Қирғизистон режими Шанхай ташкилоти саммити арафасида Ҳизб ут-Таҳрир йигитларига нисбатан зўравонлик қилмоқда

Қирғизистон режими Шанхай ташкилоти саммити арафасида Ҳизб ут-Таҳрир йигитларига нисбатан зўравонлик қилмоқда
Жорий йилнинг 31 августида Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида терроризм, экстремизм, айирмачилик (сепаратизм) ва гиёҳвандлик моддалари тижоратига қарши курашиш даъвоси билан барпо этилган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг йигирма бешинчи саммити ўз ишини бошлайди.
Ташкилот тузилган йиллардан бери терроризм ва экстремизмга қарши кураш баҳонасида мусулмонларни нишонга олишни изчил давом эттириб келмоқда. Айирмачиликка қарши кураш баҳонаси остида эса, Хитойдаги уйғурлар ва бошқа мусулмонлар зулм ва тазйиқларга рўбару бўлмоқдалар.
Воқелик шундан дарак берадики, Қирғизистон расмийлари келаётган саммитга мезбонлик қилувчи томон сифатида ўз мажбуриятларини ижро этишни вақтли бошлади; ушбу доирада улар экстремизм ва терроризмга қарши кураш баҳонасида даъватни кўтариб чиқувчиларни ҳибсга олиш, бостириб кириш ва тинтув кампанияларини ҳамда хавфсизлик шоуларини уюштириш саъй-ҳаракатларини кучайтирди. Шундайки, Ўш ва Боткен вилоятларида амалга оширилган махсус амалиёт ҳақида расмий эълон қилинди, унда террорчилик айблови билан 31 киши ҳибсга олинди.
Шунингдек, Бишкек шаҳрида бир қатор даъватни кўтариб чиқувчиларнинг ва муслима опа-синглилларимизнинг уйларини нишонга олган ўзбошимчалик билан тинтув қилиш амалиётлари бўлиб ўтди. Ленин тумани бошқармаси ходимлари даъватни кўтариб чиқувчилардан бирининг уйига деразасини синдириб, бостириб кирди. Уй соҳиби маконда бўлмаганлигига қарамай, унинг аёли ва қизларига нисбатан зулм ва ўзбошимчалик ишлатилган ҳолда уй тинтув қилинди. Уйдан ҳеч вақо топмагач, улар 16 ёшли қизининг оёғига тепиб, қўлини қайириб, девор томон итардилар, бу эса унинг бош мияси чайқалишига сабаб бўлди.
Бунинг устига, даъват йигитларидан бир нечаси тергов учун чақирилди ва уларнинг баъзиларига нисбатан «экстремизм» айблови билан жиноят ишлари очилгани аён бўлди. Хавфсизлик маҳкамалари олиб бораётган ушбу ўзбошимча ва бўрттирилган тинтув амалларидан кўриниб турибдики, бу каби чора-тадбирлар Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити арафасида Россия ва Хитой раҳбариятининг розилигини қўлга киритишни мақсад қилган бўлиши мумкин.
Бундан ташқари, ушбу провакацион амалиётлари инсонларнинг диққат-эътиборини юртнинг ички сиёсатида тобора ортиб бораётган кескинликдан, кун сайин қимматлашиб бораётган нарх-наводан ва бошқа қатор муаммолардан чалғитиш воситаси ҳисобланади.
Роя газетасининг 2026 йил, 8 июл, чоршанба кунги 607-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ