Эфиопия Суданга уруш эълон қилмоқда, Судан эса шикоят билан чекланмоқда!

Эфиопия Суданга уруш эълон қилмоқда, Судан эса шикоят билан чекланмоқда!
2026 йил 1 ноябрь, якшанба куни Судан ҳукумати Эфиопиянинг Суданнинг бир қатор штатларидаги объектлар ва фуқаролик иншоотларига, электр станцияларига қилган ҳужумлари муносабати билан БМТ Хавфсизлик Кенгаши ва Африка Тинчлик ва хавфсизлик кенгашига шикоят тақдим этди. Ҳукумат Эфиопиядан ушбу душманлик ҳаракатларини тўхтатишни талаб қилди. Шунингдек, халқаро тизимни Эфиопияга нисбатан халқаро ҳуқуқни қўллаш борасида ўз вазифасини бажаришга чақирди.
Суданнинг Ўтиш даври Суверенитет кенгаши ҳам Эфиопия ҳудудидан мамлакатга учувчисиз учиш аппаратлари учирилганини тасдиқлади. Кенгаш баёнотида: «Биз 15 февралдан 27 октябргача Эфиопиядан Суданга қараб 187 та учувчисиз аппарат учирилганини ҳужжатлаштирдик», дейилди. Шунингдек, Суверенитет кенгаши Эфиопиядан келган учувчисиз аппаратлар ҳужумлари оқибатида 484 нафар тинч аҳоли ва 76 нафар ҳарбий ҳалок бўлганини маълум қилди.
Бундай вазиятда Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судан вилоятидаги расмий нотиғи устоз Иброҳим Усмон (Абу Халил) матбуот баёнотида қуйидагиларни билдирди:
«Эфиопия ўз ҳудудидан учувчисиз аппаратлар орқали амалга ошираётган очиқдан-очиқ тажовуз — бегуноҳ одамларнинг ҳаётига зомин бўлаётган, давлат инфратузилмасини вайрон қилаётган ва халқ манфаатларига хизмат қилувчи фаолиятни издан чиқараётган ҳужумлардир. Бу ҳолатни Судандаги энг олий ҳокимият ҳам тан олмоқда. Агар Судан ҳукумати Эфиопияга нисбатан ҳеч бўлмаганда ўзаро тенг жавоб бериш тамойили асосида муносабатда бўлганида, бундай воқеалар содир бўлмас эди».
Устоз Абу Халил қуйидаги нуқталарни таъкидлади:
Биринчидан: Эфиопиянинг мамлакатимизга қарши амалга ошираётган тажовузи Суданга уруш эълон қилиш ҳисобланади. Аслида, бундай тажовузга муносиб шаръий ва ҳуқуқий жавоб қайтарилиши лозим.
Шаръий жиҳатдан Ислом тажовузга нисбатан ўзаро тенг жавоб бериш ҳуқуқини берган. Аллоҳ азза ва жалла айтади:
﴿الشَّهْرُ الْحَرَامُ بِالشَّهْرِ الْحَرَامِ وَالْحُرُمَاتُ قِصَاصٌ فَمَنِ اعْتَدَى عَلَيْكُمْ فَاعْتَدُوا عَلَيْهِ بِمِثْلِ مَا اعْتَدَى عَلَيْكُمْ وَاتَّقُوا اللَّهَ وَاعْلَمُوا أَنَّ اللَّهَ مَعَ الْمُتَّقِينَ﴾
«Ҳаром ой — ҳаром ойга баробардир. Ҳурматли нарсаларда ҳам қасос бор. Бас, ким сизларга тажовуз қилса, сизлар ҳам унга у сизларга тажовуз қилган миқдорда тажовуз қилинглар. Аллоҳдан қўрқинглар ва билингларки, албатта, Аллоҳ тақводорлар билан биргадир» (Бақара сураси, 194-оят).
Ҳуқуқий жиҳатдан эса БМТ Уставининг 51-моддаси тажовузга учраган ҳар қандай давлатга жавоб қайтариш ҳуқуқини беради. Унда Судан ҳукмдорлари нега ҳеч қандай чора кўрмаяпти?!
Иккинчидан: Эфиопияни ўз тажовузида давом этишга журъатлантирган нарса — Судан ҳукуматининг ожизона позициясидир. Чунки у фақат шикоят қилиш билан чекланмоқда. Ҳолбуки, заифларни ҳурмат қилмайдиган дунёда бу каби муносабат ҳеч қандай натижа бермайди.
Учинчидан: Судан армияси жавоб қайтаришга қодир. Унда Эфиопияни қилган ишидан пушаймон қилдириш имконини берадиган етарли куч, учувчисиз аппаратлар ва самолётлар бор. Аммо, афсуски, армия қўмондонлари унинг қўл-оёғини боғлаб қўймоқда. Бу шармандали позиция ортида қандай сабаблар борлиги ҳақида жиддий саволлар туғилади!
Тўртинчидан: Ҳукумат бундай вазиятда қилиниши мумкин бўлган энг оддий чораларни ҳам кўрмади. Масалан, дипломатик алоқаларни узиш, Эфиопия самолётларининг Судан ҳаво ҳудудида учишини тақиқлаш ва бошқа шунга ўхшаш чоралар кўрилмади. Аксинча, гўё ҳеч нарса содир бўлмагандек, ишлар ўз оқимида давом этмоқда! Бу ҳам яна бир саволни келтириб чиқаради.
Бешинчидан: Мамлакатимиздаги сиёсатнинг шармандали ҳолати, сиёсий манфаатлар учун хизмат қиладиган кимсалар ва улар билан боғлиқ журналистларнинг ҳақиқатни айтишдан сукут сақлаши — яна бир ачинарли ҳолатдир. Ҳақиқатни айтишдан сукут сақлаган киши гунг шайтондир!
Абу Халил яна шуни таъкидладики: «Судан аҳли Ислом Умматининг бир қисмидир. Бу Уммат хорлик ва таҳқирланишга рози бўлмайди. У азизлик Уммати, хайрлилик Умматидир. Бу хайрлилик ва азизлик фақат буюк Ислом асосида барпо этилган мафкуравий давлат соясидагина рўёбга чиқади… Ана шу давлатнинг халифаси душманларга қарата: “Жавоб — эшитаётганингизда эмас, кўриб турганингиздадир”, дейди».
Абу Халил ўз баёнотини куч-қудрат эгаларига қаратилган чақириқ билан якунлади:
«Ҳизб ут-Таҳрирга нусрат беринглар, токи у пайғамбарлик минҳожи асосидаги Рошид Халифаликни қайта барпо этсин. Унинг соясида Ислом ва унинг аҳли азиз бўлади, куфр, ширк, тажовуз ва уларнинг аҳли эса хор бўлади. Шунда дунё Уммат манфаатларини муҳофаза қиладиган, унинг душманлари ҳақидаги шайтон васвасаларига қулоқ солмайдиган буюк ҳукмдорларни кўради».
Роя газетасининг 2026 йил 11 ноябр чоршанба кунги 625-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ