Ҳусийлар ўз туғёнларида давом этмоқда ва Ҳизб ут-Таҳрирнинг бир ёш аъзосини ҳибсга олди

Ҳусийлар ўз туғёнларида давом этмоқда ва Ҳизб ут-Таҳрирнинг бир ёш аъзосини ҳибсга олди
2026 йил 28 октябрь, сешанба куни Ҳусийларнинг Амрон шаҳридаги хавфсизлик идоралари Ҳизб ут-Таҳрирнинг ёш аъзоларидан бири Сайф Марзуқни иш жойидан ҳибсга олди. Бу 2026 йил октябрь ойи давомидаги иккинчи ҳибсга олиш ҳолатидир. Бундан аввал, 2026 йил 13 октябрда Муҳаммад ар-Рабуъий ва унинг укаси Ҳабиб ҳибсга олинган эди. Улар ҳанузгача қамоқда сақланмоқда. Бу ҳолатлар уларнинг қамоқхоналарида сиёсий маҳбуслар йўқлиги ҳақида доимо даъво қилиб келишларига қарамай содир бўлмоқда!
Шу муносабат билан Ҳизб ут-Таҳрирнинг Яман вилоятидаги матбуот бўлими ўз баёнотида қуйидагиларни маълум қилди:
«Ҳизб ут-Таҳрир ёшлари ўз зиммаларига олган асосий вазифа — одамларга Ислом ҳукмларини англатиш, Исломга зид бўлган тузумларни, жумладан, республика тузумини рад этиш ва мусулмонларни Ақоб байроғи остида бирлаштирадиган пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи Рошид Халифаликни барпо этиш орқали Исломий ҳаётни қайта бошлашга интилишдир.
Мана шу фаолият Ҳусийларни безовта қилди, уларнинг Ислом ҳукмларидан нақадар узоқ эканини фош этди, ўзларининг “Қуръоний йўл” ҳақидаги даъволари сохталигини ва улар эргашишларини даъво қиладиган рошид халифа ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан нақадар узоқ эканликларини очиб берди. Ҳолбуки, у зот: “Ҳақ одамлар орқали танилмайди. Ҳақни танигин, шунда унинг аҳлини ҳам танийсан”, деганлар».
Шу ўринда биз Ҳусийларга, айниқса, улар орасидаги ақлли кишиларга эслатамиз: ҳибсга олишлар Ҳизб ут-Таҳрир ёшларини ўз даъватларидан қайтаролмайди. Чунки биз Аллоҳ зиммамизга юклаган вазифани адо этмоқдамиз. Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни барпо этишдан иборат мақсадимизни рўёбга чиқариш заруриятидан келиб чиққан онг ва қатъий ирода бизни қандай воқеалар юз бермасин, қурбонликлар қанчалик катта бўлмасин, собит туришга ва фаолиятимизни давом эттиришга мажбур қилади.
Бундай хатти-ҳаракатлар ва ҳибсга олишлар бизни фақат янада қатъиятли қилади. Биз бу йўлдаги ажр-савобни Аллоҳдан умид қиламиз. Зеро, Аллоҳ ҳақ йўлида собит турганлар ва унга даъват қилганлар учун улкан ажр-савоб ҳамда жаннатга эришишни тайёрлаб қўйган».
Роя газетасининг 2026 йил 11 ноябр чоршанба кунги 625-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ