| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Ернинг молиявий тузоққа айлантирилиши

  • Шимолий Европа сафари: капиталистик кишанларнинг янги занжири

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Референдумнинг Британия, Европа Иттифоқи ва дунё учун бўлган сиёсий оқибатлари

Референдумнинг Британия, Европа Иттифоқи ва дунё учун бўлган сиёсий оқибатлари

By htadmin
24.11.2016
1774
0
Share:

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ 

Роя газетаси:

Британиядаги референдум силкинишми ёки қўзғолон?! Референдумнинг Британия, Европа Иттифоқи ва дунё учун бўлган сиёсий оқибатлари

Асъад Мансур қаламига мансуб

Силкиниш, тарихий ўзгариш, машъум ва лаънати кун, анъанавий ҳукмрон синфга қарши қўзғолон, Европа учун жиддий муаммо, Европа сиёстчилари шок ҳолатида, уларни қамраб олган ҳайрат ва даҳшат, Иттифоқнинг парчаланишидан бўлган хавотирлар, тескари натижалар… 2016 йил 23 июн куни Британиянинг Европа иттифоқидан чиқиши тўғрисида ўтказилган референдум натижалари эълон қилинганидан бир кун ўтиб масъуллар ва журналистлар мана шундай сўзларни такрорлашди.

Европа Иттифоқи масъуллари қисқа ва ғазабнок оҳангда баёнотлар берди, фавқулодда йиғинлар ўтказилди, шошилинч ҳаракатлар қилинди, Британия бош вазири истеъфо беришини эълон қилди, Британия Қироллиги парчаланишига таҳдид туғилгани айтилди, Европа Иттифоқидан чиқиш тарафдорлари беҳад хурсанд бўлди, ўша кунни Британия мустақиллиги куни, дея эълон қилинди, Франция ва Голландиядаги миллатчилар ўз юртларида ҳам шу турдаги референдум ўтказишга чақиришди. Америка президентлигига номзод Трамп тентакларча референдум натижаларини қўллаб-қувватлади, у ўзининг юртига ҳам шундай референдум хавф солишини англамай, миллатчилик ва ирқчилик оловини янада алангалатди. Масалан, миллатчи «Техас ҳаракати» раиси дарҳол баёнот билан чиқиб, Техаснинг Америкадан ажралиб чиқишига оид референдум ўтказишга чақирди. Техас ва АҚШнинг бошқа штатларида ажралишга бўлган ҳаракатлар пайдо бўлди ва бу 1860-1856 йиллардаги урушга ўхшади.

Даҳшатли иқтисодий оқибатлар юзага келди: фунт стерлинг ўтган уч йил ичида кузатилмаган даражада пасайиб кетди. Европа ва Осиё молиявий бозорларида қаттиқ силкиниш юз берди. Бу ҳол Англия Марказий банк раисини – бизда дарҳол пулга айлантириб олиш мумкин бўлган 250 миллиард фунт стерлинг қийматидаги етарли қоғозлар бор, фавқулодда муҳим чора-тадбирлар кўришга тайёрмиз, дея баёнот бериш билан вазиятни юмшатишга ундади.

Ҳақиқатдан ҳам бу қаттиқ силкиниш бўлди. Британия заминини титратиб, унга қўшиб Европага ҳам зарба берувчи зилзила бўлди. Бунинг таъсирлари Европа Иттифоқи кенгаши раисида яққол кўзга ташланди. У ўзининг матбуот конференциясида «Бу ўлдирадиган эмас, ёлғизлатиб тугатадиган зарбадир», деди. Кейин «Европа Иттифоқи жорий йил 28-29 июн кунлари Британия иштирокисиз конференция ўтказиб, унинг Европа Иттифоқидан чиқиш йўлларини муҳокама қилади», дея қўшимча қилди.

Бундай бўлиши кутилмаган эди. Чунки референдумдан икки кун олдин оммавий сўров ўтказилганда, унинг натижаси 52 %ни ташкил қилиб, одамлар Британиянинг Европа Иттифоқида қолишига розилик билдиришган эди. Афтидан, бош вазир Кэмерон ҳам мазкур натижадан кўнгли хотиржам эди. Бироқ умиди пучга чиқди ва истеъфо бермоқчи эканини эълон қилди, келаётган октябр ойида Консерваторлар партиясига янги раҳбар сайланиши биланоқ ҳокимияни унга топширишини билдирди. У ўзини омадсиз ҳис этди. Чунки қудратда қолишига умид боғлаб бунинг учун ҳаракат қилган эди. Масалан, 2016 йил 10 январда «референдум муваффақиятсиз чиққан тақдирда ҳам, мансабидан асло кетмаслиги» тўғрисида баёнот бергани ҳаммага маълум.

Кэмерон 2013 йил 23 январда «Агар унинг партияси 2015 йилги сайловларда ғалаба қозонса», референдум ўтказишга ваъда берганди. Бундан у кўпроқ овоз тўплашни мақсад қилиш билан бирга, Европа Иттифоқини ўзиники қилиб олишни кўзлаганди. Ўша куннинг ўзида у «британияликларга сайловда овоз беришни таклиф қилишдан олдин Британиянинг Европа Иттифоқи билан муносабатлари тўғрисида янгитдан музокара олиб бормоқчилигини» эълон қилганди. Чиндан ҳам унинг истаги амалга ошиб, феврал ойида европаликлар билан музокара олиб борди ва Британия ҳеч бир давлат эришолмаган имтиёзларга эришди. Шунинг учун Кэмерон референдумда ҳам албатта ғалаба қозонаман, дея ишонганди. Бироқ ундай бўлмади.

Европа Иттифоқининг асосчиси ва аъзоси Франция рефрендум натижасида Британиянинг Иттифоқдан чиқиши орқибатларини таҳлил қилиш учун дарҳол юқори даражадаги фавқулодда йиғин ўтказди. Йиғинда президент Олланд «Британиянинг Иттифоқдан чиқиши Европага жиддий муаммолар туғдиради», деди. «Бундай аламли танловдан қаттиқ таассуфда эканини» билдирар экан, қуйидаги сўзларни айтди: «Британияликларнинг Иттифоқдан чиқишга овоз бериши Европани улкан хавфга рўпара қилди. Чунки энди унинг аввалгидек давом этиши имконсиз… Ҳали ўз бирдамлиги ва қудратини кўрсатиши керак бўлади… Радикал ва популист оқимларга қарши курашда улкан хавф мавжуд. Европа нафақат катта бозор, балки улкан мафкура ҳамдир. У буни унутгани сабабли қаттиқ тентираб юрибди. Европа Иттифоқидаги ватандошлар буни тушуниб, ишлар тизгинини қўлга олишлари керак… Франция – хавфсизлик, ривожланиш йўлида сармоя ётқизиш, иш ўринлари, солиқ ва ижтимоий масалаларга оид ҳамкорлик, еврозонани мустаҳкамлаш ва демократик ҳукуматлар каби асосий мавзуларга Европа диққат-эътиборини қаратишда ташаббускорликнинг биринчи сафида турибди». У яна бундай деди: «Ўртага ташланган таклиф шуки, Европа чекинишлар қаршисида ё эриб йўқ бўлиб кетади ёки чуқур ўзгаришларга дуч келганида ўз вужудини қайта кучайтиради». Демак, Иттифоқдаги энг муҳим давлат бўлган Франция масаланинг нақадар чуқурлигини, муаммонинг чигаллигини ва Иттифоқ дуч келаётган хавф-хатарлар катталигини фош этди. Бу эса Европа тақдири ҳал бўладиган вазиятга дуч келганига далолат қилади.

Европа Иттифоқининг иккинчи асосчиси ва аъзоси Германияга келсак, канцлер Меркел «Британиянинг чиқиши Европа ва унинг бирлик механизми учун аламли зарба» эканини очиқлади. Франция президенти Франсуа Олланд, Италия бош вазири Маттео Ренци ва Европа Кенгаши раиси Дональд Тускларни 2016 йил 26 июнда Берлинда йиғинга чақирди. Унда «Биз Европа Иттифоқида 27 нафар аъзо эканмиз, олдимизда катта оқибат-вазифалар турибди. Биз референдум натижаларига қизиққанлигимизни ва уни қабул қилишга қодирлигимизни исботлашимиз лозим. Европа Иттифоқи давлатлари билан тўғри қарорлар қабул қилишимиздан олдин, улар вазиятни таҳлил қилиб, уни тинч-хотиржам равишда тўғрилаб олишлари лозим», деди. Унинг ўринбосари Зигмар Габриэль «Европа учун ёмон лаънати кун бўлди… Берлинда бунга нисбатан норозилик ва шок ҳолати пайдо бўлди. Бутун жамоатчилик бу қарорнинг Британия, Германия ва Европа учун ёмон эканини таъкидлади», деди. Германия ташқи ишлар вазири «Британия ҳукумати Европа тақдири билан ўйнашиб, ютқазди. Унинг иттифоқдаги позицияси ўзининг ички сиёсий ғаразлари йўлида Иттифоқдан фойдаланиш бўлди», деди. Шундай қилиб, немислар энди инглизларнинг нопок ниятда эканлигини ва бу ёмон оқибатларга олиб келишини тушунадиган бўлишди.

Польша ва Чехия каби бошқа бир неча Европа Иттифоқи давлатлари раҳбарлари референдум натижаларини жуда ёмон, дея баҳолашди. Испания ташқи ишлар вазири Хосе Мануэль «Европа Иттифоқини тарк этиш қарори айни минтақа масаласида янги имкониятлар эшигини очди, Жабали Ториқ (Гибралтар) узра Испания байроғининг кўтарилиши эҳтимоли энди яқин бўлиб қолди», деди. Ҳатто қарор фойдасига овоз берган Шотландия ҳам, унинг бош вазираси «Биз Шотландиянинг Британиядан мустақил бўлишига оид иккинчи референдум танловини олдимизга қўймоғимиз лозим», деди.

Афтидан, референдум натижаси АҚШ учун ҳам кутилмаган бўлди. Президент Обама қисқача баёнот билан чиқиб, «Натижадан хабарим бор, яқинда бу ҳақда баённома чиқараман», деди. Кейин баённомада «Британия билан махсус алоқаларимиз давом этади, мен британияликларнинг айни қарорини ҳурмат қиламан. Чунки улар юртларини Европа Иттифоқи таркибида 43 йил турганидан сўнг ундан ажраб чиқишини қўллаб-қувватладилар», деди. Ўтган апрел ойида Лондонга қилган сафари чоғида Обама британияликларни Иттифоқда қолишга овоз беришга тарғиб қилганди. Чунки Америка Европа Иттифоқи заиф бўлиб туриши учун Битаниянинг Иттифоқ таркибида қолишидан манфаатдор. Яъни биладики, Британия Европа Иттифоқи фойдасига ҳам, унинг бирлашиши учун ҳам ҳаракат қилмайди, унинг бирлашишини кечиктиради, кўплаб қарорларда муаммо пайдо қилади ва фақат ўз манфаатини ўйлайди, буларнинг бари Америка манфаатига хизмат қилади. Зеро, у Европани бирдам қудратли ҳолда уни курашга чақиришини ёки халқаро майдонда у билан рақобатлашишини истамайди, уни ўз таъсири остида туришини хоҳлайди. Бироқ охир оқибат Британиянинг Иттифоқдан чиқиши унинг парчаланишига олиб келса, демак, бу унинг асосий манфаати бўлади.

Россиянинг «ТАСС» информацион агентлиги эса Британия референдумини Путин ғалабаси, Обама мағлубияти, дея сифатлади. Чунки Россия Британиянинг ўзига нисбатан салбий позиция тутишини билади ва шу боис Иттифоқнинг Британиясиз бўлишини хоҳлайди. Россия Франция ва Германия билан яхши келишади, шу боис, сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан Европа Иттифоқида Британиянинг бўлмагани Россиянинг фойдаси. Дарвоқе, Британия ташқи ишлар вазири Филип Хэммонд «Референдум натижалари Россия президенти Путинда хурсандчилик пайдо қилди», дея баёнот берди.

Европа Иттифоқи таъсисчилари, хусусан, у ердаги асосий таъсир эгалари бўлган Франция билан Германия Иттифоқни сақлаб қолишни режалаштиришмоқда. Уларга таъсисчи давлатлардан Италия, Голландия, Белгия, Люксембург ҳам қўшилмоқда. Улар билан бирга қолишга юксак даражада иштиёқманд давлатлар ҳам бор, Полша, Испания ва Ирландия каби. Энди, бу давлатларнинг ҳаммаси Иттифоқни сақлаб қолишга ҳаракат қилишади. Германия ташқи ишлар вазири Иттифоқ таъсисчилари ҳисобланган олти давлатни йиғин ўтказишга чақирди ва улар Берлинда йиғилишди. Йиғин ортидан у «Биз бугун Иттифоқдан ҳаргиз воз кечмасликларини таъкидлашлари лозим бўлган давлатлар вакиллари сифатида йиғилдик», деди. Бироқ Дания, Швеция каби давлатлар ҳам борки, уларнинг озодликка чиқиб кетиб қолишлари хавфи йўқ эмас.

Эслатиб ўтиш лозимки, 2008 йилги молиявий кризис ва унинг симптомларида Европа Иттифоқи қудрати синалди. Натижада улар қаттиқ бўлмасада, сезиларли даражада силкинди ва қулаш хавфига етиб келди. Буни шу давлатлар масъулларининг ўзлари билдиришди. Кейин қочқинлар кризиси келиб чиққанда, бу давлатлар масъуллари пашшадек муаммодан филдек муаммо ясашди. Яъни бу масала Европадаги сиёсий вазиятдан ва вайрон бўлиш арафасида турган иқтисодий вазиятдан дарғазаб бўлган халқда миллатчилик туйғуларини баттар аланга олдирди. Чунки миллатчилик Европа халқлари орасига улкан хандақлар қазиган бўлиб, Европа Иттифоқи қабул қилган бирорта ҳам битим ҳам бу жарликни кўма олмаган. Аслида, ҳамма бало капиталистик тузумда. Чунки унинг миллатчилик иллатини муолажа қилишда омади чопмади, шу тузумга эътиқод қилган шахсларни битта дошқозонда тоблай олмади. Бу эса ҳамма бўлинишлар учун ҳам, Британиянинг бўлиниб чиқиши учун ҳам асосий сабаб бўлди. Яъни Британия ўзининг миллатчилик ўзлигидан воз кечишни, чегараларини йўқ қилишни, ўз валютасидан воз кечишни ва Европага қоришиб кетишни истамади.

Европа Иттифоқи учун бу улкан имтиҳон бўлди. Хўш, ҳақиқатдан ҳам бу ўлдирадиган эмас, ёлғизлатиб тугатадиган зарба бўлдими? Бу иш аввало Франция билан Германияга бориб тақалмоқда. Афтидан, бу икки давлат Европа Иттифоқини давом эттиришга ва уни сақлаб қолишга аҳд қилган кўринади. Уларнинг муаммо симптомларини ўрганиш ва уни муолажа қилиш учун шошилинч ҳаракатга келишгани шуни кўрсатиб турибди. Зеро, Франция Америкага қарши курашда Европага етакчилик қилишни ва шу орқали ундан ўзининг эски мустамлакаларини тортиб олишни, халқаро майдонда таъсирли кучли давлат бўлиб қолишни истамоқда. Германия Европа Иттифоқи ҳисобига катта сиёсий қудратга айланишни истамоқда, чунки Иттифоқда энг кўп иқтисодий фойдани шу давлат олади. Чамаси, европаликлар Британиядан қутулиб, жонларига оро кирди. Шунинг учун яхшиси, улар тўғри ҳаракат олиб боришлари, ораларидаги мавжуд миллатчилик оловини ўчиришга ҳаракат қиладиган доно ва кучли етакчиликка эга бўлишлари керак.

Британия эса зарар кўрди. Энди у Европадан узлатда қолади, иқтисодий ва сиёсий зарар кўриб, Европага бўлган таъсиридан маҳрум бўлади. Шу пайтга қадар у Америкага қарши курашда Европадан фойдаланаётган эди ва шу орқали мустамлакаларидаги ўз нуфузини ва дунёнинг йирик давлати бўлиб туришини сақлаб қолишга уринаётган эди. У шунга ҳаракат қилиб, референдумни қайта ўказиш мақсадида икки миллион имзо йиғди. Оқибатда беқарорлашди, бўлиниб ажралиб қолди, консерваторлар партияси ҳам бўлиниб кетди, яъни ундаги ва ҳукуматдаги аъзолар айни партия раисига ҳамда Кэмерон ҳукуматига қарши кампания бошлади.

Булар шуни исботламоқдаки, бунга ўхшаш иттифоқларнинг барчаси муваффақиятсизликка маҳкум. Ғарб бунга ўхшаш иттифоқлар тузиш билан ўзининг омадсиз тажрибаларини исломий юртларга ҳам кўчиришга уринди. Аммо халқларни Ислом дошқозонида тоблаб, мисли кўрилмаган муваффақиятга эришган Ислом ечимигина тўғри ечим бўлиб қолаверди. Зеро, Ислом миллатчилик иллатини буткул муолажа қилиб, НабийСАВ шундай бир буюк давлатнинг бошқарув пойдеворига асос солдиларки, бу асос ўн уч асрга татиди ҳамда битта халифа орқали бошқариладиган марказий бошқарув бўлиб турди, халифа давлатнинг ички ишларини тартибга солиб, волийлар тайин қилди, бу волийлар унинг амирлиги, назорати остида ва ижтиҳодига эргашган ҳолда, вилоятларни бошқардилар.

Роя газетасининг 2016 йил 29 июн чоршанба кунги 84-сонидан

0
0

Related posts:

Европа Иттифоқидан чиқиш бўйича Британияда ўтказилган референдум натижалари Кэмерон: Европа Иттифоқидан чиқиш Британия муаммоларининг «ечими эмас» Обама Британияни Европа Иттифоқидан чиқиб кетиши оқибатидан огоҳлантирмоқда Кэмерон: Британия террорга қарши туришда ўзининг масиҳийлик қадриятларини ҳимоя қилмоғи лозим
TagsБританияЕвропа Иттифоқиреферендум
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Жаҳон иқтисодий форуми ҳисоботи ортидаги ҳақиқат

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Бутунжаҳон Ислом Лигаси Саудия Арабистони мамлакати зиёратига яҳудий делегациясини таклиф қилмоқда

  • МАҚОЛАЛАР

    Халифалик ким учун хавфли?

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 05.05.2026

    Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • 04.05.2026

    Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • 04.05.2026

    АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • 03.05.2026

    Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • 02.05.2026

    Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/