунё миқёсида ҳам Шом қатлиомидан кейинги аср фожеаларидан бири бўлиб қолмоқда. ОАВлар, хусусан Ўзбекистон ҳукуматига тобе матбуотлар ушбу фожеани “Андижон воқеалари” деб номласаларда, аслида шавқатсизларча мусулмон фарзандларига қаратилган ҳақиқий қатлиом ҳисобланади.
Биз ушбу мақоламиз орқали ўша куннинг тафсилотларига тўхталмоқчи эмасмиз, балки ушбу қирғинга омил булган жиҳатларга тўхталмоқчимиз. Юртимизнинг аксар аҳолиси муқаддас Ислом динига эътиқод қилади. Ислом ва унинг таълимотларини жамиятга ёйиш ҳамда зулмкор ҳукуматни муҳосаба қилиш каби кўринишлар юртимизнинг бошқа минтақаларига нисбатан пойтахт ва водий тарафларда анчайин жонли эди. Ушбу ҳолат Ислом ва мусулмонларга адоватли душман бўлган кофир мустамлакачилар ҳамда унга тобе бўлган малай хукмдор Каримовга ёқмади. Натижа эса ўзингиз гувоҳ бўлган 1999 йилда “Тошкент портлашлари”, сўнгра 2005 йилда эса “Андижон қатлиоми” мустамлакачи учинчи кучлар ёрдамида уюштирилди. Бундай пасткашликларга қўл уриш мусулмонларга адоватли куфр ҳукуматлари учун доимий ишга айланиб бўлган. Аллоҳ Субҳанаҳу уларнинг асл мақсадларини ўз каломида шундай баён қилади:
وَلَا يَزَالُونَ يُقَاتِلُونَكُمْ حَتَّىٰ يَرُدُّوكُمْ عَنْ دِينِكُمْ إِنِ اسْتَطَاعُوا
“Улар имкон топсалар, то динингиздан қайтармагунларича, сизлар билан жанг қилаверадилар”. (2:217)
Ҳа, ҳақиқат олдида бардош бера олмаган ҳукуматлар ифлос, тубан услубларни қўллашга ўтадилар. Яъни ёрқин ҳужжат-далиллар қаршисида тура олмай абгор бўлган барча мағлуб тузумлар учун бундай йўл тутиш одатий ҳолдир. Улар ташвиқот юргизиб одамлар билан Ислом орасини тўсиб қўймоқчи бўладилар. Улар ҳақиқат йўлида юрган жамоаларни ва ушбу жамоа вакилларини халқ душманлари, экстремистлар ҳамда шунга ўхшаш ҳар хил номлар билан номлайдилар. Худди Пайғамбар САВни ҳали сеҳргар, ҳали фолбин деб туҳмат қилишганларидек. Ташвиқотлардан ҳам ҳеч иш чиқмагач, алоқани узиш услубига ўтадилар. Бу иш ҳатто давлатлараро конгрессларда муҳокама даражасига кўтариладики, қайси бир давлат ёки қайсидир сиёсий ташкилот ёки қайсидир ҳизб билан алоқани узиш учун келишиб оладилар. Аммо Ислом ва мусулмонлар душманлари бўлган куфр аҳли ҳис қилмайдиган бир жиҳат бор. Яъни Аллоҳнинг ирода сифати шундай сифатки, “Бўл” деган иши бўлмасдан қолмагай. Каримов ҳукумати ушбу оммавий қатллар орқали Аллоҳнинг динини ўчирмоқчи бўлди. Аммо кун сайин, соат сайин бошқа дин вакилларининг Ислом сафига кириб келишлари авж олмоқда. Масжидлар уммат ёшларини ўзига сиғдира олмайдиган даражада тўлиб тошмоқда.
يُرِيدُونَ لِيُطْفِئُوا نُورَ اللَّهِ بِأَفْوَاهِهِمْ وَاللَّهُ مُتِمُّ نُورِهِ وَلَوْ كَرِهَ الْكَافِرُونَ
“Улар Оллоҳнинг нурини (яъни Исломни) оғизлари (яъни беҳуда гаплари) билан ўчирмоқчи бўлурлар. Оллоҳ эса, гарчи кофирлар истамасалар-да, Ўз нурини (яъни динини) тўла (яъни ҳар тарафга) ёйгувчидир”. (61:8)
Шунингдек, уммат ичидан етишиб чиқаётган холис ёшларнинг ақллари ўрганган нарсаларининг тубигача тушунди, майллари Аллоҳ ва Расулининг муҳаббатидан бошқа нарсадан бош тортди. Хоҳишлари эса Пайғамбар САВ олиб келган нарсага тобе бўлди. Мусулмон ёшлари эса эътиқодларини сақлаб қолиш учун керакли ўринларда диёрларидан, иссиқ ўрин-жойларидан ҳижрат қилдилар. Парвардигорларига содиқ бўлиш учун мол-дунёларини ташлаб, оилаларини эса Аллоҳга омонат қўйиб, фаолиятларида бардавом бўлмоқдалар. Маҳаллий ҳукуматлар ҳозирча ҳимоячиси бўлмаган мусулмонлардан ўзларини катта олиб, бор қувватларини ишга солган ҳолда заҳарларини сочмоқда, макр қиличларини яланғочламоқда, аммо юртимиз ичкарисидаги фаолият аҳли ҳисобланмиш ёшлар, бу тазйиқларнинг бирортасига ҳам эътибор бермаган ҳолда, ўз олдиларига қўйган мақсадлари сари шаҳдам қадамлар билан ўз йўлларини давом эттирмоқдалар.
Бу мўминлар ҳаётдан ажраб қолишдан мутлақо қўрқмайдилар. Зеро, ҳаётни ато этгувчи зот Аллоҳнинг Ўзидир. Ундан ўзгадан талаб ҳам, таъма ҳам қилмайдилар, аксинча яҳуд вужудининг малайлари бўлган хоин хукмдорларнинг қўрқитишларини назарларига ҳам илганлари йўқ. Кучишлатар тизилмалари томонидан мусулмон фарзандларини эътиқодлари учун зах ертўлаларда сақласа ҳам, Жаслиқ каби саҳроларга олиб бориб ташласа ҳам бу йўлдан чекинмадилар, қочмадилар, тиз чўкмадилар, улардан кечирим сўрашни ўзларига ор деб ҳисобладилар.
Йиллар кетидан йиллар ўтиб бормоқда, ушбу давр мобайнида этлари суякларига ёпишиб қолсада, оёқларидан мажол, кўзларидан нур кетсада бу золимларга бўйин эгишдан кўра, тик туриб ўлмоқликни шараф деб билмоқдалар. Исломни қабул қилган кунлариданоқ ота-боболарининг эътиқодига қисман айланиб улгурган коммунистик, капиталистик эътиқодларидан юз ўгириб, бутун инсониятни зулматдан нурга олиб чиқувчи, мазлумни ҳаққини золимдан олиб берувчи, инсонларни инсонларга бош эгишидан сақлайдиган ҳамда инсониятни абадий саодатга элтувчи Буюк Исломий Халифалик Давлатларини барпо этиш, ҳаёт майдонига қайтариш учун Парвардигорларига берган ахду-паймонларига содиқ турган ҳолда фаолиятларини давом эттирмоқдалар.
Сўзимиз сўнггида Андижон қатлиомида ҳамда йиллар давомида режим қамоқхоналарида вафот этган барча мазлум биродарларимизни Қиёмат тонгида шаҳидлар сафида қайта тирилишларини умид қилган ҳолда уларнинг оилаларига сабр ато этишини сўраб қоламиз.
Аллоҳ Таоло иймонлари туфайли золимлар қўлида қатл этилганларни Ўз каломида шундай баён қилади:
وَلَا تَحْسَبَنَّ الَّذِينَ قُتِلُوا فِي سَبِيلِ اللَّهِ أَمْوَاتًا ۚ بَلْ أَحْيَاءٌ عِنْدَ رَبِّهِمْ يُرْزَقُونَ * فَرِحِينَ بِمَا آتَاهُمُ اللَّهُ مِنْ فَضْلِهِ وَيَسْتَبْشِرُونَ بِالَّذِينَ لَمْ يَلْحَقُوا بِهِمْ مِنْ خَلْفِهِمْ أَلَّا خَوْفٌ عَلَيْهِمْ وَلَا هُمْ يَحْزَنُونَ
“Аллоҳ йўлидаги жангда ўлдирилган зотларни ҳаргиз ўликлар деб ўйламанг! Йўқ, улар тириклардир! У зотлар Аллоҳ ўз фазлу карами билан берган неъматлардан хушнуд ҳолларида баҳраманд бўлмоқдалар ва ҳали ортларидан етиб келмаган биродарларига ҳеч қандай хавфу хатар йўқлиги ва ғамгин бўлмасликлари ҳақида хушхабар бермоқдалар”. (3:169-170)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси
13.05.2017й
Амин амин;Аллохни тугамас азоби бўлсин бу қатил оммни қилганларга амин.Ифлос валади ўлиб кетди.Ифлос Зокир Умра қилиб туғён қилган бошини саждага қўйиб ё тупроқ қилмоқда ёки ўзини алдамоқда !!! Агар тавба қилмоқда десак адашамиз.Тавбани шартлари бор.У ишдан қайтиш.Бу ахмоқ яна зулим қилишлик учун у ишга қайтди.Аллох кифоя қилсин сен золимга хам амин !!!!!!!!!!
Innalilahi Va Inna ilayhi rojiun otganlarni rahmatinga ol qolganlarni faoliyatda bardavom qil.