| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Эрон чигаллиги фонида Россиянинг минтақада қайта тикланиш уринишлари

  • Ўзбекистон ҳукумати Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • Эронга қарши уруш

  • Яҳуд вужудининг ваҳшийлиги ва хоин ҳукмдорларнинг сукути

ЯНГИЛИКЛАР
Home›ЯНГИЛИКЛАР›Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

By htadmin
21.03.2026
442
0
Share:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾

“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”

Хабар (hordiq.uz 10.03.2026й): Ички ишлар вазирлигининг расмий маълумотларига кўра, биргина 2026 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистонда ОИВ инфекцияси тарқалган 790 та фоҳишахона аниқланган.

Изоҳ: Ўртача ҳисоблаганда, бу мамлакат бўйлаб кунига 10 тадан ортиқ шундай ҳолатлар фош этилаётганини англатади. Вазирлик хабарида таъкидланишича, бундай муассасалар кўпинча ўз фаолиятини турли “СПА” ва “массаж” салонлари ниқоби остида яшириб келган. Ушбу статистика президент Шавкат Мирзиёев томонидан ўтказилган йиғилишларда ҳам тилга олиниб, ҳуқуқ-тартибот идораларига бу борадаги текширувларни давом эттириш топширилган. Бу рақамлар бошқарув ва тузумдаги чуқур иллатларни юзага чиқаради. Одамлар “СПА” ёки “массаж салони” деган ёзув ортида аслида қандай бузуқликлар борлигини жуда яхши билишади. Шундай экан, “ер тагида илон қимирласа биладиган” хавфсизлик идоралари ва масъуллар бундан бехабар бўлиши мумкинми?! Албатта, уларнинг ҳар бир “қўшмачи” қаерда ўтиргани, қайси нуқтада ким “ишлаши”дан ипидан-игнасигача хабарлари бор. Шундай экан, нега давлат буларни тамоман тозалаб ташламай, вақти-вақти билан одамлар кўзи учун рейдлар ўтказиш билан чекланади? Ваҳоланки, давлатни бунга қудрати етади. Бунинг сабаби шуки, аввало ҳукумат бундай иллатлардан тўйиб кетган халқ кўзига ўзини қарши курашаётгандек қилиб кўрсатишдир. Шунингдек, фоҳишахоналарни ўз ҳимоясига оладиган ва улар орқасидан “нон ейдиган” манфаатдор гуруҳлар ҳам бор. Бу иш ҳам аллақачон мўмай даромад манбаига айлантириб олинган. Бундан ташқари, тузумнинг чириклиги ва иккиюзламачилиги нимани жиноят деб қараши ва унга жазо беришида ҳам яққол кўринади. Одатда, зино ва фаҳш билан жамиятни булғаётган, ОИВ каби юқумли касалликларни тарқатаётган фоҳишалар ва уларнинг ҳомийлари беш-ўн суткалик маъмурий қамоқ ёки арзимас жарима билан қутулиб қолишади. Лекин агар бир мусулмон диний мазмундаги материалга битта “лайк” босиб қўйса ёки исломий видео улашса, у дарров бир неча йилга қамоққа тиқилади. Демакки, ўзбек ҳукумати Исломга интилган, уни ўрганмоқчи бўлган мусулмонни ОИВ тарқатаётган фоҳишалардан кўра бир неча карра хавфлироқ, деб ҳисобламоқда. Мана шулардан манфаат асосига қурилган бугунги яроқсиз тузум ва ёмон бошқарув нақадар ахлоқсизлик ботқоғига ботганини тушуниб олиш қийин эмас.

Хабар (president.uz 13.03.2026й): 13 март куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштиришга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Изоҳ: Йиғилишда таъкидланишича, юртимиз аҳолиси 38 миллиондан ошган, соҳага триллионлаб маблағлар (биргина жорий йилда 56 триллион сўм) ажратилмоқда. Бироқ шунча имконият бўла туриб, мурожаатларнинг аксарияти, айниқса Тошкент шаҳри ва вилоятида (ярмидан кўпи) ечимини топмай қолмоқда. Давлат раҳбари Халқ қабулхоналарини эндиликда нафақат ариза қабул қилувчи, балки муаммоларни таҳлил қилиб, ечим таклиф этадиган марказларга айлантириш, “Ҳар бир инсон ва хонадон муаммосини билиб, вақтида кўмак беришим керак” деган янги шиор остида ишлаш топшириғини берди. Аслида, Халқ қабулхоналарини ташкил этиш заруриятини золим Каримов бошлиқ ҳокимиятнинг халқдан жуда узоқлашиб, ҳисобдорликни деярли йўқотгани ва одамлар муаммоларига ечим беришда тамоман муваффақиятсизликка учрагани билан изоҳлаш мумкин. Чунки ҳукумат қанчалик халқчиллигини йўқотса, унинг легитимлиги шунчалик пасайиб бораверади. Мирзиёев иқтидорга келганидан сўнг аввалги режимнинг мана шу хатосини тўғрилаш мақсадида мазкур тизим йўлга қўйилди. Таъкидлаш жоизки, бошида бу халқимизда умид учқунларини ёқди, ниҳоят қалашиб ётган муаммоларига ечим бериладиган вақт келганига ишонишни бошлади. Аммо охир-оқибат Халқ қабулхоналари халқнинг муаммоларига ҳақиқий ечим берадиган тизим эмас, балки аризаларни шунчаки рўйхатга олувчи ва вақтдан ютиш учун ишлатиладиган механизм эканлиги кўриниб қолди. Эътибор берилса, 2016 йилда ташкил қилинган мана шу тизим орқали Мирзиёев бошлиқ ҳукумат ҳақиқатда 10 йилча вақтдан ютди, яъни “мана, муаммоларингизни ҳал қиладиган тизим яратдик, энди уларга секин-асталик билан ечим берамиз” деган маънода халқимизни умидвор қилди. Ҳозир ҳам Мирзиёев бу тизимни такомиллаштириш ҳақида гапирар экан, мўлжалда яна ўн йил ютиш кўзланган бўлиши эҳтимол. Хуллас, муаммоларни ҳал қилиш иллюзияси ортида мавжуд тузум ва бошқарув умрини узайтириш мақсади ётибди холос. Бундан фарқли ўлароқ, Исломий бошқарувда биров муаммосини кўтариб, у ташкилотдан бу ташкилотга югуриб, сарсон-саргардон бўлишига йўл қўйилмайди. Аксинча, Ислом давлати ва унинг идоралари муаммони кимдир кўтаришини кутиб ўтирмайди, балки уларни топиб, зудлик билан ечим берадиган тизим йўлга қўйилади.

Хабар (daryo.uz 15.03.2026й): Марказий банк ва Осиё тараққиёт банки ҳамкорлигида ўтказилган тадқиқот натижалари аҳолининг қарийб ярми ўз жамғармаларини ҳанузгача нақд пул кўринишида, яъни “ёстиқ тагида” сақлашини кўрсатди.

Изоҳ: Респондентларнинг 73 фоизи банк омонатлари ҳақида билса-да, улардан атиги 6 фоизи фойдаланиши жамиятдаги чуқур ишончсизлик ва тизимли муаммолардан далолат бериши қайд этилди. Бундай тадқиқотлар ва уларнинг натижалари халқимизга ҳеч яхшилик келтирмаяпти. Масалан, аввалроқ Ўзбекистонда никоҳларнинг 40 фоизи 18-19 ёшлилар ўртасида тузилаётгани ҳақида статистик маълумотлар эълон қилинган эди. Шундан ҳеч қанча вақт ўтмай президент Мирзиёев никоҳни кечиктиришни рағбатлантирувчи, эрта никоҳлар ҳақида хабар берганларга мукофот бериш, хабардор қилмаганлари жазолаш каби чораларни ўз ичига олган фармонни имзолади. Шунинг сингари халқни қанча маблағи борлигини титкилайдиган мана бундай статистикалар тагида ҳам яхшилик ётмайди. Зеро, бу шунчаки бир маълумотни эълон қилиб қўйиш эмас, балки ҳукуматнинг кейинги иқтисодий ва фискал қадамлари учун замин тайёрлашга қаратилган. Ҳукуматнинг асосий мақсади – аҳоли қўлидаги назоратсиз пул оқимларини жиловлаш ва солиқ базасини кенгайтиришдир. Соддароқ айтганда, ўша “ёстиқ тагида” ётган пулларни банк системаси билан муомалага киришишига одамларни рағбатлантириш, керак бўлса мажбурлашдир. Чунки давлат учун бу пуллар солиқдан қочган, назорат қилиб бўлмайдиган ва судхўрлик тизимида қатнашмаётган “ўлик капитал”дир. Ҳукумат кўрадиган чоралар оқибатида ҳар бир шахснинг даромад ва харажатларини солиқ идоралари учун шаффоф қилиш, келажакда мол-мулк декларациясини жорий этиш ва ҳар бир сўмнинг келиб чиқишини сўроқ қилиш каби назорат ишлари янада кучаяди. Бу ўринда, одамларнинг жамғармалари ҳисобига солиқ тушумини кўпайтириб, бюджетни тўлдириш мақсади ҳам бор. Чунки ҳукумат ҳозирда ташқи қарзларни тўлаш учун ҳар қандай манбани эътибордан четда қолдирмаяпти. Хулоса шуки, мусулмон халқимиз ҳатто қўлидаги охирги жамғармасига ҳам кўз олайтирадиган мана бундай еб-тўймас ва адолатсиз бошқарув ҳамда солиқхўр тузумдан қутулмас экан, шахсий мол-мулклари доимо хавф остида қолаверади. Росулуллоҳ ﷺ шундай деганлар: “Мусулмонни моли фақат хушкўнгиллик билан берсагина ҳалолдир”.

Хабар (gazeta.uz 15.03.2026й): Қўқон аҳолиси тўрт кундан буён газсиз яшамоқда, кўплаб туманларда эса вақти-вақти билан электр ўчмоқда. Газ йўқлиги ҳақида Фарғона водийсининг бошқа ҳудудларидан ҳам хабарлар келмоқда.

Изоҳ: Ижтимоий тармоқларда Фарғона, Андижон ва Наманган аҳолиси газ йўқлиги ва чироқ тез-тез ўчирилаётгани ҳақида хабарлар қолдирмоқда. Қўқонлик ўқитувчи Нозима Маҳмудованинг “Gazeta.uz” нашрига маълум қилишича, газ йўқлиги сабабли одамлар кўчадан тайёр шашлик сотиб олишга ёки ўчоқда палов дамлашга мажбур бўлмоқда. Газ таъминоти корхонаси ходимлари эса, шаҳарга кирувчи газ қувурида босим 0 га тенг эканлигини кўрсатган видеоларни тарқатди. Бу ҳолат водий бўйлаб ҳаво ҳарорати -3 даражагача тушиши прогноз қилинган кунларда содир бўлмоқда. Қўқон ва бутун Фарғона водийсидаги бу аянчли манзара халққа нисбатан қилинаётган очиқ зулм ва масъулиятсизликнинг ҳақиқий юзидир. Зулмнинг энг аянчли кўриниши – ҳаво совуб, одамлар иссиқликка янада муҳтож бўлган пайтда, нархи қиммат газ ва электрдан ҳам маҳрум қилиниши, раҳбарларнинг эса халқ дарди билан иши йўқлигидир. Умуман олганда, бу ерда 38 миллионлик халқ манфаати бир тўда сиёсий элита ва унга яқинларнинг манфаати учун қурбон қилинаётгани яққол кўриниб турибди. Ваҳоланки, Россиядан миллиардлаб бюджет маблағи эвазига газ импорт қилинмоқда. Бироқ шунинг баробарида Хитойга газ экспорти тўхтатилмаяпти. Бу стратегик шартномалар ва хориж манфаатлари ўз фуқаролари жонидан афзал кўрилаётганидан далолат беради. Қўқондаги ва бошқа жойлардаги масъулиятсизлик, одамларни ўз ҳолига ташлаб қўйишни фақатгина маҳаллий ҳокимият ёки газ идораларининг айби, деб бўлмайди. Бунинг илдизи шафқатсиз капиталистик тузумга бориб тақалади, унда инсон қадри ва эҳтиёжларини таъминлаш эмас, балки манфаат ва фойда ҳамма нарсадан устун туради. Шунинг учун мусулмонлар бошларига келаётган зулм ва адолатсизликнинг бош сабабини мавжуд тузумдан излашлари зарур. Зеро, ушбу чирик тузум ва унинг ёмон бошқаруви ҳеч қачон сизнинг манфаатингизга хизмат қилмайди ҳамда қадрингиз ва ҳаққингизни доимо поймол қилишда давом этаверади.

Хабар (uza.uz 16.03.2026й): Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Олмалиқ кон-металлургия комбинатида 3-мис бойитиш фабрикасини ишга тушириш маросими бўлиб ўтди.

Изоҳ: Тадбирда сўнгги тўққиз йилда тоғ-кон саноати тубдан ислоҳ қилингани ва соҳага 10 миллиард доллар хорижий инвестиция киритилганлиги айтиб ўтилди. Илгари фақат 2 та давлат комбинати фаолият юритган бўлса, бугун конларни инвесторларга беришнинг “шаффоф” тизими орқали 65 та хусусий корхона олтин, кумуш, уран ва мис қазиб олаётганлиги таъкидланди. Натижада ўтган йили олтин қазиб олиш 118,4 тоннага етган, соҳадаги умумий ишлаб чиқариш эса 270 триллион сўмни ташкил этган. Капиталистик иқтисодий низомда “умумий мулк” деган тушунчанинг ўзи йўқ. Шунингдек, бойликларнинг давлат тасарруфида бўлиши ҳам уларнинг “халқники” эканини англатмайди. Капитализмда давлат бойликни маълум бир гуруҳлар манфаати учун бошқаради, холос. Бугун эса “инвестиция” ниқоби остида стратегик ресурслар давлат қўлидан тўғридан-тўғри хусусий корпорациялар ва хорижий инвесторларга ўтказиб берилмоқда. Умумий мулк бўлган конларни хусусий корхоналарга бўлиб бериш талон-торожни очиқ ва қонуний қилиб қўйиш демакдир. Айтилаётган ялтироқ рақамлар эса, одамларни чалғитишдан бошқа нарса эмас, акс ҳолда қазиб олинаётган тонналаб олтин, кумуш, мис кабилардан келаётган даромад қаерга кетяпти, деган саволга жавоб қани?! Халққа фақат “иш ўрни яратилди” ёки “инвестиция келди” деган қуруқ рақамлар берилади, аммо реал бойлик инвесторнинг чўнтагига оқиб кетади. Инвестор учун Ўзбекистон халқининг фаровонлиги эмас, балки ўз фойдасини максималлаштириш муҳим. Бу ерда Исломнинг адолатли иқтисодий низоми билан капитализм ўртасидаги туб фарқ яққол кўринади. Исломда битмас-туганмас конлар (олтин, мис, газ ва бошқалар) умумий мулк деб белгиланган. Пайғамбаримиз Муҳаммад ﷺ: “Мусулмонлар уч нарсада – сув, ўт-ўлан ва оловда шерикдирлар”, – дея марҳамат қилганлар. Бу дегани, умумий мулк на давлатнинг, на инвесторнинг мулки бўлади. Улар Умматнинг ҳаққидир. Шунинг учун бойликларимиз талон-торожига чек қўядиган Ислом тузуми ва унинг иқтисодий низоми татбиқ қилинмас эмас, халқимиз қуруқ рақамларни эшитади-ю, лекин ундан мосуволигича қолаверади.

Хабар (daryo.uz 17.03.2026й): 2026 йил 17 март куни Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида барпо этилган Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб, унинг очилиши доирасида яратилган шароитлар ва экспозициялар билан танишди.

Изоҳ: Ҳазрати Имом мажмуаси ҳудудида жойлашган ушбу улкан иншоотда Усмон Мусҳафи ва бошқа ноёб Қуръон нусхалари, минглаб қадимий қўлёзмалар жамлангани, замонавий лабораториялар ва рақамлаштирилган тизимлар йўлга қўйилгани айтилмоқда. Ушбу воқеа нафақат маҳаллий, балки халқаро миқёсда ҳам кенг ёритилди. Хусусан, дунёдаги энг нуфузли иқтисодий нашрлардан бири бўлмиш Американинг “Forbes” журналида ушбу марказ очилишига бағишланган мақола эълон қилинди. Журнал Ўзбекистоннинг бу қадамини геосиёсий беқарорлик даврида “стратегик ва маданий таъсирни оширувчи қадам” деб баҳолаб, марказни Марказий Осиёнинг “мўътадил ислом” моделини илгари суриш ва Ислом цивилизацияси билан қолган дунё ўртасида кўприк бўлиш учун ноёб имконият эканини алоҳида қайд этди. Ҳукуматнинг Исломга тоқатсизлиги юқори бўлган бу юртда мазкур марказнинг қад ростлаши зиддиятли ишдек кўриниши мумкин. Бироқ агар мулоҳаза қилиб кўрилса, ҳаммаси ойдек равшан бўлади. Умуман олганда, Исломга тоқатсиз режимлар ўзларининг мусулмон халқ устидаги зулм ва зўравонликка тўла сиёсатини мана шундай маҳобатли, жимжимадор ва Ислом номи билан қоришган муҳим иншоотлар ортига яширишга уринишади. Зеро, бу марказ ўзбек режимининг халқаро имижини оширишга, унинг тарғибот машинасининг фахр ва мақтови учун яна бир сабаб бўлиб хизмат қилиши керак. Американинг нуфузли “Forbes” журнали эълон қилган мақтовли мақоласи ҳам бежизга эмас. Чунки кофир Ғарб учун “мақбул ислом” – сиёсат ва жамият ҳаётига заррача таъсир ўтказмайдиган, музейлар ва масжидлардан ташқарига чиқмайдиган, фақат тарихий ёдгорлик сифатида ўрганиладиган диндир. Бундан аввалроқ Ўзбекистонга келиб кетган АҚШ президентининг махсус элчиси Паоло Замполлининг ноёб Қуръон нусхалари сақланадиган мазкур марказга АҚШ конституциясини тақдим этганида ҳам рамзий маъно бор. Бунинг маъноси: “Бизнинг инсоний қонунимиз сизларнинг илоҳий қонунларингиздан юқорироқ туради! Биз ғолибмиз, сизлар эса мағлубсизлар ва ҳар доим шундай бўлади!” — деганидир. Қисқача айтганда, бундай марказлар мусулмонлар манфаатига эмас, балки ғайриисломий тузумнинг жирканч башарасини яширишга хизмат қилади.

Хабар (gazeta.uz 17.03.2026й): 2026 йилнинг 16 апрелидан бошлаб Наманган вилоятида жисмоний шахсларнинг ер ва мол-мулк солиғи бўйича қарздорлиги 1 млн сўмдан ошган тақдирда, электр энергияси биллинг тизими орқали тўловларни чеклаш механизми эксперимент тариқасида жорий этилади.

Изоҳ: Давлат солиқ хизмати хабарига кўра, “Солиқ биллинг” автоматлаштирилган тизими орқали қарздорларга аввал SMS ва мобил иловалар орқали огоҳлантириш юборилади, агар қарз тўланмаса, фуқаронинг электр энергияси учун тўлов қилиш имконияти вақтинчалик чекланади. Ушбу тартиб аввалроқ чиқинди хизматлари ва “квартплата”дан қарзи борлар учун ҳам қўлланила бошлаган эди. Эндиги навбат солиқдан қарзи борларга келди. Давлат одамлардан ношаръий солиқлар ундираётгани етмаётгандек, энди уни вақтида тўламаса яна бир жазо чорасини ўйлаб топяпти. Маълумки, электр энергияси замонавий ҳаётнинг энг зарур эҳтиёжларидан бирига айланиб улгурди. Уни солиқ ундириш воситаси сифатида ишлатиш эса, инсоннинг яшаш ҳуқуқига дахл қилишдир. Бироқ ҳукумат ўзини гўё шундай қилишга ҳаққи бордек тутяпти, ҳеч уялмай-нетмай одамлар устида хоҳлаганини қиляпти. Бу ўринда яна шундай манзарани ҳам айтиб ўтиш ўринли бўлади: давлат ҳаққи бўлмаган молни зулм йўли билан одамлардан тийин-тийинигача юлиб олишни ўйлаяпти-ю, бироқ гап одамлар ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қилиш, мазлумни ҳаққини золимдан олиб беришга келганда эса, бармоғини ҳам қимирлатиб қўймаяпти. Бунга энг ёрқин мисол сифатида Enter Engineering, Eriell каби монополист компаниялар ёки давлат ташкилотларининг ишчиларнинг иш ҳақини ойлаб кечиктириб юбориши, иш ҳақидан уларнинг розилигисиз турли баҳоналар билан пул ушлаб қолишларни келтириш мумкин. Буларнинг барчаси чирик капиталистик тузумнинг зўравон ва адолатсиз қонун-қоидаларига бориб тақалади. Чунки бу тузумда кучлилар заифларни эзади, давлат эса солиқ солиш ва уни ундиришдан бошқа нарсани билмайдиган солиқхўр механизмга айланиб қолади. Мусулмон халқимиз шуни англаб етиши керакки, золим тузум ва яроқсиз бошқарувга қанча ён берилгани сари у шунча ҳаддидан ошиб бораверади. Шунинг учун одамлар ҳадеб ён бераверишни бас қилиб, ўзларининг ҳақ-ҳуқуқларини Ислом шариати асосида талаб қилишлари ва ана шу ҳукмларни олға суришлари вожибдир!

 

Салоҳиддин

21.03.2026й

+1
0

Related posts:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
TagsҲафталик муҳим воқеалар таҳлили
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Сабрнинг асл моҳияти 

  • МАҚОЛАЛАР

    Халифалик қулатилиши хотираси: уни барпо этинг, Аллоҳ сизни марҳаматига олсин!

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Илмоний идеология коронавирус билан курашишга яроқсиздир

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 15.04.2026

    Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • 12.04.2026

    ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • 12.04.2026

    Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

  • 11.04.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 07.04.2026

    Эрон чигаллиги фонида Россиянинг минтақада қайта тикланиш уринишлари

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/