| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      04.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      26.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      12.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      29.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.08.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Қани келинг, Қуддуси Шарифни пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик пойтахти деб эълон қилайлик!

  • Доллар ҳукмронлигига фақат Халифалик барҳам беради

  • Ечим капиталистик иқтисодий тузумда эмас, балки Ислом иқтисодий тузумидадир

  • Хитой – Ўзбекистон муносабатларидаги янги «олтин ўн йиллик» шиори ва унинг асл қиёфаси

  • Шарқий Туркистон озод қилинмас экан, Хитой билан «абадий дўстлик» асло бўлмайди!

  • Ўзбекистонда мусулмонни «хавф»га айлантираётган рақамли назорат

  • «Замонавий хизмат ва инвестиция» пардаси ортида: Вашингтон Марказий Осиёнинг ёнилғи томирлари ва транзит артерияларига қандай чангал солмоқда?

  • Марказий Осиёни мустамлакачи кучларнинг таъминот занжирига боғлаётган лойиҳа

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Хитой – Ўзбекистон муносабатларидаги янги «олтин ўн йиллик» шиори ва унинг асл қиёфаси

Хитой – Ўзбекистон муносабатларидаги янги «олтин ўн йиллик» шиори ва унинг асл қиёфаси

By htadmin
15.10.2026
0
Share:

Хитой – Ўзбекистон муносабатларидаги янги «олтин ўн йиллик» шиори ва унинг асл қиёфаси

Хитой Ўзбекистон билан биргаликда икки томонлама муносабатларда янги «олтин ўн йиллик»ни очишга тайёр. Бу ҳақда Хитой раҳбари Си Цзинпин

Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) саммити доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашув чоғида баён қилди. Икки томон ўртасида кечган музокаралар  расмий дипломатия тилида навбатдаги муваффақиятли саҳифа сифатида ёритилди.

«Янги олтин ўн йиллик», «хитой-ўзбек ягона тақдир ҳамжамияти», «ўзаро манфаатли стратегик шериклик» каби баландпарвоз иборалар остида муҳим глобал ва минтақавий жараёнлар яширинган. Ушбу воқеликка халқаро вазият, глобал капиталистик кучлар тўқнашуви ҳамда Ислом Умматининг геостратегик манфаатлари призмаси орқали қаралса, масаланинг асл моҳияти очилади.

Бир томонда, ўз таъминот занжирлари ва экспорт йўлакларини таъминлашга интилаётган  коммунистик-капиталистик куч — Хитой, иккинчи томонда эса табиий бойликлари, транзит салоҳияти ва мусулмон аҳолисини йирик давлатлар тақсимотига топшириб қўйган, мустақил мафкуравий таянчга эга бўлмаган тобе режим турибди.

Халқаро вазият:

Америка гегемонлигининг заифлашуви:

АҚШнинг саноат ва технологик монополияси барбод бўлди. Вашингтоннинг ҳарбий, иқтисодий ва молиявий қудрати Яқин Шарқ, Эрон, Ғазо ва бошқа исломий юртлардаги бебош сиёсати, ички қарзлари ва  божлар сиёсати ортидан жиддий емирилмоқда. У энди дунёнинг барча нуқтасини якка ўзи назорат қилишга қодир эмас. 

Европанинг туб инқирози:

Россия-Украина уруши ва арзон энергиядан маҳрум бўлиш натижасида Европа акс-саноатлашув гирдобига тушиб, АҚШ ва Хитой рақобати орасида қурбонга айланмоқда. 

Хитойнинг экстенсив кенгайиши:

Хитой нафақат жаҳон саноат марказига айланди, балки электрон чиплар, қайта тикланувчи энергия ва юқори технологиялар бўйича Ғарбдан ўзиб кетиш даражасига етди. Шу билан бирга, Хитой халқаро савдода юань улушини ошириб, долларга қарамликни камайтирмоқда. 

Бундай шароитда Хитой учун қуруқликдаги транзит йўлларини кафолатлаш ҳаётий заруратдир. Денгиздаги Ҳурмуз, Малакка бўғозлари ва Тинч океани акваториялари АҚШ ҳарбий денгиз флоти ёки минтақавий урушлар хавфи остида турганда, Хитой ўз маҳсулотларини Европа ва Яқин Шарқ бозорларига олиб чиқувчи ягона муқобил — Марказий Осиё орқали ўтувчи «Бир макон, бир йўл» қуруқлик тармоғидир.

Шу боис, Бишкекда Си Цзинпин алоҳида урғу берган «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли Пекин учун шунчаки инфратузилма эмас, балки Ғарб санкциялари ва денгиз қамалларини айланиб ўтувчи геоиқтисодий ва ҳарбий-стратегик артерия ҳисобланади.

Хитойнинг Ўзбекистон билан муносабатларда «сунъий интеллект», «чўллашишга қарши кураш», «қашшоқликни қисқартириш» ва «маданий марказлар очиш» каби шиорларни илгари суриши  «юмшоқ куч» ниқоби остидаги иқтисодий қарамлик тузоғидир:

а) Хомашё ва бозор монополияси: Хитой технология ва кредитлар эвазига Ўзбекистоннинг фойдали қазилмалари (уран, мис, газ ва ноёб металлар), энергетика тармоқлари ва транспорт коридорларига эга чиқмоқда.

Хитойнинг ўзи ноёб металлар ва саноат занжирларини қурол сифатида ишлатади. Энди у Ўзбекистон ресурсларини ҳам шу занжирга тўлиқ интеграция қилмоқда. 

б) Маданий ва таълимий экспансия: Си Цзинпиннинг «маданият марказлари яратиш, таълим алмашинувлари ва икки халқни яқинлаштириш» талаби Марказий Осиё мусулмон халқларида Хитойга нисбатан қарашни ижобийлаштириш ҳамда сиёсий ва иқтисодий экспансияни интеллектуал ва маданий жиҳатдан мустаҳкамлаш режасидир.

в) «Уч ёвуз куч» тамғаси: Ислом асосидаги уйғонишга қарши тил бириктирув.

Баёнотдаги энг хатарли нуқта — икки томоннинг «уч ёвуз куч» (терроризм, экстремизм, сепаратизм)га қарши биргаликда курашиш борасидаги якдиллигидир.

Ушбу атамаларнинг асл моҳияти шуки,

Шарқий Туркистон (Шинжон) фожиасини қонунийлаштиришдир. Хитой миллионлаб уйғур ва бошқа туркий мусулмонларни «экстремизм ва сепаратизм» баҳонасида лагерларга қамаб, уларнинг исломий ўзлигини йўқ қилишга уринмоқда. Ўзбекистон ҳукуматининг бу формулани сўзсиз қабул қилиши ва Си Цзинпиннинг «тўртта глобал ташаббуси» ҳамда «Бир Хитой» тамойилини тўлиқ қўллаб-қувватлаши — Шарқий Туркистондаги мусулмон қардошларнинг мазлумлигига шерик бўлиш ва Хитойнинг мусулмонларга қарши сиёсатини расман оқлаб бериш демакдир.

АҚШ ва Ғарб дунёсида Исломга ва унинг аҳкомларига қарши тизимли уруш олиб борилмоқда. Худди шу каби, ШҲТ майдонида ҳам Хитой, Россия ва минтақавий режимлар мусулмон халқлар орасида мабдаий уйғониш, исломий ўзликнинг ва исломий бошқарув – Халифалик фикрининг қайта тикланишидан ваҳимага тушмоқдалар. «Уч ёвуз куч» тамғаси остида мана шу исломий уйғониш ва зўравон режимларга қарши ҳар қандай табиий ҳаракат нишонга олинади. 

Минтақа режимларининг мустақил сиёсатдан маҳрумлиги

Минтақа юртларидаги тобе ҳукмдорлар ўз халқидан узилган ва ўз курсисини сақлаб қолиш учун АҚШ, Россия ёки Хитой каби ташқи кучларга суянишга мажбур. 

Ўзбек режимининг Си Цзинпиннинг «узоқни кўра олиши»ни мақташи, «Хитой модернизацияси порлоқ истиқболи»га қасамёд қилиши шуни кўрсатадики:

Тошкент кўп векторли ташқи сиёсат ниқоби остида Россиянинг Украина ботқоғига ботиши ва АҚШнинг стратегик чалкашликлари фонида тобора Хитойнинг иқтисодий ва хавфсизлик чангалига тушиб бормоқда. 

Давлат буюк бўлиши учун фақат армия ёки хомашё етарли эмас, балки мафкуравий лойиҳага, мустақил саноат пойдеворига ва ўз ресурсларини назорат қилиш қобилиятига эга бўлиши керак. Минтақа режимлари эса буларнинг барчасидан маҳрум бўлгани боис, Хитой саноати учун хомашё етказиб берувчи ва Хитой товарларини истеъмол қилувчи периферияга айланишга рози бўлмоқда. 

Нажот йўли қаерда?

Хитойнинг Ўзбекистон билан очмоқчи бўлган «янги олтин ўн йиллиги» — аслида,

Хитой учун, таъминот занжири хавфсизлиги, Америка билан рақобатда Марказий Осиё ресурсларини мутлақ назорат қилиш ва мусулмонларнинг бирлашишига йўл қўймайдиган хавфсизлик буферини яратишдир. 

Ўзбек режими учун,  халқ бойликлари эвазига ташқи ҳомийдан сиёсий ва молиявий кафолат олиш, режим барқарорлигини таъминлашдир. 

Мусулмон халқи учун эса, иқтисодий қарамлик, табиий бойликларнинг талон-торож қилиниши,  Ислом асосида уйғонишнинг «терроризмга қарши кураш» баҳонасида янада бўғилиши демакдир.  

АҚШ ва Ғарб капитализми чуқур тизимли инқирозга юз тутган, Европа саноат ва мудофаа ўртасида типирчилаб қолган, Хитой эса олам юкини зиммасига олишни хоҳламайдиган бугунги тарихий бурилиш палласида Марказий Осиё халқлари ва бутун Умматнинг нажоти Хитой ёки Ғарбга юзланишда эмас, балки   ҳақиқий

нажот — мусулмонларининг миллатчилик ва ватанпарварлик ботқоғидан чиқиб, ўз исломий мафкурасига қайтишида, «уч ёвуз куч» тамғаларини рад этиб, ягона Ислом Уммати сифатида Рошид Халифалик Давлати соясида бирлашишидадир. Фақат ана шундай мафкуравий буюк Давлатгина Хитойнинг мустамлакачилик иштаҳасини тўхтатишга, Шарқий Туркистондаги мазлумларни озод этишга ва минтақа бойликларини ҳақиқий эгалари — Ислом Умматининг тараққиёти ва фаровонлигига йўналтиришга қодир бўлади. 

Устоз Абдул Азиз Ўзбекий

Роя газетасининг 2026 йил 14 октябр чоршанба кунги 621-сонидан

TagsХитой – Ўзбекистон муносабатлари
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Судан фожиа рақамлари ва малайлар тўқнашуви ўртасида

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Яҳудий вужуди мусулмонларга зўравонлик қилишда, ҳукмдорлар эса хиёнат ва тил бириктиришда давом этмоқдалар

  • МАҚОЛАЛАР

    Буюк келажак дегани мана шундай бўладими?

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистонда мусулмонни «хавф»га айлантираётган рақамли назорат

    Ўзбекистонда мусулмонни «хавф»га айлантираётган рақамли назорат بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ўзбекистонда Ислом ва мусулмонларнинг диний ҳаёти устидан ўрнатилган сунъий назорат сифат жиҳатидан янги, янада машъум ва хатарли босқичга ўтмоқда. 2026 ...
  • МАҚОЛАЛАР

    «Замонавий хизмат ва инвестиция» пардаси ортида: Вашингтон Марказий Осиёнинг ёнилғи томирлари ва транзит артерияларига қандай ...

    «Замонавий хизмат ва инвестиция» пардаси ортида: Вашингтон Марказий Осиёнинг ёнилғи томирлари ва транзит артерияларига қандай чангал солмоқда? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратовнинг 9 ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Марказий Осиёни мустамлакачи кучларнинг таъминот занжирига боғлаётган лойиҳа

    Марказий Осиёни мустамлакачи кучларнинг таъминот занжирига боғлаётган лойиҳа بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ 2026 йилнинг 8 октябрида Туркманистондаги Аваза сайёҳлик зонасида Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон раҳбарларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди. ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Лондоннинг Тошкентдаги молиявий қармоғи

    Лондоннинг Тошкентдаги молиявий қармоғи  بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 9 октябр куни Ўзбекистон-Британия иқтисодий қўмитасининг иккинчи йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатга ташриф буюрган Британиянинг савдо бўйича давлат ...
  • МАҚОЛАЛАР

    ​Таълимдаги формализм ва инқироз: рақамлар, аҳвол ва ички зиддиятлар

    ​Таълимдаги формализм ва инқироз: рақамлар, аҳвол ва ички зиддиятлар ​بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ ​Бугунги кунда ёшларга таълим бериш тизими моҳиятан чуқур инқирозни — формаллашув ва мазмунсизлашув даврини бошидан кечирмоқда. Бугун ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: