| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

  • Fulbright дастурининг кенгайтирилиши: Таълим ва иқтисодий ҳамкорлик ниқобидаги геосиёсий стратегия

  • ҚИММАТЧИЛИК — ИСЛОМ ТАРОЗУСИДА

  • СУРИЯ: ҲУРЛИК ДАЪВОСИМИ ЁКИ БЎЛИНИШ БАЛОСИ?

  • ФИРЪАВН МЕРОСИ: СУКУТ ҚАЪРИДАГИ КИНОНА

  • «ТИШСИЗ БЎРИ — ҒАНИМГА ЎЛЖА!»

  • ОР СОТИЛМАС ЎЛКА – ХАЛИФАЛИКДИР

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

САВОЛ-ЖАВОБЛАРСИЁСИЙ
Home›САВОЛ-ЖАВОБЛАР›Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

By htadmin
14.06.2026
7
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Саволга жавоб

Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

      Савол: "Al Jazeera Net" нашри 2026 йил 10 июнь куни қуйидаги хабарни эълон қилди: «Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, ўтган тунда Украина кучлари Москвадан юзлаб километр шарқда жойлашган Россия ҳарбий иншоотига маҳаллий ишлаб чиқарилган ракеталар билан зарба берган. Россия томони буни тан олиб, мамлакатнинг турли ҳудудларида Украинага тегишли юзлаб учувчисиз қурилмалар (дронлар) уриб туширилганини эълон қилди…».

Шунингдек, "CNN Arabic" телеканали 2026 йил 6 июнь куни қуйидагиларни хабар қилди: «Шанба куни тонг саҳарда Украина Санкт-Петербург шаҳрига дронлар орқали кенг кўламли ҳужум уюштирди. Мазкур ҳужум Россия президенти Владимир Путин мезбонлик қилаётган нуфузли Халқаро иқтисодий форумнинг сўнгги кунига тўғри келди. Шу тариқа, Россиянинг йириклиги бўйича иккинчи шаҳри ҳарбий дронларнинг оммавий ҳужумига учради».

Украинанинг бу зарбалари "Давос" форуми даражасидаги Россия ташкиллаштирган йирик Халқаро иқтисодий форум якунланаётган бир пайтга тўғри келди. Хўш, халқаро анжуманлар ўтаётган бир вақтда Россиянинг чуқур ички ҳудудларига, қолаверса, иккинчи муҳим шаҳри — Санкт-Петербурггача етиб бораётган бундай кучли ҳужумларнинг моҳияти ва оқибатлари қандай? Бу ҳолат “Россия буюк давлат”, деган мақомини йўқотиб, ҳарбий соҳада ва сиёсий таъсири ўртача кучга эга мамлакатга айланиб қолаётгани ҳақидаги янги геосиёсий воқеликни кўрсатмаяптими?!

       Жавоб: Ушбу саволларга жавоб бериш учун қуйидаги масалаларни келтирамиз:

1. "Al Jazeera" (10.06.2026) ва "CNN Arabic" (06.06.2026) тарқатган хабарлар Россия тушиб қолган бугунги мураккаб вазиятни яққол ифодалайди. Хусусан, мамлакатнинг стратегик жиҳатидан иккинчи муҳим шаҳрида нуфузли иқтисодий форум ўтаётган бир пайтда Украинанинг унга зарба бериши бунинг яққол тасдиғидир. Қолаверса, ҳужум фақатгина форумнинг якунида эмас, балки очилишида ҳам кузатилган: «Халқаро иқтисодий форумнинг сўнгги кунида Украина кучлари Санкт-Петербургни ўққа тутди… Чоршанба куни форумнинг биринчи кунидаёқ нефтни қайта ишлаш заводига қилинган ҳужум оқибатида эски шаҳар осмонини тутун қоплади. Тадбирга ташриф буюрган меҳмонлар орқа фонда кўтарилиб турган қора тутун остида  кутиб олинди…» ("Аш-Шарқ ал-Авсат", 06.06.2026).

2. Украинанинг бу каби йирик ва кучли ҳужумлари фақатгина чегара ҳудудлари билан чекланиб қолмади. Аксинча, зарбалар Россия ичкарисидаги стратегик иншоотлар ва муҳим шаҳарларни нишонга олмоқда. Бу ҳужумларнинг президент Путин шахсан иштирок этаётган Санкт-Петербург форуми билан бир вақтга тўғри келиши Москва учун жуда катта чақириқдир.

Урушнинг дастлабки босқичида Украина Россия ҳудудига зарба беришдан тийилиб турган эди. Кейинчалик чегара вилоятларига ҳужумлар бошланди. Вақт ўтиши билан бу зарбалар мамлакат ичкарисига кўчиб, ҳатто Кремль биносигача етиб борди. Шунингдек, Сибирь ичкарисидаги аэродромлар ҳам нишонга олиниб, Россия ядровий триадасининг муҳим таркибий қисми бўлган "Белый лебедь"(Ту-160) стратегик бомбардимончи самолётлари йўқ қилинди.

Шундан сўнг Россиянинг яқин ва олис шаҳарларига ҳужумлар тинмаяпти. Мана энди, Украина нишонида пойтахт Москва ва тарихий аҳамиятга эга бўлган, империя даврининг сўнгги ва социалистик тузумнинг илк пойтахти — Санкт-Петербург турибди. Бу ҳужумлар Россия халқаро майдондаги ўз мавқеини, жумладан, иқтисодий салоҳиятини намойиш этиш учун "Давос"га тақлидан ўтказаётган ўта муҳим тадбир пайтида содир бўлмоқда. ҳолбуки Россия бу форумга ўзининг буюклик мақомини намоён этувчи восита сифатида қарайди.

Бироқ, тадбирнинг боши ва охирида берилган зарбалар, шунингдек, кейинги ҳужумларнинг барчаси Россиянинг буюклик иллюзиясини чил-парчин қилмоқда. Бу гўёки Украинанинг ортида турган йирик кучлар — хоҳ АҚШ, хоҳ Европа бўлсин — Москвага қарата: "Сиз иқтисодий жиҳатдан митти давлатсиз, ҳатто буюклик туйғусини берувчи тадбирингиз ўтаётган шаҳарни ҳам ҳимоя қила олмайсиз", деяётгандек таассурот уйғотади.

3. Тўғри, Россия ҳам Украинага зарбалар бермоқда, жумладан: «Якшанба куни Россия Украина пойтахти ва унинг атрофини дрон ва ракеталар ёмғири остида қолдирди. Бу тўрт йилдан ортиқ давом этаётган уруш даврида Киев дуч келган энг кучли ҳужумлардан бири бўлди. Ҳужум давомида Киев яқинида "Орешник" гипертовушли ракетаси ҳам қўлланилди» (Reuters, 24.05.2026). Яъни, томонлар ўзаро зарбалар алмашмоқда ва Украинанинг сўнгги ҳужумлари шу силсиланинг бир қисмидир.

Лекин бу ўзаро зарбалар алмашинуви шуни кўрсатадики, Россия Украина каби давлатларни ҳайиқтирадиган "йирик давлат" мақомидан тушиб кетди. Авваллари Россия ўзини шундай бир ҳайбат пардаси билан ўраб олган эдики, шу билан Украинани жавоб қайтаришдан тўхтатиб турарди. Ҳатто урушнинг бошида ҳам Украина Россиянинг қаттиқ реакциясидан хавфсираб, 2014 йилда аннексия қилинган Қримга ҳужум қилишдан тийилиб келган эди.

4. Вақт ўтиши билан Россиянинг бу ҳайбати уруш ойлари давомида аста-секин нураб, бутунлай емирилди. Эндиликда Украина учун Россиянинг энг ички ҳудудларига, унинг муқаддас рамзлари ва ҳашаматли шаҳарларига энг нозик паллаларда зарба бериш имконияти пайдо бўлди. Россия раҳбариятининг мазкур ҳужумлардан аввалги ва кейинги баёнотлари ҳамда позицияларини таҳлил қилиш Москванинг жуда заифлашиб қолганини кўрсатади. Россия Украинанинг бу ҳужумларини бевосита АҚШ қўллаб-қувватлаётганини яхши англаса-да, барибир Вашингтон билан яқинлашишга уринмоқда. Президент Путиннинг қуйидаги баёнотлари бунга яққол далилдир:

а) «Кеча президент Владимир Путин АҚШ президенти Дональд Трампга ва унинг Украинадаги можарони тартибга солиш борасидаги саъй-ҳаракатларига ҳурмат билдириб, унинг Владимир Зеленский билан ишлаш услубини юқори баҳолади. Тинчлик музокаралари доирасида Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков америкалик ҳамкасби Стивен Уиткофф ва Трампнинг куёви Жаред Кушнер билан алоқада эканини ҳамда уларнинг Россияга ташрифига тайёргарлик кўрилаётганини маълум қилди» (ОРТ, 06.06.2026).

б) «Путин “Россия, Анкорижда президент Трамп билан муҳокама қилинган асосларга кўра, Украина билан тинчлик келишувига эришишга тайёр экани ва буни хоҳлашини” билдирди. Россия раҳбари Анкориждаги музокараларда Москванинг муайян ён босишларига оид масалалар кўтарилганини қайд этди. "Анкорижда муҳокама қилинган муроса ечимларига Россия рози", – деди у. Путин, шунингдек Украина томони ҳам ушбу муросага рози бўлиши зарурлигини, шундагина можаро тез орада табиий ниҳоясига етишини таъкидлади» (ОРT, 04.06.2026).

5. Бу омилларнинг барчаси Россиянинг ҳарбий, иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан қай даражада ён бериши ҳамда заифлашувини яққол кўрсатиб беради, улар қуйидагича:

а) Ҳарбий жиҳатдан: 2022 йилда Украинада уруш бошланганидан бери Россия Украинанинг муваффақиятли ҳарбий "ов"лари натижасида ўнлаб юқори мартабали генералларини йўқотди. Россия армияси Бахмут ва ундан аввал украиналик жангчилар пўлат заводида узоқ муддат мудофааланган Мариуполь атрофидаги жангларда ўта оғир йўқотишларни бошдан кечирди. Бунга қадар Киев остонасидаги шармандали чекиниш, армиянинг омадсизлиги туфайли кучларни фақат шарқий фронтга ташлашга мажбур бўлиши, Қора денгиз флоти кемаларининг 40 фоизидан айрилиши, Украина чегараларидан минглаб километр ичкаридаги стратегик "Белый лебедь"(Ту-160) бомбардимончиларининг йўқ қилиниши — буларнинг барчаси ҳарбий инқирознинг ёрқин мисолларидир.

Бу муваффақиятсизликлар ва ҳал қилувчи ғалабанинг йўқлиги халқаро майдонда янги бир ҳақиқатни ўрнатди: Россия армияси буюк куч эмас. Чунки у Украинада ғалаба қозона олмаяпти. Ҳатто АҚШ президенти Трамп ҳам икки ҳафта ичида тугаши кутилган урушнинг тўрт йилдан буён натижасиз давом этаётганини таъкидлаб, Россия армиясини танқид қилди. Хуллас, бу уруш илгари яширин бўлган ҳақиқатни юзага чиқарди: Россиянинг ҳарбий қудрати буюк давлат мақомига мос келмайди. У кўпроқ Ҳиндистон ёки Покистон каби ўртача ҳарбий кучлар даражасида. Тўғри, Россия ҳамон йирик ядровий давлат бўлиб қолмоқда. Бироқ бу ядровий арсенал ҳали реал жанговар синовдан ўтгани йўқ. Украина президенти Зеленский таъкидлаганидек, Россиянинг ядровий қалқони жиддий техник муаммолардан азият чекмоқда. Бу эса, гарчи ядро қуроли Россия буюклигининг сўнгги таянчи бўлса-да, унинг ҳақиқий ҳолатига нисбатан жиддий шубҳаларни келтириб чиқаради.

б) Иқтисодий жиҳатдан: Иқтисодиёти заиф бўлган бирорта давлат буюк кучга айлана олмайди ва бугунги кунда Россиянинг ҳолати айнан шундай. Тўғри, унинг ҳудуди бепоён, қишлоқ хўжалиги, нефть, хомашё ва нодир металлар каби ресурслари улкан. Аммо унинг ялпи ички маҳсулоти энг юқори кўрсаткичда ҳам 2,5 триллион долларни ташкил этади ва жаҳон рейтинггида саккизинчи-ўнинчи ўринлар оралиғида тебраниб туради. Бу кўрсаткич иқтисодиёти мос равишда қарийб 20 ва 30 триллион долларга тенг бўлган Хитой ва АҚШдан жуда узоқдир. Россиядан Германия, Япония, Ҳиндистон, Буюк Британия ва Франция каби кўплаб давлатлар ўзиб кетган, айрим йилларда ҳатто Италия ва Канада ҳам ундан олдинга чиқиб олади.

Россия иқтисодиёти асосан энергия ресурслари ва хомашё экспортига қарам. Дунё бозори қурол-яроғни ҳисобга олмаганда, Россия бренди остидаги бирорта машҳур иқтисодий товарни билмайди. Уруш туфайли нефть ва газ соҳасига киритилган санкциялар, шунингдек, "Шимолий оқим" қувурларининг портлатилиши оқибатида Европа молиявий қонтомирининг узилиши Россия иқтисодиётини жарлик ёқасига келтириб қўйди. Бу вазиятдан чиқиш учун Москва Пекинга юзланди. Бироқ, Америка санкцияларидан чўчиган Хитой ва бошқа харидорлар (масалан, Ҳиндистон) Россияни ўз нефтини арзон нархларда сотишга мажбур қилмоқда. Тўрт йиллик уруш, малакали кадрларнинг хорижга чиқиб кетиши ва бутун иқтисодиётнинг Украина фронтини таъминлаш учун ҳарбий рельсларга ўтказилиши фонида Россиянинг молиявий-иқтисодий аҳволи тобора оғирлашмоқда.

в) Сиёсий жиҳатдан: 2022 йилги урушдан сўнг Россия халқаро майдонда мисли кўрилмаган сиёсий изоляцияга (яккаланишга) дучор бўлди. Бу ҳолат Москва билан дунёнинг аксарият мамлакатлари, айниқса, Ғарб давлатлари ўртасида улкан девор пайдо қилди ва Россия кўплаб дипломатик алоқаларидан маҳрум бўлди.

Сиёсий таъсир доирасининг қисқариши Яқин Шарқда ҳам кўзга ташланди. Масалан, АҚШ ва яҳудий вужудининг Эронга қарши амалиётлари кучайганда, Россия Теҳронга ҳеч қандай амалий ёрдам кўрсатмади. Унинг энг катта "ёрдами" Олий раҳнамо Али Хоманаийнинг вафоти муносабати билан билдирилган расмий таъзия бўлди. Ваҳоланки, Эрон Украина урушининг энг оғир дамларида Россияга "Шаҳид" дронларини етказиб берган эди. Бироқ, Америка ва яҳудий вужудининг кенг кўламли ҳужумларига қарши Москва Теҳронни қўллаб-қувватламади. Эрон АҚШ орбитасидан мустақил бўлган тақдирда ҳам, Москва сиёсатининг заифлиги сабабли Россия томонга юзланмайди. Агар Россия ҳақиқатан ҳам буюк давлатга хос стратегик тафаккурга эга бўлганида, АҚШнинг Украинага Россия кемаларини чўктиришда берган ёрдамига муносиб жавоб қайтарган бўларди. Яъни, Эронга Америка кемаларини нишонга олишда кўмаклашиб, Яқин Шарқда ўз геосиёсий нуфузини кенг ёйиши мумкин эди. Бироқ, бундай дадил қадамнинг йўқлиги Россия сиёсатининг ўта заиф эканини, унинг халқаро мақомини ошириш мақсадида бошлаган урушига мос келмаслигини, балки “ўртача кучлар” даражасида фикрлаётганини тасдиқлайди.

6. Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, Россия буюклигининг пойдевори қулай бошлади ва бу жараён аллақачон ортга қайтмас тус олди. Умуман олганда, Ғарб давлатлари, хусусан, Америка томонидан гижгижланаётган Украина ҳужумлари Россия учун ўта нозик бир паллада — Санкт-Петербург иқтисодий форуми ўтаётган вақтда амалга оширилди. Бундан аввалроқ эса армия нуфузини тушириш ва рус халқининг ғурури-фахри ҳисобланган Қора денгиз флотининг байроқдор кемаси — "Москва" крейсерини чўктириш каби ҳолатлар кузатилган эди. Шунингдек, қатор "Белый лебедь"(Ту-160) стратегик бомбардимончиларининг йўқ қилиниши Россия ҳаво ҳимоя қудратини парчалаб ташлади.

Халқаро форум мезбони бўлган шаҳарга берилган сўнгги зарбалар эса русларга аччиқ бир ҳақиқатни эслатмоқда: уларнинг буюклик даъволари реал иқтисодий ва ҳарбий заифликка мутлақо мос келмайди. Россия халқаро тадбир ўтказмоқда-ю, бироқ унинг хавфсизлигини таъминлай олмаяпти. Қолаверса, Беларусь билан муносабатларни ҳисобга олмаганда, унинг халқаро алоқалари ҳам барқарорликни йўқотиб, борган сари заифлашмоқда.

Ҳатто Москванинг умид билан Пекинга юзланиши ва "Россия-Хитой иттифоқи" деб аталган лойиҳа ҳам ўзини оқламади. Томонлар ўртасида стратегик келишувлар мавжудлигига ва БРИКС ёки ШҲТ каби ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликка қарамай, Хитой энг оғир дамларда Россияга ёрдам қўлини чўзишга шошилмади. Буларнинг барчаси мазкур алоқаларнинг шунчаки рамзий эканини исботлади. Москва халқаро майдонда чекиниб, ўз ўрнини йўқотар экан, бу рамзий иттифоқлар уни собиқ буюклик мақомига қайтара олмайди.

Якунда шуни айтиш мумкинки, тўғри, Россия заифлашув ва инқироз борасида Ғарб давлатларидан, хусусан, Америкадан олдинроқда бўлса ҳам, бироқ барча мустамлакачи кучлар ўз ичида инқироз уруғларини олиб юрибди. Бу эса, Аллоҳнинг изни билан, Рошид Халифалик барпо этилганда яққол намоён бўлади. Ислом давлати — пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик қудрати қаршисида Форс кисролари ва Рум қайсарларининг қулаш тарихи замонавий империялар устида қайтадан такрорланади.

Гарчи бу давлатлар Халифалик қулатилганидан сўнггина оёққа турган бўлса-да, Қудратли ва Азиз Зот ваъда қилган Исломий Давлат барпо этилганда, улар, албатта, яна инқирозга юз тутадилар: ﴿وَعَدَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنْكُمْ وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَيَسْتَخْلِفَنَّهُمْ فِي الْأَرْضِ كَمَا اسْتَخْلَفَ الَّذِينَ مِنْ قَبْلِهِمْ﴾ «Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва солиҳ амаллар қилганларга худди улардан олдин ўтганларни халифа қилганидек, уларни ҳам ер юзида халифа қилишни… ваъда қилди». Аҳмад… Ҳузайфадан ривоят қиладики, Содиқ ул-Амин бўлган Расулуллоҳ ﷺ биз яшаб турган ушбу зўравон (жабрий) бошқарувдан сўнг Хилофатнинг қайта тикланиши ҳақида хушхабар бериб, дедилар: «…сўнгра зўравон подшоҳлик бўлади ва у Аллоҳ хоҳлаганча давом этади, сўнг Аллоҳ уни кўтаришни хоҳлаганда кўтаради. Сўнгра пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади, – сўнг сукут қилдилар».

Бу, албатта, Аллоҳнинг изни билан, амалга ошгувчидир.

﴿وَاللَّهُ غَالِبٌ عَلَى أَمْرِهِ وَلَكِنَّ أَكْثَرَ النَّاسِ لَا يَعْلَمُونَ﴾

 «Аллоҳ Ўз ишида ғолибдир, лекин одамларнинг кўплари буни билмаслар»

 

26 Зулҳижжа 1447ҳ

12 июн 2026м

TagsДрон ҳужумлариРоссия-Украина уруши
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Россия Марказий Осиёдан воз кечмоқчи эмас: Душанбе форуми ортидаги геосиёсий уринишлар

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Мустамлакачилар ва уларнинг ҳар турли малайлари истамасалар-да Ҳизб ут-Таҳрир-Тунис вилояти ҳаргиз ўз фаолиятини тўхтатмайди

  • МАҚОЛАЛАР

    Қўрқитдингиз, мен эса қўрқдим ука!

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 14.06.2026

    Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

  • 14.06.2026

    Fulbright дастурининг кенгайтирилиши: Таълим ва иқтисодий ҳамкорлик ниқобидаги геосиёсий стратегия

  • 14.06.2026

    ҚИММАТЧИЛИК — ИСЛОМ ТАРОЗУСИДА

  • 14.06.2026

    СУРИЯ: ҲУРЛИК ДАЪВОСИМИ ЁКИ БЎЛИНИШ БАЛОСИ?

  • 14.06.2026

    ФИРЪАВН МЕРОСИ: СУКУТ ҚАЪРИДАГИ КИНОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/