Трамп ўз президентлик муддати тугамасидан олдин Саҳро масаласига нуқта қўйишга шошилмоқда

Трамп ўз президентлик муддати тугамасидан олдин Саҳро масаласига нуқта қўйишга шошилмоқда
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 2026 йил 31 октябрь ярим кечасида 1991 йилда тинчликни тартибга солиш режаси асосида тузилган «Ғарбий Саҳрода референдум ўтказиш бўйича БМТ миссияси» — «МИНУРСО» (MINURSO) миссияси фаолиятини якунлади. Унинг вазифаси ўт очишни тўхтатишга риоя этилишини назорат қилиш ҳамда ўз тақдирини ўзи белгилаш бўйича референдум ўтказишни ташкил этишдан иборат эди. Бу референдум мустақилликка эришиш ёки Марокаш билан бирлашиш вариантларидан бирини танлашни назарда тутарди. Эртаси куни миссия ходимлари ва ускуналарини олиб чиқиш бошланди. Бу эса унинг минтақадаги мавжудлигини тугатишга тайёргарлик эди. Бундай воқеа Америка ва Россия ўртасидаги келишмовчилик туфайли Хавфсизлик Кенгаши миссия ваколатини узайтириш масаласида келиша олмаганидан кейин юз берди.
«МИНУРСО» миссиясининг тугатилишини Трамп даврида Американинг Саҳро масаласига нисбатан сиёсатида юз берган ўзгаришлардан айри ҳолда тушуниб бўлмайди. Трампнинг 2020 йил 10 декабрда Саҳронинг Марокашга тегишлилигини тан олгани ва: «Мустақил Саҳро давлатининг ташкил этилиши низони ҳал қилиш учун реал вариант эмас. Марокаш суверенитети остидаги ҳақиқий мухторият эса мумкин бўлган ягона ечимдир», деган баёноти Саҳро масаласининг тузилишини ўзгартирган ҳал қилувчи бурилиш нуқтаси бўлди.
Шунинг учун 35 йилдан кейин «МИНУРСО» миссиясининг тугатилишини Америка ва Россия ўртасидаги қарама-қаршилик натижасида БМТ миссияси ваколатининг оддий маъмурий тарзда якунланиши сифатида талқин қилиб бўлмайди. Бу Саҳро масаласини аввалги шаклида — халқаро назорат остида ўз тақдирини ўзи белгилаш референдуми орқали ҳал этилиши кўзланган мустамлакачилик низоси сифатидаги мақомидан чиқариб, уни сиёсий низо шаклига ўтказишга қаратилган Америка сиёсатининг изчил давомидир. Энди унинг ечими музокаралар орқали белгиланадиган мухториятдан иборат бўлиб, унинг натижаларида асосий кафил Америка бўлади, БМТ ва бошқа халқаро томонлар эса четга сурилади.
Саҳро масаласига оид қарор лойиҳаларини шакллантиришда қалам ҳам, сиёсий ташаббус ҳам Америка қўлидадир. Трамп бошқарувидаги Америка эски ёндашувни тугатиш ва Саҳро масаласини ўзи назорат қиладиган икки томонлама сиёсий низо сифатида қайта шакллантириш йўлида қатъий ҳаракат қилмоқда. Бу билан у бошқа халқаро томонларнинг аралашувига йўл қўймасликни кўзламоқда.
Американинг бу йўналишдаги ҳаракатлари доирасида унинг Хавфсизлик Кенгашига киритган сўнгги қарор лойиҳаси ҳам бор. 2026 йил 30 октябрда Америка Хавфсизлик Кенгашига «МИНУРСО»нинг сиёсий асосларини ўзгартиришга қаратилган қарор лойиҳасини тақдим этди. Унда миссия низомидан ўз тақдирини ўзи белгилаш тамойилини чиқариб ташлаш, миссия номи таркибидан «референдум» сўзини олиб ташлаш ва унинг номини «МИНОСО»га ўзгартириш таклиф қилинди. Шунингдек, Марокашнинг мухторият таклифини ечимнинг асоси сифатида қабул қилиш, миссияни қайта тузиш ва қисқартириш кўзда тутилди. Ана шу туб ўзгаришлар Россиянинг вето қўйишига сабаб бўлди.
Бироқ Россия ветосини ўз тақдирини ўзи белгилашнинг аввалги шаклини ҳимоя қилиш билан чеклаб талқин қилмаслик керак. Бу масала халқаро сиёсатни бошқариш билан ҳам боғлиқ. Американинг қарор лойиҳаси миссия ваколатини узайтириш ёки унинг низомига айрим ўзгартишлар киритиш билангина чекланмади. У миссиянинг сиёсий асослари, номи, вазифаси ва мақсадини ўзгартиришни таклиф қилди. Россия эса бундай ўзгаришлар халқаро келишув асосида ҳал қилиниши керак бўлган масала, деб ҳисоблайди; уларни Америка бир томонлама тарзда жорий этиши мумкин эмас. Шу сабабли Россия бунга кескин эътироз билдирди.
«МИНУРСО» миссиясининг 35 йилдан кейин тугатилиши — Американинг Саҳро масаласига нисбатан позицияси ўзгариши натижасида ушбу масаланинг сиёсий тузилишида юз берган ўзгаришнинг оқибатидир. Трамп эса стратегик манфаатларини Саҳро ва минтақа ҳудудида рўёбга чиқариш мақсадида ўз президентлик муддати тугамасидан олдин Саҳро масаласининг эски шаклига нуқта қўйиш учун бугун шошилинч ҳаракат қилмоқда. Унинг назарида, музокаралар орқали белгиланадиган мухторият ўз мақсадларига эришиш калитидир.
Саҳро масаласи Европа билан олиб борилаётган мустамлакачилик рақобатида Америка қўлидаги воситалардан бири бўлиб келган. Трампнинг биринчи президентлик муддатида эса минтақага кириб бориш ва ушбу масалани бошқаришнинг янги услуби пайдо бўлди. Мухторият таклифи Америка учун Саҳро орқали минтақага сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий жиҳатдан чуқур кириб бориш воситасига айлантирилди. Марокаш Саҳроси Саҳел ва Африкага очиладиган дарвоза, шунингдек, Исломий Мағриб мамлакатларига кенг очилган эшик сифатида қаралди.
Сиёсий жиҳатдан Америка ўз консуллиги орқали Мағриб, Саҳел ва Жанубий Саҳел мамлакатларидаги ўткир мустамлакачилик масалаларини бошқаришни кўзламоқда. Иқтисодий жиҳатдан эса ўзининг мустамлакачи компаниялари орқали бу ҳосилдор ва ҳали ўзлаштирилмаган ерларнинг бойликларини талон-торож қилишга интилмоқда. Ҳарбий жиҳатдан Африкадаги ўз ҳарбий қўмондонлиги — «АФРИКОМ» учун таянч нуқта яратишни мақсад қилмоқда. Бу Марокаш ва қўшни давлатларда мунтазам ўтказиладиган «Африка шерлари» ҳарбий машқлари билан ҳам боғлиқ. Бундан ташқари, ушбу масаладан яҳудий вужудини минтақада кенг қамровли нормаллашув орқали интеграция қилишни кўзлаган Абраҳам келишувларида ҳам фойдаланилмоқда.
Американинг минтақага чуқур кириб бориши аломатлари аста-секин намоён бўлмоқда ва бу билан бирга фалокат хавфи ҳам кўзга ташланмоқда. Америка ташқи ишлар вазири ўринбосари Кристофер Ландау Вашингтон Марокашнинг Саҳро устидан суверенитетини тан олгани доирасида Америка ҳукумати Марокаш қироллигининг жанубий ҳудудларида Америка инвестицияларини рағбатлантиришга қарор қилганини эълон қилди.
Сўнгги пайтларда Марокаш Саҳросига савдо делегацияларининг ташрифлари ва йирик Америка компаниялари ҳамда Вашингтон қўллаб-қувватлаётган инвестицияларга қизиқиш кучайди. Жорий йилда Марокаш билан Американинг «G.P.M. Holding» компанияси ўртасида Тан-Тан шаҳрида қиймати қарийб 8 миллиард дирҳамга тенг йирик инвестиция келишуви имзоланди. Унга мувофиқ, қуёш панеллари ишлаб чиқаришда қўлланиладиган полисилиций ишлаб чиқаришга ихтисослашган саноат корхонаси барпо этилади.
Шунингдек, халқаро ва маҳаллий хабарларда Америка савдо делегацияларининг минтақага амалий ташрифлар уюштиргани ҳақида маълумотлар тарқалди. Улар қидирув-қазиб олиш лойиҳалари, тоза энергия, йирик портлар, жумладан, Дахла Атлантика порти ҳамда Марокаш жанубидаги инфратузилма соҳаларидаги инвестиция имкониятларига катта қизиқиш билдирганлар.
Бундан ҳам хавфлироғи — ҳарбий ва хавфсизлик соҳасидаги келишувлар ҳамда Америка мустамлакачилигини Марокаш, минтақа ва Африкада бошқариш учун Марокаш ҳудудида ташкил этилиши режалаштирилаётган Америка ҳарбий базаларидир. Бу «Америка — Марокаш мудофаа ҳамкорлиги бўйича 2026–2036 йилларга мўлжалланган йўл харитаси» доирасида амалга оширилмоқда.
«МИНУРСО» миссиясининг тугатилиши Европа давлатлари бўйсунишидан кейин Саҳро дарвозаси орқали Америка мустамлакачилиги янада чуқурлашадиган давр бошланаётганидан дарак беради. Испания 2022 йилда, Франция эса 2025 йилда Марокашнинг мухторият таклифини қўллаб-қувватлашини эълон қилган эди. Бугун эса БМТ ва халқаро томонлар ушбу халқаро воситаси — «МИНУРСО»дан маҳрум қилинди. Натижада Саҳро масаласи Американинг ташқи сиёсати доирасидаги масалага айланди ва унинг мустамлакачилик манфаатларига хизмат қиладиган дипломатияси орқали бошқариладиган бўлди.
Америка Саҳронинг Марокашга тегишлилигини зарарли тарзда тан олиш орқали Марокаш ва унинг Саҳросида ўз таъсири учун қозиқ қоқди. Энди эса бу таъсирни янада мустаҳкамлашга интилмоқда. Марокашда ҳокимият бўшлиғининг мавжудлиги эса Марокаш аҳли бошига Америка мустамлакачилигининг бало-қазосини келтирди.
Бу ерда албатта тилга олиниши лозим бўлган яна бир жиҳат бор. Бу — «Полисарио» фронтининг реакциясидир. У Америка тўсиғига дуч келди, Европа эса унга бўйсунди. Марокаш ва Жазоирнинг ҳар иккиси ҳам мухторият ечимини қўллаб-қувватлаётган Британия таъсири билан боғланган. Бу ҳолат «Полисарио» фронтининг манёвр қилиш имкониятини заифлаштиради.
Жазоир режими ҳам ўз баёнотлари кескинлигини юмшатганини ҳисобга олсак, уруш бошланиши эҳтимоли пастлигича қолади. Эҳтимолий ҳолат — чегара ҳудудидаги тўқнашувлар ва кескинликлар бўлиб, улар Америка томонидан қораланиши ва қонунийликдан маҳрум этилиши мумкин.
Бу — кофир Ғарб мустамлакачилиги, унинг мусулмонлар ери устидаги талашуви ва ўзаро тўқнашувидир. Бундай чириган мустамлакачилик вазияти давлат ва ҳокимият бўшлиғи бўлмаганида юзага келмас эди.
Устоз Муножий Муҳаммад
Роя газетасининг 2026 йил 11 ноябр чоршанба кунги 625-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ