Муслима аёлнинг химори шахс эркинлиги эмас, балки фарз амалдир

Муслима аёлнинг химори шахс эркинлиги эмас, балки фарз амалдир
Химор шахс эркинлиги масаласи ҳам, демократик ҳуқуқ ёки инсон ҳуқуқлари масаласи ҳам эмас. Ғарб ва унинг думлари даъво қилаётганидек эмас, балки у осмонлару ернинг Яратувчиси томонидан берилган илоҳий амрдир. Кимки Аллоҳ субҳанаҳу фарзларидан бирига қарши уруш очса, бу дунё ва охиратда Аллоҳнинг ғазабини ўзига жалб қилган бўлади.
Озарбайжон мусулмонлари дунё миқёсидаги олижаноб Умматнинг бир қисмидир. Бу Уммат дунёвий зулм ва Ғарбнинг хорижий таъсирлари унинг ўзлигини йўқ қилиб юборишига йўл қўймайди. Тарих бизга шуни ўргатдики, Исломни йўқ қилишга уринган ҳар қандай тузум охир-оқибатда ўзи ҳам қулашга маҳкум бўлган.
Муслима аёлнинг шаънини ҳақиқий ҳимоя қилиш ва Ислом тўлалигича амал қиладиган жамият барпо этилишини кафолатлаш Ислом душманлари билан тил бириктирган малай режимлардан ҳуқуқ сўраб ялиниш билан бўлмайди. Бу фақат ҳақиқий Исломий бошқарувнинг қайтиши билан амалга ошади. Зеро, пайғамбарлик минҳожи асосидаги Рошид Халифалик душманлар билан алоқаларни узади, Аллоҳ субҳанаҳунинг Шариатини ҳаётга татбиқ этади, истибдодни йўқ қилади ва бутун дунё мусулмонларини ўз динига қарши уруш олиб бораётган ҳукмдорлардан озод этади.
Билингки, нусрат Исломникидир, золим режимларнинг қулаши эса фақат вақт масаласидир. Бу дунёда шармандагарчилик ва охиратда азобга дучор бўлишингиздан олдин Аллоҳ субҳанаҳунинг буйруқларига қайтинг!
﴿وَاللَّهُ غَالِبٌ عَلَى أَمْرِهِ وَلَكِنَّ أَكْثَرَ النَّاسِ لَا يَعْلَمُونَ﴾
«Аллоҳ Ўз ишида ғолибдир. Лекин кўп одамлар билмаслар». (Юсуф сураси, 21-оят).
Роя газетасининг 2026 йил 4 ноябр чоршанба кунги 624-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ