Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Ҳижрий 1424 йил сафар ойининг 11 куни, милодий 2003 йил 12 апрелда Ҳизб ут-Таҳрирнинг мазолим девони раиси, усул олими, муҳандис Ато Абу Рашта (Абу Ёсин)нинг Ҳизб ут-Таҳрир амири қилиб сайланганини эълон қилди.
У кишининг даъват ишига ўта аҳамият бериши маълум ва унда ҳизб ишини чиройли идора қилиш ҳамда йигитлардаги куч-ғайратдан энг афзал суратда фойдаланиш лаёқати сезилган. Шунинг учун Аллоҳ Субҳонаҳудан уни нусрат сари етаклашини умид қилиб қоламиз.
Унинг ҳаётидан бир шингил:
У Ато ибн Халил ибн Аҳмад ибн Абдулқодир ал-Хотиб Абу Раштадир. У ҳижрий 1362 йил, милодий 1943 йилда Фаластин диёридаги ал-Халил аъмол (вилоят)ларидан бири бўлмиш Раанно номли кичик қишлоқда, диндор оилада таваллуд топди. У кичик ёшли чоғидаёқ Фаластин бошига тушган кулфатларнинг ва уни яҳудлар 1948 йилда Британиянинг қўллаб-қувватлаши билан ва араб ҳоким-ларининг хиёнати оқибатида босиб олишганининг гувоҳи бўлди. Ана шундан кейин унинг оиласи ал-Халил яқинидаги қочоқлар лагерига кўчиб ўтди.
У бошланғич ва ўрта таълимни шу лагерда олди. 1959 йилда эса ал-Халилдаги иккинчи босқич Ҳусайн ибн Али мадрасасида таҳсилни тамомлаб, иккинчи босқич мактабнинг биринчи даражали шаҳодат-номаси (дипломи)ни олди. Сўнгра Қуддуси Шарифдаги Иброҳимийя мадрасасида 1960 йилда иккинчи босқич мактабининг умумий шаҳодатномаси (Мисрга йўлланма)ни олди. Ана шундан кейин 1960-1961 ўқув йилида Қоҳира университетининг муҳандислик факулpтети-га ўқишга кирди ва 1966 йилда шу университетнинг муҳандислик бўйича бакалаврлик дипломини олди. Университетни битирганидан кейин бир неча араб давлатларида муҳандис бўлиб ишлади. Унинг муҳандислик ишлари бўйича «Миқдорлар ҳисоб-китоби бўйича ўртачалик ҳамда бинолар ва йўллар назорати» номли асари бор.
Ато Абу Рашта Ҳизб ут-Таҳрирга ўрта мактабда ўқиб юрган кезларида, эллигинчи йилларнинг ярмида қўшилди. Аллоҳ йўлида золимларнинг қамоқларида кўп озорлар чекди. У Ҳизбда, унинг барча танзимий ва идорий тузилмаларида: дорис, аъзо, мушриф, маҳаллий жиҳоз нақиби, вилоят мажлиси аъзоси, мўътамад, расмий нотиқ, амир идораси аъзоси бўлиб узлуксиз иш олиб борди. Ҳижрий 1424 йил хайрли сафар ойининг 11 кунидан, милодий 2003 йил 12 апрелдан эътиборан эса Аллоҳ Ҳизбга амирлик қилиш вазифаси унинг елкасига тушишини ирода қилди ва у Аллоҳдан бу оғир юкни кўтаришда ёрдам беришини сўради.
Унинг ёзган Исломий асарлари қуйидагилардир:
1. Бақара сураси тафсири. Унинг номи «ат-Тайсир фий усулит тафсир — сураи Бақара»дир.
2. Усули фиқҳ бўйича тадқиқотлар — «Тайсирул вусул илал усул».
3. Бир қанча китобчалар:
а) «Иқтисодий тангликлар» — уларнинг воқелиги ва уларни Ислом нуқтаи назаридан туриб муолажа қилиш.
б) «Жазира (Араб ярим ороли) ва Кўрфаздаги янги салибчилик юриши (босқини)».
в) «Саноатлаштириш сиёсати ва давлатнинг саноат қурилиши».
4. Унинг даврида (ҳозиргача) Ҳизбнинг қуйидаги китоблари нашр этилди:
а) «Исломий нафсия асослари».
б) «Сиёсий масалалар: Босиб олинган мусулмонлар юртлари».
в) «Сиёсий тушунчалар» китобининг қайта кўриб чиқилган ва кенгайтирилган нашри.
г) «Халифалик давлатида таълим программаси асослари».
д) «Халифалик давлатининг бошқарув ва идора аппарати».
Ато Абу Рашта ўзига юкланган даъват омонатини Аллоҳ Субҳонаҳу ва Расули r севган тарзда адо эта олиши учун ёрдам беришни ва тўғри йўлга йўллашни сўраб ҳамда унинг қўли билан тўғри йўлдаги Халифаликни барпо қилиб, фатҳ-ғалаба беришини сўраб, Аллоҳ Субҳонаҳуга тинимсиз ялиниб ёлвормоқда. Албатта, Аллоҳ илтижоларни эшитгувчи, ижобат қилгувчи зотдир.
Ато Абу Рашта даврида эътиборни тортадиган ишлардан бири Ҳизб ҳижрий 1426 йил ражаб ойининг 28 кунида, милодий 2005 йил 2 сентябрда Халифаликнинг йўқ қилинганига саксон тўрт йил тўлиши аламли хотираси муносабати билан мусулмонларга йўлланган нидо бўлди. Ҳизб бу нидони Шарқда Тинч океан четида жойлашган Индонезиядан тортиб Ғарбда Атлантика океани соҳилларида жойлашган Марокашгача бўлган юртларда ўша куни жума намозидан кейин мусулмонлар жамоатлари ҳузурида ўқиб эшиттирди. Бу нидонинг жуда зўр таъсири бўлди. Бунга қўшимча ўлароқ, Ҳизбнинг конференциялари, юришлари ва йиғинларида ҳақ сўз баралла янграйдиган умумий ишлар ҳам давом эттирилди.
Ҳозирги амир даврининг ўтган уч йили яхшиликка тўла бўлди. Биз Аллоҳ Субҳонаҳудан бу яхшиликни янада узун ва зиёда қилишини сўраб умид қилиб қоламиз. Шунингдек, нусратнинг севинчли дараклари — Аллоҳнинг изни ила — ҳозирги амир бошчилигидаги Ҳизбга уфқда кўрина бошлади. Биз шояд бу давр — Аллоҳнинг изни ила — нусрат даври бўлар, деб зўр умид қилиб қоламиз.
Бу улуғ амирнинг зуҳди, вараъ (тақво)си, шариатга қаттиқ амал қилиши ва илми бизга маълум. Унинг Ҳизб ишини идора қилишда турли масъулиятли вазифаларни, хусусан расмий нотиқ, мўътамад, собиқ амир идораси аъзоси каби масъулиятли вазифаларни эгаллаб келганлиги зўр фойда берди. Бу нарса уни Ҳизбга ҳар бир масъулият талаб қиладиган ишларни, изчиллик ва фаолликни тамоман билиб тушунган ҳолда етакчилик қилишга лаёқатли қилиб қўйди. Шунинг учун йигитлар гўё амирлари улар билан бирга елкама-елка туриб, уларга ҳатто ишларнинг тафсилотларида ҳам раҳбарлик қилаётганини ҳис қилиб турибдилар. Бу эса амирга йигитларнинг қудрат-қобилиятларидан энг афзал тарзда фойдаланиш имконини берди.
Шундай қилиб, ўтган асрнинг эллигинчи йиллари бошида муборак ал-Ақсо масжидидан Ҳизб ут-Таҳрир фаолияти бошлангани эълон қилинди. Ҳизб тўғри йўлдаги Халифаликни барпо қилишга ҳаракат қилишни ўз олдига асосий мақсад қилиб қўйди. Олим, аллома шайх Тақийюддин Набаҳоний вафот этгунга қадар Ҳизбга етакчилик қилишда давом этди. У қарийб йигирма беш йил Ҳизбга раҳбарлик қилди.
Шайх Тақийюддиндан кейин Ҳизбга амирлик қилиш вазифасини 1977 йилда улуғ олим, шайх Абдулқадим Заллум ўз зиммасига олди. Унинг даврида Ҳизб иши улкан тус олди. Чунки унинг аъзолари сони ортди ва Ҳизб оламнинг кўпгина давлатларига қулоч ёйди. Ҳизб минглаб мусулмон йигитларни уюштириш ва ўз сафига қўшишга муваффақ бўлди. Улуғ олим Абдулқадим Заллум саксон ёшларида вафот этди. У Ҳизбга чорак аср раҳбарлик қилди.
Шайх Абдулқаддимдан кейин Ҳизбга амирлик қилиш вазифасини 2003 йилда Ҳизбнинг таниқли, улуғ уламоларидан бири, усул олими Ато Абу Рашта ўз зиммасига олди. У Ҳизбни ўзидан олдинги икки шайх даврида экилган ҳамда икковларидан кейин ўзининг даврида экилган покиза экиннинг ҳосили, мевасини йиғиштириб олишга ҳаракат қилинадиган кучли тарзда олдинга олиб чиқиш учун бу вазифани ўз зиммасига олди.
Бу уч амир ҳақида айтилган энг гўзал сўзлардан бири Ҳизб йигитларидан бири томонидан айтилган қуйидаги сўзлардир:
Улар учта бўлиб, Аллоҳ уларнинг қўлида учта нарсани тамомига етказди: уч амир қуйидаги уч ролни тамомига етказдилар:
Биринчи амир: Асос солди ва уюштирди.
Иккинчи амир: Фаолиятни кучайтирди ва эълон қилди.
Учинчи амир: Нусрат талаб қилди ва Аллоҳ изни ила унга албатта нусрат-ёрдам берилади. (Амин!).
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми