| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      26.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      12.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      29.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.08.2026
      0
    • Россияда ҳалок бўлган мусулмон юртдошларимизнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия

      11.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      08.08.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Ҳизбут-Таҳрир — Судан вилояти Суданнинг нуфузли кишилари билан учрашувларини давом эттирмоқда

  • Эй Покистоннинг холис ниятли аскарлари, сизлар «ғазабга дучор бўлганлар ва адашганлар»нинг ёрдамчилари бўлишни қабул қиласизларми?!

  • Аҳмад аш-Шараъ режимининг яҳудий вужуди билан нормаллашувга жадал интилиши

  • Туркиянинг келгуси босқич учун белгиланган роли

  • Жиддийликка жиддийлик билан жавоб берилади, қоралаш ва норозилик билан эмас!

  • Смотрич ва барча яҳудийлар шуни билсинки: Аллоҳ уларнинг ҳалокатини бизнинг қўлларимизга битган

  • Демократик сайловлар — эскирган рецепт, одамларни чалғитиш ва уларни ҳеч нарса ўзгармаслигига карахт қилиш воситаси

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Туркиянинг келгуси босқич учун белгиланган роли

Туркиянинг келгуси босқич учун белгиланган роли

By htadmin
26.09.2026
0
Share:

Туркиянинг келгуси босқич учун белгиланган роли

«Аксиос» сайти хабар беришича, яқинда Оқ уй Трамп маъмуриятининг янги миллий хавфсизлик стратегияси тафсилотларини эълон қилган. 33 саҳифадан иборат ушбу ҳужжатда бир қатор масалалар, жумладан, энг муҳим масалалардан бири сифатида исломий мамлакатларга алоҳида эътибор қаратилган. Американинг Яқин Шарққа қизиқишининг сабаби эса унинг географик аҳамияти ва ўзига хос геосиёсий жойлашуви билан боғлиқдир.

Мазкур стратегияда Яқин Шарқ масаласига икки саҳифа ажратилган бўлиб, унда давом этаётган можаролар шароитида минтақанинг келажаги ҳақидаги Америка қарашлари, шунингдек, Эронга қарши урушдан кейинги босқичда Яқин Шарқдаги кучлар мувозанатини қайта шакллантириш учун келгусида Америка қандай йўналишда ҳаракат қилишни кўзлаётгани баён қилинган.

Америка янги Яқин Шарқ стратегиясининг, ёки «минтақавий урушдан кейинги режалар» деб аталадиган сиёсатнинг асосий устунлари бир нечта стратегик таянч нуқталар атрофида жамланади. Трамп маъмурияти ана шу устунлар орқали минтақадаги хавфсизлик ва сиёсий иттифоқларни қайта шакллантиришга интилмоқда. Жумладан:

— Эронни минтақада жиловлаш ёки унинг таъсирини чеклаш мақсадида «Макка келишуви» каби қўшма мудофаа битими асосида минтақавий тийиб туриш иттифоқини барпо этиш;

— сув йўллари ва энергетика йўлакларининг хавфсизлигини таъминлаш;

— Ғазо масаласини Америка қарашлари асосида ҳал қилиш;

— «Абраҳам келишувлари»ни кенгайтириш ҳамда яҳудий вужуди билан нормаллашув ва унинг хавфсизлигини таъминлаш;

— иқтисодий ва технологик интеграция;

— НАТОни мудофаа харажатлари асосида қайта тузиш, яъни иштирок учун ҳақ тўлаш тамойилини жорий этиш;

— шунингдек, Хитой масаласи.

Қисқача айтганда, гап Осиё, Африка ва Европани туташтирувчи, уч қитъа чорраҳасида, дунёнинг марказида жойлашган Яқин Шарқ минтақасини қайта шакллантириш ҳақида кетмоқда. Бу минтақа жаҳон энергетика бозорларининг асосий маркази ҳисобланади. У улкан миқдордаги қазилма ёқилғи захиралари билан бир қаторда қайта тикланувчи энергия манбалари бўйича ҳам беқиёс имкониятларга эга. Унинг аҳолиси эса 469 миллион кишини ташкил этади.

Шу ерда муҳим бир савол туғилади: Америка мавжуд барча мураккабликларга қарамай, Яқин Шарқ минтақасини қайта шакллантиришни ёлғиз ва бевосита, яъни воситачи ёки минтақавий иттифоқчисиз амалга ошира оладими? Ўзи учун қутқарув ҳалқаси бўладиган минтақавий иттифоқчини танлаб, барча рақобатчи томонларни четлатишга қодирми? Ва бу эски-янги мустамлакачилик лойиҳаси муваффақият қозонадими?

Нега айнан Туркия?

Яқин Шарқ харитасидаги жойлашувига келадиган бўлсак, Туркия Қадимги Дунёнинг Осиё, Европа ва Африка қитъалари чорраҳасида жойлашган. Бу унга Шарқ ва Ғарб ўртасидаги кўприк ҳамда ҳаётий муҳим ўтиш йўли бўлиш имконини берувчи ўзига хос геосиёсий мавқени тақдим этади.

Туркиянинг геосиёсий аҳамияти қуйидаги жиҳатларда намоён бўлади:

  • У шундай бир ҳудудда жойлашганки, сув бўғозлари устидан назоратга эга: шимолда Қора денгиз, ғарбда Босфор бўғози ва Эгей денгизи, жанубда эса Ўрта ер денгизи билан туташади.
  • У энергетика хавфсизлиги марказини ташкил этади. Туркия Каспий денгизи ва Марказий Осиёдан Европага газ ва нефть етказиб беришда TANAP ва TurkStream каби стратегик қувурлар орқали асосий йўлак ҳисобланади.
  • У савдо тугуни — «Ўрта йўлак» ҳисобланади. Туркия Осиёни Европа билан қадимги Ипак йўли ва Зангезур йўлаги ҳамда Тараққиёт йўли каби транспорт лойиҳалари орқали боғлаб, жаҳон савдо марказига айланиш имкониятига эга.
  • У НАТОдаги ҳарбий куч ҳисобланади. Туркия НАТО таркибидаги иккинчи энг катта армияга эга бўлиб, иттифоқдаги ягона мусулмон давлатдир. Бу эса унинг Яқин Шарқдаги хавфсизлик борасидаги ролини янада кучайтиради.
  • У минтақавий ва сақофий чуқурликка эга. Туркия Туркий давлатлар ташкилоти орқали Марказий Осиё давлатлари билан, шунингдек, исломий муҳит ва Яқин Шарқ билан яқин алоқаларга эга.
  • У қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасида улкан даражада ўзини ўзи таъминлай олади. Туркия қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича Европада биринчи, дунёда эса саккизинчи ўринда туради. У юзлаб турдаги экинларни етиштириб, дунё озиқ-овқат хавфсизлигида хавфсизлик клапани вазифасини бажаради.
  • У минтақада чуқур тарихий ва исломий илдизларга эга. Туркия 624 йил давомида Усмонийлар Халифалигининг маркази бўлган. Усмонийлар давлати ўзининг энг кенг ҳудудий кўламига эришган пайтда, 1683 йилда, унинг майдони тахминан 5,2–5,5 миллион квадрат километрга етган.

Шу жиҳатдан, агар унда тўғри сиёсий ирода мавжуд бўлса, Туркия ҳақиқий давлатга хос барча имкониятларга эга.

  • Ушбу юртда Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло инъом этган минераллар ва бошқа табиий бойликларнинг ниҳоятда хилма-хиллиги ва мўллиги мавжуд.
  • Шарқий Ўрта ер денгизи ҳудудида 3 минг миллиард куб метрдан ортиқ деб баҳоланаётган улкан газ захиралари мавжуд.
  • Ўрта ер денгизи тубида катта миқдорда нефть захиралари ҳам бор.

Туркиянинг келгуси босқич учун белгиланган роли минтақавий эмас, балки марказий ролдир

Зукко ўқувчи ва сиёсий тадқиқотчи кўриши мумкинки, ушбу геосиёсий омиллар Американинг иштаҳасини очади. Айнан шу омиллар Американи минтақадаги нозик ва мураккаб масалаларнинг аксариятида ўз сиёсатини амалга ошириш вазифасини Туркияга вакил сифатида топширишга ундаган. Булар — Ироқ, Сурия, Ливан, Ливия, Эрон, Россия/Украина, Кипр, Ғазо ва ҳатто Форс кўрфази минтақасидир.

Эрдоған чорак асрдан ортиқ вақт давомида ҳокимиятни бошқариб келмоқда ва у аввал ҳам мазкур масалалар билан Американинг манфаатларига хизмат қилган ҳолда ишлаган. Бироқ бу сафар у минтақавий ролдан кўра марказийроқ ролни бажариб, минтақани Америка қарашлари асосида қайта шакллантиришда янада муҳим вазифани адо этиши кўринади.

Бошқача қилиб айтганда, Эрдоған келгуси босқич учун унга белгилаб берилган Америка сиёсатини икки параллел йўналишда — сиёсий ва халқчил йўналишларда амалга оширмоқда.

Сиёсий майдонда у, хусусан, энергетика соҳасида Яқин Шарқни америкалаштириш, яъни энергия ишлаб чиқариш ва уни бозорларга чиқариш устидан назоратни қўлга киритиш йўлида ҳаракат қилмоқда. Бу борада «Тараққиёт йўли» лойиҳасининг ўзиёқ бунга яққол мисолдир. У Ироқ жанубидаги Ал-Фов катта портини Туркия чегараси билан боғлаб, ундан Европагача етиб борадиган стратегик қуруқлик ва темирйўл йўлагидир. Ушбу лойиҳа Ироқ ва Туркияни таъминот занжирлари учун жаҳон савдо марказига айлантиришни мақсад қилган!

Халқчил майдонда эса Туркия таъсирининг «эрдоғанчилик» қиёфасида тобора кучайиб бориши, унинг таркибида халқ ўзининг тарихий хотирасида сақлаб келаётган исломий йўналиш ва интилишларнинг мавжудлиги сабабли, омма онгида исломга душман бўлган кемализмга қарши ҳаракат сифатида акс этмоқда.

Айнан шу қиёфа халқ орасида кучли эҳтирос ва жўшқин туйғуни юзага келтиради. Халқ эса буни аксинча эмас, балки минтақанинг «усмонийлашуви» сифатида тушунади.

Сиёсатдан зарур даражада хабардор бўлиш керак бўлган бир ҳақиқат шуки, барча исломий мамлакатлардаги, жумладан, Эрдоған ва унинг «Адолат ва тараққиёт партияси» каби ҳукмрон сиёсий элиталар сиёсатни Ислом асосида фикрлаб иш юритмайдилар. Балки улар Ғарб улардан қандай хоҳласа, шундай фикр юритадилар. Шунинг учун уларнинг сиёсий тафаккури ва сиёсий фаолияти мусулмонларнинг ишларини Ислом асосида бошқариш эмас, балки Америка режаларини амалга оширишдан иборатдир.

Америка биз билан фақат куч ва таъсир нуқтаи назаридан муносабат қилади; қадриятлар, ахлоқ ва мафкуравий ўзига хосликни эса эътиборга олмайди.

Бироқ у бир нарсани унутди ёки унутишга уринди: Эронга қарши урушига қадар бўлган Америка энди урушдан кейинги Америка эмас.

Бугун Америка иқтисодий, ахлоқий ва сиёсий жиҳатдан бўғувчи ички инқирозларни бошдан кечирмоқда. У узоқ йиллар давомида барпо этган ва ўзини ҳимоя қилган сиёсий нуфузи Ғазода яҳудий вужуди урушида — урушни айнан Американинг ўзи бошқарган бир пайтда — қулади. У илгари доимо даъво қилиб келган «ахлоқий намуна» энди дунё халқлари орасида аввалгидек қарши олинмаяпти.

Геноцид уруши Ғарбнинг инсон ҳуқуқлари, аёллар ҳуқуқлари ва бошқа шу каби барча қадриятларини фош қилди. Шу тариқа яширин нарса яқину узоқдаги барчага ошкор бўлди.

Американинг исломий мамлакатлар учун режалаштираётган ишлари узоқ муддатда муваффақият билан якунланмайди. Сиёсий кузатувчи яққол кўриб турганидек, саросима ва чекиниш ҳолати мавжуд. Исломий халқларнинг етуклашуви ва Исломга бўлган чанқоқлиги эса мустамлакачи кофир учун енгиб бўлмас ва ҳал этиш ниҳоятда мушкул бўлган тўсиқдир.

Либерал демократия инқирози ва анъанавий қолиплардан ташқарида бошқарувнинг муқобил моделларини излаш сўнгги йилларда Ғарб файласуфлари ва сиёсий ёзувчилари орасида тобора кучайиб бормоқда.

Ҳа, мен Америка билан Яқин Шарқ стратегик ва геосиёсий жиҳатдан тубдан ўзгариш арафасида тургани борасида фикрдаман. Аммо бу ўзгариш Американинг андозаси бўйича эмас, балки буюк Исломнинг андозаси бўйича бўлади: ўзининг тўғри ақидаси, улуғ Шариати ва Содиқ ва Амин ﷺ башорат қилган пайғамбарлик минҳожи асосидаги Рошид Халифалиги билан.

Биз билан бу ўзгариш ўртасида фақат Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога яхши гумонда бўлиш, Унга чиройли таваккул қилиш, сўнгра ўз Набийига ﷺ эргашган ҳолда тариқати ва сийратини ўзига намуна қилган ҳамда ўзини Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога бағишлаган холис кишиларнинг саъй-ҳаракатлари бор, холос.

Профессор Фуад Ҳомид Айюб

Роя газетасининг 2026 йил 23 сентябр чоршанба кунги 618-сонидан

TagsТуркиянинг келгуси босқич учун белгиланган роли
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Эрдоган билан яҳудий вужуди президенти ўртасида дўстона табрик ва учрашувлар!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Россия Ўрта Осиёда Исломий Давлат ташкилотига қарши курашиш учун Қирғизистонни қуроллантирмоқда

  • МАҚОЛАЛАР

    Ислом ақидаси ҳаётимизнинг асосига айланиши шарт

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистоннинг Жанубий Кавказга чиқиши: TRIPP ортида кимнинг режаси амалга ошмоқда?

    Ўзбекистоннинг Жанубий Кавказга чиқиши: TRIPP ортида кимнинг режаси амалга ошмоқда? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ 2026 йил 11 сентябрда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Арманистон бош вазири Никол Пашинян билан телефон орқали ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистон резервлари нега ташқи бошқарувга берилмоқда?

    Ўзбекистон резервлари нега ташқи бошқарувга берилмоқда? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ «2026 йил 18 сентябрда Ўзбекистон Марказий банки халқаро резервларнинг бир қисмини ташқи бошқарувга бериш режалаштирилаётганини маълум қилди. Ташқи бошқарувга бериладиган ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистон АЭСи атрофидаги ядровий найранг: Йирик давлатлар манфаати тўқнашган майдон ва «суверенитет» иллюзияси

    Ўзбекистон АЭСи атрофидаги ядровий найранг: Йирик давлатлар манфаати тўқнашган майдон ва «суверенитет» иллюзияси بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ 18 сентябрь куни Ўзбекистон Саноат, радиация ва ядровий хавфсизлик қўмитаси билан АҚШ Ядровий ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Қозоғистон ва яҳудий вужуди ўртасидаги визасиз режим

    Қозоғистон ва яҳудий вужуди ўртасидаги визасиз режим: «Иброҳим келишувлари»нинг Марказий Осиёга ёйилиши ва Американинг стратегик тузоғи بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Остона ва Тель-Авив ўртасида 2027 йил бошидан эътиборан визасиз режимни ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Тошкентдан Уолл-Стритгача: Темир гигантимиз кимнинг қўлига ўтмоқда?

    Тошкентдан Уолл-Стритгача: Темир гигантимиз кимнинг қўлига ўтмоқда?  بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ 2026 йилнинг 24 июль куни Нью-Йоркда «Ўзметкомбинат» АЖ раҳбарияти билан АҚШнинг йирик инвестиция-банк гиганти Citigroup (Citi) ўртасида Англашув меморандуми ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: