Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾
“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”
Хабар (uzdiplomat 20.05.2026й): Ўзбекистонда тадбиркорларга нисбатан норасмий босимларни чеклаш, улардан “норасмий ҳомийлик” сўраш, турли тадбирларга мажбурий пул йиғиш ва асоссиз илтимослар қилиш каби эски тизимли иллатларга барҳам бериш мақсадида янги фармон қабул қилинди.
Изоҳ: Ушбу ҳужжатга кўра, давлат хизматчиларининг тадбиркорлар билан бўладиган ҳатто “расмий текширув эмас” деб баҳоланган ҳар қандай мулоқоти ҳам электрон тизимда қайд этилиши мажбурий қилиб қўйилди. Қоидаларни мунтазам равишда бузиб келган мансабдорларни эса махсус “Инсофсиз текширувчилар реестри”га киритиш белгиланди. Аслида, тадбиркорларга нисбатан бу каби босимлар янгилик эмас, мазкур иллат уларни бир неча ўн йилликлардан бери қийнаб келади. Ҳозир эса ҳукумат тарафидан йўл қўйилган бундай ноқонуний аралашувлар расман тан олинмоқда холос. Буни халқаро молиявий ташкилотлар, Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банки каби Ғарб мустамлакачилик қуроллари олдида “биз бизнес муҳитини ислоҳ қиляпмиз, рақамли назорат ўрнатяпмиз” деб ҳисобот бериб, навбатдаги риболи қарзларни қўлга киритиш учун ишлатиладиган сиёсий восита, дейиш тўғрироқ бўлади. Яъни мақсад иллатни йўқотиш эмас, балки ундан фойдаланиш холос. Шунинг учун Ўзбекистонда ҳатто кичкина тадбиркор бўлиш ҳам аллақачон азоб-уқубатга айланиб бўлган. Чунки оғир солиқлар, текшир-текширлар, ҳокимият босимлари, бюрократия, монополия каби иллатлар уларни бўғзидан оляпти… Ислом ҳукмларига кўра эса, одамлардан, хусусан, тадбиркорлик билан шуғулланаётганлардан давлат берган ваколатларга кирмайдиган ҳар қандай нарсани талаб қилиш, жумладан, ҳомийликка мажбурлаш, қандайдир тадбирларга пул йиғиш кабилар бировнинг молини ноҳақ ейиш, деб эътибор қилинади ва ҳаром амал сифатида қаттиқ қораланади. Исломий бошқарувда бундай ҳаром ишга қўл урган ҳар қандай амалдор зудлик билан вазифасидан четлаштирилади. Ҳукумат бундай ишларнинг оммавий ва тизимли авж олмаслигига қаттиқ эътибор беради. Чунки бу каби иллатларнинг илдиз отиши одамларнинг бошқарувга бўлган ишончига путур етказади, уларга зулм етишига олиб боради. Модомики, тузум одамларда Аллоҳдан қўрқиш, омонатдорлик ва ҳалоллик туйғусини шакллантирмас экан, ҳеч қандай электрон база ёки “инсофсизлар реестри” инсонни инсофли қилиб қўя олмайди.
Хабар (uzdiplomat.uz 20.05.2026й): Ўзбекистонда гўшт тез қимматлашмоқда.
Изоҳ: Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, апрел ойида асосий озиқ-овқатлар орасида гўшт маҳсулотлари энг кўп қимматлашган. Йиллик ҳисобда эса қўй гўшти 20,3 фоиз, суякли мол гўшти 16,6 фоиз, суяксиз мол гўшти 17,3 фоиз, гўшт қиймаси 14,1 фоизга қимматлаган. Маълумотларга кўра, ҳозирда Ўзбекистон мол ва қўй гўштига бўлган эҳтиёжини 90%дан ортиқроғини ўз ички манбалари ҳисобига таъминлай олади. Бироқ шунга қарамай нархлар аҳоли даромадига нисбатан жуда баланд. Маҳаллий чорвадорлар ва соҳа мутахассислари ушбу оғир вазиятнинг бир қанча сабабларини, жумладан, ем-ҳашак ва озуқа маҳсулотларининг ҳаддан ташқари қимматлиги, чорванинг кескин камайиб кетгани ва ветеринария соҳасидаги муаммоларни айтиб келишади. Шунинг учун бу ерда табиий савол туғилади: гўшт етиштиришнинг қимматлаб бораётганини ўзбек ҳукумати билмайдими, нега бунга қарши чоралар кўрмайди? Албатта, ҳукумат бундан бехабар эмас, аксинча, йиллар давомида унинг чорвадорлик, хусусан, ер масаласида олиб борган нотўғри сиёсати оқибатини бугун оддий халқ ўз гарданида ҳис қилиб турибди. Шу билан бирга, сўнгги йилларда импорт ҳажмининг кескин ошаётгани ҳам кузатилмоқда. Ҳозирча Ўзбекистон ўз эҳтиёжини деярли тўлиқ таъминлаётган бўлса, яқин келажакда ичкарида гўшт етиштиришдан кўра четдан импорт қилиш арзонроққа тушадиган аҳволга тушиб қолиши хавфи жуда катта. Аммо бу нархлар арзонлашишини англатмайди, балки гўшт нархи янада кўтарилади ва қимматроқ бўлса-да импорт қилишга мажбур бўлинадиган қарамликка юз тутилади. Ҳозирги қимматчилик сабабларидан бири – ўзбек режимининг БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) билан алоқалар ўрнатаётгани ва унинг талабларини бажараётганидир. Бу зараркунанда ташкилот заиф давлатлар қишлоқ хўжалигини вайрон қилиб, йирик давлатларнинг қиммат маҳсулотлари учун янги бозорлар очиб берадиган қарам қилиш қуроли ҳисобланади. Шунинг учун бу каби халқаро ташкилотлар босими ва буйруқларини бажаришга чек қўйиб, ўз мустақил қишлоқ хўжалиги сиёсати юритилмагунча қимматчиликка барҳам бериб бўлмайди. Бундай сиёсатни эса, Ислом низомини татбиқ қилувчи исломий бошқарувгина амалга ошира олади.
Хабар (qalampir.uz 22.05.2026й): Олий Мажлис Сенати аъзоси Қудратилла Рафиқов Ўзбекистон давлат гербини ўзгартириш таклифини илгари суриб, мустақилликка эришилганидан кейин ҳам гербдаги пахта ва ғалла тасвирлари собиқ совет тузуми мафкурасининг харобалари сифатида сақланиб қолаётганини таъкидлади.
Изоҳ: Олий доираларда кўтарилаётган ушбу ташаббус ва баҳслар, афсуски, масаланинг мағзига эмас, унинг юзаки пўстлоғига, яъни шунчаки қоғоздаги ва девордаги расмларга қаратилган навбатдаги чалғитувчи сиёсий найрангдир. Ҳақиқий суверенитет ва чин мустақиллик давлат рамзларини, байроқ ёки гербдаги тасвирларни ўзгартириб, уларни замонавийроқ қилиб безаб қўйиш билан барпо бўлмайди. Бундай ёндашув халқнинг диққатини реал сиёсий ва иқтисодий қарамликдан чалғитиб, сунъий ватанпарварлик кўпигини пайдо қилишга хизмат қилади, холос. Зеро, давлатнинг рамзи қандай бўлишидан қатъий назар, агар унинг ички ва ташқи сиёсати, мафкураси ва иқтисоди хорижий кучлар изни билан юритилаётган бўлса, у ерда мустақиллик ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. Чин мустақиллик – бу давлатнинг ички ва ташқи сиёсатда, қонунчилик ва мафкурада, ҳарбий ва иқтисодий қарорларда дунёдаги ҳеч қайси давлатнинг ёки халқаро ташкилотнинг таъсири ва босими остида бўлмаслиги, ўз тақдирини фақат ўз мабдаси-дунёқараши асосида мустақил белгилашидир. Мустақил давлат ўз ҳудудидаги бойликларни ўз халқи манфаатига ишлатади, қонунларини четдан кўчириб олмайди ва ўзга юртларнинг сиёсий манфаатларига хизмат қилувчи қурилмага айланмайди. Бироқ бугунги Ўзбекистон воқелигига назар солинса, мамлакатнинг стратегик тармоқлари, табиий бойликлари ва иқтисодий суверенитети халқаро капиталистик йиртқичлар томонидан занжирбанд қилинаётгани кўринмоқда. Давлатнинг ички ва ташқи сиёсати Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банки каби Ғарб мустамлакачилик қуролларининг “тавсиялари” ва судхўрлик кредитлари асосида шакллантирилмоқда. Ўзбек режими мафкуравий бўшлиқни ҳам Ғарб демократияси билан тўлдиришга уринаётгани қарамлик белгиларидан биридир. Агар мусулмон халқимиз Ислом мафкураси атрофида бирлашиб, ўз тақдирини ўз қўлига олиш сари дадил қадам ташламас экан, устимизда ўтириб олган золим режим ўзининг қарамлик ва заифликка маҳкум зеҳнияти билан бунга ҳеч қачон ботинмайдиган кўринади.
Хабар (uzdiplomat 22.05.2026й): Агар аёлларнинг уй меҳнатига ҳақ тўланганда, маош қанча бўлар эди?
Изоҳ: Uzdiplomat нашри мана шундай сарлавҳа остида мақола эълон қилди. Унда айтилишича, БМТ, UNDP ва халқаро гендер тадқиқотлари Марказий Осиёда, жумладан Ўзбекистонда аёллар эркакларга нисбатан бир неча баробар кўпроқ “unpaid care work” – бепул ғамхўрлик ва уй меҳнатини бажаришини қайд этган. Тадқиқотларга кўра, ўзбекистонлик аёллар кунига ўртача 5-6 соатини бепул парвариш ва уй ишларига сарфлайди. Бу ойига тахминан 168 соат, йилига эса 2040 соат дегани. Жаҳон банки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилда эркакларнинг меҳнат бозорида иштирок даражаси 73,9%, аёлларда эса 41,2% бўлган. Бу фарқнинг муҳим сабабларидан бири айнан уй ва парвариш юки экани халқаро ҳисоботларда таъкидланади. Маълумки, юртимизда оилавий муносабатлар, эр ва хотин ўртасидаги алоқалар асосан Исломий ҳукмлар асосида юргизиб келинади. Ва булар ичида эркак кўчадаги ишларни бажариши, оилавий эҳтиёжларни қондириши, аёлнинг эса уй бекаси ва она сифатидаги роли давом этиб келмоқда. Аммо оиладаги мана шундай табиий ва тўғри тартиботга Ғарбнинг анави фитна ташкилотлари бурнини суқиб, уни издан чиқаришга ва мусулмон оилаларнинг тинчлик-хотиржамлигини бузишга уринмоқда. Чунки оила институти парчаланса, авлодлар тарбияси улар белгилаб берган стандартлар асосида юргизилса ва энг асосийси, мусулмонлар Ислом белгилаб берган тартиб-қоидалардан узоқлашса, Ғарб дўпписини осмонга отади. Зеро, бу Ғарбдаги жамиятлар, хусусан, оила институти аллақачон барбод бўлиб, бузуқлик, ёлғизлик ва бахтсизлик ботқоғига ботиб улгурди. Энди улар ўзларининг ана шу сассиқ ботқоғига биз мусулмонларни ҳам тортмоқчи бўлишяпти. Буни гўё аёллар ҳуқуқини ҳимоя қилиш, деган чиройли ниқоб билан ўрашмоқда. Яна одамни энсасини қотирадиган нарса шуки, Ғазода ўн минглаб аёллар ва болалар лаънати яҳудлар томонидан қирғин қилинаётганда оғзига толқон солиб олган Ғарб давлатлари ва уларнинг фитначи халқаро ташкилотлари энди ўзбекистонлик аёллар ғамини қилаётганига наҳот бизни ишонади деб хомхаёл қилишса?! Шу ўринда биз ўзбек режимини ўз мусулмон халқига Ғарбнинг бузғунчи лойиҳалари ва талабларини тиқиштиришга йўл қўйиб бераётганини қаттиқ қоралаймиз! Агар ақлингизни йиғмасангиз, эртага ўз халқингизнинг лаънати ва нафратига, Аллоҳнинг олдида эса, шармандалик ва юзқароликка юз тутасиз!
Хабар (gazeta.uz 23.05.2026й): 23 май куни Самарқанд вилоятининг қатор ҳудудларида кузатилган кучли ёмғир оқибатида айрим кўчаларда сув тўпланиши ва тошқин ҳолатлари юзага келди.
Изоҳ: Хабарда айтилишича, вилоят ҳокими Адиз Бобоев вазиятни жойига чиқиб ўрганиш мақсадида тегишли ташкилотлар вакиллари билан биргаликда Самарқанд шаҳридаги баъзи кўчаларга бориб, ҳудудда сув тўпланишини бартараф этиш, сувни оқизиш тизимини яхшилаш ва бундай ҳолатлар такрорланишининг олдини олиш юзасидан вазифалар юклаган. Бундай сув тошқинлари яқинда Тошкент шаҳрида ҳам бўлиб ўтди ва мутахассислар агар ёмғир яна озгина кўпроқ ёққанда шаҳар сув остида қолишини айтишганди. Бу каби ҳолатлар инфратузилмага деб миллиардлаб қарзлар олинганига қарамай, у ҳамон абгор аҳволда эканлигини яна бир бор фош қилди. Шунингдек, давлат идораларининг масъулиятсизлиги ва табиий офатлар қаршисида нақадар ожиз, тайёр эмаслигини ҳам мана нечанчи марта кўрсатиб қўйди. Ваҳоланки, бу каби сел ва сув тошқини офатларига ҳукумат олдиндан тайёр бўлиши, барча хавф-хатарларни ҳисобга олган ҳолда стратегик режаларга эга бўлиши керак эмасмиди?! Чунки давлатнинг вазифаси табиий офатлар келишидан олдин инфратузилмани – сел йўлларини, йирик дренаж ва канал тизимларини мустаҳкамлаш, гидротехник иншоотларни мунтазам назорат қилиш ва хавфли ҳудудлардаги аҳолини хавфсиз ерларга кўчиришдан иборатдир. Коррупция ботқоғига ботган тузум кўз юмиб келган муаммолар товонини эса, яна уйи ва девори қулаган оддий мазлум халқ тўламоқда. Расулуллоҳ ﷺ айтганларидек “Имом (раҳбар) ўз раиятига масъулдир”. Нақл қилинишича, бир куни Мадинада ярим тунда чўл тарафдан бир баланд овоз келади. Шунда Росулуллоҳ ﷺ биринчи бўлиб овоз келган тарафга от чоптириб кетадилар. Бу ўринда Росул ﷺ давлат раҳбари сифатида вазиятни текшириш мақсадида зудлик билан ҳаракатга келган эдилар. Шунингдек, Умар р.а.нинг: “Агар Ироқ йўлида бир улоқча қоқилиб кетса ҳам, Аллоҳ мендан: Эй Умар, нега йўлни текислаб қўймадинг, деб сўрашидан қўрқаман”, – деган машҳур сўзлари ҳам раҳбарликнинг нақадар масъулиятли иш эканини кўрсатади. Бундай омонатдор ва Аллоҳдан қўрқувчи раҳбарларни эса, моддий манфаатга асосланган капиталистик тузум эмас, балки ҳақ ва адолатга асосланган Ислом низоми етиштириб чиқаради.
Хабар (president.uz 29.05.2026й): Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 29 май куни Остона шаҳрида Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида кузатувчи давлат раҳбари мақомида иштирок этди.
Изоҳ: Шавкат Мирзиёев Остонада ўтган Олий Евросиё иқтисодий кенгаши йиғилишида ЕОИИ билан ҳамкорликнинг жорий устувор йўналишларини кўрсатиб ўтди. Улар орасида тўсиқсиз савдо учун ягона рақамли макон, саноат кооперацияси, саноатнинг яшил трансформацияси, меҳнат мобиллиги ва туризм каби масалалар бор. Маълумки, ЕОИИ Россия ҳукмронлиги остидаги ва асосан унинг манфаатларига хизмат қиладиган ташкилот бўлиб, унда қатнашиш ва аъзо бўлиш ҳеч бир жиҳатдан Ўзбекистон манфаатларига жавоб бермайди. Шунингдек, у Марказий Осиё мусулмон халқлари манфаатларига ҳам зид келади. Аммо Ўзбекистон Москванинг қаттиқ босимлари сабабли 2020 йилда ташкилотда кузатувчи давлат мақомида иштирок этишга мажбур бўлди. Ва шу пайтгача у ташкилотга аъзо бўлишга мажбурловчи Россия босимларидан қутула олганича йўқ. Россия гоҳ ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларини таҳқирлаш, уларни уриб-тепкилаб камситувчи мунтазам рейдлар ўтказиш, таъқиб қилиш, қамоққа ташлаш, катта тўловлар ундириш, гоҳ Ўзбекистондан борган маҳсулотларни киргизмаслик каби ишларни қасддан уюштириб келяпти. Кўриб турганимиздек, бу кофир ўриснинг зуғумидан юртимиз мусулмонлари жабр чекяпти. Ўзбек режими эса, “ўрис оға”си олдида ўзининг заифлиги ва журъатсизлиги билан бундай зулму зўравонликларни фақат кузатиш билан чекланмоқда. Аммо ҳукуматнинг ЕОИИга қўшилиш катта хато бўлишини тушунаётгани, унинг Путин режимининг ўзбекистонлик мусулмонларни одам ўрнида кўрмаётганига қарши бирор чора қўлламаётганини ҳеч бир жиҳатдан оқлай олмайди. Чунки фақат аъзо бўлишни рад этишни ўзи билан сиёсатда ютиб ҳам бўлмайди, қадр-қимматни оёғости қилишларига чек қўйиб ҳам бўлмайди. Балки ўзбек режими ўзининг қарамлик ва заифликка маҳкум ақлиясини озодлик, журъат, сиёсий ирода, азизу мукаррам бўлиш ҳақидаги юксак тушунчаларга ўзгартириши талаб қилинади. Мусулмон халқимиз ҳам ўз қадр-қимматини тиклаш фақат ўз Исломига қайтиш билан амалга ошишини англаши зарур. Модомики, Россия каби Ислом ва мусулмонлар душманларига қарши турмоқчи бўлсак, бунинг учун Ислом мабда-мафкураси атрофида бир тану бир жон ўлароқ бирлашишдан бошқа нажотимиз йўқ!
Форуқ
30.05.2026й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб