| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.11.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      01.11.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.10.2026
      0
    • Биродаримиз Салоҳиддинов Салим Муҳиддин ўғлининг вафоти муносабати билан таъзия

      21.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      19.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      04.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      26.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.09.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Американинг Сурия устидан ўз назоратини мустаҳкамлаш режаси

  • Трамп ўз президентлик муддати тугамасидан олдин Саҳро масаласига нуқта қўйишга шошилмоқда

  • Туркия ва Ливия ўртасида Ўрта ер денгизидаги континентал шельфда денгиз чегараларини белгилаш тўғрисидаги битим

  • Ҳусийлар ўз туғёнларида давом этмоқда ва Ҳизб ут-Таҳрирнинг бир ёш аъзосини ҳибсга олди

  • Эфиопия Суданга уруш эълон қилмоқда, Судан эса шикоят билан чекланмоқда!

  • «Тараққиёт» ниқоби остидаги қарамлик: БМТнинг Марказий Осиёдаги ҳазорий тузоғи

  • Мустамлакачилик занжиридаги пенсия жамғармалари ва инсон тақдирини гаровга қўйган тизимлар

  • Экспортга чиқарилаётган тақдирлар: Масъулиятсиз сиёсат ва капиталистик қулчилик бозори

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Американинг Сурия устидан ўз назоратини мустаҳкамлаш режаси

Американинг Сурия устидан ўз назоратини мустаҳкамлаш режаси

By htadmin
13.11.2026
0
Share:

Американинг Сурия устидан ўз назоратини мустаҳкамлаш режаси

Американинг Суриядаги сиёсатини кузатиб бораётган киши унинг Сурия устидан ўз таъсири ва назоратини мустаҳкамлаш, ўтиш даврини ўз манфаатлари ва иттифоқчилари манфаатларига хизмат қиладиган тарзда йўналтириш йўлида изчил ҳаракат қилаётганини аниқ англайди. Шунингдек, у Сурия маъмуриятини йўналтириш орқали мамлакатнинг ички ва ташқи сиёсатини, миллий қиёфасини ҳамда сиёсий тизими шаклини Американинг манфаатлари ва қарашларига мувофиқ тарзда шакллантиришга интилмоқда. Зеро, Америка Суриянинг сиёсий мустақилликка эришишига ҳам, ўзи эришишга интилаётганини даъво қилаётган барқарорликни қўлга киритишига ҳам йўл қўймайди.

Шу сабабли Америка янги маъмуриятдан минтақадаги ўз режаларига хизмат қиладиган талабларни кетма-кет илгари сурди. Уларнинг энг муҳимларидан бири — минтақавий муносабатларни ўз қарашларига мувофиқ йўлга қўйишдир. Америка мазкур маъмуриятни қўллаб-қувватлашини бир қатор хавфсизлик ва сиёсий масалаларга боғлади. Булар қаторига «терроризм»га қарши курашиш, кичик этник гуруҳларни ҳимоя қилиш, хавфсизлик бўйича музокаралар ва босқинчи яҳудий вужуди билан нормаллашув жараёнини давом эттириш ҳамда ниҳоят, Абраҳам келишувларини имзолашгача бориш киради.

Америка Шом қўзғолонини йўқ қилиш ва ўз малайи Башарни сақлаб қолиш учун қўлидан келган барча чораларни кўргани энди ҳеч кимга сир эмас. Бироқ Аллоҳ азза ва жалла Шом аҳлини Ўз марҳамати билан сийлади ва уларга нусрат ато этди. Шом золими ва унинг малайлари қочиб кетди, кечаги қўзғолончилар эса ҳокимият тепасига келдилар. Аммо улар ўз қарорларини Америкага топширдилар: Америкага бирор ишда қарши чиқмайдилар ва унинг бирор талабини рад этмайдилар!

Шунга қарамай, Америка ва Яҳудий вужудининг хавотири ҳали ҳам сақланиб қолмоқда. Бу — Шом аҳлидаги жиҳодий руҳдан қўрқишдир. Шу боис уни йўқ қилиш Американинг Сурия устидан назоратини тўлиқ мустаҳкамлаш учун кўзлаётган асосий мақсадига айланди. Чунки ҳукмдорларнинг Америкага тобе бўлиши билан чекланиш уларни қўллаб-қувватловчи ижтимоий муҳит ва холис мужоҳидларнинг тескари бурилиб кетмаслигини кафолатламайди. Айниқса, улар янги армиянинг катта қисмини ташкил этади.

Сурия устидан назоратни мустаҳкамлаш вазифасида турли томонлар ўзаро ролларни тақсимлаб олдилар. Суриянинг янги ҳукмдорлари эса Америка розилигини қозониш учун ўз вазифаларини бажардилар.

Жумладан, улар аввалги конституция ва вазъий қонунларни сақлаб қолдилар. Бу орқали янги давлатни Исломий қиёфадан маҳрум қилиш ва шаръий ҳукмларни четга суриш мақсадида фуқаровий давлат тушунчаларини мустаҳкамлашга ҳаракат қилинди. Башар Асад режими ағдарилганига икки йилдан ортиқ вақт ўтган бўлса-да, янги маъмурият кўзга ташланарли ёки тилга олишга арзигулик ўзгаришларга олиб келмайдиган оддий ҳуқуқий ислоҳотлар билан чекланди.

Шунингдек, янги маъмурият аввалги маъмурий кадрларнинг аксариятини сақлаб қолишга киришди. Бунга маъмурият идоралари уларнинг тажрибасига муҳтожлиги ва уларсиз иш юритиб бўлмаслиги сабаб қилиб кўрсатилди. Уларнинг кўпчилиги эса муҳим ва нозик лавозимларни эгаллаб турибди. Буларнинг барчаси фуқаролар тинчлигини ва жамият таркибидаги хилма-хилликни сақлаш баҳонаси билан амалга оширилди.

«Миллий ярашув» ҳам муҳим вазифани бажармоқда. У орқали Башар ағдарилишидан олдин қўзғолон аҳлига нисбатан жирканч жиноятларни содир этган кўплаб шахслар оқланмоқда. Айнан шундай қасддан қилинган ишлар қўзғолонни қўллаб-қувватлаган ижтимоий муҳитни четга суриб, унинг ҳақ-ҳуқуқларини поймол қилди. Ваҳоланки, айнан шу аҳоли энг қимматли нарсаларини қурбон қилди ва жинояткорликнинг энг даҳшатли кўринишларига чидади. Энди улар қалбида катта бир савол туғилмоқда: юз минглаб шаҳидларни шу кунлар учун қурбон қилдикми?!

Инқилобий руҳни йўқ қилиш йўлидаги энг муҳим ишлардан бири — аввалги инқилобий шиор ва мақсадлардан воз кечиш, Шом қўзғолонининг ўзгармас тамойилларидан юз ўгириш ва уларга қарши чиқиш бўлди. Бунинг натижасида вазъий қонунлар сақланиб қолиши, исломий қарашлар эса йўқолиб кетиши, ҳатто исломий шиорларни айтиш ҳам тақиқланиши кўзланди. Бунинг мисоли сифатида Сурия Мудофаа вазирлигининг 2025 йил 24 августда чиқарган умумий кўрсатмасини келтириш мумкин. Унда ҳарбий хизматчиларга вазирлик расман тақдим этган белгилардан бошқа ҳар қандай нишона ёки шиорни тақиш тақиқланган эди.

Шу билан бирга, эскирган «ватанпарварлик» ғояси сиёсий нутқнинг марказига, сиёсий ҳаракатлар ва позицияларнинг асосига айланди. Энди Фаластин масаласи ҳам, Ғазода содир бўлаётган воқеалар ҳам бизга дахлдор масала сифатида қаралмаяпти. Биз талаб қилаётган энг катта нарса эса 1974 йилда Американинг ўша пайтдаги давлат котиби Генри Киссинжер назорати остида яҳудий вужуди билан имзоланган кучларни ажратиш келишувига қайтишдан иборат бўлиб қолди.

Эътиборга молик жиҳати шуки, Суриянинг бир қатор масъуллари «инқилоб» атамаси ўрнига «инқироз» сўзини ишлата бошладилар. Бу дастлаб уни расмий сиёсий истеъмолдан чиқариш, кейинчалик эса бутунлай бекор қилиш ва шу тариқа инқилоб тушунчаларини одамлар онгидан аста-секин йўқотишга тайёргарликдир.

Буларнинг барчаси Америка талабларига жавоб бериш, Шом аҳли орасида кенг тарқалган инқилобий ва исломий руҳни йўқ қилиш учун амалга оширилмоқда. Бу эса Америка розилигини қозониш учун, ҳатто Аллоҳнинг розилиги ва Шом аҳли орасидаги холис кишиларнинг интилишлари эвазига бўлса ҳам, ўзини унга содиқ эканини кўрсатишдир.

Бошқа томондан, Америка Сурия бойликлари, айниқса, нефть ва газ устидан назоратни мустаҳкамлашга уринмоқда. Сурияда нефть ва газ қазиб олишни қидириш, ривожлантириш ҳамда мавжуд конларни тиклаш мақсадида Американинг бир қатор нефть компаниялари билан шартномалар тузилди. Буларнинг барчаси Американинг махсус вакили Том Баррак назорати остида амалга оширилмоқда.

Америкага қарашли «Шеврон» компанияси 2026 йил 4 февраль куни Суриянинг Ўрта ер денгизидаги ҳудудий сувларида нефть ва газ қидириш бўйича шартнома имзолагандан кейин Том Баррак шундай деди: «Американинг энг катта изи — бу “Шеврон” компаниясидир… “Шеврон” қаерга борса, Америка манфаатлари ҳам ўша ерга боради».

Бундан ташқари, Суриянинг нефть ва газ соҳасида ишлаётган бошқа кўплаб Америка компаниялари ҳам бор. Айрим манбаларга кўра, улардан бирининг Румайлон нефть конини тиклаш ва ишлатишдаги улуши 60 фоиздан ошган.

Америка Суриянинг Ироқ билан Ўрта ер денгизи ўртасидаги боғловчи ҳудуд сифатидаги географик ўрнидан фойдаланишга интилаётгани ҳам маълум. Энергия манбалари ва уларни етказиб бериш йўллари Американинг манфаатлари учун ниҳоятда муҳимдир.

Бу билан иш битмайди. Кўплаб инвестиция лойиҳалари ва умумий мулк объектлари хусусийлаштирилди. Натижада мамлакатда капиталистик иқтисодий тузум мустаҳкамланиб, унинг бойликлари ва имкониятлари капитал эгалари ҳамда йирик компаниялар қўлида жамланишига йўл очилди. Айни пайтда халққа нисбатан ҳақиқий ғамхўрлик йўқолиб, қашшоқлик ва муҳтожлик кучаймоқда. Бу сиёсат одамларни кундалик ризқ топиш ташвиши билан банд қилиб, уларни ўзлари муқаддас деб билган қадриятларга қарши амалга оширилаётган ўзгаришларни қабул қилишга кўндиришни кўзлайди.

Юқорида айтилганларга қўшимча равишда, БМТ тизимига қарашли халқаро қонунлар ва муассасалар билан алоқалар сақлаб қолинди. Бу Суриянинг мустамлакачиликка асосланган халқаро тизим таркибида қолишини кафолатлаш учун қилинди. Шунингдек, унинг иқтисодиёти Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банки каби халқаро молиявий муассасаларга боғланмоқда. Бу эса сиёсий қарорларнинг иқтисодий қарамлик орқали тобе бўлиб қолишини таъминлашга хизмат қилади.

Янги армиянинг таркибига алоҳида қаратилган ишлар ҳам бор. Уларнинг энг аввалида яҳудий вужудининг қурол-яроғ омборларини, айниқса, оғир қуроллар ва ракеталарни йўқ қилиши, Сурия ҳудудига қайта-қайта бостириб кириши ва унинг ерларини парчалаб тортиб олиши туради. Буларнинг барчасига қарши ҳеч қандай жавоб берилмаяпти, ҳатто эътиборга молик сиёсий позиция ҳам билдирилмаяпти.

Армиянинг асосий қисмини қўзғолончилар ташкил этгани учун унинг мафкуравий тузилишини ўзгартириш зарур эди. Бунинг учун ҳарбий хизматни миллий чегаралар доирасидаги вазифа сифатида талқин қилувчи ғоя жорий этилмоқда. Бундай ёндашувга бўйсунишни рад этган ҳар қандай шахсни четга суриш ва лавозимдан маҳрум қилиш чоралари кўрилмоқда.

Бироқ бундан ҳам хавфлироғи — армия таркибини ўзгартиришдир. Унинг сафларига жиҳодий йўналишга эга бўлмаган ҳарбий тузилмалар, жумладан, кечагина унга қарши жанг қилган «ҚСД» ташкилоти «қўшилиш» деб аталган жараён орқали киритилмоқда. Буларнинг барчаси Америка назорати остида амалга оширилмоқда.

Сурия президенти Аҳмад аш-Шаръ 2025 йил 11 ноябрда чоп этилган «Вашингтон пост» нашрига берган интервьюсида шундай деган эди: «Менимча, энг яхши ечим — Сурияда бўлган Америка кучлари Сурия Демократик Кучларининг ҳукумат кучлари таркибига қўшилиш жараёнини назорат қилиши».

Америка назорати остида амалга ошириладиган ушбу бирлашув Сурия майдонидаги барча томонлар иштирокида олиб борилаётган яхлит режанинг муҳим бир қисми бўлиб, у Америкага Сурия устидан назоратини тўлиқ мустаҳкамлаш имконини бериши кўзланган.

Бу макр фақат холис кишилар ўз қарорларини қайта қўлга олсалар, бизга қарши тил бириктираётган давлатларнинг таъсирини узсалар ва бизни нусрат билан сийлаган ҳамда марҳаматига мушарраф этган Аллоҳга таваккал қилсаларгина барбод бўлади. Келинг, Аллоҳнинг ердаги ҳукмини барпо этиш йўлида сидқидилдан ҳаракат қилайлик. Ана шундагина дунё ва охиратдаги иззатимиз ҳамда нажотимизга эришамиз.

Устоз Али Мустафо ал-Бакрий 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Сурия вилоятидаги Матбуот бўлими раиси

Роя газетасининг 2026 йил 11 ноябр чоршанба кунги 625-сонидан

TagsСурияСурия Демократик КучлариЯҳудий вужуди
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Бугунги аҳвол учун кўз юмишлар етар, кўзларни каттароқ очиш вақти келди

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Америка Ливияда «ИШИД»га қарши ҳарбий ҳаракат бошлашга ҳозирланмоқда

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир-Бангладеш вилояти норозилик намойиши ўтказди

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    «Тараққиёт» ниқоби остидаги қарамлик: БМТнинг Марказий Осиёдаги ҳазорий тузоғи

    «Тараққиёт» ниқоби остидаги қарамлик: БМТнинг Марказий Осиёдаги ҳазорий тузоғи  بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Халқаро саҳнада капиталистик тузум ўзининг фикрий ва сиёсий муфлислиги туфайли чуқур емирилиш босқичини бошдан кечирмоқда. Бир томондан, ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Мустамлакачилик занжиридаги пенсия жамғармалари ва инсон тақдирини гаровга қўйган тизимлар

    Мустамлакачилик занжиридаги пенсия жамғармалари ва инсон тақдирини гаровга қўйган тизимлар بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ 2027 йил бошидан Ғарб мустамлакачилиги томонидан ўрнатилган иқтисодий зулмларнинг яна бир тўлқинига гувоҳ бўламиз. Яъни Иқтисодиёт ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Экспортга чиқарилаётган тақдирлар: Масъулиятсиз сиёсат ва капиталистик қулчилик бозори

    Экспортга чиқарилаётган тақдирлар: Масъулиятсиз сиёсат ва капиталистик қулчилик бозори  بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Исломда давлат ва ҳокимият тушунчаси инсонларга ғамхўрлик билан раҳбарлик қилиш, уларнинг ички ва ташқи ишларини тўғри ва ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Таълим тизими ҳарбийлаштирилган назоратдан қутуладими ёки эскича босимлар давом этадими?

    Таълим тизими ҳарбийлаштирилган назоратдан қутуладими ёки эскича босимлар давом этадими?  ​​بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ Мамлакатимизнинг таълим соҳасида кутилмаган, аммо жиддий ўзгариш юз берди. Навоий, Сурхондарё, Самарқанд ва Сирдарё каби мураккаб ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ақаба жараёни: «хавфсизликни таъминлаш» шиори ортидаги мақсадлар

    Ақаба жараёни: «хавфсизликни таъминлаш» шиори ортидаги мақсадлар بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ва Иордания қироли Абдулла II таклифига биноан 5–6 ноябрь кунлари Остонада ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: