| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      01.11.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.10.2026
      0
    • Биродаримиз Салоҳиддинов Салим Муҳиддин ўғлининг вафоти муносабати билан таъзия

      21.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      19.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      04.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      26.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      12.09.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Америка ва Халқаро жиноий суд: Британия ҳамда Европа Иттифоқи таъсирининг тугатилиши

  • Муслима аёлнинг химори шахс эркинлиги эмас, балки фарз амалдир

  • Ҳизб ут-Таҳрирнинг Нидерландиядаги вакиллари химор тақиқланишига қарши чиқиб, Гаагадаги Озарбайжон элчихонасига ташриф буюришди

  • Америка молиявий ва иқтисодий таҳдид остидами?

  • Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти: Муҳаммад Носир Шувайхага ёрдам бериш мақсадида Тунисдаги Ҳарбий суд олдида норозилик тадбири ўтказилди!

  • Ҳизб ут-Таҳрир – Малайзия: Селангор штати Амбанг шаҳрида Озарбайжон элчихонаси олдида норозилик тадбири ўтказилди

  • Американинг янги стратегияси ва унинг кенг қамровли хавфсизлик кафолатларидан воз кечиши

  • Эй, Покистон ва Афғонистон мусулмонлари! Советлар ҳукмронлигини тугатганингиздек, Америка ҳукмронлигини ҳам тугатинг!

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Америка ва Халқаро жиноий суд: Британия ҳамда Европа Иттифоқи таъсирининг тугатилиши

Америка ва Халқаро жиноий суд: Британия ҳамда Европа Иттифоқи таъсирининг тугатилиши

By htadmin
06.11.2026
0
Share:

Америка ва Халқаро жиноий суд: Британия ҳамда Европа Иттифоқи таъсирининг тугатилиши

Америка анчадан бери диктатор давлат ғоясини мустаҳкамлашга, бир вақтнинг ўзида ҳам судьялик, ҳам жаллодлик қилишга интилиб келмоқда. Бу интилиш собиқ Совет Иттифоқи қолдирган бўшлиқ, дунё икки қутбдан иборат бўлиши ҳақидаги тасаввур, яъни Американинг биринчи ўрин учун рақобатлашиши, халқаро қарорларга кучли таъсир кўрсатиши ва унинг бутун дунёда мутлақ якка ҳукмрон бўлиб қолишига тўсқинлик қилиниши билан боғлиқ эди. Совет Иттифоқининг қулаши биринчи ўрин учун рақобатда улкан бўшлиқни юзага келтирди, иккинчи ўриндан пастдаги кучларни эса бутунлай ортда қолдирди. Натижада Америка ўзини ҳақиқий рақибсиз дунё тахтида ўтирган ҳолда кўрди ва бутун дунёга ўз мулкидек қарай бошлади. Бу ҳолат уни биринчи ўриндаги мавқеига шерик бўлишга уринаётган Хитой, Россия ва Европанинг айрим давлатларига қарши курашиш учун режалар тузиш, восита ва усулларни хилма-хиллаштириш ҳақида ўйлашдан тўхтатди.

Америка Европа Иттифоқини заифлаштирди ва Европадан қолган халқаро муассасаларни, жумладан, Халқаро жиноий судни ҳам йўқ қилишга киришди. «France 24» телеканали 2026 йил 9 октябрда Америка Халқаро жиноий судга нисбатан санкциялар жорий этишини эълон қилганини хабар қилди. АҚШ Давлат котиби Рубио Вашингтон «бошбошдоқ суд» деб атаган ушбу суд билан боғлиқ операцияларни тақиқлашини айтди. Бу Трамп маъмуриятининг қароргоҳи Гаагада жойлашган судга қарши узоқ вақтдан бери давом этаётган кампаниясининг янада кескинлашганини англатади.

Рубио баёнотида: «Ё Халқаро жиноий суд ўз таҳдидларини тўхтатади, ёки биз суднинг ўзини тугатамиз», деди. У, шунингдек: «Президент Трамп Халқаро жиноий суднинг америкаликларни жиноий жавобгарликка тортишига ҳеч қачон йўл қўймайди», деб таъкидлади. Унинг қўшимча қилишича, бу чоралар суднинг ресурсларини кескин қисқартиради ва унинг фаолият юритиш имкониятларини фалаж қилади.

Рубио Америка иттифоқчиларига ҳам мурожаат қилиб, уларни суд фаолиятини жиловлашга чақирди. Бу иттифоқчилар Америка ҳарбийларининг ҳимоясига таянадилар. У, агар улар буни амалга оширмасалар, Вашингтон Халқаро жиноий судни бир ғиштидан кейин яна бир ғиштини олиб ташлагандай, босқичма-босқич парчалашда давом этишидан огоҳлантирди.

Трамп маъмурияти бундан аввал ҳам Халқаро жиноий суд мансабдор шахсларига, жумладан, прокурор ва бир қанча судьяларга нисбатан санкциялар жорий қилган эди. Бунга суднинг Америка ва яҳудий вужудига тааллуқли терговлари сабаб бўлган. Ҳар иккиси ҳам мазкур судга аъзо эмас. Бошқа томондан, Европа Иттифоқи Америка санкцияларини «ниҳоятда афсусланарли» деб баҳолади ва суд ўз вазифасини бажара олиши учун зарур бўлган ҳар қандай чорани кўришга тайёрлигини билдирди.

Халқаро жиноий суд 2002 йилда кўп томонлама Рим статути асосида ташкил этилган. У геноцид, инсониятга қарши жиноятлар, уруш жиноятлари ва тажовузкорлик жиноятларини содир этган шахсларни суд қилиш ваколатига эга бўлган биринчи доимий халқаро суд ҳисобланади.

Рубионинг баёнотлари узоқ муддатли режадан дарак бермоқда. Америка Британия таъсирини тугатишга қаратилган янги жараён орқали бу режани ҳаётга татбиқ этишга ҳаракат қилмоқда.

Европанинг қадимий қитъаси тимсоли бўлган Британия Европа Иттифоқидан чиққан бўлса-да, дунёни инсон ҳуқуқлари шиори ва ўзи ҳимоя қиладиган қадриятлар мавжудлиги билан алдаш учун ўша жиноий муассасани ташкил этган эди. Аслида эса, у бир кун келиб Америка дунё халқларига нисбатан содир этаётган ифлос қилмишлари учун уни жиноятчи деб эълон қилишни истайди. Шу орқали Европанинг хайрихоҳлигини қозонишга ва ҳеч бўлмаганда уни шарманда қилиш йўли билан Американинг оёғи остидаги заминни тортиб олишга уринади.

Америка маъмурияти Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқишини қўллаб-қувватлади. Чунки бу Европа Иттифоқини заифлаштирар эди. Америка Британияга унинг қадимги буюклигини эслатиб, у унутилиб кетадиган улкан бир тузилма ичида эриб кетиш даражасидаги давлат эмаслигини уқтирди. Америка европаликлардан, уларнинг ҳиссий бўлинишидан ва сохта улуғворликни ифодаловчи, қуруқ миллийлик ғоясидан фойдаланди. Америка Халқаро жиноий суднинг ўзи учун қандай тузоқ эканини, унинг назорати остида эмаслигини ва унга қарши иш олиб бораётганини яхши англайди.

Американинг такаббурлиги унинг капиталистик мафкурасига бориб тақалади. Бу мафкура инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, инсониятга қарши жиноятлар ва бемаъни урушларнинг олдини олиш ҳамда бундай қилмишларни содир этганларни жавобгарликка тортишни даъво қилади. Бироқ инсонлар кўзини шамғалат қилиш учун қонунлар қабул қилиниб, ташкилотлар тузилгани аён бўлди. Чунки бузуқ капиталистик мафкура Американинг жинояткорона хатти-ҳаракатлари сохталигини фош қилди. Бу эса унинг инсон ҳуқуқлари, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳалардаги ҳар қандай ташкилот ёки муассасадан чиқиб кетишида намоён бўлмоқда.

Зиддиятнинг табиати шундаки, у бир мафкурага эга бўлган кучлар ўртасидаги фикрнинг моҳиятида яширинган. Уларнинг ҳар бири бошқасини йиқитиш учун пайт пойлайди. Улар учун ўзлари ўртасидаги қадриятлар ва эътиқодларнинг барбод бўлиши ҳам бирдек аҳамиятсиздир. Мана шу ҳолат Американи том маънодаги диктатор давлатга айлантирди.

Унинг халқларга нисбатан қотиллик қилиш ва зулмни очиқ-ойдин қўллаб-қувватлаш каби қилмишлари, ҳатто ўз мафкурасига шерик бўлган айримлар томонидан ҳам қораланаётгани бунинг яққол далилидир. Жумладан, Ғазода геноцид содир этаётган яҳудий вужудини очиқ қўллаб-қувватлаши, Эронга қарши уруши, Украина ва Россия ўртасидаги урушни келтириб чиқариши, Венесуэла президентини ўғирлаб кетиши, Эпштейн жиноятлари, ўз малайи Башарни сақлаб қолиш учун Россия, Эрон ва Туркия билан ҳамкорликда Сурия аҳолисини қириши, Судан урушига олов ёқиши, Миср ва Судан халқини ташналикка маҳкум этадиган Наҳда тўғонини молиялаштириши — буларнинг барчаси Американинг ўзини ўзи фош қилаётганини, уни ҳар қандай инсоний қадриятдан маҳрум этаётганини, зулмни мустаҳкамлаб, уни қўпол ва ошкора равишда амалга ошираётганини кўрсатади.

Эй, мусулмон юртларидаги куч-қудрат эгалари! Умматингизнинг аҳволига назар солинг, зеро, сабр косаси тўлиб-тошди! Умматингизга нусрат бериш учун ҳаракатга келинг! Ҳизб ут-Таҳрирга пайғамбарлик минҳожи асосидаги Рошид Халифалик давлатини барпо этиш учун нусрат беринг! Токи бу давлат Умматни Америка зулмидан халос этсин. Зеро, зулм асосида қурилган, энди эса Америка ўз мавжудлигини тугатиб, ҳатто сохта қиёфаси ва шиорларидан ҳам маҳрум этаётган жаҳон муассасаларидан ҳеч қандай умид йўқ.

Шайх Аҳмад ас-Саманий — Судан вилояти

Роя газетасининг 2026 йил 4 ноябр чоршанба кунги 624-сонидан

TagsАмерикажиноий жавобгарликХалқаро жиноий суд
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Қуддуси Шарифни тозалаш гул атирлар билан эмас, балки босқинчи яҳудийлардан поклаш билан бўлади

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Инсон ҳуқуқлари, сўз эркинлиги ва инсонпарварлик миссияси ялтироқ шиорлар ва нопок ниятлардир

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир йигитларидан бири Қримда босқинчи руслар қўлида шаҳид бўлди!

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    «Киберхавфсизлик» ниқоби остидаги рақамли инквизиция

    «Киберхавфсизлик» ниқоби остидаги рақамли инквизиция: Телефонларга мажбуран тиқиштирилаётган «Қўриқчи» кимнинг манфаатига хизмат қилмоқда? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Сўнгги ҳафталарда республика бўйлаб кузатилаётган воқеалар ичида мусулмон халқининг шахсий дахлсизлиги, эътиқодий муҳити ...
  • МАҚОЛАЛАР

    «Ҳалол финтех» сароби ва мустамлакачилик молияси: IMAN можароси ортидаги ҳақиқатлар 

    «Ҳалол финтех» сароби ва мустамлакачилик молияси: IMAN можароси ортидаги ҳақиқатлар  بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Бир неча йил давомида минтақада исломий молия ва замонавий финтех саноатининг флагмани сифатида тақдим этиб келинган ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Давлат қурди, хавфни кўтарди — энди GTL нега хусусийлаштириляпти?

    Давлат қурди, хавфни кўтарди — энди GTL нега хусусийлаштириляпти? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Uzbekistan GTLнинг хусусийлаштирилиши Ўзбекистонда давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини қисқартириш сиёсати доирасида юз бераётган стратегик ўзгаришдир. Давлат 3,42 миллиард ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Туркий давлатлар ташкилоти буюк кучлар кураши ичида

    Туркий давлатлар ташкилоти буюк кучлар кураши ичида بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) ўз фаолиятини маданий ҳамкорликдан транспорт, саноат, инвестиция, стратегик минераллар ва ташқи сиёсий муносабатларгача кенгайтирмоқда. Бироқ ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбек халқининг Исломга муҳаббати, Қуръони Каримни тўғри тушуниш ва ҳаётга татбиқ этиш зарурати

    Ўзбек халқининг Исломга муҳаббати, Қуръони Каримни тўғри тушуниш ва ҳаётга татбиқ этиш зарурати بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ  Халқимизнинг асрлар оша ўз эътиқодига, динига ва муқаддас исломий қадриятларига бўлган садоқати таҳсинга ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: