«Оқсоқ ўрдак» ва оралиқ сайловларда Республикачилар партиясининг мағлубияти

«Оқсоқ ўрдак» ва оралиқ сайловларда Республикачилар партиясининг мағлубияти
2026 йил 4 ноябрда «The Atlantic» газетаси «Трамп даврининг интиҳоси» сарлавҳали мақолани эълон қилди ва унда Трампни «оқсоқ ўрдак» деб атади. Бу сиёсий ибора Америка президенти сайловларда мағлуб бўлганидан кейин ёки қайта сайланиш учун номзодини қўя олмайдиган ҳолатга тушганида, ёхуд унинг партияси Конгресс устидан назоратни йўқотганида қўлланади. Бундай вазиятда президентнинг қонунчилик ташаббусларини ўтказиши янада қийинлашади.
Аслида, Трамп Оқ уйда президентлик лавозимини эгаллаганидан буён худди кўзи кўр ўрдакдек ҳаракат қилди. Гарчи унинг сайловолди ташвиқоти тинчлик ва урушларни тўхтатишга чақирган бўлса-да, у президентлик муддатини иттифоқчиларига ҳам, рақибларига ҳам бирдек эълон қилган божхона тарифлари уруши билан бошлади. Ғазога қарши урушда яҳудий вужудини қўллаб-қувватлади, Канадани эгаллаб, Америка штатларига қўшиб олишни, Гренландия оролини босиб олишни истади. Ғазони ҳам эгаллаб, уни Ривьерага айлантирмоқчи бўлди. Венесуэлага тажовуз қилиб, унинг президентини асир сифатида Америкага олиб кетди. Ниҳоят, Эронга қарши уруш эълон қилди ва Ҳурмуз бўғозида боши берк кўчага кириб қолди. Шу тариқа, Трампнинг заиф ва ўзига қарам маъмурияти билан биргаликда амалга оширган кўр-кўрона ҳаракатлари уни муқаррар натижага — партиясининг мағлубияти ва демократларнинг йирик ғалабасига олиб келди.
Тўғри, Америка президентлари давлатнинг умумий сиёсати ва асосий стратегиясидан четга чиқмайдилар. Трамп ва унинг партияси амалга оширган ишлар ҳам буюк Америка давлати ҳамда мамлакатдаги нуфузли йирик капиталистлар манфаатларини рўёбга чиқаришга қаратилган эди. Бироқ Трампнинг бу мақсадларга эришиш усули муваффақиятсиз бўлди. Шу боис унинг мағлубияти давлат манфаатларини рўёбга чиқара олмагани учун ўзига ва партиясига берилган жазога ўхшайди.
Энди бу мағлубиятнинг оқибати шу бўладики, демократлар Трамп маъмуриятини у муваффақиятсизликка учраган масалалар бўйича босим остига оладилар. Конгресс Эрондаги урушни тўхтатиш учун босим ўтказади, Трампни ўз маъмуриятидаги уруш вазири ва музокаралар бўйича вакили Уиткофф каби муваффақиятсиз амалдорларни, шунингдек, заифлиги ва омадсизлиги аён бўлган бошқа шахсларни алмаштиришга мажбур қилади. Иш ҳатто ҳозирги маъмуриятдаги коррупция ишлари бўйича жиноий терговларгача бориши мумкин. Айрим ҳолларда бу қамоқ жазосига ҳам олиб келиши эҳтимолдан холи эмас. Буларнинг барчаси Америка жамоатчилигига, шунингдек, душман ва дўст давлатларга вазият ўзгара бошлаганини, муваффақиятсиз маъмурият эса кетиш арафасида эканини кўрсатиш учун қилинади. Гўёки «самимий» демократлар ҳокимият тепасига келиб, Трамп ва унинг омадсиз маъмурияти қолдирган барча коррупция ва вайронагарчиликка барҳам берадигандек. Шу тариқа, сайлов спектакли ва Америка сиёсатчилари ўртасидаги роллар алмашинуви мамлакатдаги нуфузли доираларнинг мақсадларини халқ ва дунё халқлари ҳисобига амалга ошириш учун давом этаверади.
Америка Эронни тиз чўктиришда муваффақиятсизликка учраганидан кейин урушни тўхтатиш зарурлигини англаб етди. Бироқ у мағлуб бўлган қиёфада ва ҳеч қандай ютуққа эришмасдан бу урушдан чиқа олмайди. Шунинг учун Трампнинг келаси январь ойида партияси ҳокимиятдан кетишидан олдин Эронга ҳарбий зарба бериши эҳтимолдан холи эмас. Бу орқали Эронни ядровий қуролдан воз кечиш ва минтақадаги таъсирини қисқартириш борасида Америка шартларини қабул қилишга мажбурламоқчи бўлиши мумкин.
Бу уруш Америка учун улкан салбий оқибатларни келтириб чиқарди. Уларнинг биринчиси — унинг дунёдаги, айниқса, Яқин Шарқдаги мавқеига путур етганидир. Халиждаги иттифоқчилари ва малайлари Эроннинг уларга берган зарбалари оқибатида норозилик билдириб, бўйсунмасликни бошладилар. Яҳудий вужуди эса ақлини шошириб қўйган ва обрўсини йўққа чиқарган зарбаларга дуч келди. Европадаги Америка иттифоқчилари ҳам унинг жиловидан чиқиб, итоаткорлик уйидан узоқлаша бошладилар. Буларнинг барчасига қўшимча равишда, унинг сиёсий рақиблари ва душманлари халқаро етакчилик тахтидан Американи суриб чиқариш учун қулай имконият топиб, ўз мавқеларини мустаҳкамламоқдалар. Шунинг учун сиёсатни ўзгартириш, шахсларни алмаштириш ва зарурат туғилса, ён беришлар қилиш талаб этилмоқда.
Америкадаги қарор қабул қилувчилар мамлакат заифлашиш ва таназзул босқичига кирганини, унинг поезди сўнгги манзилга етиб қолганини англаб етдилар. Бироқ прагматик капиталистик тафаккур сиёсатчиларга мағлубиятни тан олиш ёки ҳақиқатни эътироф этишга йўл қўймайди. Шунинг учун улар бор кучлари билан бу воқеликни ўзгартиришга ва тарих ғилдирагини орқага қайтаришга уринаётганларини кўрасиз. Улар сиёсатчилар орасида масхарабоз, аммо сиёсатчи эмаслиги билан танилган, бироқ ниҳоятда катта оммабопликка эга Трамп каби кишини олиб келдилар. Уни қўллаб-қувватладилар, кучайтирдилар ва унга куч-қудрат омилларини бердилар. Шунингдек, «MAGA» — «Американи яна буюк қилиш» деган маънони англатувчи гуруҳни ташкил этдилар. Бу шиорнинг ўзиёқ Американинг аввалгидек буюк эмаслигини тан олишдир. Бироқ улар замон издан чиқарган вазиятни қутқариш ва бузилган нарсаларни тузатишга уринмоқдалар. Трамп ҳам ўзининг барча камчиликлари, қўполлиги, такаббурлиги ва кибри билан Американи яна улар орзу қилган буюкликка қайтариш учун келди. Аммо унинг муваффақиятсизлиги очиқ-ойдин кўринди. У Американи таназзулдан қутқариш ўрнига, унинг вайрон бўлишига хизмат қилди. Мақолда айтилганидек: «Кўзини сурмалайман деб, кўр қилиб қўйди!»
Мана, бугун Трамп партияси сиёсий саҳнадан шармандали ва мағлуб ҳолда, оғир ва аламли мағлубият билан чиқиб кетмоқда. Эҳтимол, у келгуси президентлик сайловларида ҳам мағлуб бўлар ва унинг ўрнига янги демократ президент келиб, бу жараённи яна бир бор такрорлар.
Яҳудий вужудини қўллаб-қувватлаган ва унинг тарафини олган республикачилар кетади. Урушларни алангалатган, нархларни кўтарган, инфляцияни кучайтирган ва Исломга очиқчасига қарши курашган республикачилар кетади. Уларнинг ўрнига яҳудий вужудини хижолатомуз нигоҳ билан қўллаб-қувватлайдиган, урушларни эса «тинчлик учун!» деб алангалатадиган демократлар келади. Улар нархларни пасайтирадилар-у, солиқларни кўтарадилар; коррупцияни қоралайдилар-у, ўғрининг қўлини тўхтатмайдилар; Исломга қарши курашадилар, аммо мулойим қиёфада; сўз эркинлигини қўллаб-қувватлайдилар ва мусулмонларни Конгрессга худди «фатҳ қилувчилардек!» олиб кирадилар. Шунингдек, гомосексуализм ва бузуқлик даъватчилари учун эшикларни очадилар. Натижада ҳақиқат ва ботилни аралаштириб, ҳақ аҳлини ботил тўлқинлари орасида адаштириб юборадилар. Демократиянинг ҳақиқий қиёфаси ва эскирган либоси мана шундайдир.
Ҳа, Трамп Оқ уйнинг собиқ маслаҳатчиси Омароса Ньюман ўзининг «Ақлсиз» («Unhinged») китобида атаганидек, ақлдан озган ҳолда кетади. Республикачилар кетади, демократлар эса («самимийлар»!) келиб, ишларга гўёки ўзининг асл ҳолатини қайтаради. Шу тариқа, бир ғилдирак ичида айланиш давом этади: бир танганинг икки юзи. Мақолда айтилганидек: «Сирка ҳам ханталнинг биродаридир» ва «Шиҳобиддин ўз биродаридан ҳам баттарроқ».
Аллоҳ таолодан инсониятни бу ёмонликлардан халос этишини, ҳақни ўз аҳлига қайтаришини ва Ислом Умматига ғалаба ҳамда тамкин ато этишини сўраймиз. Бу эса Аллоҳ таолонинг ваъдаси ва Расулуллоҳ ﷺнинг башорати бўлган пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи Рошид Халифаликни барпо этиш орқали бўлсин.
Устоз Холид Али — Америка
Роя газетасининг 2026 йил 11 ноябр чоршанба кунги 625-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ