| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Ернинг молиявий тузоққа айлантирилиши

  • Шимолий Европа сафари: капиталистик кишанларнинг янги занжири

  • Инсоният тақдири ва Ислом Умматининг вазифаси

  • Оила нажот қалъасими ёки манфаат бозори: сарполар пойгасида бой берилган иймон

  • Картадаги “дахлсиз” қолдиқ ортида нима бор?

  • Форекс

ЯНГИЛИКЛАР
Home›ЯНГИЛИКЛАР›Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

By htadmin
02.05.2026
6
0
Share:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾

“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”

Хабар: Қашқадарёнинг Косон туманидаги қамоқхонада сиёсий маҳбусларни калтаклаш ва оч қолдириш жинояти содир этилмоқда. Шунингдек, Ўзбекистондан ташқаридаги даъват аҳлининг яқинларига ҳам босим кучайди. 

Изоҳ: Ишончли кишилардан келган хавотирли хабарларга кўра, Қашқадарё вилояти Косон туманида жойлашган 10-сонли ЖИЭМда, яъни қамоқхонада диний-сиёсий маҳбусларга нисбатан, худди золим Каримов режими давридагидек, ҳатто ундан-да ўтиб тушадиган даражада зулмлар қўллаш бошланган. Ҳолбуки, бу мазлумлар бундан чорак аср муқаддам, яъни ёш-навқирон йигитлик даврида қамалиб, ҳануз умри зах қамоқларда чиритилаётган 45-50 ёшдаги кишилардир. Уларнинг деярли барчаси яримжон бўлиб, соғлиқлари жуда ёмон аҳволга келиб қолган. Шундай бўлишига қарамасдан, уларга қаттол Каримов жаллодларининг зулму зўравонликлари етмаганидек, энди ўша даврни “ахлат тузум” деган Мирзиёев бошлиқ режимнинг ўзи ҳам ҳаддидан ошмоқда. Манбанинг айтишича, қамоқхона раҳбарияти ва ходимлари томонидан диний-сиёсий маҳбусларни аёвсиз калтаклаш ва қарийб бир ой давомида оч қолдиришдек шафқатсиз босимлар қилинган. Бу йигитларга “фикримдан қайтаман, яъни мусулмонлар Аллоҳнинг қонунлари билан яшаши керак, деган эътиқодимдан воз кечаман, қамоқдан чиқсам одамларни даъват қилмайман ва шу ишни қилаётганларни тутиб бераман” каби талаблар қўйилмоқда. Манбанинг таъкидлашича, қамоқхона ходимларининг маҳбуслар даъватига қулоқ тутиб, уларга нисбатан раҳм-шафқат ва хайрихоҳлик пайдо бўлмаслиги учун улар тез-тез алмаштириб турилибди. Айтилишича, 45-50 ёшдаги жисмонан заифлашиб кетган сиёсий маҳбусларни бундай қаттиқ азоблаш ва оч қолдириш ҳатто Каримов режими даврида ҳам бўлмаган. Бундан ташқари, ўзбек режими бугун хорижга иймон-эътиқоди ортидан ҳижрат қилиб чиққан айрим мусулмонларга нисбатан ҳам, уларнинг оила аъзолари ёки яқинларини сўроққа тортиш, уйларини тинтув қилиш каби таъқиб ва таҳдидлар билан босим ўтказмоқда. Ҳолбуки, янги конституцияга киритилган ва Каримов давридагидан фарқ қилувчи нарсалар қаторида талқин қилинган ўзгартиришлардан бири, айнан биров учун бошқа одамни жавобгарликка тортишни тақиқлаш эмасмиди?! Таъкидлаш керакки, қаттиқ босим қилинаётганлар орасида ҳурмат-иззатга лойиқ ёши улуғлар ҳам бор. Бу ўзбек режими на кичикни иззат қилишни, на каттани ҳурмат қилишни билади! Ўша оламга жар солинган ўзгартириш ва ваъдаларнинг амалдаги ижроси шуми энди?! Қани ўша, Аллоҳ билан ҳақ талашиб қабул қилинган қонунларнинг устуворлиги?! Ёки халқимизга “Янги Ўзбекистон” дея оғиз кўпиртириб мақталаётган нарса шуми…?! Биз ўзбек режими ва унга кўр-кўрона хизмат қилаётган кимсаларга жуда қатъий равишда савол йўллаймиз: Аллоҳ таоло ўзига зулмни ҳаром қилгани ҳолида сенлар қандай қилиб бу чегарани бузишга журъат қилишяпсан?! Агар бу журъат анави Америка ё Россия каби кофир мустамлакачилардан келаётган бўлса, билиб қўйинглар, Аллоҳнинг изни ила, яқинда тикланажак Халифалик давлати хўжайинларингни тумшуғини ерга ишқаб қўйган вақтда сенларни ҳимоя қиладиган бирор кимса топилмай қолади. Биз сенларни жуда қаттиқ огоҳлантирамиз, бу дунё ҳаётида ўлиб қутулиб қоларсизлар, аммо Аллоҳнинг олдидаги ҳисоб-китобдан ҳеч қаёққа қочиб қутула олмайсанлар! Ақлларингни йиғиб, қамоқдаги мазлумлар ҳамда Ўзбекистон ва ундан ташқаридаги бошқа холис мусулмонларга қилаётган зулму зўравонлик, таъқибу тазйиқларни зудлик билан тўхтатинглар! Аллоҳнинг гувоҳлигида биз сенларни огоҳлантирдик ва бундан кейин ҳеч қандай узр йўқдир!

Хабар (kunuzofficial 24.04.2026й): Тошкентда банк, молия ва инвестиция соҳаси ходимлари ҳамда раҳбарлари учун Америка андозалари асосида таълим берувчи профессионал академия ўз фаолиятини бошлади.

Изоҳ: Лойиҳа ташаббускори Фарҳод Иноғомбоевнинг маълум қилишича, академияда АҚШнинг дунёга машҳур “Goldman Sachs”, “Lazard” каби банклари ва йирик хеж-фондларининг бошқарувчи директорлари дарс беришади. Мақсад – маҳаллий мутахассисларни халқаро комплаенс стандартларига ўргатиш, “Wall Street” иш услубларини жорий этиш ва ЕТТБ ёки Осиё Тараққиёт Банки каби халқаро молиявий ташкилотлар билан уларнинг “тилида” мулоқот қилишга тайёрлашдир. “Oppenheimer Holdings” вакили Жон Тонелли эса, бу лойиҳа Ўзбекистонда капитал бозорларини барпо этиш ва тартибга солиш тизимини кучайтиришга хизмат қилишини таъкидлади. Тошкентда “Wall Street” вакиллари иштирокида академия очилиши Ўзбекистон иқтисодий тизимининг халқаро капиталистик майдонга тўлиқ мослаштирилиши ва уни Ғарб молиявий тизимига мутлақо қарам қилиб қўйиш йўлидаги навбатдаги қадамдир. “Америкача андоза” дегани аслида иқтисодиётни реал ишлаб чиқаришдан кўра, сунъий биржа ўйинлари, спекуляция ва ҳаром рибога (яъни фоизга) асосланган тизимга ўтказиш демакдир. “Goldman Sachs” каби банклар дунё бўйлаб давлатларни қарз ботқоғига ботириш ва глобал инқирозлар орқали фойда кўриш билан танилган бўлиб, уларнинг маҳаллий мутахассисларга “дарс бериши” аслида бошқарувчиларнинг тафаккурини капиталистик манфаатларга мослаш ва мамлакат бойликларини халқаро молиявий компаниялар назоратига очиб беришдир. Халқаро комплаенс стандартлари эса, миллий банк тизимини Ғарбнинг доимий кузатуви ва босими остида ушлаб туриш воситасидан бошқа нарса эмас. Ғарбнинг бундай чириган молиявий андозаларига кўр-кўрона тақлид қилиш – молиявий-иқтисодий мустамлакачиликнинг нақд ўзгинасидир. Мазкур академия битирувчилари эртага ўз халқи манфаатини эмас, балки Ғарб инвесторлари фойдасини ҳимоя қиладиган молиявий қулларга айланадилар. Шунинг учун ҳам бизга “Wall Street” терминологияси ёки ЕТТБ билан гаплашиш услублари эмас, балки бойликни саноқли шахслар қўлида айланишига йўл қўймайдиган илоҳий низом керак. Шаръий жиҳатдан қараганда, Ғарб инвестицион банкларининг бутун фаолияти Ислом қатъиян тақиқлаган рибо (судхўрлик) устига қурилгандир. Ҳақиқий тўғри ечим кофирлар ва уларнинг молиявий низомларига итоат қилишдан воз кечиб, Аллоҳнинг адолатли низомига қайтишдадир.

Хабар (xabar.uz 24.04.2026й): 2026 йил 24 апрель куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида Президент Шавкат Мирзиёев энергетика соҳасидаги вазиятни кескин танқид қилиб, жорий йилда 5 миллиард киловатт электр ва 3,5 миллиард куб метр газ тежалиши шартлигини қатъий белгилаб берди.

Изоҳ: Расмий хабарларга кўра, электр йўқотишлари юқори бўлган туман раҳбарлари ишдан олиниши, уларнинг ўрнига эса 10 минг нафар талаба “дуал таълим” асосида жойларга туширилиши режалаштирилган. Ҳатто тежалган маблағ ҳисобидан талаба ва устозларга бонуслар берилиши ҳам ваъда қилинди. Бироқ бундай “маъмурий буйруқбозлик” усулидаги тежамкорлик режаси ортида халқ учун жиддий иқтисодий босим ва чекловлар яширинган, десак тўғри бўлади. Зеро, тизимли муаммоларни, яъни ўн йиллаб янгиланмаган, эскирган симлар ва трансформаторлар муаммосини талабаларнинг “назорати” билан ҳал қилиб бўлмайди. Бу режа амалда аҳоли ва тадбиркорларни мажбурий тарзда энергиядан узиш ёки истеъмолни сунъий чеклаш эвазига бажарилиши хавфи жуда юқори. Раҳбарларга қўйилган қатъий талаб (KPI) уларни ишдан кетмаслик учун ҳар қандай йўл билан – ҳатто қишлоқларни электрсиз ва газсиз қолдириш ҳисобига бўлса ҳам – “тежамкорлик” ҳисоботини тўлдиришга мажбур қилади. Тежалган маблағдан бонус олиш илинжидаги назоратчилар эса, халқнинг эҳтиёжини эмас, балки ўз чўнтагини ўйлаб, энергия тақсимотида адолатсизликка йўл қўйиши тайин. Хуллас, бугунги ҳукумат ўзи пайдо қилган энергетика соҳасидаги чуқур муаммоларни халқнинг “кислородини янада кўпроқ сиқиш” эвазига ҳал қилмоқчи бўлаётгани кўриниб турибди. Шунинг учун ҳукумат энергетика соҳасидаги тежамкорлик сиёсатини қандай сабаблар билан ниқоблашга уринмасин, унинг ортида яна халқимизга қийинчилик ва азоб-уқубатлар ётибди. Капиталистик тузумда давлат ўз халқи эҳтиёжини таъминлаш ҳақида қайғуриш ўрнига, энергия манбаларини сотиб фойда олинадиган товарга айлантиришга уриниши кўпроқ кузатилади. Аммо Ислом низомини татбиқ қиладиган давлат эса, энергия манбаларига одамлар эҳтиёжини таъминловчи восита, деган эътиборда қарайди. Шунингдек, тежамкорлик деганда одамларни улардан маҳрум қилишни эмас, балки шариат буюрганидек эҳтиёжига ярашасини ишлатиш ва ундан ортиғини тежашни назарда тутади.

Хабар (zamin.uz 24.04.2026й): Сурхондарё вилояти Бойсун туманида «Хангаронсой» сойига 1,2 тонна нефть маҳсулоти оқиб кетиши оқибатида етказилган зарар миқдори аниқланди.

Изоҳ: Экология вазирлигининг ҳисоб-китобларига кўра, етказилган зарар учун айбдор томонга 8,5 миллиард сўмдан ортиқ компенсация тўлови белгиланди. Ҳозирда сув тозалангани ва барча материаллар ҳуқуқий баҳо бериш учун тегишли органларга тақдим этилгани маълум қилинди. Бир қарашда 8,5 миллиард сўм катта рақамдек кўриниши мумкин, аммо вазиятни чуқурроқ таҳлил қилсак, бу рақам аслида йирик корпорацияларнинг жиноятини ёпиш учун ишлатиладиган “расмий тўлов” экани ойдинлашади. Биринчидан, 8,5 миллиард сўм (тахминан 670 минг доллар) 1,2 тонна нефт етказган тизимли зарарни қоплашга мутлақо етмайди. Нефт шунчаки сув юзидаги доғ эмас. У сувнинг кимёвий таркибини ўзгартиради, тупроққа сингиб, йиллар давомида унумдорликни йўқотади ва энг даҳшатлиси, заҳарли моддалар занжир орқали инсон организмига етиб боради. Заҳарланган сой ва дарёлардан ичган чорва ва суғорилган экинлар орқали келажакда келиб чиқадиган саратон ва бошқа оғир касалликлар нархини қайси вазирлик ҳисоблаб берди?! Иккинчидан, бу маблағ аслида компания учун “жазо” эмас, балки “тежамкорлик” натижасидир. ERIELL Group каби ҳукуматга яқин улкан компания учун бу маблағ арзимас чақа. Агар улар хавфсизлик стандартларига амал қилиб, тупроқдан эмас, балки бетон ва пўлатдан мустаҳкам ҳавзалар қурганларида эди, бу жаримадан бир неча баробар кўп маблағ сарфлашлари керак бўларди. Демак, капиталистик мантиқ бўйича: “Хавфсизликка пул сарфлагандан кўра, халқни заҳарлаб, арзимас жарима билан қутулиш фойдалироқ”. Учинчидан, бу пуллар кимга тегади? Белгиланган компенсация давлат бюджетига тушади. Аммо ўша заҳарланган сувдан фойдаланган, соғлиғига зарар етган Бойсун ва Қумқўрғон халқига бундан бир тийин ҳам тегмайди. Бу ҳукуматнинг ўз халқини эмас, балки ўз бюджетини ва йирик ширкатлар манфаатини биринчи ўринга қўйишининг яққол исботидир. Давлат бу ерда халқнинг ҳимоячиси эмас, балки заҳарланиш эвазига “улуш” олаётган шерикка ўхшаб қолмоқда. Шунинг учун ҳам очкўз компанияларнинг ёки бир гуруҳ ҳокимият эгаларининг эмас, энг аввало халқни ҳимоясини ўйлайдиган Халифалик давлати зарурдир.

Хабар (qalampir.uz 25.04.2026й): Ўзбекистонда банд аҳоли асосан қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги соҳаларида ишлаяпти. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.

Изоҳ: Хабарга кўра, уларнинг сони 3 132,6 минг кишини ташкил этади. Шунингдек, ишлаб чиқариш саноатида 1 699,6 минг, улгуржи ва чакана савдода 1 507,9 минг ҳамда қурилиш соҳасида 1 450,5 минг киши меҳнат қилмоқда. Бошқа юқори технологик ва саноат тармоқларида эса, бандлик кўрсаткичлари сезиларли даражада пастлигича қолмоқда. 38 миллиондан ортиқ аҳолиси бўлган давлатда энг катта иш берувчи соҳа – паст даромадли қишлоқ хўжалиги бўлиб, унда 3 миллиондан зиёд киши ишлаётгани ўзбек режими жар солаётган “ислоҳот”ларининг нақадар пуч эканлигини яққол намоён қиляпти. Яъни бу Ўзбекистон аввал қандай қолоқ аграр давлат бўлган бўлса, ҳозир ҳам шундайлигича қолаётганини англатади. Давлатнинг қишлоқ хўжалигига асосланган аграр давлат статусида қолиши эса, ҳеч ҳам яхшилик аломати эмас. Чунки давлат саноатлашмас экан, у текин хомашё ва арзон ишчи кучи етказиб берадиган қолоқ ва заиф аҳволдан чиқолмайди. Энди аҳолининг ишлаб чиқаришда банд бўлган қисмига келсак, бу соҳа енгил саноатнинг баъзи турларини ўз ичига олган бўлиб, иш ҳақи нисбатан юқорироқ тўланади. Аммо чуқурроқ назар солинса, номи ишлаб чиқариш дейилса-да, завод-фабрикалар асосан йиғишга асосланган бўлиб, техник-технологик жиҳатдан мустақил эмас, балки четга қарамлигича қолмоқда. Бунинг сабаби юртимизда оғир саноатнинг йўқлигидир. Ҳолбуки, оғир саноат иқтисоднинг асоси бўлиб, қолган барча саноат соҳалари унга суянади. Агар мана шу таянч соҳа йўқ бўлса, давлат техника ва технологияни саноати ривожланган давлатлардан олишга мажбур бўлади. Натижада нафақат саноатда, балки бошқа соҳаларда ҳам ўша давлатларга қарам бўлиб қолаверади. Бунинг оқибати эса, қолоқлик, камбағаллик, ишсизлик каби муаммолардир. Шунинг учун юртимизга сохта ислоҳотлар эмас, балки қолоқлик ва заифликдан олиб чиқадиган, кучли саноатлашган давлатга айлантирадиган мафкуравий сиёсат зарур. Бундай кучли сиёсат фақат Ислом низомида мавжуддир. У татбиқ қилиниши натижасида юртимизда оғир саноат йўлга қўйилади, миллионлаб сифатли ва юқори маошли иш ўринлари пайдо бўлади, тараққий этиш ва куч-қудратли бўлиш сари кенг йўл очилади.

Хабар (globaltahliluz 26.04.2026й): Бухоро яҳудийлари жамоаси раиси Абрам Исхаков америкалик меҳмонларга Бухоро вилояти ҳокимлиги томонидан яҳудий қабристонини ободонлаштириш борасида амалга оширилган ишлари ҳақида маълумот берди.

Изоҳ: Унинг таъкидлашича, Президент Шавкат Мирзиёев ушбу қабристон учун 100 минг доллар маблағ ажратган. Бу маблағ эвазига 3 километрлик йўлаклар бетон ва бурчатка билан қопланган, 16 та кузатув камераси ҳамда яҳудийлик рамзи бўлган улкан менора-шамдон ўрнатилган. Шунингдек, Исхаков синагога, яҳудий мактаби ва қабристонини қўриқлаш учун Миллий гвардия ва полиция ходимлари бириктирилганини, давлат бунинг учун ойига 20 минг доллар сарфлаётганини фахр билан тилга олди. Бухоро яҳудийлари жамоаси раисининг ушбу баёноти мусулмон аҳолининг қалбида қаттиқ оғриқ ва эътироз уйғотди. Айниқса, бугунги кунда яҳудий вужуди Муборак Фаластин заминида бин неча ўн минглаб мусулмонларни, гўдаклар ва аёлларни ваҳшиёна қирғин қилаётган, масжид ва шифохоналарни ер билан яксон этаётган бир пайтда, ўзбек режимининг бу қадар “саховат” кўрсатиши ақл бовар қилмас ҳолатдир. Дунё мусулмонлари Фаластиндаги биродарлари учун мотам тутиб, яҳудий режимига нафрати ошиб, уларни туну кун лаънатлаётган бир вақтда, Тошкент ва Бухоро расмийлари яҳудий қабристонига “бурчатка” ётқизиш ва яҳудийлик рамзи бўлган улкан шамдон-менораларни ўрнатиш билан банд. Бундан ташқари, мусулмон халқимиз ўз масжидлари ва диний таълим масканларини қуришда турли тўсиқларга учраётган бир пайтда, яҳудий қабристонига Америкада ҳам йўқ “ғамхўрлик” кўрсатиши – мусулмонларнинг иззатини оёқости қилишдан бошқа нарса эмас. Абрам Исхаковнинг “киришимиз биланоқ миллий гвардия ва полиция ходимларини кўрасиз, улар синагога ва мактабни қўриқлашади” деб фахрланиши аслида ўзбек режимининг Исломдан нақадар узоқлашганини фош этмоқда. Ҳозирги ҳукумат халқаро сиёсатда ва яҳудий лоббиси олдида “бағрикенг” кўриниш илинжида ўз халқининг ҳаққини қийиб бўлса-да кофир яҳудларнинг розилигини сотиб олишга уринмоқда. Аммо ҳақиқий иззат ва обрў кофирларнинг ҳузуридан эмас, балки Аллоҳнинг шариатини тиклаш ва мўминларнинг ҳаққини ҳимоя қилиш орқали изланиши лозим эди.

Хабар (xabar.uz 28.04.2026й): “Исроил” президенти Исхак Герцогнинг Қозоғистонга расмий ташрифи доирасида президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистоннинг «Иброҳим келишувлари»га қўшилишини тасдиқлади.

Изоҳ: Музокараларда икки давлат ўртасидаги дипломатик алоқалар мақталди ва яқин вақт ичида Остонада ушбу келишувга қўшилиш маросими ўтказилиши маълум қилинди. Маълумки, қозоқ режими Ғазодаги мусулмонларни қатлиом қилаётган босқинчи яҳудларга нефт етказиб бериши билан “машҳур”. Энди эса у Ислом тарихида кузатилмаган улкан хоинлик келишувига қўл урмоқда. Аммо яҳудий вужуди президентининг Остонага қадам босиши фақат Қозоғистон билан боғлиқ бўлган ташриф эмас, балки бутун минтақа, хусусан, Ўзбекистоннинг мусулмон халқи учун ҳам ўта хавфли ва огоҳлик сигналидир. Босқинчиларнинг ифлос оёғи Марказий Осиё тупроғига етиб келиши – Муборак Фаластин замини босиб олинганига сукут сақлаш ҳамда яҳудийларнинг Ғазо ва бошқа исломий юртларда амалга ошираётган қирғинлари ва жиноятларига билвосита шерик бўлиш демакдир. Бугунги кунда Ўзбекистондаги маълум доиралар Қозоғистоннинг бу қадамини мусулмонларга “шунчаки рамзий маънога эга” деб хаспўшлаб, гўё арзимас нарсадек қилиб кўрсатишга уринмоқда. Бундан мақсад эртага Ўзбекистон ҳам бу хиёнат келишувга қўшилиши учун замин тайёрлашдир. Аслида эса, Ислом ва мусулмонларнинг энг ашаддий душманларидан бири бўлмиш лаънати яҳудий вужуди билан қилинган ҳар қандай алоқа, у қандай номланишидан қатъий назар, битта номга эга, у ҳам бўлса – хоинликдир. Бу лойиҳа орқали қўшни давлатларни ҳам “намуна” сифатида ўша ботқоққа тортиш кўзланган. Шунингдек, яҳудлар билан алоқаларни қуюқлаштириш Америкага яқинлашишнинг оғир тўлови ҳамдир. Биз ўзбек режимини қаттиқ огоҳлантирамиз: “Иброҳим келишувлари” каби очиқ хоинликни англатадиган лойиҳаларга қўшилишнинг оқибати – бу  дунёда хорлик ва расволик, охиратда эса, аламли азобдир!!! Бугун ўзбек халқи Ғазодаги биродарларининг дардини ўз дарди деб билиб, яҳудий босқинчиларини лаънатлаётган бир пайтда, агар режим бу хиёнат шартномасига қўшилиш сари қадам ташласа, халқнинг ана шу нафрати ва лаънатига яҳудлар билан бирга шерик бўлади. Аллоҳ таоло айтади:

الَّذِينَ يَتَّخِذُونَ الْكَافِرِينَ أَوْلِيَاءَ مِن دُونِ الْمُؤْمِنِينَ ۚ أَيَبْتَغُونَ عِندَهُمُ الْعِزَّةَ فَإِنَّ الْعِزَّةَ لِلَّهِ جَمِيعًا

– “Улар мўминларни қўйиб кофирларни дўст тутадилар. Улар ўша кофирлар олдидан куч-қудрат излайдиларми?! (Овора бўладилар!) Зеро, бор куч-қудрат Аллоҳникидир”.           (Нисо:139)

 

Салоҳиддин   

02.05.2026й

0
0

Related posts:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
TagsҲафталик муҳим воқеалар таҳлили
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Ашуро кунининг рўзаси

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти ўтказган намойиш қўзғолон давом этаётганини тасдиқлади

  • МАҚОЛАЛАР

    Бюджетдаги улкан тешик: бефойда ва ҳаром ишларга сарфлар, солиқлар, қарзлар ва талон-тарож

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 02.05.2026

    Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • 02.05.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 29.04.2026

    Ернинг молиявий тузоққа айлантирилиши

  • 28.04.2026

    Шимолий Европа сафари: капиталистик кишанларнинг янги занжири

  • 28.04.2026

    Инсоният тақдири ва Ислом Умматининг вазифаси

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/