| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›АХЛОҚҚА ДАЪВАТ ҚИЛИШ БИЛАН ЖАМИЯТ ЎЗГАРАДИМИ?

АХЛОҚҚА ДАЪВАТ ҚИЛИШ БИЛАН ЖАМИЯТ ЎЗГАРАДИМИ?

By htadmin
16.12.2018
1788
0
Share:

بسم الله الرحمن الرحيم

АХЛОҚҚА ДАЪВАТ ҚИЛИШ БИЛАН ЖАМИЯТ ЎЗГАРАДИМИ?

Узоқ йиллардан бери диний хутба, хусусан расмий, рухсат берилган ва ахборот воситаларида чиқадиган диний хутба фақат бир йўналишга қаратилди. У ҳам бўлса, даъватни ахлоқий жиҳатга чеклаш ва уни турли воситалар билан бўғиш. Бу ташаббус эгалари мусулмонларнинг муаммоси уларнинг хулқи тубанлашганидадир, шунинг учун хулқни тузатилса, уларнинг аҳволи ўзгаради дейишяпти. Мана шу асосда кетма-кет анжуманлар ўтказилди, китоблар ёзилди ва бекорга тарқатилди. Булар мусулмонларнинг ахлоқини қайта тиклаш ва уни мусулмоннинг кундалик тасарруфотларига асос қилиш учун амалга оширилди.  

Улар ўз гапларини ҳадислар, саҳобалар суннати ва шоирларнинг шеърлари билан қувватлашди. Ахлоқ асосида муассасалар ташкил қилишди ҳамда бошқа илмларни ҳам “ахлоқлаштиришга” чақирадиган қўлланмалар ишлаб чиқишди. Шунингдек университетларда алоҳида факултетлар очишди, ахлоқни диний ахлоқ ва дунёвий ахлоқ қилиб бўлишга уринишди. Ахлоқ барча дин ва рисолатлар ўртасидаги муштарак нарса, деган эътиборда барча динлардаги ахлоқий фикрни солиштиришга чақиришди. Барча масжид минбарларида фақат Росулуллоҳ Aнинг ахлоқи ва у киши энг гўзал хулқ эгаси бўлгани ҳақида гапириладиган бўлди.  Шунингдек, Росулуллоҳнинг рисолати фақат битта нарса, яъни жоҳилият замонида мавжуд бўлган ва Ислом уни ўчириш учун келган хулқларни тамомига етказиш учун юборилган, деб гапириладиган бўлди. Мулоҳаза юритган одам шуни кўрадики, ахлоққа бўлган даъват юксак суратда олиб бориляпти. Бу йўлда катта куч сарфланяпти ҳамда у учун расмий ва хусусий минбар эшиклари очиқ. Шунинг учун биз бу программага онгли равишда танқидий ёндашишимиз лозим. Чунки биз Умматнинг ахлоқи жуда тез ва давомий тарзда тубанлашиб кетаётгани ҳақида баданларни титратадиган гапларни эшитяпмиз. Айни шу пайтда бизнинг иқтисодий муаммоларимиз ҳам кўпайди, қашшоқлигимиз зиёдалашди, юртларимиз босиб олинди, ахлоқий, идоравий, сиёсий ва оилавий жаҳолат ёйилди… Аксар қадриятлар қулади, Ислом ўз юртида бегонага айланди ва рувайбизалар гап сотадиган бўлди.  Ахлоққа чақираётганлар яхши ният биланми ёки ёмон ниятдами фарқсиз, қанчалик куч сарфлашмасин, шу ишлар содир бўлди. Бу ташаббусни баҳс қилиш ва унинг фойдаю зарарларини баён қилиш учун уни бир неча жиҳатдан ўрганишимиз лозим. Шунда у ҳақдаги ноаниқликларни кетказиб, тушунчаларни тўғрилаймиз. Феруз Ободий хулқни туғма хусусият, характер, мардлик ва дин, деб таърифлаган. Луғатшунос олимлар халқ билан хулқни фарқлаганлар.  Аллома Роғиб Исфаҳоний айтади: “Халқ ва хулқ аслида битта, масалан шарб ва шурб, сарм ва сурм каби. Лекин халқ кўз билан кўриладиган кўриниш, шакл ва суратга хосдир. Хулқ эса, қалб билан ҳис қилинадиган куч ва туғма хусусиятга хос”.

Аммо хулқнинг шаръий таърифига келсак, Қуръон истилоҳи кўпинча луғавий маънодан фарқ қилмайди. Хулқ лафзи Қуръонда фақат икки жойда келган. Биринчиси Аллоҳ Таоло Ҳуд қавми тилидан:

إِنْ هَذَا إِلَّا خُلُقُ الْأَوَّلِينَ

“Албатта бу (айш-ишратга берилиб умр ўтказиш) аввалгилардан қолган одатдир”.  (Шуаро:137) дейди.  

Ибн Аббос оятдаги хулқни уларнинг дини, одати, ахлоқи ва мазҳаби деб тафсир қилган. Иккинчиси эса, ушбу

وَإِنَّكَ لَعَلى خُلُقٍ عَظِيمٍ

“Албатта сиз улуғ хулқ устидадирсиз” (Қалам:4) оятида келган.  

Табарий ушбу оят тафсирида айтади:

“Аллоҳ Таоло ўз Пайғамбарига: Эй Муҳаммад сиз энг буюк одоб эгасисиз, деяпти. Бу Аллоҳ ўзи ўргатган Қуръон одобидир, у Ислом ва унинг шариатидир. Таъвил аҳлларининг барчаси биз айтган гапни айтишган”. Ибн Аббос, Мужоҳид, Ибн Зайд ва Заҳҳоклар (улуғ хулқ)ни буюк дин деб тафсир қилишгани ҳақида ривоят қилинган.  

Суннатда эса, хулқ истилоҳи бир неча жойларда келган бўлиб, уларнинг барчасини келтириб ўтириш мавриди эмас. Оиша онамиз Росулуллоҳ с.а.в. нинг хулқини сифатлар экан “У кишининг хулқи Қуръон бўлган эди” деган. Аҳмад чиқарган.

Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ с.а.в.:

“Яхшилик – чиройли хулқликдир” деган. Аммо истилоҳда Тоҳир ибн Ошур хулқ қалбда ўрнашган ҳамда яхши ва ёмон амалларга ундайдиган туғма хусусиятдир, деб таъриф беради. Шунинг учун чиройли хулқ ва ярамас хулқ дейилади. Шайх Тақийюддин Набаҳоний хулқни шахснинг асосий омилларидан бири деган. Яъни у инсон ўз нафси билан бўладиган алоқаларини тартибга соладиган ҳамда еб ичиш ва кийинишдаги ахлоқларни ўз ичига оладиган ҳукмлардир. Шариат аксар аҳкомларни батафсил ёритиб, катта эътибор қаратган бўлса-да, ахлоқ аҳкомларини Аллоҳнинг буйруқ ва қайтарувлари деб ҳисоблаган. Уларни бошқа аҳкомлардан ажратган эмас. Ҳатто фақиҳлар ҳам ўз китобларида ахлоқ учун боб ажратмаган. Улар ахлоқни шариат ва буйруқларнинг бир қисми, уларни ҳис-туйғулар ва исломий низомларни тақозо этадиган жамият воқесида, амалда рўёбга чиқарилиши лозим деб тушунишган.  

Исломий жамият фикрлар, туйғулар ва низомларни ўз ичига оладиган мумтоз яшаш тарзига эга инсоний вужуддир. Ундаги руҳий тараф исломий ақида билан боғланган. Ислом шахс ва мусулмон жамоатнинг ҳар бир қисми учун ислоҳ бўладиган алоҳида муолажа берган. Масалан, қашшоқлик жамиятдаги молиявий ишларни тартибга соладиган шаръий ҳукмларни татбиқ қилиш орқали муолажа қилинади. Закот, вақф, бойликни хазина қилиб йиғишдан қайтариш, пулни тилла ва кумушга боғлаш механизми орқали одилона тақсимлаш ҳамда бундан бошқа ҳукмларни татбиқ қилиш орқали қашшоқлар ва қашшоқликдан холи жамиятга эга бўламиз. Баъзида бундаги ахлоқнинг роли иккиламчи бўлади. Зулмнинг муолажаси эса, ҳукмни Исломдан оладиган ва муаммоларни ечадиган шаръий қозиларни талаб қилади. Росулуллоҳ с.а.в. тиланчилик қилган кишини ҳусни хулққа буюрмади, гарчи ҳусни хулқ унда бўлиши вожиб саналса-да. Балки унга: “Уйингда ниманг бор” деди, шунда у уйимда бир парча тери билан, меш бор деди. Росулуллоҳ с.а.в: “Уларни олиб кел” деган эди, у олиб келди.  Росулуллоҳ с.а.в. уларни олиб: “Буларни ким сотиб олади” деган эди, бир саҳоба мен сотиб оламан деди. Шунда Росулуллоҳ с.а.в: қанчага деганида, у бир дирҳамга, деб жавоб берди. Росулуллоҳ с.а.в: Ким қўшади деган эди, бошқаси икки дирҳам деди. Росулуллоҳ с.а.в. уни сотди, сўнг тиланчилик қилган кишига қараб: Мана бу икки дирҳамни ол ва бир дирҳамига оиланг учун таом ва бир дирҳамига болта сотиб ол” деди. У киши Росулуллоҳ с.а.в. буюрганидек бориб болта сотиб олди ва қўлида болта билан Росулуллоҳ с.а.в. ҳузурига қайтди. Росулуллоҳ с.а.в. болтани олиб, унга соп киргизди ва: “Бориб шу болта билан ўтин қил ва бизнинг ҳузуримизга ўн беш кундан кейин кел” деди. У бориб ўтин қилди ва ўтинини сотди. Ўн беш кундан кейин ўн дирҳам ишлаб қайтди. Бир шахс бошқасидан шикоят қилиб келган эди, иккисини ҳам тинглаб, мазлумнинг фойдасига ҳукм қилди. Яҳудийлар хиёнат ва тажовуз қилишганда, мусулмонларни дуо қилишга буюрмади, балки қўшинни ҳаракатга келтирди. Чунки Ислом Аллоҳнинг душманларига эмас, у зотнинг ўзига бўйсунишдир. Росулуллоҳ с.а.в. вафоти яқинлашгач, Усомани қўшин билан жўнашини васият қилди…

Лутфий ибн Муҳаммад қаламига мансуб

(“Ал-Ваъй” журналининг 384-сонидан олинди)

Tagsахлоқдаъватхулқ
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Иордания режими яҳудийлар давлати билан хорлик битимларини тузишда давом этмоқда

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Иордания шу кунларда… Ақсони 55 нафар камера ёрдамида кузатишни бошлайди!!!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Венгрия бош вазири: терроризм билан муҳожирлар ўртасида аниқ боғлиқлик бор

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/