Интеллектуал генераллар: Уммат ақл-заковати кимнинг армиясига хизмат қилмоқда?

Интеллектуал генераллар: Уммат ақл-заковати кимнинг армиясига хизмат қилмоқда?
سْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
АҚШ ва Европа олийгоҳларида синган қадриятлар ва бой берилаётган авлод
Интернет ва ОАВ саҳифаларида “Фалончи ўқувчимиз Гарвардга қабул қилинди!”, “Фалончи иқтидоримиз Силикон водийсидаги IT-гигантда иш бошлади!” деган сарлавҳаларни ўқиганимизда, ота-оналарнинг боши кўкка етади. Ҳукумат мулозимлари ва зиёлилар бир-бирига навбат бермай мақтовли постлар ёзишади, қарсак чалишади.
Аммо ушбу яширин тузоқ, сохта шон-шараф ортида қандай фожиа ётганини ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?
Имтиҳонларнинг минг бир чиғириғидан ўтиб, энг юқори балл тўплаган, давлат грантларини қўлга киритган сара ёшларимиз ўқишни тамомлагач, Ғарбнинг трансмиллий корпорациялари ва тадқиқот марказлари томонидан талаш-талаш бўлиб олиб кетилмоқда. Бу ниманинг белгиси? Бу — мусулмон уммати, жумладан, юртимизнинг энг нодир интеллектуал салоҳиятларини ўз қўлимиз билан ўзгалар оёғи остида топталаётганининг ва бегоналар сафини мустаҳкамлаётганининг аччиқ ҳақиқатидир!
Хорижга бой берилган интеллектуал элита: улар ким ва қаерда?
Кўзимизни чанг босган хаёллардан очайлик. Хорижда қолиб кетаётган юртдошларимиз шунчаки оддий мигрантлар эмас, улар – жамиятнинг энг сара, энг ақлли ва суянчиқ қатламидир:
Молия ва иқтисодиётда: Федерал резерв тизими, Жаҳон банки, Халқаро Валюта Жамғармаси ва Уолл-стрит (Wall Street) фондларида ўтирган тадқиқотчиларимиз ўзга кучларнинг иқтисодий империясини янада қудратли қилмоқда.
IT ва сунъий интеллектда: Google, Meta, Microsoft, Amazon ва Apple каби глобал тармоқларда энг мураккаб дастурларни яратаётган иқтидорларимиз бегона юртларнинг рақамли келажагини барпо этмоқда.
Илм-фанда: Биотехнология, нанотехнология ва физика-математика бўйича Европа ва АҚШнинг етакчи лабораторияларида дарс бераётган олимларимиз кашфиётларини ўзгалар номига расмийлаштирмоқда.
Стратегия ва геосиёсатда: Халқаро таҳлил марказларида (think tank’ларда) ўтирган юртдошларимиз ҳатто Марказий Осиё бўйича ҳарбий ва геосиёсий маслаҳатчига айланиб, бегона сиёсатчиларнинг қўлида қурол бўлмоқда.
Рақамларга қаранг: биргина Ўзбекистондан 28 000 га яқин энг сара олим ва талаба хорижда юрибди. Бутун Марказий Осиё бўйича бу кўрсаткич 100 000 дан ошади!
Бу — шунчаки статистика эмас, бу — бутун бошли интеллектуал АРМИЯ! Аммо улар ўз юртини эмас, бегоналар манфаатини ҳимоя қилаётган, ўз эътиқод илдизидан узилган “интеллектуал генераллардир”!
Ҳукумат ва зиёлиларнинг даҳшатли лоқайдлиги
Энг аламлиси, ушбу сара ёшларнинг аксарияти президент мактабларида, ихтисослашган мактабларда халқ ва давлат бюджетининг пулига ўқитилган!
Амалдорларимиз эса “миялар оқиб кетиши” (Brain Drain) деган хавф қаршисида чуқур сукутда. Уларга бонг уриш ва огоҳлик ёшини тўкиш ўрнига, шунчаки “Талабамиз хорижга кетди” деб кўз-кўз қилиш, сунъий қарсак чалиш маъқул келмоқда.
Эй мулозимлар ва зиёлилар, нима учун бу ёшлар юртига қайтишни хоҳламайди, деб ҳеч ўйлаб кўрдингизми? Чунки улар қайтиб келса, бебурд бюрократияга, таниш-билишчиликка, илмга бўлган эътиборсизликка ва салоҳияти топталишига дуч келишини жуда яхши билишади!
Давлатнинг келажаги ер остидаги бойликлар билан эмас, ақл эгалари билан ўлчанади. Агар сара мияларни топшириб қўйсак, эртага давлат бошқарувини, иқтисодиёт ва мудофаани КИМга топширамиз?
Ота-оналарга қарата айтилган оғриқли ҳақиқат:
Азиз ота-оналар! Фарзандингизнинг чет элга ўқишга киргани ёки у ерда катта маошли иш топгани — оилавий қувончингиздек туюлиши мумкин. Аммо парда ортига бир назар солинг:
Ғарбнинг материалистик жамиятида вояга етган фарзанд ҳамма нарсани фақат моддий манфаат билан ўлчайдиган, Аллоҳ ҳаром қилган иллатларни “эркинлик” деб атайдиган, бeҳаёликни табиий ҳол деб қабул қиладиган, ўз оиласи ва ота-онасини ҳам “бегона” деб биладиган шаклда қайта шаклланади. У ўз миллати ва динидан “қолоқлик” деб узоқлаша бошлайди.
Наҳотки, кўзларимиз кўр, қулоқларимиз кар бўлса?! Наҳотки, Ғарб жамиятидаги маънавий тубанликни ва оила институтининг емирилишини сезмаётган бўлсак?!
Ўтмиш тарихимизни унутдикми?! Мусулмон ёшлари Европа давлатларида таҳсил олиб келиб, ўз қўллари билан Халифаликни ағдаргани ва Исломни ҳаёт майдонидан чиқариб ташлагани ҳақидаги аччиқ сабоқлар ёдимиздан чиқдими?! Бугун ҳам мусулмонларнинг Исломни жамият ҳаётига кайтариб, Халифалик давлатини тиклашга қарши курашда яна ўзимизнинг иқтидорли ёшларимиздан фойдаланишга қаратилган фитна режаларини англаб етмаяпмизми?!
Эй мусулмон ёшлари!
Эй бугун хориж олийгоҳларига интилаётган, чет элларда таҳсил олаётган ва ишлаётган иқтидорли мусулмон ёшлари!
Ўзгаларнинг ўткинчи ва яширин мақсадларга тўла дунёсини деб абадий Охиратингизни барбод қилманг!
Расулуллоҳ ﷺнинг сийратларига, у зот атрофида жипслашган ёш саҳобаларнинг жасоратига бир назар солинг! Улар бегона империяларга хизматкор бўлишмади, балки Ислом адолатини қоим қилишди ва уни бутун дунёга ёйишди.
Билингки, бугун уммат ва Исломни мабда сифатида қайта тиклаш карвони айнан сиз каби билимли, иқтидорли ва заковатли ёшларни кутмоқда!
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَتَّخِذُوا الْكَافِرِينَ أَوْلِيَاءَ مِن دُونِ الْمُؤْمِنِينَ
– “Эй иймон келтирганлар! Мўминларни қўйиб, кофирларни дўст тутмангиз!» (Нисо:144)
Сиз бегоналарнинг ва куфр кучларининг армиясидаги хизматчи эмас, балки Ислом ва мусулмонлар келажагининг асл ГЕНЕРАЛЛАРИСИЗ! Сафга қўшилинг, ўз илмингиз ва заковатингиз билан ўз халқингиз ва мусулмон уммати олдидаги етакчилардан бўлинг!
Муҳиддин
27.09.2026й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ