Судан фунтининг долларга боғланиши нарх-наво қимматлашувининг сабабларидан биридир

Судан фунтининг долларга боғланиши нарх-наво қимматлашувининг сабабларидан биридир
Ушбу сарлавҳа остида Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судан вилояти 1448 ҳижрий йил 22 жумодул-увло, милодий 2026 йил 2 ноябрь, душанба куни Порт-Судан шаҳридаги Катта бозорда сиёсий чиқиш ўтказди.
Унда Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судан вилояти матбуот бўлими аъзоси устоз Иброҳим Мушриф сўзга чиқиб, мусулмонлар ҳаётида шаръий ҳукмларга амал қилиш муҳимлигини баён қилди. У Ислом давлат валютасига доир алоҳида ҳукмларни белгилаб берганини айтиб, буни кўрсатувчи шаръий далилларни бирма-бир санаб ўтди.
Сўнг у шундай деди: «Судан валютасининг долларга боғланиши маҳаллий валютанинг қадрсизланишига олиб келди. Бу эса товарлар ва хизматлар нархига салбий таъсир кўрсатиб, уларнинг қимматлашишига сабаб бўлди».
Устоз Иброҳим Мушриф олтин ва кумушнинг кучли ҳамда барқарор хусусиятларга эга эканини, бу эса валютанинг мустаҳкам ва барқарор бўлишини таъминлашини таъкидлади. Ислом валютани олтин ва кумушдан белгилаган ёки уларга асослаган. Шунингдек, Ислом кўплаб ҳукмларни олтин ва кумушга боғлаган. Мусулмонлар ҳам бу ҳукмларга амал қилишлари шарт.
Сўнг устоз Мушриф йиғилганларни мусулмонлар ҳаётида ушбу ва бошқа шаръий ҳукмларни татбиқ этиш йўлида ҳаракат қилишга чақирди. Бунинг учун у аҳлини алдамайдиган пешқадам Ҳизб ут-Таҳрир билан биргаликда пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи Рошид Халифалик давлатини барпо этиш йўлида ҳаракат қилишга даъват қилди.
Роя газетасининг 2026 йил 11 ноябр чоршанба кунги 625-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ